Тожикистон Республикаси Ҳукумати қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари фаолиятини яхшилаш учун мунтазам турли давлат дастурлари доирасида уларни қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлаб келади. Сўнгги беш йилда фақатгина Мўминобод ноҳияси деҳқонларига 70дан ортиқ трактор ва бошқа қишлоқ хўжалиги учун зарур бўлган замонавий техникалар ажратилди. Бу эса, ўз навбатида меҳнаткашларнинг ҳосилдорлик ҳамда маҳсулотлар сифатини
оширишларига хизмат қилади.
Давлат ҳокимияти Мўминобод ноҳияси ижроия органи қишлоқ хўжалиги бошқармасидан хабар беришларича, жорий йил картошка ва сабзавотнинг бошқа турлари ҳамда ғалла маҳсулотлари етиштириш майдонлари кенгайтирилган. Айни пайтда барча тижорат кооперативлари ва деҳқон хўжаликларида ғалла ҳосилини йиғиб-териб олиш қизғин давом этмоқда. Кўлоб минтақасининг суғориладиган ерларида ғалла маҳсулотларини йиғиштириш деярли якунланган бўлса-да, аммо Мўминобод ноҳияси каби тоғли мавзеларда ўрим маъракаси қизғин давом этмоқда. Ноҳияда биринчилардан бўлиб Шамсиддин Шоҳин номли қишлоқ жамоати деҳқонлари ғалла ўримини бошладилар. Мазкур қишлоқ жамоатида 1950 гектар экин майдонининг аксарият қисмига ғалла экилган.
- Мўминобод ноҳияси иқлими ўлкамизнинг бошқа ноҳияларидан фарқ қилганлиги сабабли, бу ерда ғалла тўлиқ пишиб етилмаган, - дейди Шамсиддин Шоҳин номли қишлоқ жамоати раиси Талбак Ҳасанов. – Жорий йил ғалла ҳосилдорлиги ўтган йилларга қараганда анча яхши бўлиб, мўл ҳосил қўлга киритилишига ишонч бор.
Аёлларга касб-ҳунар ўргатилади
Хатлон вилояти раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзоданинг «2016-2020 йилларда аёллар соҳибкорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва тараққий эттириш учун Хатлон вилояти раиси грантларини ажратиш» қарори билан 250 минг сомоний маблағ кўзда тутилган бўлиб, 21 нафар аёл грант соҳиби бўлишди.
Давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи ахборот-таҳлил бўлимидан хабар берилишича, айни пайтда «Чакандўзлик ва кашта тикиш», «Атлас матосидан ва кашта усулида тикилган замонавий миллий либослар», «Адрас тўқиш цехини таъсис этиш», «Гулдон тўқиш», «Ошхона, миллий овқатларни тиклаш, бекалик ҳунарларини тараққий эттириш» ва «Гўзаллик оламида соҳибкорликни тараққий эттириш» лойиҳалари фаоллаштирилган.
Мазкур лойиҳаларни фаоллаштириш натижасида 302 нафар киши иш жойи билан таъминланиб, 176 нафар аёл касб-ҳунар ўрганишга жалб этилади.
Махфират Хидирзода:- «Кўзойнак артиш» билан иш битмайди
Давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи қошидаги Коррупциянинг олдини олиш жамоатчилик комиссиянинг навбатдаги мажлиси Қўрғонтепа шаҳрида бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоят раиси ўринбосари Махфират Хидирзода ва Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши кураш агентлиги Хатлон вилояти бошқармаси Коррупциянинг олдини олиш бўлими бошлиғи Тамкин Раззоқзодалар қатнашишди.
Давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи қошидаги Коррупциянинг олдини олиш жамоатчилик комиссияси котиби Давлат Ғаффорзода коррупциянинг олдини олишга қаратилган тадбирларнинг муҳимлигини таъкидлаб ўтди.
- Бу йўналишда жамоатчилик кенгаши аниқ ишларни бажарди, - деди у. – Аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Комиссиянинг асосий вазифаси «2013-2020 йиллар учун коррупциянинг олдини олиш стратегияси» талабларини бажариш ҳисобланади.
Йиғилишда, шунингдек, давлат ҳокимиятлари Норак ва Сарбанд шаҳарлари ижроия органлари қошидаги Коррупциянинг олдини олиш жамоатчилик кенгашлари раисларининг ҳисоботлари тингланди.
Мажлисга Хатлон вилояти раиси ўринбосари Махфират Хидирзода якун ясади.
- «Кўзойнак артиш» билан шуғулланмай, ишни тартиб берилган режа асосида олиб бормоқ лозим, - деди М. Хидирзода. – Ишни жонлантириш, шубҳасиз, коррупцион жиноятлар содир этилиши олдини олади. Тадбирлар эса, «2013-2020 йиллар учун коррупциянинг олдини олиш стратегияси» талаблари асосида олиб борилмоғи лозим.
Ёнғинга қарши тадбирлар
Бозорлар ва савдо нуқталарида мунтазам ўтказиб туриладиган профилактик тадбирлар камчиликларни бартараф этиш ва ёнғиннинг олдини олишга хизмат қилиши табиий.
- Шу мақсадда ўтказиладиган тадбирлар Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги талаби асосида Хатлон вилояти Ёнғинга қарши кураш давлат хизмати бошқармасининг қўшимча графиги асосида йўлга қўйилган. Айни пайтгача Шаҳритуз, Қабодиён, Дўстий, Панж, Кўлоб, Ховалинг ва Мўминобод ноҳиялари марказий бозорларида ёнғинга қарши тадбирлар ўтказилди, - деб хабар берди вилоят Ёнғинга қарши кураш давлат хизмати бошқармаси Ёнғинларда давлат назорати ва хавфсизлик бўлими бошлиғи Жамшед Раҳмонов.
Муштарак рейдлар жараёнида мутахассислар бозор, савдо ҳамда умумий овқатланиш нуқталаридаги трансформаторлар ҳолати, электр ва газ ускуналаридан тўғри фойдаланишга алоҳида эътибор қаратишмоқда. Айниқса, савдо расталари ўртасидан махсус автомобилларнинг ҳаракатланиши имкониятлари жиддий текширилмоқда.
Долзарб қарор муҳокамаси
Қўрғонтепа шаҳрида Хатлон вилояти Халқ депутатлари Мажлисининг 5-чақириқ Х сессияси бўлиб ўтди.
Сессия жараёнида Хатлон вилояти Муҳожирлик хизмати бошқармаси бошлиғи ўринбосари вилоят раисининг аҳоли зич жойлашган тоғли ноҳиялардан фойдаланилмаётган ерлар мавжуд ноҳияларга ички муҳожирликни ташкил этиш ҳақидаги қарори бажарилиши юзасидан ҳисобот берди.
Халқ депутатлари мажлисининг аграр ерлар ва уларни суғориш ҳолатини яхшилаш, шунингдек, атроф-муҳит ҳимояси масалалари бўйича доимий комиссиялар фаолияти кўриб чиқилди.
Халқ вакиллари, шунингдек, вилоят раисининг жамият ҳаётида аёллар ролини ошириш ҳақидаги қарори бажарилишини муҳокама этишди.
Ўз мухбир.
Хатлон вилояти раисининг Кўлоб шаҳридаги қароргоҳида вилоят раиси ўринбосари Махфират Хидирзода Кўлоб минтақаси ташкилот ва муассасаларида обуна маъракасининг жараёни ҳақида иш кенгаши ўтказди. Йиғилишда обуна маъракаси жараёни таҳлил қилиниб, атрофлича ўрганиб чиқилди. Ташкилот ва муассасалар масъуллари жорий йилги обуна маъракаси кўнгилдагидек кечаётганлиги ва муштарийлар ўзлари севган газета-журналларга обуна
Муфассал...
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг мамлакат Олий Мажлисига йўллаган «Республика ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида»ги Паёми, барча қатори, биз – тиббиёт ходимлари фаолиятида ҳам ҳаёт дастури сифатида қабул қилиниши, табиий.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015