Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 08 Июн 2017 Кӯришлар: 2098
Печат

 

er 2017Жорий йилда Спитамен ноҳиясида ердан фойдаланиш бўйича 180дан ортиқ қонун бузиш ҳоллари аниқланган. Буни ноҳия ер бошқаруви қўмитаси нозирлари ошкор этишган. Қонунни бузган шахслар деярли 45 минг сомоний миқдорида жаримага тортилган. 

Айни бир пайтда ноҳияда иқтисодни ривожлантириш, аҳоли турмушини яхшилаш мақсадида қонун асосида ер ажратиш давом этмоқда.

Ноҳия ер бошқаруви қўмитаси раиси Ашурали Жалилзоданинг айтишича, 11 нафар юридик ва жисмоний шахсларга турли хил қурилиш ишлари учун ер биркитилган. Жумладан, бу ерларда қорамолчилик фермаси, иссиқхона, хизмат кўрсатиш марказлари қуриш кўзда тутилган.

Ноҳия раиси Акрам Сулаймонзода ердан самарали ва оқилона фойдаланиш зарурлигини таъкидлар экан, олган майдонларида уч йилдан буён қурилиш ишларини қилмаётган, экин экмай, ер умрини беҳуда ўтказаётган бепарво одамларга нисбатан муросасиз бўлиш зарурлигини уқтирди.

 Ноҳиядаги 70 нафардан ортиқ киши  орадан уч йил ўтган бўлса-да, ўзларига ажратилган майдонда  қурилиш бошлашмаган. Уларга нисбатан маъмурий чоралар қўлланилган.

 

ҚЎРҒОШИН УЧУН ЧЕТГА БОРМАЙМИЗ

Истиқлол шаҳрида қурилаётган металлургия комбинатида бунёдкорлик ишлари 90 фоизга бажарилди. Қурилиш ва жиҳозлаш ишларига шу пайтгача 35 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфланган. Тожикистон-Хитой  тоғ-кон саноати ширкати бунёд этаётган мазкур комбинатда йилига 50 минг тонна қўрғошин ишлаб чиқариш режалаштирилган. Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода  бу ердаги қурилишнинг бориши билан танишар экан, қурувчилар ишига яхши баҳо берди. Шунингдек, комбинат қурилишини  Бош вазирга ҳамроҳлик қилган мамлакат Саноат ва янги технологиялар вазири Шавкат Бобозода ва Суғд вилояти раиси Абдураҳмон Қодирий ҳам бориб кўришди.

Истиқлолдаги металлургия комбинати мамлакатнинг бу соҳадаги энг йирик корхоналаридан бирига айланади. Унинг умумий майдони 70 гектарни ташкил этади.  Комбинат ишга тушгач, унинг биринчи навбатининг ўзидаёқ 600 нафарга яқин киши ишлай бошлайди. Ишчилар учун барча қулайликлар яратиш мўлжалланган. Жумладан, ишчилар ётоқхонаси, ошхона, спорт ва дам олиш майдончалари бунёд этилади.

Янги комбинат замонавий, юқори сифатли технологиялар асосида ишлаб, бунда электр энергиясини тежаб ишлатиш, экологик жиҳатдан хавфсизлик, автоматик тарзда бошқариш кўзда тутилган. 

Яна бир муҳим томони - маҳсулот ишлаб чиқариш учун маҳаллий хом ашёдан фойдаланилади.

                   

СЕЛ КЕЛМАСДАН БУРУН ОЛДИНИ ОЛГАН ЯХШИ

Бобожон Ғафуров ноҳиясининг Овчи-Қалъача қишлоғида табиий офат - сел олдини олиш мақсадида фуқаролар мудофаасининг мукаммал машқлари ўтказилди.  Бу тадбир Суғд вилояти фавқулодда ҳолатлар ва фуқаролар мудофааси қўмитаси ва давлат ҳокимияти Бобожон  Ғафуров ноҳияси ижроия органи ташаббуси билан ўтказилди. 

Ноҳиядаги сел келиши хатари бўлган тўрт мавзедан бири, Овчи-Қалъачадан ўтадиган Хўжабақирғон сойи ҳисобланади.

Машқ давомида сойга сел келадиган тақдирда оилаларни тезда хатарсиз ерга кўчириш, тез тиббий ёрдам кўрсатиш, ёнғинга қарши кураш, транспорт, электр ва алоқа тармоқлари каби хизматлар ишини ташкил этиш синаб кўрилди.

Бобожон Ғафуров ноҳияси раиси Зариф Назирий машқнинг юқори даражада ташкил этилганлигини таъкидлаган ҳолда, энг фаол иштирокчиларга қимматбаҳо совғалар ва ифтихорномалар топширди.

 

БОЛАЛАР ИСТИҚБОЛИНИ КЎЗЛАБ…

Хўжанд шаҳрида нутқий камчилиги бўлган болалар учун Педагогик тузатиш маркази ишга тушди. Бу мамлакатимиздаги ана шундай дастлабки марказ саналмоқда. Хўжанд шаҳар раиси матбуот марказидан хабар беришларича, мазкур марказда 80 нафар болани тарбиялаш ва даволаш назарда тутилган. Марказ иш бошлаган дастлабки кунларданоқ ота-оналар 50 нафар фарзандини педагогларга ишониб топширишди.

Болалар истиқболини кўзлаган янги марказ Фароғат Усмонова ташаббуси билан очилди. У болалар нутқини тузатиш бўйича мутахассис ҳисобланади. Давлат ҳокимияти Хўжанд шаҳар ижроия органи бундай  муҳим марказни таъсис этишни қўллаб-қувватлади. Хўжанд шаҳар раиси ўринбосари Раъно Ҳошимзода марказ очилиши маросимида қатнашар экан, болалар тақдири учун ғамхўрлик қилиш - хайрли иш эканлиги, бу мамлакат Ҳукуматининг диққат марказида турганлигини таъкидлади.

Бобожон  Ғафуров ноҳиясидаги Хистеварз қишлоқ жамоатининг 10-болалар боғчасида эса, қўшимча янги бино қуриб битказилди. Бу бино имконияти чекланган болалар учун хизмат қилади.  Унда уч гуруҳга бўлинган 30 нафар болакайга таълим-тарбия берилади.

Конибодом шаҳрида эса, камтаъминланган оилаларнинг имконияти  чекланган 10 нафар фарзанди текин даволана бошлади. Болалар шаҳардаги "Бодом" даволаш-осойишгоҳида шифо топмоқдалар. Бу имкониятни уларга мазкур шифо-дам олиш маскани раҳбари, маҳаллий тадбиркор Зарифжон Холиқов яратиб берди.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Руҳимда қулф урар ажиб туйғулар…

 

Замҳарирнинг сокин кечаси,

Сокинлигин унутган палла.

Ойнинг юзи доғлаб кетарди,

Ой нурлари йиғлар баралла.

Тун бағрида чок тикар гуноҳ,

Муфассал...

Маънавий эҳтиёж қондирилади

 

Бохтар шаҳри, Носир Хусрав, Вахш, Ёвон, Дўстий, Қабодиён ноҳиялари етакчи

Хатлон вилоятида обуна жараёни қандай кечаётганлиги билан танишиш мақсадида, Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Алоқа хизмати «Почтаи тожик» давлат унитар корхонаси Ёвон ноҳияси почтаси Алоқа марказига ташриф буюрганимизда, ноҳия раиси ўринбосари Гулрухсор Саидзода ҳамда марказ бошлиғи Тожинисо Шариповаларнинг ташкилот ва муассасаларда обунани жадаллаштириш ниятида бўлиб, эндигина бугунги кун натижаларини

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2516383

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9979997
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2205
2716
19170
9940695
15967
100591
9979997

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.153
Бугун: 06-09-2026 18:07:51

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015