Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 01 Июн 2017 Кӯришлар: 2114
Печат

 

abrikos 2017Ашт ноҳияси боғларида етилган ўриклар ортилган вагонлар Россия томон йўл олди. Серқуёш Тожикистоннинг россияликлар севиб тановул қиладиган бу мевасининг асосий қисмини маҳаллий тадбиркор Пўлат Ашуров жўнатди.

Бу тадбиркор бошчилигидаги "Зардолу ва Кампания" масъулияти чекланган жамият жорий йилда Россияга камида 1000 тонна ўрик жўнатишни режалаштирган.

Айни бир пайтда ҳўл мевани сақлаш учун имкониятлар ҳам яратилган. Жамиятнинг совитиладиган иншоотларида ўта иссиқ ҳавода ҳам сақланаётган мева сира айнимайди.

Ўрик териш ва мева қуритиш мавсуми бошланиши билан мазкур жамият 40 кишини иш билан таъминлади.

Жорий йилда Италиядан келтирилган янги технологиялар ишга солиниб, қуруқ мевани қутиларга жойлаштириш ишлари бошланди. Бунинг учун бир ярим миллион сомоний маблағ сарфланди. Ҳозирда бир кеча-кундузда 50 тонна ўрикни қайта ишлаш имконияти мавжуд.

Давлат ҳокимияти Ашт ноҳияси ижроия органидан хабар қилишларича, ўрик ҳосилини тез ва нобуд қилмасдан териб олиш учун барча чоралар кўрилган. Ҳозир тезпишар ўриклар териб олинмоқда. Кейинроқ пишадиган ўрик навлари эса, кўпроқ қуритилиб, чиройли қутиларга жойлаштирилган ҳолда, чет мамлакатларга жўнатилади.

Аштлик боғбонлар  ўрикзор боғларнинг кони фойда бўлаётгани ва оилавий иқтисодларини яхшилашга ёрдам бераётганлигини таъкидлашади.

 

СПИТАМЕНДА ПИЛЛАЧИЛИККА ЭЪТИБОР КУЧАЙМОҚДА

Спитамен ноҳияси пиллачилик идораси қошида янги цех ишга туширилди. Бу цехда яримтайёр пилла хом ашёси ишлаб чиқарилади. Янги цех Душанбедаги "Тожик-Силк" масъулияти чекланган жамият томонидан ишга туширилди.

Икки навбатда ишлаётган янги корхонада 26 киши иш билан таъминланди. Бир кеча-кундузда икки тоннагача пилла қайта ишланиб, 180 метргача хом мато тайёрланмоқда.

Жамият мутахассисларининг айтишларича, келажакда цехнинг иккинчи босқичи ҳам ишга туширилади.

Айни бир пайтда ноҳияда  пилла қабул қилиш мавсуми бошланди. Дастлабки килограммлар қабул қилинар экан, энг илғор пиллачиларга қимматбаҳо совғалар топширилди. Пилла топширган кишиларга эса, бу қимматли хом ашё учун маблағ берилди.

Давлат ҳокимияти ноҳия ижроия органидан хабар беришларича, пилла териб олиш ва топширишнинг муваффақиятли ўтиши учун барча зарур чоралар кўрилган.

 

ЭНДИ ЙЎЛ МАШАҚҚАТИ ЧЕКИЛМАЙДИ

Кўзи оғриб қолган конибодомликлар энди кичик жарроҳлик амалиётларини ўтказиш учун вилоят маркази ёки бошқа олис шаҳарларга бормайдиган бўлишди. Шаҳар марказий  беморхонасининг кўз касалликлари бўлимида янги даволаш жиҳози ўрнатилди. "АСОМА-А-3" электрон микроскопи ёрдамида кичик жарроҳлик амалиётларини ўтказиш имконияти пайдо бўлди.

Янги замонавий жиҳоз Хитойдан келтирилди. Унинг воситасида даволанаётган беморлар кўзига кўриш линзалари ўрнатиш имконияти пайдо бўлди.

Беморхона раҳбарларининг айтишларича, беморларни даволаш учун бу қулайликни яратишда давлат ҳокимияти Конибодом шаҳар ижроия органи яқиндан ёрдам кўрсатган.

 

ЁШЛАР ЙИЛИДА - ЯНГИ СПОРТ ИНШООТЛАРИ

Хўжанддаги тиббиёт коллежида янги спорт иншооти эшиклари очилди. Бу иншоотга 200 ўринли спорт зали ва спорт  майдончаси киради. Иншоот уч ой давомида қуриб битказилди.

Гулистон шаҳрида эса, яна бир спорт майдончаси фойдаланишга топширилди. Тожик денгизи соҳилида жойлашган янги майдонча, асосан, футбол ўйнаш учун мўлжалланган.

Шаҳарда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, гулистонлик йигит-қизлар орасидан мамлакат шарафини жаҳонда ҳимоя қила оладиган чаққон ва кучли спортчилар етишиб чиқишлари мақсадида янги-янги имкониятлар яратилмоқда.

Гулистонда Абдураҳмон Жомий номли спорт мажмуаси, "Истиқлол" спорт саройи, еттита стадион, 20та спорт зали ишлаб турибди. Давлат ҳокимияти шаҳар ижроия органидан хабар беришларича, яна 25та спорт майдончаси, 6та сузиш ҳавзаси ҳам спорт билан шуғулланишни истаган кишилар хизматидадир.

 

Ўз мухбир. 

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Одамнинг қазоси

 

Ўлим… ҳаммамиз – ўлим кишисимиз. Ўлим ёмон эмас, фақат тавба қилмай, ўлиб кетган – ёмон…

Антон Павлович ЧЕХОВ.

Умр – одам боласига ато қилинган улуғ неъмат. Аммо у бир сиқимгина, аянчли даражада қисқа. Инсон зурриётининг туғилиши ва ўлими орасидаги вақт масофаси – умр. Бироқ у фонийдир. Фонийлик – бани башар манглайига битилган

Муфассал...

Нуъмон Абдуғаффорзода: - Сайёҳлар сони бир миллион нафардан ошди

 

- Миллат пешвосининг қўллаб-қувватлаши ва яратиб берган имконияту имтиёзлари асосида хусусий секторларнинг сайёҳлик соҳасида фаолият олиб боришга бўлган рағбати ошиб, 2018 йилда 75та сайёҳлик компанияларига ижозатнома берилди, - деди Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Сайёҳликни ривожлантириш комитети раиси Нуъмон Абдуғаффорзода матбуот анжуманида.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2598756

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10299406
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2384
5156
24835
10210212
34918
161581
10299406

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.253
Бугун: 06-11-2026 07:26:21

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015