Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 11 Май 2017 Кӯришлар: 1678
Печат

 

xotira 2017Спитамен ноҳияси марказида Буюк Ғалабанинг 72 йиллиги муносабати билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Ёшлар, спорт ва сайёҳлик комитети раиси Аҳтам Абдуллозода қатнашди. У жанг майдонларида жасорат кўрсатган спитаменлик отахонларга Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Президентимиз муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг  Буюк Ғалаба муносабати билан йўллаган табригини етказди

ва бир марталик моддий ёрдам – кўмакпулини топширди.

Фашизм балосига қарши мардонавор курашган инсонлар – Навқат шаҳарчасидан Абдували Холматов, Тоғаяк қишлоқ жамоатидан Йўлдош Бердиёров, Истиқлол қишлоқ жамоатидан Назирбобо Қобиловлар ўзларига нисбатан кўрсатилган ғамхўрлик ва қадрланиш учун миннатдорчилик билдиришди.

Шунингдек, Турсун Ўлжабоев номли қишлоқ жамоатида яшайдиган отахон Худойқул Юсупов уйига бориб, унинг аҳволидан хабар олинди ва Давлат сарвари табригини етказиб, кўмакпули топширилди.

Айни шундай кўмакпули Хўжанд шаҳрида яшаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига ҳам етказилди. Уни Тожикистон Республикаси Меҳнат, муҳожирлик ва аҳолини иш билан таъминлаш вазирлигининг Муҳожирлик хизмати бошлиғи Тоҳир Каримзода топширди.

Вилоятнинг Исфара, Конибодом, Истаравшан, Бобожон Ғафуров, Мастчоҳ ва бошқа шаҳру ноҳияларида яшаётган уруш қатнашчилари ҳам қадрландилар. 

 

ҚИЙИНЧИЛИКЛАР ЙЎҚ ЭМАС

Хўжанддаги «Матбуот қасри»да  Халқаро сўз эркинлиги кунига бағишлаб «Оммавий ахборот воситалари тамойиллари ва мушкулликлари» мавзусида вилоят конференцияси бўлиб ўтди. Унда 50дан ортиқ оммавий ахборот воситалари, маҳаллий ҳукумат, журналистик ташкилотлар вакиллари ва инсон ҳуқуқи ҳимоячилари қатнашишди.

Давлат ҳокимияти Суғд вилояти ижроия органи ахборот ва таҳлил бўлими мудири Музаффар Юнусов конференция қатнашчиларини табриклаб, «Иқтисодий инқироз шароитида Суғд вилоятида ОАВнинг бугунги ҳолати ва сўз эркинлиги борасида ҳозирги қийинчиликлар» мавзусида чиқиш қилди.

Шунингдек, конференция қатнашчилари «НАНСМИТ» - Тожикистон мустақил ОАВлари миллий уюшмаси раиси Нуриддин Қаршибоевнинг «ОАВнинг  ҳуқуқий қийинчиликлари -  сўз эркинлиги олдидаги тўсиқ», «Медиа-консалтинг»  ижтимоий ташкилоти раиси Наби Юсуфовнинг «Иқтисодий инқироз таъсири – мустақил ОАВлари  чопи синишининг омили» мавзуларидаги чиқишни тинглашди.

Қатнашчилар ушбу чиқишлар ва Хўжанд шаҳар раиси матбуот котиби Маҳмуджон Дадабоев,  «СМ-1» телерадио ширкати бош муҳаррири Илҳом Ҳошимов, «Пайванд» радиоси бош муҳаррири Жамшид Маъруповларнинг чиқишларини тинглаб, муҳокама қилишди.

 

ТЕАТР БИЛАН ДЎСТЛАШУВ

Тўҳфа Фозилова номли Конибодом Давлат мусиқали драма театри ижодий жамоаси ташаббуси билан театр ҳафталиги ўтказилди. Давлат ҳокимияти Конибодом шаҳар ижроия органи мазкур ҳафталикни ҳар томонлама қўллаб-қувватлади. Конибодом шаҳар раиси Ғайбулло Боҳирий театрда бўлиб, санъаткорлар ҳаёти билан танишди. У театр ижодий жамоасининг шаҳар маданий ҳаётини бойитишда катта хизмат қилаётганини таъкидлади.

Ҳафталик асли конибодомлик машҳур санъаткор Тўҳфа Фозилованинг 100 ва унинг номидаги санъат даргоҳининг 95 йиллигига бағишланди.

Ҳафталик давомида театрда кейинги уч йил давомида саҳналаштирилган энг яхши олтита спектакл намойиш этилди. Томошабинлар В. Шекспир асари асосида тайёрланган «Жиннилар суди»,  Еврипид асари асосида қўйилган «Ваҳваҳабонулар», Садриддин Айний асари асосида саҳналаштирилган «Қори Ишкамба», шунингдек, «Она-Ватан», «Она, мен уйланаман», болалар учун «Маша ва айиқ» спектаклларини томоша қилишди.

Конибодом тупроғида  Комил Ёрматов, Тўҳфа Фозилова, Лутфи Зоҳидова каби машҳур санъаткорлар дунёга келишган. Уларнинг ҳар уччаласи ҳам СССР халқ артисти унвонига сазовор бўлган.

Театр бош режиссёри Муҳиддин Музаффарнинг айтишича, ҳафталик томошабинлар олдидаги ўзига хос бир ҳисоботга айланган.

- Асосий мақсадимиз театрга кўпроқ томошабинларни жалб этиш эди. Театрнинг замон билан бирга яшаётгани, қадимий санъатнинг ҳеч қачон ўлмаслиги, унинг ўрнини бошқа бирон-бир санъат тури боса олмаслигини, жамоамиз аъзолари ўзларидан олдин ўтган конибодомлик санъаткорларнинг анъаналарини давом эттираётганликларини кўпчиликка кўрсатиш эди, - деди Муҳиддин Музаффар.

Конибодом театрида кейинги йилларда том маънодаги жонланиш юз бераётганини кўп мутахассислар қайд этишмоқда. Театрда саҳналаштирилган «Жиннилар суди» спектаклининг шуҳрат қозониши, Буюк Британия, Хитой ва Ҳиндистондаги театр фестивалларида қатнашиб, мукофотларга сазовор бўлиши конибодомлик санъаткорларнинг меҳнати зое кетмаётганлигини кўрсатади.

 

«БАҲОРДАН БАҲОРГАЧА»

 Хўжанддаги Камол Хўжандий номли театрда бўлиб ўтган концерт «Баҳордан баҳоргача» деб аталди. Театрга Шукур Бурҳонов номли Спитамен ўзбек мусиқали театрининг ёш, хушовоз хонандаси Нодирабегим Ўсарзоданинг юзлаб мухлислари ташриф буюришди. Икки кун давом этиб, кунига икки мартадан қўйилган концертга келган қўшиқсевар инсонлар ёш санъаткорнинг ўтган йил баҳоридан жорий баҳоргача бўлган ижод намуналаридан баҳраманд бўлишди.

Концертда замонавий қўшиқлар билан бирга, мумтоз ашулалар ҳам янгради. Мухлислар Нодирабегимнинг ҳар бир қўшиғини  давомли қарсаклар билан олқишлашди. Шунингдек, улар бу концертларда қатнашган санъаткорлар – Элдорбек Файзиев ва Маҳнозалар ижросидаги қўшиқларни ҳам узоқ олқишлашди. Санъат мухлисларига Нодирабегим ва Элдорбек ижро этган дуэтлар ҳам маъқул тушди.

Нодирабегим ота-онаси каби санъат йўлини танлади. Унинг отаси марҳум Ўсаржон Остонов узоқ йиллар Шукур Бурҳонов ва Камол Хўжандий номли театрларда самарали фаолият юритди. Онаси – Тожинисо Ниёзова эса, мумтоз ашулаларнинг моҳир ижрочиси ва маҳоратли актриса сифатида танилган.  Шукур Бурҳонов номли театр саҳнасида Тожинисо Ниёзова ўйнаган роллар томошабинлар олқишига сазовор бўлган.

«Баҳордан баҳоргача» концерти ёш хонанданинг Ёшлар йилида фақатгина ёшлар учунгина эмас, барча мухлислари учун яхши совға бўлди.

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Март 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31          

МАҚОЛАЛАР

Бургутлар чўққиларда яшайди!

 

Таниқли шоир Жамшид Пиримовнинг етмиш йиллик юбилейи муносабати билан Бош муҳарриримиз Ёқубжон Абдуманонзода бошчилигидаги ижодий гуруҳимиз - Искандар Маҳмадалиев, Абдулло Саидов ва камина қадимий Хўжанд сари отландик. Вақтнинг тиғиз ва йўлнинг олислигига қарамай, биз Хўжандга ҳозир бўлишимиз керак эди. Чунки Жамшид аканинг ўзбек ва тожик адабиётида ўз ўрни, овози бор.

Муфассал...

Тез ёрдам текинми-пуллик?

 

Ёки беш кунга етмайдиган бензин пули

Эрталаб ишга бораётган эдим. Кўчада бир танишимни учратиб қолдим. Кўриниши маъюс, тажанг, нимадандир норозига ўхшарди. Саломлашиб, ўтиб кетмоқчи эдим, у: -Шошаётганингизни кўриб турибман, лекин озгина вақтингизни оламан, - деди. Мен унинг гапларига қулоқ тутдим.

- Кеча тунда онам иссиқ чиқариб, қийналиб нафас ола бошлади. Уйдаги дорилардан бердик, лекин таъсир қилмади. Ҳароратини ўлчасак, ўттиз тўққизга

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2350894

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9339669
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4322
6995
30332
9280457
112684
109364
9339669

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.84
Бугун: 29-03-2026 11:16:44

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015