Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 05 Май 2017 Кӯришлар: 1987
Печат

 

armiyaГулистон шаҳрида вилоятда биринчи бўлиб мамлакат Қуролли Кучларига баҳорги чақириқ режаси бажарилди. Шаҳар давлат ҳокимияти ижроия органидан билдиришларича, йигитларнинг кўпчилиги ҳарбий хизматга кўнгилли равишда отланишган. Умуман олганда, навбатдаги чақириқ шаҳарда уюшқоқлик билан ўтган. Бунда она-Ватан олдидаги йигитлик бурчини ўташнинг қанчалик шарафли эканлиги ҳақидаги суҳбатлар, Қуролли кучлар сафида хизмат ўтаган кишилар,

ҳарбий қисмларда бўлиб, фарзандлари учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиб қайтган ота-оналар билан мулоқотлар ҳам муҳим ўрин тутган.

Вилоятнинг Деваштич, Зафаробод ва Шаҳристон ноҳияларида ҳарбий хизматга чақириқ режаси бажарилиш арафасида.

Ашт ноҳиясида эса, йигитларни ҳарбий хизматга тўлиқ жалб этиш мақсадида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилган. Йиғилишда ноҳия раиси Зариф Мирдадо ноҳияда ватанпарварлик бурчини ўташ мақсадида кўнгилли равишда хизматга жўнаб кетаётган ёшлар кўпаяётганини таъкидлаган. Айни бир пайтда ҳарбий хизматга боришдан бўйин товлаётган айрим йигитлар ҳам йўқ эмаслигини айтган. У, айниқса, ноҳиянинг  Понғоз, Ашт ва Шодоба қишлоқ жамоатларида баҳорги ҳарбий чақириқ суст бораётганини танқид қилган.

Мазкур йиғилишда ҳарбий хизматга чақириқ борасидаги барча камчиликларни тез фурсатда тузатиш чораларини кўриш борасида қарор қилинган. Худди шундай Конибодом шаҳрида ҳам айрим қишлоқ жамоатларида ҳарбий хизматга чақириқнинг яхши ташкил этилмаганлиги танқид этилиб, бу борадаги камчиликларни тезда тузатиш учун чоралар кўрилган.

 

АТЛАС ВА АДРАС КИЯДИГАНЛАР КЎПАЙМОҚДА

Конибодом шаҳридаги қўлда атлас ва адрас тўқиш таълим-ишлаб чиқариш марказларида тўқилган 17 минг метр газламадан 15 минг метри сотилган. Конибодомлик тўқувчилар Суғд вилояти давлат ҳокимияти ижроия органининг "Қўлда атлас ва адрас тўқиш ва бошқа халқ ҳунарлари мактабини қайта тиклаш ва ривожлантириш" давлат муассасаси масъуллари билан учрашувда ўзлари тўқиётган матоларга талабот борган сари кучаяётганидан мамнунликларини билдиришган.

Ҳозирда Конибодомда 6та қўлда атлас ва адрас тўқиш таълим-ишлаб чиқариш маркази фаолият юритмоқда. Мазкур марказларда миллий матоларни тўқиш билан бирга, 30 нафар устоз 160 нафар шогирдга иш ўргатмоқда.

Конибодом шаҳар давлат ҳокимияти ижроия органидан билдиришларича, атлас ва адрас тўқиш марказларининг очилиши уйда ўтирган ўнлаб аёлларни доимий иш билан таъминлаш имконини берган. Мутахассисларнинг фикрича, вилоят миқёсида атлас ва адрас тўқувчиларнинг танловлари ўтказилиши, ғолибларнинг мукофот билан қадрланишлари,  энг кўп шогирд тайёрлаган устозларнинг йирик миқдордаги маблағ билан рағбатлантиришлар қадимий касбга бўлган меҳр-муҳаббатни кучайтирмоқда.

 

ЧИГИРТКА БОСҚИНИГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИ

Қишлоқ хўжалигига катта зарар етказувчи чигиртка ва бошқа зарарли ҳашаротларга қарши курашиш учун мамлакатимизда восита ва имкониятлар етарли, лекин курашга куч ва вақт сарфлашдан кўра, хатарнинг олдини олган яхшироқ.

Янги бунёд этилаётган Сайҳун шаҳарчасида қишлоқ хўжалиги экинларига зарар  етказувчи ҳашаротларга қарши кураш борасида ўтказилган семинар-йиғилиш қатнашчилари ана шундай қарорга келишди.

"Чигирткага қарши кураш экспедицияси" вилоят давлат муассасаси бошлиғи Абдухолиқ Бобожонов семинар-йиғилиш қатнашчиларига ҳашаротларга қарши кураш техникаси ва улардан фойдаланиш борасида сўзлаб берди. У муассаса ихтиёридаги 17та трактордан зарур бўлганда самарали фойдаланилаётганини айтди.

Абдухолиқ Бобожоновнинг айтишича, зарарли ҳашаротларга қарши курашишнинг самарали бўлиши учун мамлакат ҳукумати мунтазам ёрдам кўрсатмоқда. Жумладан, яқинда  дори пуркагич мосламалар билан бирга бешта автомашина, мутахассисларнинг фойдаланиши учун эса, 10та мотоцикл берилган. 

Янги келтирилган техника жойларда зарарли ҳашаротларни тезда йўқотиш имконини беради. Автомашиналарга уланадиган дори пуркагичлар билан кунига 200 гектаргача чигиртка босган майдонларни тозалаш мумкин, - деди "Тожикистон Республикасида чигирткага қарши кураш экспедицияси" давлат муассасаси бошлиғи Саидмурод Хайриддинов. Вилоят  қишлоқ хўжалик бошқармаси бошлиғи Хайрулло Бобозоданинг айтишича, экинзорлар, боғ-роғларни зарарли ҳашаротлардан ҳимоя қилиш, кўнгилдагидай ҳосил олиш имконини беради ва сифатини яхшилайди.

Семинар-йиғилишда Тожикистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Нусратулло Мусоев, Суғд вилояти раиси ўринбосари Ориф Хожазода иштирок этишди. Вилоят раиси матбуот марказидан хабар беришларича, семинар-йиғилиш иштирокчилари бу тадбирнинг чигиртка ва бошқа зарарли ҳашаротларга қарши курашдаги билимларини оширишга хизмат қилганини изҳор этишган.

 

НАЗАРДАН ҚОЧИРИЛМАЙДИГАН МАСАЛА

Олдинги йиллар Ашт ноҳиясида яшаган 42 киши чет элларда норасмий равишда диний таълим олишарди. Айни пайтда улардан 39 нафари Ватанга қайтиб келган.

Ашт ноҳияси маркази - Шайдондаги миллий чойхонада бўлиб ўтган бузғунчиликка қарши кураш мавзусидаги давра столида бу борада ҳам гап борди. Мазкур тадбирда ноҳия ички ишлар бўлими, прокуратураси вакиллари, масжидлар имом-хатиблари, муаллимлар, ота-оналар қатнашишди.

Ашт ноҳияси раиси ўринбосари Жалилий Аниса Абдуллозода сўз олар экан, гарчи кейинги пайтда ноҳияда экстремистик руҳдаги оқимларга қўшилиб қолиш ҳоллари учрамаётган бўлса-да, бу масалани ҳеч қачон назардан қочирмаслик зарурлигини таъкидлади. Ёшлар мақсади бузғунчилик бўлган оқимлар таъсирига берилиб қолмасликлари учун тушунтириш ишларини мунтазам олиб бориш, йигит-қизларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун турли маданий-маърифий, спорт тадбирларини ўтказишнинг аҳамияти ҳақида тўхталди.

- Турли экстремистик фирқа ва ҳаракатларга ёшларнинг қўшилиб қолмасликлари учун жамоатчилик қўлни қўлга бериб, ҳаракат қилиши зарур. Бузғунчи оқимларга эргашиб кетишининг олдини олиш йўлларидан бири ёшларнинг чет элларда норасмий диний таълим олишларига йўл қўймасликдир. Бунинг учун эса, бошқа омиллар қатори ота-оналарнинг фарзанд олдидаги масъулияти муҳим ўрин тутади. Ўз фарзанди иқболини ота-она унинг ким билан юриб-тураётганини, нималар қизиқтираётганини билиб туриши шарт, - дейди ноҳия давлат ҳокимияти ижроия органининг ижтимоий тараққиёт  ва жамоатчилик билан алоқа бўлими мудири Зафар Мамажонов.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Август 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
          1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31            

МАҚОЛАЛАР

Сирдарёда оқар менинг асрорларим...

 

СОҒИНЧНОМАЛАР

I

Хўжанд, Сенда қолиб кетган дилим бор,

Талаба аталмиш қавмим-элим бор,

Гоҳ ўнқир, гоҳ текис роҳим-йўлим бор -

Муфассал...

«Халқ овози» … ва шоирларнинг мирзоси

 

«Халқ овози» газетаси табаррук тўқсон ёшга тўлди! Газетанинг салкам бир асрлик шарафли тарихи зарҳал варақларга тўла эканлиги шубҳасиз. Албатта, газета тарихини журналистлар фаолиятисиз тасаввур этиб бўлмайди. Кимдир бу муқаддас даргоҳда озроқ фаолият юритган бўлса, кимлардир умри азизларини маърифат масканига бағишлаганликларига тасанно айтмай бўлмайди.

Албатта, халқимизнинг севимли минбари – «Халқ овози» газетаси ҳақида

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2482174

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9865834
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2395
3463
19157
9818773
2395
107749
9865834

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.165
Бугун: 01-08-2026 13:41:16

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015