Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 01 Май 2017 Кӯришлар: 1812
Печат

 

panjakent 2017Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон олиб бораётган бунёдкорлик сиёсати, халқимиз эришган истиқлол, юртимизда ҳукмрон бирлик ва миллий тотувлик самараси сафар асносида янада яққолроқ ҳис этилади. Нисбатан мўъжазгина дейилса-да, аслида анчайин кенг юртимиздаги ободончиликлар, тараққиёт, Тожикистон Республикаси Ҳукумати олиб бораётган бунёдкорлик ишлари сафар

жараёнида яхшироқ кўзга ташланади.

Тақдир тақозоси билан ўтган йили сентябр ойида 60 ёшга етганимда, илк бор қадимий Панжакент шаҳрига сафар қилдим. Осмонўпар тоғлар бағридан кесиб ўтадиган замонавий автомобил йўлларида кетар эканмиз, элимизга насиб айлаган истиқлол, юртимизда ҳукмрон тинчлик-осойишталик, халқимизнинг йўлбошчиси – Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон олиб бораётган бунёдкорлик сиёсатининг самараси ўлароқ бу ўзгаришларга бот-бот шукроналар келтирдим.

Келишувимизга кўра, Панжакентга биринчи сафарим бўлганлиги учун, мени журналист дўстимиз Раҳимберди Бердиевнинг ўғли, маҳоратли ҳофиз йигит Матлабжон Сужина қишлоғида жойлашган «Абдужаббор» чойхонаси олдида кутиб олди. Сўнгра дўстимизнинг Чорбоғ қишлоғидаги уйига йўл олдик. Мен панжакентликларнинг меҳмондўстлиги ҳақида кўп эшитгандим, лекин ўзим бу ерга келиб, дарҳақиқат, бунга амин бўлдим.

Мактабдаги учрашув

Панжакент шаҳрининг 5-ўрта умумтаълим муассасаси педагогик жамоаси ва ўқувчилари билан учрашув журналист Раҳимберди Бердиев ташаббуси билан ўтказилди. Ўтган асрнинг 20-30 йилларида қурилган бўлишига қарамай, катта анҳор бўйида жойлашган мактаб биноси жуда яхши таъмирланган, мактаб ҳовлиси ва синфхоналар тоза эди.

- Давлатимиз бошлиғи,  Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг ташаббусини соҳибкорларимиз, тадбиркорлар ва ўзига тўқ қишлоқдошларимиз қўллаб-қувватлаб, мудом мактабимизга қарашиб туришади, - деди Р. Усмонов. – Қолаверса, ота-оналар ўз фарзандлари таълим-тарбияси, маърифатга катта эътибор беришади. Шундан бўлса керак, айрим қишлоқдошларимиз ҳаж сафарига боришдан олдин битта синфхонани таъмирлаб бериши одат тусига кирган.

Мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари иштирокида ўтказилган йиғилишда мамлакат Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Паёми моҳияти, олдинда турган Бирлик ва миллий тотувлик байрамининг 20 йиллигига  тайёргарлик, Ёшлар йили тадбирлари хусусида сўз юритилди.

- Ёшлар ва уларнинг таълим-тарбиясига нафақат мактаб, балки ота-оналар жиддий эътибор қаратишади, - деди биз билан суҳбатини давом эттириб мактаб директори Р. Усмонов. – Айни пайтда бегона ғоялар тарғиботчилари ёшларни ўз домига илинтиришга уриниш ҳоллари ҳақида кўп эшитамиз. Афсуски, азиз Тожикистонимиздан ҳам айрим ёшлар Суриядаги «Ислом давлати» террорчи гуруҳи сафларига қўшилганлик ҳолатлари ҳам мавжуд. Хайриятки, Чорбоғ қишлоғида бугунгача бундай ҳолатлар кўзга ташланмайди. Менимча, бунинг омилларидан бири мактаб ва жамиятнинг мустаҳкам алоқа боғлаб, фаолият юритишлари натижаси бўлса керак.

Чорбоғликлар даврий матбуотимизнинг фаол ўқувчилари экан. Бу ерда «Халқ овози», «Замон» газеталари, «Шарқнома» журнали мухлислари кўпчиликни ташкил этаркан.

- Аҳоли ўртасида Тожикистон Республикаси Ҳукумати олиб бораётган адолатли ва бунёдкорона сиёсат моҳияти даврий матбуот, телевидение ва радио орқали етказиб турилса, жамиятимиз учун зарарли бўлган бегона ғоялар сизиб киришига ўрин қолмайди, - деди журналист Р. Бердиев. – Чорбоғликлар ана шу ҳақиқатни англаб етганлар.

 

Оиламнинг ота юрти

Панжакентда дўстим Раҳимберди қайнотамнинг туғилиб-ўсган жойи Санги Кабуд қишлоғи эканлигини эслади. Биз икковлон ўша қишлоққа йўл олдик. Қишлоқнинг нуроний оқсоқолларидан бири – Облоқул Хўжамқулов бизга бу ернинг энг кекса кишиси Гавҳар момо билан учрашишни маслаҳат берди. Гавҳар момодан Саид Юсупов ҳақида сўраганимизда, маҳалла раиси Шавкатжон Бўтаевга учрашишимиз лозимлигини билдик. Хуллас, Санги Кабуд қишлоғи маҳалла раиси Шавкатжон Бўтаевнинг беминнат ёрдамлари билан Саид бобомизнинг авлодларидан бўлган қариндошларимизни топиб олдик. Шавкатжон Бўтаевнинг оиласида ҳам юқорида қайд қилганимдек, меҳмондорчиликнинг энг олий намунасини кузатдим.

Бир нарса мени қувонтирарди: Панжакентнинг қаерида бўлмайлик, истиқлол шарофати, Бирлик ва миллий тотувлик самараси туфайли бунёдкорлик ва ободончилик ишлари кенг йўлга қўйилганлигига гувоҳ бўлдим. Тинчлик ва миллий бирлик  асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон олиб бораётган бунёдкорлик сиёсатидан мамнунлик ҳисси яққол сезиларди.

Водий удумлари

Сафарим давомида Панжакентда тўйлар жуда ажойиб ўтказилишининг гувоҳи бўлдим. Бу ерликлар  Тожикистон Республикасининг «Анъаналар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тўғрисида»ги қонунини ҳаётга татбиқ этиб, тўй-маъракаларни ихчам, ортиқча харажатларга йўл қўймай, шу билан бирга, жуда мазмунли ва маданиятли ўтказишлари кўзга ташланиб турарди.  Суғд вилоятининг собиқ «Тонг» газетаси ташкилотчиси, марҳум журналист акамиз Мақсуджон Худойбердиевнинг хонадонларидаги невара тўйи ҳам, Раҳимбердининг қариндоши уйида ўтказилган суннат тўйи ҳам бир-биридан ихчам, тартибли ўтди. Марҳум Мақсуджон Худойбердиевнинг қариндошлари, ўғиллари меҳмонларга астойдил ҳурмат-эҳтиром кўрсатишлари панжакентликларнинг юксак маданиятидан нишона эди. Бу тўй-маъракаларда қариялар, ёши улуғ кишилар ёшларга ватанпарварлик ҳиссини сингдириш, аждодлар удумларига садоқат, миллий суннатларимизга эҳтиромда бўлиш ҳақида насиҳатлар қилиб турганликлари Зарафшон водийсининг бошқалар ўрганса арзийдиган удумлари сирасига киради, менимча.

Устозни излаб…

Ўтган асрнинг 80-90-йиллари «Совет Тожикистони» (ҳозирги «Халқ овози») газетасининг ашаддий мухлиси эдим. Газетанинг ҳар бир сонини қизиқиш билан мутолаа қилардим. Ўша пайтда газетадаги танқидий мақолалар жамиятимиздаги «қора доғлар»га қарши аёвсиз кураш олиб борганлиги эсимда. Севимли газетамизнинг «Чертки» рукни халқ орасида машҳур бўлганлиги муболаға эмас. Қалами ўткир, сўзи кескир танқидчи журналистлардан бири Шоди Саттор эди.

Ўша пайтлари бошимга мусибат тушиб, Шоди Сатторни излаб, редакцияга боргандим. Мени яхши тинглаган журналист акам мақоламни таҳрир қилиб, «Шикоятчи эмасман» сарлавҳаси остида газетанинг 1990 йил 14 ноябрдаги сонида чоп этди. Газетадаги танқидий мақоламдан кейин менга туҳмат тошлари отила бошлади. Ноҳиямизда бир неча йилдан буён мавжуд низо мақола чоп этилгандан сўнг, таниқли шоир, маҳоратли журналист Жамшид Пиримовнинг ташрифидан кейин ўз ечимини топди. Таниқли ёзувчи ва шоир Сулаймон Эрматов таҳрири остида «Шикоятчи эмасман» сарлавҳали иккинчи мақола газета саҳифаларида берилди. Мендек оддий қишлоқ ўқитувчиси шаънини ҳимоя қилган устоз Шоди Саттор, Жамшид Пиримов, Сулаймон Эрматовлардан миннатдорчилик ҳисси, юрагимда қаламга, ёзишга меҳр уйғотди. Шундан буён у-бу нарса қоралаб, битикларим билан даврий матбуотда чиқиш қилиб келаман.

Панжакентда мен «Халқ овози» газетасининг собиқ ходими, таниқли журналист, шоир Шоди Сатторни кўрмай, қайтиб кета олмаслигимини ҳис этдим. Инсонийлик бурчи ҳам мени шундай йўл тутишга ундарди.

Раҳимберди Бердиев билан устозни излаб, у киши ишлайдиган Чорбоғ қишлоғида жойлашган 81-ўрта умумтаълим муассасасига келдик. Устоз нафақага чиққан бўлишларига қарамай, мактабда ёшларга таълим-тарбия беришда давом этиб келаётган эканлар. Устознинг юзларига боқиб, у кишидаги ҳазилкашлик, хушчақчақлик ҳозир ҳам сақланиб қолганлигини кўрдим.  Биз Шоди Саттор билан самимий суҳбат қурганлигимиздан қониқиш ҳиссини туйгандик.

…Хуллас, қадимий ва ҳамиша навқирон Панжакент истиқлол йилларида янада чирой очган шаҳарга айланибди. Бу жаннатмакон диёрнинг ободончилиги зилол сувли Зарафшон, Моғиён, Киштут дарёларининг шарофати, бунёдкор халқининг меҳнатсеварлиги, бой табиий шароити ҳамда Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг ўлкамиз бошқа минтақалари қаторида Панжакентнинг ободончилигига ҳам катта эътибор қаратаётганлигининг самараси эканлигини тушуниб етдим. Қадимий Саразм, Панжакент шаҳри ёдгорликлари, зилол сувли Зарафшон дарёси, «Еттикўл»нинг мўъжизавий манзараси, осмонўпар тоғлари бу диёрни бой туризм истиқболи кутаётганлигидан дарак беради. Тожик классик адабиёти асосчиси Абу Абдулло Рўдакий, нуктадон шоирларимиз Лойиқ Шерали, Камол Насрулло, хушовоз хонандалар Афзалшоҳ Шодиев, Нигина Омонқулова, шоирлар Шоди Саттор, Ҳакимжон Бозоров ва илм-фан оламининг бошқа таниқли кишилари туғилиб-ўсган жаннатмакон Панжакентдан ҳали кўплаб истеъдодлар етишиб чиқиши табиий. Зеро, бу минтақанинг табиий шароити, маданиятли халқи, бой ўтмиши ёшларнинг келажаги ёрқин бўлишини таъминлайди.

Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон саъй-ҳаракатлари билан юртимизда ҳукмрон бўлган бирлик ва миллий тотувлик ўлкамизнинг шимолий минтақаларининг обод масканларидан бири – осмонўпар тоғлар қуршовида жойлашган Панжакент шаҳри мисолида янада ёрқинроқ кўзга ташланади…

 

Ҳакимжон РОЗИҚОВ, Қабодиён ноҳияси.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Юбилей тантаналарига пухта ҳозирлик

 

2020 йили, нафақат, Тожикистон, балки бутун Марказий Осиёнинг қадимий обидаларидан бири - Саразм шаҳарчасининг 5500 йиллиги кенг нишонланади.

Ўтган асрнинг 70-йилларида ушбу қишлоқда яшовчи Ашурали Тайлонов томонидан топилган болта ҳамда кейинчалик тарихчи олим ва археолог Абдулложон Исҳоқов изланишлари сабабли кашф этилган Саразм шаҳарчаси

Муфассал...

Ёниб яшаш завқи

 

Мен Истаравшаннинг умумий номи билан Навганда, деб аталадиган қишлоқларида кўп бўлганим йўқ. Ҳаммаси бўлиб, уч марта ва ўшанда ҳам ҳар гал бор-йўғи бир неча соатдан. Лекин шу қисқа вақт давомида ҳожи Сатторқул ҳақида жуда кўп илиқ гаплар эшитдим. Ўқитувчилар, деҳқонлар, беш қишлоқда яшаётган катта-кичик бу инсон ҳақида миннатдорчилик билан сўзлашарди.

- Мана шу мактабимизнинг янги биноси Ҳожибобонинг елиб

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990519

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477621
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3549
4027
21234
7426653
99265
114875
7477621

Сизнинг IPнгиз: 3.144.103.20
Бугун: 23-11-2024 16:52:03

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015