Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 26 Апрел 2017 Кӯришлар: 1911
Печат

 

yovon 2017Қишлоқ ёшларининг аксарияти хорижий давлатлар, асосан, Россияга меҳнат муҳожирлигига отланиши барчага маълум. Куз фаслининг охирида эса, кўпчилиги қишлоққа қайтиб, икки-уч ой оила даврасида бўлишади. Баҳор келиши билан яна хорижга отланишади. Муҳожир, балки қишда ўз уйида дам олса керак, деб ўйларсиз. Дам олиш қаёқда? Оилада муҳожир бош қотирадиган муаммолар тўлиб-тошиб ётибди. Биров уйини  таъмирлаши, бошқаси ўғилчасига суннат тўйи

қилиши, яна бири янги уй қуриши керак, хуллас, муҳожирнинг дам олишга имконияти йўқ.

Чўпонободни катта қишлоқ, деб бўлмайди. Кўпи билан уч мингдан зиёд аҳолиси бор. Бу қишлоқ ёшлари турли касб-кор қилиш билан бир қаторда ёзда муҳожирликка йўл олишишди. Қиш мавсумида эса хориждан қайтган ёшлар билан гавжум қишлоқ баҳор келди дегунча, ҳувиллаб қолади.

Ҳар бир қишлоқнинг ҳам меҳнаткаш, сахий, олийжаноб ёшлари бор, албатта. Биз шундай ёшлардан бири тўғрисида ҳикоя қилмоқчимиз.

Абдулла Ҳалимов ҳар йили Россияга бориб, ишлаб келади. У Россияда қурилиш соҳаси бўйича кўпгина ҳунарлар соҳиби бўлди. Ғишт териш, деворларга ишлов беришдан, томни ёпишгача, ҳамма ишни уддалайди.

Бундан уч йил аввал қишлоқнинг эскириб қолган масжидини замонавий усулда кенгайтириб, қайта қуриш керак бўлиб қолди. 25 йил олдин лойдан қурилган масжид ҳозирги замон талабига жавоб бермас эди. Қишлоқ аҳли маблағ йиғиб, масжид деворини тиклаш учун цементблок (цементли ғишт) сотиб олди. Россиядан қайтган ёшлар кўп эди. Ҳашар бошланди. Қисқа муддатда девор тикланди. Энди масжиднинг томини ёпиш, деворларга ишлов беришга ҳунарманд уста керак эди. Маблағ тахта, шифер, дераза ва эшик сотиб олишга етарди-ю, усталарнинг иш ҳақини тўлашга етмасди.

Шунда Абдулла олижаноблигини кўрсатди:

-Бугунги кунда мустақил мамлакатимиз ҳудудида қурилажак ҳар қандай иншоот ҳамма томонлама замон талабига жавоб бера олиши керак. Ота-боболаримиз масжид қуришда ҳақ олмай ишлаган эканлар. Мен ҳам ҳақ олмасдан савоб учун ишлашга аҳд қилдим. Вақтим камроқ, икки ойдан сўнг Россияга кетмоқчиман. Агар бошқалар ҳам қўлидан келганича ёрдам берса, шу муддат ичида масжид ишининг ҳаммасини юз фоиз битказиб, сизларга топшираман,- деди у.

Ҳамма розилик билдирди. Керакли қурилиш материаллар харид қилинди. Ёшларнинг бир қисми ёрдам бера бошлади. Бир ойлар ичида масжиднинг томи ёпилди. Яна бир ой ичида девор, дераза ва эшиклар иши битказилиб, масжид намоз ўқиш учун тайёр ҳолатга келди. Қишлоқ аҳли Абдулланинг ҳунарига таҳсин айтишди. Масжиднинг ички томони одамлар ҳавас қиладиган даражада кўркам эди…

Абдулла Россияга кетар чоғи одамларга яна бир ишни тайинлади:

- Масжид ҳовлисининг лойдан қилинган деворлари унинг кўркини бузиб турибди. Агар қўлларингиздан келса, пул йиғиб, деворларини цементблок билан кўтарсаларингиз, янада кўркамлашарди. Ҳукуматдан комиссия ҳам нуқсон тополмайди,- деди.

Орадан икки йил ўтди. Ташаббускор одам топилмади. Масжиднинг ҳовли девори аввалги ҳолатида тураверди.

Абдулла яна Россиядан келиб ташаббус кўрсатди. Оилалардан пул йиғиб, цементблок сотиб олди. Ҳовли деворлари қулатилиб, унинг жойидан тош фундамент қўйилди. Кейин цементблок билан девор кўтаришди. Албатта, бу ишда ҳаммага Абдулланинг ўзи ўрнак бўлди. Тўғрисини айтганда, ҳаммадан кўп Абдулла ишлади. Баъзи пайтлар икки-уч кунлаб ёлғиз ўзи ишлашига тўғри келди, аммо бошқа ёшларни яхши ишламаганликда айбласак, бу ҳам адолатдан эмас. Бу ишларда Холбобо Ражабов, Абдураҳим Бердиев, Илҳом Соҳибназаров, Муродали Қуватов, Рўзибой Кокулов, Равшан ва Ҳасан Отабековлар, Насим Сувонқулов, Нурмаҳмад Болтаев, Тўйчи Қиличев, Доно Қиличев, Умед Соҳибназаров, Файзали Шарафалиев, Ҳаким Тоғаев, Али Соҳибназаров, Насим Соҳибназаровлар фаол қатнашиб, ўз ҳиссаларини қўшдилар.

Олижаноб, ватанпарвар, меҳнатсевар Абдулла ва унга кўмакдош  ёшларга сиҳат-саломатлик тилаб, ишларига муваффақиятлар ёр бўлсин, деймиз.

 

Турназар Бўтаев,

Ёвон ноҳияси,

Чўпонобод қишлоғи.  

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

У ДЎСТЛИК КУЙЧИСИ ЭДИ…

 

Юксак истеъдод соҳиби, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг вафот этгани тўғрисидаги хабар барчамизни чуқур қайғуга солди. Олис йиллар бурун, аниқроғи, Тошкент шаҳридаги олий милиция мактабида таҳсил олган йилларим Абдулла Ориповнинг халқ орасида жуда машҳурлиги тўғрисида эшитгандим. Шерали Жўраев, Ортиқ Отажонов, Олмахон Ҳайитова, Муҳаббат Шамаева каби таниқли ҳофизлар унинг шеърларига куй басталаб, қўшиқ куйлаганлар.

Муфассал...

Сувнинг ҳар бир қатраси азиз…

 

Ҳаётда бирор нарсанинг жуда муҳимлигини англатмоқчи бўлсак: «Сув ва ҳаводек зарур», - деган иборани ишлатамиз. Ҳа, ҳақиқатдан ҳам, одам учун ҳаво қанчалик зарур бўлса, сувнинг аҳамияти ҳам шунча. Сув – ҳаёт манбаи, деб бекорга айтилмаган. Сув бўлмаса, инсоният, ҳайвоноту наботот учун ҳаёт йўқ.

Бугунги кунда тоза ичимлик суви танқислиги халқаро муаммолардан бирига айланган. Айни пайтда бутун дунё бўйлаб 2,2 миллиард киши хавфсиз

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2581821

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10216475
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
721
5542
6263
10179764
113568
138877
10216475

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.137
Бугун: 27-10-2026 03:09:55

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015