Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 18 Март 2017 Кӯришлар: 1589
Печат

 

pressa 2017Хўжанддаги Матбуот қасрида Тожик матбуоти куни нишонланар экан, оммавий ахборот воситаларида самарали меҳнат қилаётган ўткир, таъсирчан қалам эгалари мукофотландилар. Узоқ йиллардан буён электрон ахборот воситалари ва босма матбуотда ишлаб келаётган таниқли журналист Бобожон Икромов Абулқосим Лоҳутий номли мукофот билан тақдирланди. Тожикистон Журналистлар иттифоқи раиси Зинатулло Исмоилзода Бобожон Икромовдан

ташқари, 2015 йилда Абулқосим Лоҳутий номли мукофотга сазовор топилган Абдумажид Бобожониёнга  ҳам мукофотларни топширди. Абдумажид Бобожониён Суғд вилояти таниқли журналистларидан бўлиб, кўп йиллар "Ҳақиқати Ленинобод" (ҳозирги "Ҳақиқати Суғд")  вилоят газетасида ишлаган. Тажрибали журналист ҳозиргача матбуотда ишлаб келмоқда.

"Суғд ҳақиқати" газетаси бош муҳаррири Фарҳод Жўраев эса, Ҳожи Содиқ номли вилоят мукофотига муносиб топилди. Бу мукофотни Тожикистон Журналистлар иттифоқи Суғд вилояти бўлими раиси Илҳом Жамолиён топширди.

Академик Бобожон Ғафуров номли  Хўжанд Давлат дорилфунуни талабаси Саодат Исмоилова Тожикистон Журналистлар иттифоқининг ёш журналистлар - талабаларга бериладиган Воҳид Асрорий номли мукофотига сазовор бўлди.

Шунингдек, матбуот кунида бир қатор журналистлар давлат ҳокимияти  вилоят ижроия органининг Ифтихорномалари ва пул мукофотлари, Тожикистон Журналистлар иттифоқи ва унинг вилоят бўлими Ифтихорномалари билан тақдирланишди.

Мукофотланган ёшлар орасида Фарҳод Жўраев ва Саодат Исмоиловадан ташқари, вилоят телевидениеси ходимлари Субҳиддин Қодиров, Мавжуда Дадабоева, "Ҳақиқати Суғд" газетаси ходими Шоира Салимова каби маҳоратли журналистлар бор.

 

Матбуот фахрийлари унутилмайди

Мамлакатимизда Тожик матбуоти куни қайд қилинар экан, Хўжанд шаҳри раиси  Шарифзода Шариф Файз мазкур соҳада узоқ йиллар ишлаган фахрийлар ҳолидан хабар олиб, уларни касбий байрам билан табриклашни зарур, деб топди. Шаҳар раиси ўринбосари Раъно Ҳошимзода бошчилигидаги махсус гуруҳ аъзолари матбуот фахрийлари хонадонларида бўлиб, уларнинг заҳматли ва самарали меҳнатлари ҳеч қачон унутилмаслигини, қадрланишини таъкидлашди.

Матбуот кунида "Ҳақиқати Ленинобод" вилоят газетасида узоқ йиллар хатлар бўлими ҳисобчиси бўлиб ишлаган Рўзижон Абдуваҳобова, мазкур газета бош муҳаррири бўлган Абулқосим Лоҳутий номли республика мукофоти лауреати Файзуллахожа Атохожаев, оммавий ахборот воситаларида ярим аср тер тўккан Мирзоғани Валиев, "Ленинабадская правда" газетасининг собиқ бош муҳаррири, "Дўстий" ордени соҳиби Владимир Тарасов, вилоят босмахонасида меҳнат қилган Тожибой Фозиловлар ҳам шаҳар раиси томонидан муборакбод этилдилар.

 

"7 ситора" -  Етти юлдуз порлай бошлади

Тожик матбуоти куни арафасида Хўжанд шаҳрида яна бир янги телеширкат иш бошлади. Янги - "Ҳафт ситора" телеканали раҳбари Маҳмуд Абдуллаевнинг айтишича, ижодий жамоа тайёрлаган кўрсатувлар фақат Хўжанд шаҳрида эмас, балки вилоятнинг бошқа шаҳар ва қишлоқларида ҳам кўрсатилиши мўлжалланган.

Тайёрланадиган дастурлар, албатта, кенг омма, лекин биринчи навбатда ёшлар учун мўлжалланяпти. "7 ситора" телеканалининг очилиши 20 нафар кишининг иш билан таъминланишига имкон берди. Уларнинг аксарияти ёшлардир.

Хўжанд шаҳар раиси Шарифзода Шариф Файзнинг "7 ситора" телеширкати очилиш маросимида айтишича, янги телеканалнинг "Ёшлар йили"да иш бошлагани  ёшлар учун муносиб совға бўлди.

Шу ўринда вилоятда электрон матбуот воситалари йил сайин кўпайиб бораётганлигини таъкидлаш жоиз. Ҳозир вилоятда кўрсатув ва эшиттиришларини тарқатаётган телеканал ва радиолар сони ўттизтадан ортди. Бу эса, ахборот фазосини миллий ғояларга қурилган дастурлар билан тўлдириш имконини беряпти.

 

Экиш техникаси - мавсумга тайёр

Спитамен ноҳияси деҳқонлари янги экиш мавсумига пухта тайёргарлик билан келишди. Экиш учун ишлатиладиган мавжуд техника сифатли таъмирдан чиқарилди. Жумладан, 120та ҳайдов трактори, 90тага яқин уруғ экувчи мосламалар мавсумга ҳозирланди.

Спитамен ноҳияси раиси Сулаймонзода Акрам Раҳим, Тожикистон Қишлоқ хўжалиги вазири биринчи ўринбосари Нозанинзода Нусратулло Бодом ва Суғд вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Хайрулло Бобозода экиш техникаси билан танишар эканлар, таъмирчилар ишига юқори баҳо беришди.

Энг яхши механизаторлар ўтган йилги самарали меҳнатлари учун давлат ҳокимияти ноҳия ижроия органи томонидан телевизор, кир ювиш машинаси, гилам каби қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Жорий йилда ноҳияда 6000 гектар ерга чигит,  1100 гектар ерга дон учун маккажўхори, 350 гектарга баҳорги пиёз, 150 гектарга нўхат ва бошқа экинлар экиш режалаштирилган.

Ўтган йили спитаменлик қишлоқ меҳнатчилари деярли 600 миллион сомонийлик маҳсулот етиштиришга муваффақ бўлишди. Бу борада бир йил олдингига қараганда, 10 фоиз ўсиш кузатилди. 2015 йилга қиёсланганда, пахта етиштириш 753 тонна кўпайди.

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Наврўз – хуш муждалар элтувчи байрам

 

Наврўзнинг пайдо бўлиш тарихи борасида турли манбаларда турлича хабарлар бор. Унинг турли вақт ва замонларда байрам қилинганлиги ҳақида ҳам ривоятлар сақланиб қолган. Бизнинг давримизга келиб, Наврўз жаҳонийлик касб этди, уни бугун бутун дунё аҳли қайд қилмоқда. Диний масалалар бўйича мутахассис кишиларнинг ушбу деҳқончилик, баҳорги экин-тикин байрами саналган Наврўз ҳақидаги фикрларини билиш ниятида

Муфассал...

Дўстлик – илоҳий муҳаббат дебочаси

 

Дўст дўстдир қилмиши билан,

Дўст эмас дўстингман дейиши билан.

Яхши дўст айбингни мисоли кўзгу,

Юзингга рўбарў, очиқ айтади.

Ёмони тароқдек минг тили билан,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990768

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478038
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3966
4027
21651
7426653
99682
114875
7478038

Сизнинг IPнгиз: 18.221.59.121
Бугун: 23-11-2024 17:15:47

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015