Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 27 Феврал 2019 Кӯришлар: 1990
Печат

 

m j 2019Курсдош дугонам, Бобожон Ғафуров ноҳияси маориф бўлими ўзбек тили ва адабиёти маслаҳатчиси Роҳинисо Раҳмонбердиева Зарзамин жамоатидаги 7-умумтаълим муассасасида шоир Маҳмуд Жўшқиннинг 60 йиллигига бағишланган ижодий кечага таклиф этди. Юрагим гумуриб кетди. Бормасам, Маҳмуд акамнинг (Аллоҳ жаннатнинг тўридан жой берган бўлсин!) гинали ва ширали овози қулоғим остида жаранглагандай бўлади.

Бориб хато қилмапман. Мактабнинг мўъжазгина мажлислар зали мухлисларга лиқ тўла эди. Давра тўрини Бобожон Ғафуров номидаги республика давлат музейи директори, профессор Ҳабибулла Холжўраев, шоир Шариф Нуриддин, ёзувчи Ўктам Эргаш, шоирнинг дўсти Турдишариф Мирпаёзов, шоирлар Сайфуллохон Қорихонов, Акмал Қаландар, Илаш Тўйчи, меҳнат фахрийси, ширинкалом устоз Мавлудахон Умаровалар файзга тўлдиришди. Дастлаб Маҳмуд Жўшқин ҳаёти ва фаолиятига бағишлаб, маҳоратли журналист ва шоир Муҳсин Аминзоданинг кўрсатуви намойиш этилди. Ўн беш йиллар олдин ленталарга муҳрланган мазкур кўрсатув дилларни ларзага келтирди. Бу дастурни ўша пайтда кулиб томоша қилган бўлсам, бу гал изтироблар мени қийнади. Негаки, тасвирга туширилган азиз инсонларнинг бир нечтаси бугун ҳаёт қайдида эмаслар. Маҳмуд акамнинг овозлари, шеър ўқишлари яна қайта жонланди, оналари Тожинисо ая, опалари Роҳинисонинг сиймоларини кўриб, уларни нақадар соғингинимни дил-дилдан ҳис этдим. Атрофга боқаман, ҳаммада ҳам шу ҳолат. Ҳатто, эркаклар кўзида ҳам ёш айланмоқда. Демак, Маҳмуд ака барчанинг кўнглидан жой олишга улгурган бахтли инсон. Кошки, бу бахт ҳаммага ҳам насиб этсайди, ўлганингдан кейин ҳам минглаб одамлар сени соғиниб эсласалар эди...

Учрашув ниҳоятда самимий ва жонли ўтди. Меҳмонларнинг хотиралари, ўқувчиларнинг чиқишлари ҳамма-ҳаммаси бир-бирини такрорламайдиган, ўзгача. Менга, айниқса, шоирнинг синфдош дўсти Шерматовнинг Маҳмуд аканинг мактабни битириш арафасидаги Тошкентга, журналистика факултетига бориб ўқиш ёки ҳарбий бўлиш орзулари, афсуски, номаълум дарднинг бошланиши ва синфдошлари уни давлат имтиҳонига кўтариб олиб келишгани ҳақидаги ҳикоялари, шоирнинг ”Фарёд” достонидаги воқеалар – Янги йил арафасида бир кунда олти кишининг фожиали равишда ҳалок бўлгани (ота ва тўрт ўғил, янги уйланган қўшни йигит), ёлғиз она фарёдининг ўқувчилар томонидан саҳналаштирилгани қаттиқ таъсир қилди. Менда мазкур мактаб директори бошчилигида ўқитувчи ва ўқувчиларнинг самимияти, эҳтироми яхши таассурот қолдирди. Айниқса, тадбирни она тилида эшитиб, томоша қилиш мен учун мароқли эди. Аслидаям, зарзаминликлар меҳмондўст ва очиқкўнгил инсонлар. Буни 30 йиллик қадрдонларим – Роҳинисо ва Маҳмуд ака оилалари мисолида ҳам яхши биламан...

Маҳмуд ака хонадонига биринчи марта борганимда, у кишининг беморлигини эшитиб, шўрликнинг кўнглини қандай топиш керак, ўзимдан катта кишига нима деб далда бериш мумкин, деган ўй-хаёллар билан кириб борганман. Борган заҳотим хаёлларим чиппакка чиқди, негаки сим каравотда кулча юз, жингалак соч, қоши қора, кўзи чақноқ бир «ҳинд йигити» ётарди. Маҳмуд ака шунчалик киришимли инсон эканларки, гап жиловини қўлга олиб, шеърлару латифалар айтиб, бизни ўзига ром этди-қўйди. Оналари Тожинисо аяни айтмайсизми, дуогўй, чаққон, ширинсўз. Ҳар бир гаплари қофияли. Дастурхонга: “Дастурхонда седона, териб есин бедона, ҳар кун бўлсин тўйхона”,- дея омин қилдилар. Менимча, сухандонлик Маҳмуд акага онасидан ўтган, негаки отаси ниҳоятда камгап инсон бўлган экан. Бу ҳақда Тожинисо ая: “Менинг ёрим индамас, сўзларимни тингламас”,- деб таъриф ҳам берган эди. Ўша куни у ердан минг йиллик қадрдонларга айланган ҳолда чиқдик. Ўша-ўша бу хонадон биз талабаларнинг доимий борар жойимизга айланди. Маҳмуд ака янги шеър ёзса ёки зерикиб қолса, укаси Баҳодир ака ёки Дадажон ака орқали бизни айттирарди. Биз курсдошимиз Эркин Шукур бошчилигида Қатағанга ошиқардик. Ҳар гал борганимизда Маҳмуд ака: “Агар йиғилиш ёки базм қилмоқчи бўлсаларинг, тўғри шу ерга келаверинглар, шеърхонлик ҳам, ўйин-кулгу ҳам шу ерда бўлаверади. Артист ҳам, шоир ҳам шу ерда”,- деб таъкидларди. Кейинчалик мобил телефонлар чиқиб, мушкулимиз янада осонлашди. Бир куни телефон қилсам: “Мен уйдамасман, денгиз бўйидаман, яна оёқ чиқарганман, илҳом париси билан сайр қиляпман”,-деди кулиб.

Маҳмуд ака учун бир “Запорож” машинасининг олд ўриндиғини олиб, қулай шароит яратиб беришганди, укаси Баҳодир ака доим ёнида бирга эди. Маҳмуд акани Адрасмон тоғларидан лола териб, бир қизча излаб келганини, ёзувчи Ўринбой Усмон шарофати билан Маҳмуд ака тўғрисида чоп этилган мақолани ўқиб, ўз жонига қасд қилмоқчи бўлиб турган бир келинчак ўзини осмай қолганини, нечта қизлар келиб, Маҳмуд акага турмушга чиқиб, унга қарайман деганини, лекин қатъий рад этганини, бир курсдошимизни севиб қолганини менга ҳикоя қилиб берар, ўша дугонамни узоқдан бир кўриш учунгина бир курс талабани уйларига чақирарди. Яна: “Бихалича, сен менинг синглимсан, агар бирортаси сени хафа қиладиган бўлса менга айт, бир тепаман, учиб кетади”,- деб бизни кулдирарди.

Яқинда Хўжанд шаҳрида имконияти чекланган инсонлар билан ҳамкорлик борасида семинар ўтказилди. Унда ташкилотчилардан бири Ситора амалий машғулот олиб борди. Унда ногиронлик аравачасидаги, эшитиш, ақлий, кўриш қобилиятини йўқотган беморларга нисбатан ОАВ ходимлари фикрини сўради. Яна: “Шундай инсонларни биласизми?”- деган саволни берди. Менинг хаёлимга ҳеч ким келмади. Негаки, мен билган Маҳмуд Жўшқину Зулфия опалар биздан кўра соғломроқ инсонлардир. Чунки улар тўрт мучаси бутунларга сабру бардош, метин ирода намунасидирлар. Қачон ҳаёт қийинчиликларига бардошим етмай қолса, мен улар томон ошиқардим. Дарвоқе, Маҳмуд ака Зулфия опа билан мактуб орқали қадрдонлашиб, маслаҳатлар олиб турганлар. Улар бир-бирларига бағишлаб шеърлар ёзишган, бир-бировларидан руҳий қувват олганлар. Дадажон Қосимов акасининг шоирага бўлган ҳурматини қадрлаб, ҳозир ҳам Зулфия Бобоевани йўқлаб туради. Зулфия опа ҳам бу эҳтиромни жавобсиз қолдирмайди.

Ўша куни профессор Ҳ.Холжўраев музейда Маҳмуд Жўшқин хотираси учун бурчак ташкил этилишини айтди. Демак, асил инсон номи ўчмайди, озгина умрида ҳамқишлоқлари ва юртдошлари қалбидан ўрин олган шоир руҳи шод бўлсин!

 

БИХАЛИЧА,

Суғд вилояти.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Январ 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

ИСЛОМ – ТЕРРОРГА ҚАРШИ

 

Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Дин ишлари, миллий анъана, тантана ва маросимларни тартибга солиш комитети томонидан дунё мамлакатларининг диққатини тортиб, ташвишига сабаб бўлаётган ҳамда бугунги куннинг энг долзарб мавзуларидан бири - террорчилик ва бузғунчилик, шунингдек, ушбу даҳшатли ҳодисаларни муқаддас Ислом дини билан боғламасликка бағишланган "Ислом террорга қарши" номли ахборот қўлланма китоби нашрдан чиқди.

Муфассал...

Миллат пешвоси халқаро симпозиумда иштирок этди

22 октябр куни Миллий кутубхонада Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон «Қадимги маданият бўйича тадқиқот: кечадан бугунгача» халқаро илмий симпозиумда иштирок этиб, нутқ сўзлади.

Унинг ишида мамлакат зиёлилари ва хорижий мамлакатлардан меҳмонлар – халқаро симпозиум иштирокчилари қатнашишди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2029924

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7741238
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
594
7058
19360
7695350
68510
132457
7741238

Сизнинг IPнгиз: 18.97.14.83
Бугун: 18-01-2025 03:28:20

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015