Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 19 Январ 2017 Кӯришлар: 2279
Печат

 

kishloq xujaligi 2017Ўтган йили Хатлон вилоятида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми 11 миллиард 729 сомонийга етказилди. Бу кўрсаткич 2015 йилга нисбатан 536 миллион сомоний ёки 4,8 фоизга ортиқдир.

Давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органидан хабар берилишича, 2016 йил хўжалик юритишнинг барча субъектларида 870,3 минг тонна ғалла маҳсулотлари, 193,1 минг тонна пахта, 245,4 минг тонна картошка,

957,4 минг тонна сабзавот, 436,2 минг тонна полиз маҳсулотлари, 158,9 минг тонна мева, 100 минг тонна узум, 125,7 минг тонна гўшт, 447,1 минг тонна сут, 69,2 миллион дона тухум, 4,9 минг тонна жун, 381,4 минг тонна пилла, 1527 тонна балиқ ва 960,4 тонна асал ишлаб чиқирилган. Бу кўрсаткичлар 2015 йилдагига нисбатан 2 – 8 фоиз ортиқни ташкил этади.

***

Ўтган йили вилоят бюджетига 802 миллион сомоний маблағ киритилди. Бу кўрсаткич 2015 йилга нисбатан 54 миллион ва тасдиқланган режадагидан 17,4 миллион сомонийга ортиқдир.

Давлат ҳокимияти вилоят ижроия органидан хабар беришларича, бу даврда мол обороти 3 миллиард 883 миллион сомонийга етказилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 16,4 фоизга оширилган.

Манбанинг маълумотига кўра, 2016 йилда  давлат сармоя ўтказиш 31та лойиҳаси йўлга қўйилган бўлиб, фойдаланилган маблағ 424,5 миллион Америка долларини ташкил этади.

 

Қарияларнинг ижтимоий ҳимояси йўлида

- Вилоятда нафақахўрлар сони 222 минг 224 нафарни ташкил этиб, қайта ҳисоб-китоб қилингач, уларнинг нафақа пуллари ўртача 220 сомонийни ташкил этади, - деди вилоят раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода журналистлар билан мулоқот пайтида.

Вилоят раҳбари таъкидлаганидек, ўтган йилнинг август ойидан 196,9 минг нафар нафақахўрнинг нафақа пуллари қайта ҳисоб-китоб қилинган. Бу ҳисобдан нафақа пуллари бир ойда 9,1 миллион сомоний ёки ўрта ҳисобда 21,2 фоизга ортиб, нафақахўрларнинг ўртача нафақа пуллари 262 сомонийга тенглаштирилди.

Давлатшоҳ Гулмаҳмадзоданинг айтишига кўра, бу пайтгача вилоятдаги нафақахўрларнинг нафақа пуллари тўлиқ берилган.

 

Пахтакорлик – муҳим соҳа

- Вилоят қишлоқ хўжалиги тараққиётида пахтакорлик муҳим соҳа ҳисобланади, - деди вилоят раиси. – Ўтган йили вилоят деҳқонлари 115 минг 535 гектарга чигит қадашиб, 219,3 минг тонна «оқ олтин» ҳосилини қўлга киритишди. Бу белгиланган режанинг 88 фоизга ижро этилганлигини кўрсатади. Мазкур кўрсаткич 2015 йилга нисбатан 28,7 минг тонна ортиқдир. Пахтани қайта ишлаш корхоналарига 193,1 минг тонна пахта топширилди. Бу масала давлат ҳокимияти вилоят ижроия органининг доимий назорати остида турибди.

 

Кўчатлар ярмаркаси

Ўтган ҳафта шанба куни Қўрғонтепа шаҳрида дарахт ва гуллар кўчатлари ярмарка-сотуви ўтказилди. Ниҳол етиштириш хўжаликлари намойиш ва сотувга қўйган дарахт ва гуллар кўчатларининг барчаси сифат сертификатига эга эди.

- Вилоят кўчат етиштириш хўжаликларида 2 миллион тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахтлар кўчатлари парвариш қилиниб, айни пайтда уларнинг 1 миллион тупи сотувга тайёрдир, - деди ўз чиқишида вилоят раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода.

Бу тадбир жараёнида вилоят раиси энг яхши ниҳолчилик хўжаликларига Ифтихорномалар топширди. 

 

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

ЮРТ СОҒИНЧИ

 

Шамолларга бериб бағримни

Рутубатли туманлар аро.

Феруза тонг ифорларини

Туйдим сармаст ва ғазалсаро.

Хаёлимнинг сўқмоқларида

Муфассал...

Янги йил арчаси – қувончимиз омили. Хлопушкалар эса…

 

- Пойтахтимиз марказида ўрнатилган Янги йил арчаси, ҳақиқатдан ҳам, ҳашаматли ва гўзал бўлибди, - дейди Рўдакий ноҳияси, Фалакон қишлоғида яшовчи Даврон Ҳасанов. - Бундан ташқари, Душанбенинг тўртта ноҳиясида ҳам Янги йил арчалари безатилаётганлиги кўнгилларга қувонч улашади.

Дарҳақиқат, Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомалининг топшириғи билан пойтахт маркази - "Дўстий" майдонида ҳашаматли ва гўзал Янги йил арчаси

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2601690

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10315122
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2561
6675
40551
10210212
50634
161581
10315122

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.122
Бугун: 08-11-2026 14:55:58

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015