Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 06 Январ 2017 Кӯришлар: 1502
Печат

 

xujandАкадемик Бобожон Ғафуров номли Хўжанд Давлат дорилфунунида Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг мамлакат Олий Мажлисига йўллаган Паёми муносабати билан илмий-амалий конференция бўлиб ўтди

«Обод мулк ва ривожланган ўлка йўлбошчиси», деб аталган мазкур конференцияда дорилфунун ректори  Анвар Мақсудий Президент Паёмининг

мамлакатимиз ўзининг йигирма беш йиллик тарихидан сўнг, янги босқичга қадам қўяётган бир паллада йўллангани ва Тожикистон халқининг тинч, озод ва обод турмуш кечиришини кўзлагани борасида сўз юритди. Жумладан,  Анвар Мақсудий мамлакат раҳбари маориф соҳасига ҳам алоҳида эътибор қаратгани, таълим сифатини барча поғоналарда юқори кўтариш зарурлиги масаласини қўйгани илм ва маориф олдида муҳим вазифалар турганини англатишини таъкидлади. 

Дорилфунун профессори Абдужалил Бобокалонов «Миллат пешвоси Паёми – ёшларни бунёдкорлик ишларига йўлловчи  ҳужжат» мавзусида сўзлар экан, йигит-қизларни тўғри йўлга бошлаш катталар,  жумладан, маориф ходимлари олдидаги энг муҳим вазифалардан бири эканлигини айтди. Аҳолисининг тўртдан уч қисми 30 ёшгача бўлган Тожикистон тараққиётида ёшлар меҳнати мамлакатни  ҳар бир соҳада янада тараққий эттириш, ободончилик ишларида катта ўрин тутиши Паёмда аниқ-тиниқ кўрсатилгани, ёшларга катта ишонч билдирилгани урғуланди.

Суғд вилояти Раиси матбуот марказидан хабар беришларича, Президент Паёмидан руҳланган дорилфунун олимлари ва ўқитувчилари мамлакат келажагида муҳим ўрин тутадиган билимли, малакали, юртсевар ёш мутахассислар таълим-тарбияси йўлида янада қатъийроқ ишлай бошлашган.

 

Ер эгасини топганда

Спитамен ноҳияси қишлоқ хўжалик ходимлари йилни яхши натижалар билан якунлашмоқда. Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари тайёрлаш  ҳажми 560 миллион сомонийликдан ошиб кетган. Бошқача айтганда,  ўтган йил билан қиёслаганда, бу борадаги ўсиш саккиз фоиздан кўпроқни ташкил этади.

Ноҳияда ғалла,  картошка, гўшт, сут, тухум, асал каби маҳсулотлар тайёрлаш кўпайган. Масалан, ғалла етиштириш бултургига қараганда деярли  4250 тонна ортган. Картошка ҳосилдорлиги гектарига 37 центнерга кўпайиб, 124 центнерга етган. Ноҳия қишлоқ хўжалиги мутахассисларига кўра,  деҳқончилик хўжаликлари ташкил этилганлиги, ернинг деҳқонларга берилганлиги  ҳосилдорликни оширишда муҳим ўрин тутмоқда.

Айни бир пайтда пахта ва сабзавот етиштиришнинг ўтган йилдагига қараганда камайганлиги ташвиш уйғотган ва ноҳия мутахассислари ҳамда деҳқонларидан келгусида бу экинлар парваришига аҳамият кучайтирилиши талаб этилмоқда.

Мамлакат Президенти Паёмидан руҳланган спитаменлик деҳқонлар ва чорвадорлар янги – 2017-йилда эл дастурхонига янада кўпроқ ва сифатлироқ маҳсулот етказиб беришга бел боғлашди.

 

Янги тўйхонада хайрли иш

Спитамен ноҳиясидаги Сарбанд қишлоқ жамоатининг Сариосиё қишлоғида янги очилган «Навбаҳор» тўйхонасида камтаъминланган оилалар фарзандларининг суннат тўйи ўтказилди.

Тўйхонанинг очилиш маросимида қатнашган ноҳия раиси Сулаймонзода  Акрам Раҳим бу иншоотнинг замонавий тарзда бунёд этилганини таъкидлади.

Мазкур тўйхона маҳаллий тадбиркор Баҳром Бозоров томонидан икки йил давомида қуриб битказилди. Қурилишга 360 минг сомоний маблағ сарфланган. Янги тўйхонанинг очилиши  10 нафар инсонни иш билан таъминлади.

Ноҳия раиси ўз маблағини, куч-ғайратини юрт ободончилигига сарфлаётган тадбиркорлар сафи янада кенгайишига умид билдирди.

Шу куни суннат тўйи ўтказилган камтаъминланган оилалардан бўлган тўрт нафар болакайга Сулаймонзода Акрам Раҳим ноҳия давлат ҳокимияти ижроия органининг совғаларини топширди.

Ўтаётган йилда ноҳия давлат ҳокимияти ижроия органи ташаббуси ва маҳаллий тадбиркорлар ҳиммати билан камтаъминланган оилаларнинг фарзандлари бўлган 56 нафар боланинг суннат тўйи ўтказилди.

 

Юксак инсонийлик намунаси

Хўжанд шаҳридаги масжидлар имом-хатиблари, ходимлари, оддий диндорлар Миллат Пешвоси,  мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Паёмини қўллаб-қувватлаган ҳолда, айниқса, ёшларни тўғри йўлга бошлаш, уларнинг бузғунчи оқимларга қўшилиб қолишлари олдини олиш учун тушунтириш ишларини кучайтиришга қарор қилишган. “Шайх Маслиҳатдин” жоме масжидининг бош имом-хатиби Ҳожи Ҳусейнжон Мусозоданинг айтишича, Миллат пешвосининг Паёмда етимлар ва қаровчисиз қолган, муҳтож инсонларга ёрдам беришга чорлаши юксак инсонийлик намунасидир.

Хўжанд шаҳридаги масжидлар тарафидан муҳтожлар учун мунтазам ёрдам кўрсатиб турилади. Масалан, жорий йилда биргина Рамазон ва Қурбон ҳайитлари арафасида «Шайх Маслиҳатдин» масжиди томонидан 23 минг сомонийдан кўпроқ, «Нури Ислом» масжиди томонидан 20 минг сомонийлик хайрия ёрдами берилган. Шунингдек, шаҳардаги бошқа масжидлар ҳам камтаъминланган оилалар, етимлар ва қаровчиси йўқ инсонларга моддий ёрдам кўрсатишган. Масжидлар Қариялар уйига, Болалар уйига ва бошқа муҳтож инсонлар яшаётган ё тарбияланаётган муассасаларга моддий ёрдам кўрсатишяпти.

Президент Паёмининг ўта инсонийлик миссиясини таъкидлаган руҳонийлар янги йилда хайрия ёрдамларини янада кўпайтиришни режалаштиришди.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Гуркираб ўсмоқда битта фарёдгул...

 

Мунглиғ мусофирман,

Келмайсан йўқлаб,

Бардавом йўлларда тўзиб ётган нур.

Тўкилиб боряпман, йироқ - ёвуқлар

Қасдлашиб келганда жонимга довур.

Муфассал...

Эмомали Раҳмон ва ёшлар йили

 

 (Охири. Бошланиши ўтган сонларда)

Бу музокаралар натижалари ўзаро дўст мамлакатларнинг савдо, иқтисодиёт, илму техника ва маданият соҳаларидаги икки томонлама муносабатларини мустаҳкамлаб, келажакда Тожикистон ва Покистон ҳамкорликлари мажмуини мустаҳкамлашнинг муҳим воситасига айланишини ишонч билан айта оламиз.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990631

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477859
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3787
4027
21472
7426653
99503
114875
7477859

Сизнинг IPнгиз: 18.219.47.239
Бугун: 23-11-2024 17:02:56

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015