Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 10 Январ 2019 Кӯришлар: 1400
Печат

 

Ёхуд жамиятимизнинг доғига айланиб бораётган нохуш кўринишлар хусусида

tilanchi 2019Ҳаёт ҳамиша бир текис бўлмайди. Жамиятимизда ўзларига тўқ яшайдиганлар ҳам, баъзи сабабларга кўра, муҳтожликда кун кечирадиганлар ҳам бор. Бой-бадавлатларнинг муҳтожларга мурувват кўрсатиши, хайр-эҳсон этагини тутишлари инсоний фазилат ҳисобланиб, азал-азалдан бундай амаллар олқишланиб келинган.

Яқинда танишим бир воқеани сўзлаб берди. Рўдакий ноҳиясига қарашли

Сабзикор қишлоғида яшайдиган ва айни пайтда, Россияда ишлаб яхшигина тадбиркорга айланган ватандошимиз қишлоқларининг яқин икки километрлик йўлини таъмирлаб, ўз ҳисобидан асфалт ётқизибди. Касбий қизиқишим тақозоси билан ўша саховатли йигитнинг кимлигини сўрадим. Танишимнинг айтишича, ўша йигит ўзининг ишонган кишиларига керакли маблағни бериб, ўзи Россияга кетгандан кейин шу ишларни бажаришни илтимос қилибди. Энг асосийси, ўша жўмард ватандошимиз ўзининг исмини ошкор этмасликларини, қиладиган хайр амали сир бўлиб қолишини алоҳида таъкидлаган экан.

Халқимизнинг «Ўнг қўлинг билан берган садақангни чап қўлинг билмасин», деган ҳикматида жуда катта маъно-мазмун ётади. Ўша тадбиркор ватандошимиз риё учун эмас, балки Ватанига бўлган меҳру муҳаббати, хайр-саховат этагини тутганлиги учун ҳам тўғри қилган, деган хулосага келдим.

Ўтган йили Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг ташаббуси билан мамлакатимизда Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, деб эълон қилинди. Бу эзгу ташаббус туфайли халқимизнинг унут бўлган удумлари, миллий анъаналаримиз, элимизнинг қадриятлари, ота-боболаримиздан мерос қолган ҳунарларнинг қайта тикланаётганлиги қувонарлидир. Сайёҳликни ривожлантириш эса, бебаҳо табиий бойликлар макони бўлган азиз Тожикистонимизни жаҳон ҳамжамиятига таништиришга имкон яратаётганлиги табиий.

Қувонарлиси шундаки, ана шу эзгу ташаббуснинг изчил давоми сифатида Миллат пешвоси ўтган йилнинг 26 декабрида Олий Мажлисга йўллаган Паёмида 2019-2021 йилларни Қишлоқлар, сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йиллари, деб эълон қилинишини тавсия этди. Бу ташаббус қишлоқ жойлар тараққиёти, сайёҳликдек даромадли соҳанинг ривожланиши омили бўлиб хизмат қилиши турган гап.

Душанбе – мамлакатимиз пойтахти эса, хорижий ва ички сайёҳларнинг диққат марказида туриши табиий. Афсуски, сайёҳлар, айниқса, хорижий меҳмонлар назаридан пойтахтимиз кўчаларида тўп-тўп бўлиб юрадиган лўлилар, мўлтонилар четда қолмайди. Энг ачинарлиси шундаки, тиланчиликни касб қилиб олган бундай мўлтонилар шаҳарнинг энг гавжум жойларини танлашади. Бу эса, табиийки, мамлакатимиз нуфузини хорижликлар нигоҳида пастга уради.

Қолаверса, тиланчилар шаҳарнинг кўплаб муассасалари, ташкилотлари, идораларига ҳам кириб бориб, ўша ерда ҳам «ҳунар»ларини барчага намойиш этишади.

Тўғри, шарқона урф-одатларимизда муҳтожларни қўллаб-қувватлаш эзгу амал саналиб келинган. Аммо бу масаланинг жуда нозик томони бор: тиланчиликни касбга айлантирган айримларнинг кўринишида ҳеч бир муҳтожликдан нишона ҳам йўқ. Ғўлабурдай бўзболанинг кўзини лўқ қилиб, садақа тилаши кўпчиликни ноқулай аҳволга қўяди. Аксарият кишилар бу ноқулай вазиятдан тезроқ қутулиш мақсадида, дарҳол чўнтак ковлаб, чора излайди. Бетининг қалинини жонининг ҳузури билганлар учун эса, бу – айни муддао.

Хайр-саховат, садақа чин кўнгилдан чиқарилиши керак. Шунинг учун ҳам, безбетларча тиланчиликни касбга айлантирганларга бериладиган садақанинг савоби ҳам қанчалик бўлишини аниқлаш - шариат уламоларининг ҳукмига ҳавола.

Мўлтонилар фаолият юритаётган яна бир макон бу – шаҳарнинг тиб муассасалари ён-атрофи. Тиббиёт муассасаларига, табиийки, соғлигини тиклайдиган ёки яқинларининг шифо топиши илинжидагилар ташриф буюради. Бу вазиятда киши ҳамма нарсага тайёр туради. Мўлтонилик илмини мукаммал эгаллаб олганлар инсон руҳиятининг ана шу нозик қиррасини яхши билади.

Халқ орасида «Қарияи боло» номи билан машҳур Дяков номли 3-республика клиника марказининг қайси корпусига борманг, лўлиларнинг тўп-тўп бўлиб юрганлигини кўрасиз. Бу шунчалик одат тусига кирганки, ҳеч ким уларга эътибор бермайди. Тиланчилар эса, барчани диққат билан кузатишади. Кимдир ноилож қолганлигини кўришса, дарҳол унинг атрофини ўраб олишади. Улар тиллари билан сизнинг беморингизга шифо тилаётган бўлишса-да, кўзлари чўнтагингизга кирган қўлингизни мунтазам кузатади.

«Қарияи боло» касалхонасининг 8-корпусидаги беморларнинг яқинлари ўтирадиган коридорда ўтиргандик. Икки бети қип-қизил лўли аёл бир этак болаларини етаклаб кириб келди. Ўтирганларнинг барчаси ўз ташвиши билан овора.

- Аллоҳ беморларингизга шифо берсин, - лўли аёл энг четда ўтирган кекса аёлга қўлини чўзади. Онахон шоша-пиша сумкасини ковлашга тутинади. Барча майда пуллар аёлнинг ҳамёнидан лўли аёл ва лўлибачаларнинг қўлига ўтади. Тиланчилар ўз ҳунарларини шунчалик пухта эгаллашганки, тап тортмай, кейинги кишининг ёнига келади. Шундай қилиб, 15-20 чоғли одамнинг кўпчилиги тиланчиларга садақа улашади.

Орадан ярим соатлар ўтмай ўша ҳол қайтадан такрорланади. Бу сафар садақа берувчиларнинг сони камайганлигига кўзим тушади. Бу тиланчиларнинг заррача хижолатга солмайди. Зеро, улар «Бетимнинг қаттиғи, жонимнинг ҳузури» мақолига жуда яхши амал қилишади.

Лўлилар бирор соатдан кейин учинчи марта «обход» қилишга кирганларида, кўзларига айнак тақиб олган зиёлинамо киши чидаёлмади:

- Эй, сизларда инсоф борми ўзи, учинчи марта шу жойга киряпсизлар? – деди норозилик билан.

Йўқ, уларда инсоф йўқ. Чунки биз ўзларимиз уларни шунга одатлантирганмиз. Бирортамиз муҳтож билан тиланчининг фарқига боролмаймиз.

Тожикистон давлат цирки ёнида анчайин катта бўлиб қолган ногирон боласини аравачада айлантириб юрган аёлга қўлида бир даста китоб тутган киши пул узатди.

- Йўғ-ей, биз тиланчи эмасмиз, - деди аёл пулни олишдан бош тортиб.

- Ҳеч ким сизни тиланчи дегани йўқ, - деди ҳалиги эркак. – Фақат мен шу ногирон фарзандингизга сал ёрдамлашиш ниятим бор, холос.

Аёл ноилож эркак узатган пулни олди. Дарҳол ўша ерда турганлардан беш-олти киши ҳимматларига яраша ногирон болага кўнгилдан чиқариб пул беришди.

Сал нарида ерга газета тўшаб, оёқларидаги пойафзалини ечиб, тиланчилик қилаётган бола дарҳол туриб, ўша аравачадаги ногирон болага яқинроқ келиб ўтирди. Аммо унга ўша саховатли киши бирор чақа бермади.

- Муҳтож билан тиланчининг фарқига бормасак, тиланчиликни касб қилиб олганлар бундан-да кўпаяверади, - деди ўша эркак мен билан ёнма-ён бораркан. – «Гулистон» магазини ёнида бир кекса оқсоқол юради. Уни ҳам ҳар кўрганимда, имкон қадар ёрдамлашаман. Муйсафид, ҳатто, қўлини садақага чўзмайди. Садақани узатганингизда, чол кўзини ердан узолмайди. У кишининг кўзида ноиложлик ва муҳтожликнинг қотган аксини кўраман.

-Ҳозир мамлакатда 149 минг нафар ногирон киши, жумладан, 15 минг нафар биринчи гуруҳ ногирони, қарийб 27 минг нафар то 18 ёшгача бўлган ногиронлар ва 71 минг нафар етимлар яшайди.

Ҳар ойда давлат бюджетидан фақат етимлар учун тўланадиган умумий маблағ 12 миллион сомонийдан зиёдни ташкил қилади, - дея таъкидлади Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон мамлакат Олий Мажлисига 2018 йилнинг 26 декабрида йўллаган Паёмида.

Демак, ҳар биримиз хайру саховат, эҳсон қилиш истаги туғилган пайтда шунча ватандошларимиз, дарҳақиқат, моддий ёрдамга муҳтож эканлигини унутмаслигимиз лозим. Зеро, бу – бизнинг фуқаролик бурчимиз ҳисобланади. Тиланчиликни касб қилиб олганлар эса, жамиятнинг тамоман бошқа табақасидир.

Шаҳар автомобил йўлларида ўрнатилган светофорларни «ўзлариники қилиб» эгаллаб олган ва хавф-хатарни писанд қилмай, ҳайдовчиларга исириқ тутатувчилар ҳам кимларнингдир фарзанди эканлигини унутмайлик. «Фарзандлар таълим ва тарбиясида ота-оналар масъулияти тўғрисида»ги Тожикистон Республикаси қонунининг моҳияти фуқароларга тўлиқ етиб бормас экан, бу нохуш ҳолатлар давом этаверади.

Дарҳақиқат, тиланчилик билан шуғулланувчилар, айниқса, мамлакат пойтахти учун - доғ масала. Уларнинг тиббиёт муассасаларига танда қўйишлари эса, бу соҳа масъулларининг масала юзасидан чуқур мулоҳаза юритишларини талаб қилади…

 

Искандар МАҲМАДАЛИЕВ,

«Халқ овози».

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

ЯНГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАСИ ИШГА ТУШДИ

 

15 январ куни Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ҳамда Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали пойтахтнинг Шоҳмансур ноҳиясида пайпоқ ишлаб чиқариш корхонаси "Ваҳдат" МЧЖ фаолиятини бошлаб беришди.

Ушбу корхона Миллат пешвосининг топшириқлари асосида маҳаллий тадбиркор Илҳом Мирзоев ташаббуси билан қурилиб, уни таъсис этишдан

Муфассал...

Заминни эъзозлаган инсон…

 

Умр - инсонга берилган бебаҳо неъмат. Бу фоний дунёда умрни қандай ўтказиш ҳар бир инсоннинг ўзигагина боғлиқ. Инсон ҳаётда ўз моҳиятини, ўзлигини англаб етса, бу, алалхусус, унга ато этилган саодатдир. Ҳаётни ақл, мушоҳада қолаверса, маърифат билан кўриш бир қадам бўлса-да, ёруғ, нурли манзилларга етаклайди. Инсон бинога келибдики, ўзи яратилган унсур - заминга интилади. Тупроқдан, ердан ҳикмат излайди. Мушфиқ заминни она-Ватан, дея эътироф этади. Шубҳасиз, замин ададсиз ризқ-рўз манбаидир. Заминни эъзозлаган инсон ҳеч гоҳ ора йўлда

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1991114

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478731
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4659
4027
22344
7426653
100375
114875
7478731

Сизнинг IPнгиз: 18.118.119.129
Бугун: 23-11-2024 17:50:41

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015