-Жорий йилнинг тўққиз ойи мобайнида «Данғара» озод иқтисодий минтақасига 1 миллиард сомонийдан ортиқ (айни пайтдаги курс бўйича 1,27 миллион АҚШ долларига тенг) тўғридан-тўғри инвестиция жалб қилинди, - деб хабар берди «Данғара» озод иқтисодий минтақаси бошлиғи ўринбосари Сафарали Тайфуров «Авеста» агентлигига.
2011-2015 йиллар давомида «Данғара» озод иқтисодий минтақасига жалб қилинган инвестициялар 200 миллион сомонийни ташкил этган.
- Жорий йилда инвестициялар жалб қилиш ҳажмининг ошиши нефтни қайта ишлаш заводи ҳамда темир конструкциялар ишлаб чиқариш корхонасининг ишга туширилиши билан боғлиқдир, - деди С. Тайфуров.
Унинг айтишича, энг йирик инвестициялар Хитой, Эрон ва Россия компаниялари томонидан ажратилган.
- Озод иқтисодий минтақа фаолиятини бошлаган 2011 йилдан буён бу ерга 1 миллиард 250 миллион сомоний (158,8 миллион АҚШ долларидан ортиқ) инвестиция жалб қилинган, - деди озод иқтисодий минтақа бошлиғи ўринбосари.
«Энг яхши кутубхоначи» ва «Энг яхши китобхон»
«Китобдан ўзга суҳбатдош истама» шиори остида ўтказилган республика библиомарафон фестивал-танловида Хатлон вилояти бўйича вилоят болалар кутубхонаси кутубхоначиси Майдагул Хўжамуродова «Энг яхши кутубхоначи» ҳамда Ш. Шоҳин номли вилоят кутубхонасининг фаол муштарийси, Бохтар ноҳиясидаги Президент мактабининг ўқувчиси Аҳмад Шарифзода «Энг яхши китобхон», деб топилдилар ва республика танловида учинчи жойга сазовор бўлдилар. Ғолиблар фестивал-танловнинг дипломи ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Бу тўғрида журналистларга Шамсиддин Шоҳин номли вилоят кутубхонаси директори Тўтинисо Юсупова хабар берди.
Миллат пешвоси асарлари тақдимоти
Темурмалик ноҳияси давлат гимназиясида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг икки асари: «Тарихий сиймолар» ва «Миллат тили – миллат боқийлиги» тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда давлат ҳокимияти ижроия органи вакиллари, умумтаълим муассасалари директорлари ва ноҳия корхона ҳамда ташкилотлари раҳбарлари иштирок этишди.
Тадбир иштирокчилари Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг асарлари тарихий фактлар асосида ёзилган бўлиб, тожик миллати ва тили пайдо бўлиши ҳамда ривожланиши, шунингдек, турли даврларда жаҳон илми равнақига арзирли улуш қўшган халқимизнинг обрўли фарзандлари ҳақида кенг маълумот беришини қайд қилиб ўтишди.
Тадбир иштирокчилари Миллат пешвосининг мазкур асарлар тақдимоти ноҳиянинг барча ташкилот ва муассасаларида ўтказилиши таклифини киритдилар.
«Некдил» - янги ташхис маркази
Яқинда Қўрғонтепа шаҳридаги Бўри Воҳидов номли вилоят беморхонасида Рентгеноангиография маркази ишга туширилди. Бу ҳақда «Ховар» ТМАА мухбири хабар берди.
Марказнинг ишга туширилиш маросимида вилоят раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода иштирок этди.
- Мазкур тиббиёт муассасаси вилоятдаги дастлабки Рентгеноангиография маркази ҳисобланади, - деди вилоят раиси маросим қатнашчилари олдида сўзга чиқиб. – Шу пайтгача беморлар кичик ва катта қон томирлари табобати учун мамлакатимиз пойтахти ёки хориж давлатларига боришарди.
Соҳа мутахассисларининг фикрича, марказнинг замонавий тиббий ускуналари беморларнинг шу ерда ташхисдан ўтиш ва табобатига имконият туғдиради. Мазкур муассаса бунёди ва ишга туширилиши, шунингдек, тиббий хизмат кўрсатиш даражаси ҳамда сифатини яхшилаш, беморлар унинг хизматидан бемалол фойдаланиш шароитини яратади.
Олийгоҳнинг замонавий қўшимча биноси
Қўрғонтепа шаҳридаги Носир Хисрав номли давлат университетининг тарих ва ҳуқуқ факултети талабалари янги бино соҳиби бўлишди.
Олийгоҳ янги қўшимча биноси ишга туширилиши маросимида мамлакат Бош вазири ўринбосари Маҳмадтоҳир Зокирзода, Маориф ва илм вазири Нуриддин Саид ва Хатлон вилояти раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзодалар иштирок этишди.
Ховар ТМАА мухбири хабар беришича, замонавий бино барча асбоб-ускуналар билан таъминланган бўлиб, унда олийгоҳнинг тарих ва ҳуқуқ факултети жойлашган. Бино 24 аудатория ва 8та ёрдамчи кабинетлардан ташкил топган. Ўқув биносида 1162 нафар талаба таҳсил олади.
Оилавий зўравонликка қарши
Аёлларга нисбатан оилавий зўравонликка қарши 16 кунлик кураш доирасида давлат ҳокимияти Бохтар, Восе, Мўминобод ноҳиялари ижроия органларининг Хотин-қизлар ва оила ишлари бўлимлари томонидан турли дастурлар ҳамда учрашувлар ўтказилди. Бу ҳақда давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органидан хабар берилди.
Манбанинг маълумотига кўра, бу кунга бағишлаб, «Зўравонликка қарши 16 кун», «Зўравонликсиз 16 кун», «Насллар пайванди», «Йўқолсин, зўравонлик» шиорлари остида қишлоқ жамоатлари аҳолиси, фаол хотин-қизлар, фахрий аёллар ҳамда ноҳиялар аёллар кенгашлари аъзолари ўртасида, таълим муассасаларида учрашув ва суҳбатлар ўтказилди.
Учрашувларда хотин-қизларнинг оила ва оиладорликка тегишли ҳуқуқий маърифатларини ошириш ҳамда уларнинг касб-ҳунар ўрганишлари юзасидан фикр алмашувлари бўлиб ўтди.
Ўз мухбир.
Вахш водийси қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун республикамиздаги энг қулай иқлим шароити ҳамда серунум ерлари мавжуд минтақа ҳисобланади. Балки шундандир, халқ орасида Вахшни олтин водийга қиёслашади. Водийнинг меҳнаткаш деҳқонлари табиий имкониятлардан самарали фойдаланиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда ҳамиша пешқадамликни қўлдан бермай келишмоқда.
Муфассал...
2018 йил 9 март, Душанбе шаҳри.
Ҳурматли Шавкат Миромонович!
Қадрли оммавий ахборот воситалари намояндалари!
Энг аввало, Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Миромоновичнинг мамлакатимизга давлат ташрифи натижасида, энг муҳим икки
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015