Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 01 Декабр 2016 Кӯришлар: 1849
Печат

 

isitishВилоят маркази – Хўжанд шаҳридаги учта йирик тиббий муассасада янги иситиш тизими ишга туширилди. Жумладан, вилоят болалар беморхонасида иситиш тизимини ишга солиш учун 1 миллион сомоний маблағ сарфланди. Бу маблағ вилоят ҳукумати томонидан ажратилди.

- Беморхонада 220та батарея ўрнатилди. Батареяларда мудом иссиқ сув айланиб туради.

Сув кўмир ё ўтин ёқиб иситилади. Бунинг учун 151 тонна кўмир тайёрлаб қўйдик. Ўтин ҳам етарли. Бемор болалар, уларнинг ота-оналари хоналар иссиқлигидан хурсанд бўлишмоқда. Бундай шароитнинг яратилиши беморларнинг тез соғайиб кетишларига имконият бермоқда, - дейди  беморхона бош врачи Фарҳод Муллаев.

Вилоят туғруқхонасида эса, иситиш тизимини ўрнатиш учун 500 минг сомоний маблағ сарфланди. Кўз микрожарроҳлиги беморхонасида бу муҳим иш учун сарфланган маблағ деярли  480 минг сомонийни ташкил этди. Бу маблағлар ҳам вилоят  ҳукумати томонидан ажратилди.

Жорий йил Суғдда «Соғлом инсон йили», деб эълон қилинар  экан, вилоят ҳукумати аҳоли саломатлиги йўлида муҳим ишларни амалга оширмоқда. Жумладан, вилоят марказий беморхонаси сифатли таъмирланди. Бобожон Ғафуров ноҳияси марказий беморхонасида асаб хасталиклари ва юрак касалликлари бўлимлари учун янги, замонавий бинолар қуриб берилди. Қишлоқларда янги тиббиёт нуқталари ишга туширилди.

Суғд-Олтой ҳамкорлиги давом этади

Суғд вилояти Савдо-саноат палатаси ҳамда Россиянинг Олтой ўлкаси Савдо-саноат палатаси олдинроқ имзоланган ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олишди.

Олтой ўлкаси Савдо-саноат палатаси ходимлари ҳамда олтойлик тожирлар Суғдда бўлар эканлар, вилоятда саноатнинг турли соҳалари ривожланаётгани, сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқарилаётганини қайд этишди. Олтойлик меҳмонлар Суғд вилояти раиси ўринбосари  Анвар Яъқубий билан учрашувда, ўзаро ҳамкорлик самарали натижалар бераётганлиги ва савдо муносабатларини янада кучайтириш умидида эканликларини изҳор этишди.

Олтойликлар суғдлик тадбиркорлар, турли корхона ва ташкилотлар вакиллари билан учрашдилар.

Вилоят саноатчилари ва тадбиркорлари кейинги йилларда қатор чет мамлакатлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликларни ўрнатишмоқда. Жумладан, жорий йилнинг ноябр ойида Белорус Республикаси саноатчилари билан ўзаро ҳамкорлик битими имзоланганди.

Зиё тарқатувчилар тақдирланишди

Вилоятда якунланган «2016 йилнинг энг яхши кутубхоначиси» танловида мастчоҳлик Раҳмонбек Гулов бош мукофотга сазовор бўлди. Ҳакамлар Раҳмонбекнинг китоб тарғиботи, китобхонларни жалб этиш борасидаги малакаси, билимига юқори баҳо беришди. Биринчи, иккинчи ва учинчи ўринлар эса, исфаралик Манижа Нарзиева, вилоят кутубхонасидан Мухбира Жалолова, конибодомлик Фарангис Шариповаларга насиб этди. Танлов ғолиблари вилоят маданият бошқармаси ифтихорномалари ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Хўжанддаги Тошхўжа Асирий номли вилоят кутубхонасида бўлиб ўтган танловни якунлаш ва ғолибларни тақдирлаш маросимида ҳакамлар ҳайъати аъзолари мазкур тадбирнинг кутубхоначиларнинг ўз касбларига меҳр-муҳаббатларини оширишдан ташқари, китоб тарғиботида ҳам муҳим ўрин тутишини таъкидлашди. Мазкур ҳайъат аъзолари орасида эса, таниқли адабиётшунос, шоир Нурали Нурзод, вилоят марказий кутубхонаси директори Баҳром Мирсаидов, турли шаҳар ва ноҳияларда ишлаётган тажрибали кутубхоначилар бор эди.

Жасурлик ватанпарварликка чорлайди

Спитамен ноҳиясидаги спорт саройи ҳамда болалар ва ўсмирлар спорт мактаби таъмирлаш ва қайта қуришдан сўнг, фойдаланишга топширилди. Бунинг учун 650 минг сомоний маблағ сарфланди. Бу маблағнинг 140 минг сомонийси вилоят бюджетидан ажратилди. Қолган 320 минг сомоний ноҳия бюджетидан ажратилган бўлса, 200 минг сомонийдан кўпроқ маблағни маҳаллий тадбиркорлар беришди.

Болалар ва ўсмирлар  спорт мактабига Ватан учун жонини фидо қилган генерал-майор Рустам Амакиев номи берилди. Спорт иншоотининг қайта очилиш маросимида сўзлар экан, ноҳия раисининг биринчи ўринбосари Рауф Сангиний Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг террорчиликка қарши «Алфа» гуруҳи бошлиғи марҳум Рустам Амакиевнинг мислсиз жасорати ҳақида сўзлаб берди. Генерал-майор Ватанга хиёнат қилган Ҳалим Назарзода бошлиқ террорчи гуруҳни зарарсизлантириш учун борган жангда ҳалок бўлганди. Рустам  Амакиевнинг жасорати  ҳақидаги  ҳикоялар эса, сўзсиз болалар ва ўсмирлар мактаби ўқувчиларидаги ватанпарварлик  ҳиссини кучайтиради, деди нотиқ.

Спитамен ноҳиясида спортга эътибор тобора кучаймоқда.  Уч ҳафта олдин Куруш қишлоқ жамоатида маҳаллий тадбиркорлар  ҳиммати билан спорт зали сифатли таъмирланиб, қайта очилганди.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

КУМУШНИНГ НАБИРАЛАРИ

 

Сизга кўп битишган турфа «шиғир»лар,

Ғоратдир қофия  захиралари.

Энди қоғоз-қалам  беҳол шитирлар,

Қайдасиз, Кумушнинг набиралари?

Муфассал...

БОСҚОНЧИ – КУМУШ МЕДАЛ СОҲИБИ

 

Индонезия мезбонлик қилаётган «Осиё ўйинлари-2018» турнирида енгил атлетиканинг босқон улоқтириш бўйича мусобақалари ўз ниҳоясига етди.

Юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган босқончимиз, Рио олимпиадаси чемпиони Дилшод Назаров 74,16 метрлик натижа қайд этиб, «кичик олимпиада»нинг кумуш медалини қўлга киритди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2572243

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10164746
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
607
3804
13331
10119529
61839
138877
10164746

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.128
Бугун: 15-10-2026 04:09:04

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015