Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 17 Август 2018 Кӯришлар: 2250
Печат

 

ёхуд келажагимиз бунёдкорлари маънавиятига қайғуриб…

farzand 2018Ёшлик - инсон умрининг «маънавий қасри»га тамал тоши қўйиладиган ғанимат замон. Зеро, ана шу маънавият умрбод одам боласининг ҳаётдаги мавқеини белгиловчи мезондир. Бақувват маънавият - етук инсонлик гарови…

Халқимиз: -Бола бошдан… - деган иборани бот-бот қўллайди, бу бежиз эмас. Тарбия она қорнидан бошланади. Уч кунлик гўдак тарбияси эса, ахлоқ-одоби комил фарзандни тарбиялаш имконини бой бериш демакдир.

Фарзандни Яратган бандасига энг олий неъмат қилиб бергани боис, бу борада қуюшқондан чиқмай, "етти ўлчаб, бир кес" қабилида фикр билдириш лозим. Чунки қўнғиз боласини "оппоғим", типратикан "юмшоғим", деб атаркан.

Баски шундай экан, одамзот жигарининг бир пораси - зурриёти ҳақида чуқур ўйлаб, ҳушёрликни қўлдан бермай гапириш талаб этилади. Токи ота-онадек муқаддас зотларнинг кўнгиллари озор чекиб, оғриб қолмасин…

Ёшлар - келажак бунёдкори, тақдир яратувчи куч, ахир.

Бугунги ёш авлод эркин, ҳур, бахтиёр ҳаёт қўйнида умргузаронлик қилмоқда. Зингил солиб қаралса, келажагимиз меъморларининг юриш-туришлари, кийинишлари, ўзларини тутишларида ана шу бахтиёрликка путур етказадиган, кемтиклар пайдо қиладиган кўринишлар урчиб бораётганга ўхшайди.

Албатта, биз қилдан қийиқ қидириш ниятидан йироқмиз. Аммо бу номатлуб ҳолатнинг олди олинмаса, у эртага газаклаб, мадда босиб кетиши мумкин.

Фикримни исботловчи далил излаб узоққа бормай, ўзим эрталаб ишга келишда гувоҳи бўлган воқеани нақл қилай: йўловчи транспортига кириб келган икки ёш йигит у ёқ-бу ёққа аланглаб қарашди-да, бири иккинчисига шундай деди:

-Жамшид (шартли ном), шундай жойга ўтирайликки, катталар бўлмасин ҳам, келмасин ҳам…

Ўнғайсиз ҳолатда ўзимни ноқулай ҳис қилдим. Кўз ўнгимда нохуш бир манзара гавдаланди, гўё.

…Йўловчи транспорт ўриндиғида ўша йигит парвосиз, ғўддайиб ўтирибди. Унинг тепасида эса, фарзанд тарбияси юкининг залвори, турмуш ташвишларидан ҳориб, қадди хиёл букчайган, нуроний отаси турар, ўғил эса, бундан сира хижолат чекмас, безбетларча атрофни кузатиб борарди.

Кўнглимни хижил қилган нарса: ёшларимизнинг ўзларига шундай эмин-эркин ҳаётий муҳитни яратиб берган катталарга бўлган шу қадар «меҳрга қоришган» муносабатлари.

Бу кўнгилсизликнинг манбаи қаерда!?

Тарбияда… "Ўқ илдизи" одамийликдан озуқа олмаган тарбияда!..

Тарбиямиздаги миллий руҳни ажнабий хислатлар "хомталаш" қилиб кетаётганида.

Мен бунда чет эл кинолари, интернетни айбламайман.

Ҳамма гуноҳ ўзимизда: болада хориж филмлари томошаси, интернетдан фойдаланиш маданиятини шакллантириш қўлимиздан келмагандан кейин, мана шу-да.

Ҳаққонийси - шу…

Ўзингиз ўйланг, ўғлимиз ёки қизимизнинг қўлига биттанинг ўрнига 2-3тадан уяли телефон, қўша-қўша энг охирги русумдаги ноутбуку планшетларни тутқазиб қўйишнинг "самараси" эмасми - бу?!.

- Мен кейинги пайтларда, ёшлар қўлида деярли китоб кўрмайман. Ахир, китоб ўзига хос тарбиячи ҳисобланади-ку. Не-не таниқли шоиру ёзувчилар олган тарбиялари учун китобга ўз миннатдорчиликларини билдиришгани ҳаёт ҳақиқати эмасми!?.

Ёшлар ҳаётида қачонлардир онда-сонда эшитганимиз даҳшатли воқеа - фарзанднинг ота-она қотилига айлангани бугун кунда, кунора қулоққа чалинаётганини аянчли, юракларни ларзага соладиган ҳодисадан бошқа нима деб аташ мумкин?!

Бизда оналар қаттол фарзандларни дунёга келтиришмайди. Хўш, қотиллар қаердан пайдо бўлмоқда!?.

Яна, ўша тарбия… Нодонларча йўлга қўйилган тарбиянинг "ҳосили".

Агар мамлакат Ички ишлар вазирлиги берадиган ойлик, квартал, ярим йиллик ва йиллик ҳисоботларни кўздан кечирсангиз, жиноятнинг турли кўринишлари - ўғирлик, йўлтўсарлик, безорилик, фоҳишалик, пичоқлашиш ва бошқаларда ёшлар - фаол иштирокчи.

Буларнинг олди ўз вақтида олинмаса, сўнгги пушаймон кимга дўстлик қилган. Ўзбек ва тожикларда: - Бола - азиз, одоби - ундан азиз, - деган ибратли ҳикмат бор.

Ота-боболаримиз ўғил болага 9, қиз болага 12 ёшдан иймону эътиқоддан сабоқ бериб, унинг қалб кўзини очиш пайидан бўлишган.

Биз эса, боболар удумига ё бегона бўлиб бораяпмиз, ё унутиб қўймоқдамиз.

Бунинг оқибати яхшиликка олиб бормаслиги, ойдек равшан.

Қалб кўзи сўқир бўлган бани одамдан нима кутамиз!?.

Миллати ва ватанига хиёнат қиладиганларними!?.

Айни пайтда дунёнинг оловли нуқталарида иштирок этиб, қўли бегуноҳ одамлар қонига беланган, ўз халқи ва Ватанига қурол ўқталган ёшларнинг қалб кўзи очиқ, деб ўйлайсизми!?.

Минг афсус… Буларнинг бари - ожизлик. Нотавонлик… Нобинолик - бу…

Одам боласи бинога келган лаҳзадаёқ инсоний тарбияга муҳтож бўлади. Ана шу эҳтиёж ўз вақтида қондирилмас экан, бунинг оқибати фожиа келтирмай қолмайди.

Бу балодан сақланишнинг биргина йўли фарзандлар онгини иймону эътиқод, виждон, ҳалоллигу тўғрисўзлик, садоқат суви билан "суғориш", қалбини юксак инсоний фазилатларга, олий даражадаги ахлоқу одобга ошно қилишдир…

Буларнинг барчасини биргина тарбия жараёни ўзида мужассам этади.

Тарбия эса, улуғ Абдулла Авлоний таъкидлаганидек, элу юртнинг ҳаёт-мамотидир…

 

Абдуҳафиз Мирзааҳмедов.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

СОҲА ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШАДИ

 

Инсон ҳаётининг бош мезони – ҳар бир шахснинг яшашдан мақсади билан белгиланади. Чунки фойдали томонни ўзлаштириш учун интилмоқ, ҳақиқий инсоний  фазилат ҳисобланади. Зеро, донишмандларимиз айтишганидек, инсон икки марта яшамайди, лекин бир марта яшашни ҳам уддалай олмайдиганлар  орамизда бор. Шундай экан, ҳаётимизнинг тўлақонли ва мукаммаллигини  ўтган вақт эмас, бажарган ишларимиз ўлчайди.

Муфассал...

Ҳаж сафаридан олдинги хайрли амал

 

Мен бу олийҳиммат инсон ҳақида биринчи марта Жаббор Расулов ноҳияси раиси Комилжон Салимзоданинг матбуот йиғини пайтида эшитдим. Комилжон Салимзода ноҳиядаги ободончилик ишлари ҳақида сўзлар экан, ўзбекқишлоқлик Мустафоқул Суюнов ҳақида ҳам гапирди.

-Бу инсон қишлоқдаги кўчалардан бирини ободонлаштириш, асфалтлаш, ёритиш, арча ниҳоллари ўтқазиш борасида ўзи таклиф билан чиқди, - деди

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2516033

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9978738
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
946
2716
17911
9940695
14708
100591
9978738

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.153
Бугун: 06-09-2026 08:10:35

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015