Тожикистонда биринчи марта Президент айёми нишонланар экан, вилоятда бу муносабат билан илмий, маданий, оммавий тадбирлар бўлиб ўтди. Бу тадбирларда қатнашган суғдликлар ўзларининг Миллат пешвоси, мамлакат Президенти Эмомали Раҳмонга нисбатан бўлган меҳр-муҳаббат, эҳтиром ва садоқатларини намойиш этишди.
Суғд вилояти марказидаги янги «Суғдиён» қасрида Тожикистон Республикаси Президенти айёмига бағишланган маданий тадбир бўлиб ўтди. Вилоят раиси Абдураҳмон Қодирий, фаоллар, олим ва адиблар, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашган байрам кечасида Суғднинг таниқли санъаткорлари билан бирга ёш истеъдод эгалари ўз санъатларини намойиш этишди.
Хўжанд шаҳридаги Арт-галереяда ёш фотосуратчи Аловиддин Калоновнинг Президент айёмига бағишланган «Зебо диёр» деб аталган асарлари намойиш этилди.
Тожикистон Давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат дорилфунунида Президент айёмига бағишлаб ўтказилган илмий конференция «Тожик миллатининг муаззам йўлбошчиси», деб аталди. Дорилфунун ректори, тарих фанлари доктори Жўразода Жамшид Ҳабибуллонинг «Эмомали Раҳмон – тинчлик ва миллий бирлик асосчиси» мавзусидаги илмий маърузаси диққат билан тингланди. Олимлар Абдуҳаким Шарипов, Саидмуродхон Мамадовларнинг мамлакат Президентининг маорифни ривожлантириш ва иқтисодий тараққиётдаги хизматлари борасидаги илмий маърузалари конференция иштирокчиларида катта таассурот қолдирди. Конференция иштирокчилари Миллат пешвоси борасидаги ҳужжатли филмни томоша қилишди.
Бобожон Ғафуров ноҳиясидаги барча кутубхоналарда мамлакат Президентининг асарлари намойиш этилди. Президент айёми муносабати билан Бобожон Ғафуров номли республика музейида очиқ эшиклар куни ўтказилди. Шу куни музейга ташриф буюрган уч минг нафарга яқин киши Миллат пешвосига бағишланган кўргазмани томоша қилишди. Ноҳияда Президент айёми муносабати билан олимлар, сиёсатшунослар, ижодкорлар билан учрашувлар бўлиб ўтди. «Президент болалар нигоҳида» деб аталган ёш рассомлар мусобақаси ўтказилди.
Спитамен ноҳиясида Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг янги китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Гулистон шаҳрида эса, мазкур тадбирлар қатори ёш велосипедчилар мусобақалашишди.
Вилоятнинг бошқа шаҳар ва ноҳияларида ҳам Президент айёми оммавий байрамга айланиб кетди.
Белорус саноатчилари билан ҳамкорлик кучаяди
Хўжанддаги «Суғд» озод иқтисодий минтақаси ва Белорус Республикасининг «Минск» озод иқтисодий минтақаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик борасида битим имзоланди. Шунингдек, вилоят марказидаги «Файзи Расул» ва Белоруснинг «Полоцк сут комбинати», «Роҳи сомон» ва «БелавтоМАЗ» корхоналари орасида ҳамкорликни бошлаш ва янги технологияларни айирбошлаш борасида келишувга эришилди.
Суғд вилояти раиси матбуот хизматидан билдиришларича, бу ҳамкорликлар Белорус Республикаси Савдо палатаси вакиллари ва вилоят саноатчилари ўртасидаги учрашувлар натижасидир. Белоруслик меҳмонлар икки кун давомида вилоятда бўлар эканлар, бу ерда саноатни ривожлантиришга муҳим аҳамият берилаётганлиги, иқтисодий кўрсаткичлар тобора яхшиланаётганлиги гувоҳи бўлишди. Белорус Республикаси Савдо палатаси раиси ўринбосари раҳбарлик қилган гуруҳда Минск, Витебск ва Городен шаҳарлари саноатчилари, тадбиркор ва тижоратчилари бор эди.
Вилоят раиси ўринбосари Анвар Яъқубий меҳмонларга Суғдда саноатни янада ривожлантириш учун мавжуд имкониятлар, вилоятнинг иқтисодий ва ижтимоий вазияти ҳақида сўзлаб берди.
Меҳмонлар «Қолинҳои Қайроққум», «Порсои Хўжанд» корхоналарида, янги бунёд этилаётган Сайҳун шаҳрида, Хўжанддаги марказий «Панжшанбе» бозорида бўлишди. «Хўжанд қалъаси» маданий-тарихий мажмуасини қизиқиш билан томоша қилишди.
Танлов ва шифокорларга ҳавас
Спитамен ноҳиясида соғлиқни сақлаш ходимлари орасида ўтказилган танлов ғолиблари аниқланди. «2016 йилнинг энг яхши тиббий муассасаси, дўхтири ва шафқат ҳамшираси», деб аталган мазкур танлов вилоятда эълон этилган «Соғлом шахс йили» доирасида ўтказилди.
Танловда ноҳия 1-саломатлик маркази энг яхши саломатлик маркази, Куруш қишлоқ жамоатидаги саломатлик маркази энг яхши қишлоқ саломатлик маркази, деб топилди. Энг яхши бўлим деб эса, ноҳия марказий беморхонасининг юрак хасталиклари бўлими саналди. Тоғаяк қишлоқ жамоатидаги Шавкат қишлоғидаги тиббий нуқта энг яхши тиббий нуқта, дея эътироф этилди. Ихтисосларига кўра Ғолибжон Ғарибов, Ўктам Аҳмедбоев, Матлуба Холиқова, Саодат Аҳмедбоевалар энг яхши дўхтирлар қаторидан жой олишди. Йилнинг энг яхши ҳамшираси сифатида эса, 1-саломатлик марказида ишлайдиган Нигора Носирова ғолиб чиқди.
Ноҳия раиси Сулаймонзода Акрам Раҳим ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари топширди.
Ноҳия раиси ўринбосари Дилрабо Раҳимийнинг қайд этишича, танлов шифокорларнинг ўз касбини янада эъзозлашлари, касбий малакани оширишга интилишлари, беморларга хизмат кўрсатиш даражасини янада яхшилашлари, соҳадаги замонавий тажрибаларни тарғиб этиш ва кенг ёйиш учун катта туртки берган. Ва айни пайтда ёшлар орасида эл саломатлигини асраш йўлида меҳнат қилаётган шифокорлар касбига нисбатан ҳавас уйғотган ва уларда тиббиёт ходими бўлиш иштиёқи пайдо бўлган.
Арзон ва сифатли маҳсулотлар бозорчаси
Хўжанд шаҳри аҳолиси 20 хилдан ортиқ қишлоқ хўжалик маҳсулотларини бозордагига қараганда, 15-30 фоизгача арзон нархда сотиб ола бошлади. Бу имконият шаҳарда очилган муваққат савдо бозорчалари туфайли пайдо бўлди. Бу ерда вилоятнинг Гулистон, Конибодом, Истаравшан, Панжакент шаҳарлари, Бобожон Ғафуров, Жаббор Расулов, Деваштич, Ашт, Спитамен, Шаҳристон каби ноҳияларидаги мева-сабзавот, гўшт-сутни қайта ишловчилар, деҳқонлар, боғбонлар ва чорвадорлар етиштирган маҳсулотлар сотилмоқда.
Давлат ҳокимияти Хўжанд шаҳри ижроия органи мазкур савдони шаҳарликларни сифатли ва арзон қишлоқ хўжаликлари маҳсулотлари сотиб олиш, қишга ғамлаш, бозорларда нарх-навони сунъий оширишнинг олдини олиш мақсадида ташкил этди.
Шаҳарликлар арзон ва сифатли маҳсулотларни мамнунлик билан сотиб олишмоқда. Шаҳар раиси матбуот хизматидан хабар қилишларича, савдонинг дастлабки кунлариданоқ 230 тоннага яқин маҳсулот сотилган.
Ўз мухбир.
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Олий Мажлисга йўллаган Паёмида сайёҳлик соҳасига алоҳида эътибор бериб, ҳар томонлама ривожлантириш зарурлигини таъкидлаб ўтди. Жаннатмакон ўлкамизда сайёҳликни ривожлантириш мақсадида 2018 йилни Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, деб эълон қилди. Бу таклиф бир
Муфассал...
Тожикистон ва Ўзбекистон республикалари ўртасидаги дўстлик муносабатлари ҳақида гап кетганда, икки биродар - тожик ва ўзбек халқлари алоқаларининг асрлар қаърига бориб туташувчи тарихи кўз ўнгимизда гавдаланади. Агар ушбу тарихга ибрат кўзи билан қарайдиган бўлсак, ўртадаги муносабатларнинг энг яхши ва бахтли дамлари бу - халқлар ўзаро тинчлигу дўстлик ҳамда меҳрибонлигу хайрхоҳликда яшаган онлари бўлганлигини
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015