Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 17 Ноябр 2016 Кӯришлар: 1915
Печат

 

provody Ноябр ойининг биринчи ярми тугамасданоқ, вилоятда ҳарбий хизматга кузги чақириқ режаси бажарилди. Суғдлик йигитлардан катта гуруҳи Тожикистон Республикаси Қуролли кучларида хизмат қилиш учун ҳали октябр ойининг бошидаёқ кўнгилли равишда жўнаб кетишганди. Йигитлик бурчини бажаришга отланган ана шу 1600  нафар оловқалб йигитларни ҳарбий хизматга кузатиш учун Хўжанддаги Арбоб қасри амфитеатрида тантанали маросим ўтказилганди.

Вилоятда биринчи бўлиб Истиқлол шаҳри, Зафаробод, Тоғли Мастчоҳ, Шаҳристон ноҳияларида кузги ҳарбий чақириқ режаси бажарилди. Худди шу муҳим иш уюшқоқлик билан ўтказилган Спитамен ноҳияси раиси Акрам Сулаймонзода  номига Тожикистон Республикаси мудофаа вазири генерал-лейтенант Шерали Мирзо номидан миннатдорчилик мактуби келганди.  Бу мактубда  кузги ҳарбий чақириқ режаси муддатидан олдин – ўн кунда ва сифатли бажарилгани учун миннатдорчилик билдирилган.

 

Зўравонликка чек қўйиш – ҳамманинг иши

Таҳлилларнинг кўрсатишича, Суғд вилоятида содир бўлаётган ўз жонига қасд қилишларнинг каттагина бир қисми оилавий зўравонликлар боис юзага келаётган экан. Эр ёки қайнона, айрим ҳолларда қайнотанинг зуғуми ҳаддан ошиб бораётгани боис, чорасиз қолган келинлар ширин жонларидан воз кечишгача бориб етишмоқда. Ўзини ўлдиришга уриниш ҳоллари  ота-оналари томонидан зуғумга олинган болалар, ўспиринлар орасида ҳам учрамоқда.

Суғд вилояти прокуратураси айни шу кўнгилсиз ҳолларнинг олдини олиш, қонунбузишлар, инсон ҳақ-ҳуқуқларини оёқ ости қилишга йўл қўймаслик мақсадида вилоят ҳукуматига бу муҳим масалани кўриб чиқишни таклиф этди. Мазкур таклиф ва Тожикистон Республикасининг «Оилада зўравонликнинг олдини олиш тўғрисида»ги қонуни ҳамда «Тожикистон Республикасида оилавий зўравонликнинг олдини олишга оид 2014-2023 йилларга мўлжалланган дастур»  доирасида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Бу йиғилишда қатнашган кишилар – ҳуқуқшунослар, маҳаллий ҳукуматларнинг аёллар билан ишлаш ва оила бўлимлари мудирлари, соғлиқни сақлаш, маориф, болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш соҳалари вакиллари, дин намояндалари, маҳаллалар раислари ва ёшлар долзарб масала юзасидан ўз фикрларини билдиришди.

Вилоят аёллар билан ишлаш ва оила бошқармаси раиси Нодира Мирзозода оилавий зўравонликнинг олдини олиш борасида фуқаролар, айниқса, хотин-қизларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга алоҳида аҳамият берилаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Нодира Мирзозоданинг билдиришича, Тожикистон Ҳукуматининг оилавий зўравонликлар олдини олиш борасидаги қонуни ва кўп йиллик давлат дастурига мувофиқ барча шаҳар ва ноҳияларда махсус комиссиялар тузилган. Мазкур комиссиялар оилавий зўравонликлар ва ўз жонига қасд қилишлар олдини олиш мақсадида, буларнинг келиб чиқиш сабабларини, оилавий шарт-шароитларни ўрганишмоқда. Комиссиялар таҳлилига кўра, амалий ишлар йўлга қўйилмоқда. Кейинги икки йил давомида барча шаҳар ва қишлоқларда оилавий зўравонликнинг олдини олиш мақсадида деярли 1850 марта суҳбат ва учрашувлар ўтказилган. Айниқса, бу борада «Гулрухсор» аёллар маркази, «Сарчашма», «Кошонаи саодат» каби ижтимоий ташкилотлар билан ҳамкорлик яхши натижа бермоқда, дея таъкидлади Нодира Мирзозода.

Суғд вилояти прокурори Каримулло Сафаров, вилоят уламолар кенгаши раиси  Ҳожи Ҳусейн Мусозода, вилоят Аёллар кенгаши аъзоси Қурбонжон Мирзоева, «Гулрухсор» аёллар маркази ижтимоий ташкилоти раиси Сабоҳат Бобожоноваларнинг чиқишлари қизиқиш билан тингланди.

 

Қишлоқликлар учун қулайлик

Росровут қишлоғида иш бошлаган ёғоч тилиш ва қайта ишлаш цехи кўпчиликни ўттиз-қирқ чақирим наридаги бошқа қишлоқларга қурилиш  маҳсулотларини олиб келиш ташвишидан халос қилди.

Янги цех тадбиркор Мирзоназар Дўстназаров ташаббуси билан ишга туширилди. Бу цех маҳсулотларини сотиб олаётган росровутликлар энди вақтлари ҳам, олисдан тахта юклаб келиш учун сарфланадиган маблағлари ҳам тежалаётганини айтишмоқда.

Янги цехнинг очилиши тўрт нафар кишининг доимий иш билан таъминланишига имконият яратди. Энди тадбиркор қишлоқда тикувчилик цехи ва техника таъмири нуқтасини очиш ниятида. Ана шунда яна 15 киши иш билан таъминланади.

 

Ихлосмандлар оз эмас

Деваштич ноҳияси Мужун қишлоғидаги 4-ўрта умумтаълим муассасасида ижодкорлар билан бўлиб ўтган учрашув байрамга айланиб кетди. Мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилар Тожикистонда таниқли ижодкорлар Зулфия Бобоева, Эгамназар Соҳибназаров ва яқинда Хўжандда бўлиб ўтган ёш адиблар республика курс-конференцияси қатнашчиси Зиёда Худойбекова билан учрашувдан олам-олам таассурот билан қайтишди. Учрашувда фақатгина ижодкорлар шеърлари ва ўз ижодларидан бошқа намуналарини ўқибгина қолишмасдан, уларнинг асарлари бўйича саҳначалар ҳам кўрсатилди. Айниқса, Зулфия Бобоева шеърлари асосида тайёрланган «Гуллар базми» саҳна кўриниши давомли қарсаклар билан олқишланди.

- Мактабимизнинг ташкил этилганига ҳадемай 90 йил бўлади. Бу кўҳна билим масканида минг нафарга яқин ўқувчига 74 нафар муаллим таълим-тарбия бермоқда. Болаларнинг маънавий дунёсини бойитишда адабиёт дарсининг нечоғлик аҳамиятга эга эканлиги маълум. Ижодкорлар билан учрашув мактабимизда адабиётга ихлос қўйган ўқувчилар биз ўйлагандан ҳам кўп эканлигини кўрсатди, - дейди ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси, ижодкорлар билан учрашув ташкилотчиси Зафаржон Умаралиев.

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Билим – катта дарё, устоз эса миробдир!

 

Дунёда касб турлари жудаям кўп. Лекин уларнинг ичида энг шарафли, машаққатли ва масъулиятлиси бу, албатта, ўқитувчилик касбидир.

Бир синфда 25-30 нафар ўқувчи таълим олса, уларнинг табиати ҳар хил бўлади. Ҳар бир ўқувчини ўз фарзандидек қабул қилиб, улар билан ишлаш, уларни тушуниш, билим бериш ҳамда ҳар бирининг кўнглига йўл топа олиш юксак масъулият талаб қилади.

Муфассал...

Эмомали Раҳмон ва ёшлар йили

 

 (Давоми. Бошланиши ўтган сонларда)

26 октябр куни Тожикистон Республикаси Президенти республика Ҳукуматининг стратегик мақсадларидан бири – мамлакатни коммуникацион боши берк кўчадан чиқаришга ёрдам бериш ва бунга тез муддатда эришиш мақсадида “Душанбе-Қўрғонтепа” автомобил йўлининг қайта қурилиши лойиҳаси билан танишиб, қурилиш ишларини бошлаб берди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2514057

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9971238
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1058
2740
10411
9940695
7208
100591
9971238

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.59
Бугун: 03-09-2026 10:00:17

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015