Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 13 Октябр 2016 Кӯришлар: 1962
Печат

 

 

armiya1600 нафар суғдлик йигит ҳарбий хизматга кўнгилли равишда жўнаб кетди. Арбоб қасри амфитеатрида йигитлик бурчини адо этиш учун хизматга жўнаб кетаётган ёшларни тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди. Бу маросимда вилоятдаги шаҳар ва ноҳиялар раислари, ота-оналар, собиқ аскарлар, вилоят халқ хўжалигининг турли соҳаларида меҳнат қилаётган фаоллар, ёшлар қатнашишди.

Суғд вилояти раиси Абдураҳмон Қодирий ҳарбий хизматга отланаётган ёшларга "оқ йўл" тилар экан, она-Ватан олдидаги йигитлик бурчини ўташ фарзандлик ва фуқаролик қарзи эканлигини таъкидлади.

Ота-оналар ўғилларига Тожикистонда тинчлик-осойишталикни сақлаш йўлида мардларча, содиқ хизмат қилишни тайинлашди. Вилоят раиси Абдураҳмон Қодирий фарзандларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаганликлари учун ота-оналарга миннатдорчилик билдирди.

Кузатиш маросимида вилоят ҳарбий комиссари Назар Назарзода Бадал, хизматга жўнаётган ёшлардан Муҳаммади Қурбонов, Мирзожон Мирзоев, академик Бобожон Ғафуров номли Хўжанд Давлат дорулфунуни толибаси Мафтуна Сўфиева сўзга чиқишди.

 

Устозлар эътирофи

Хўжанд шаҳрида бўлиб ўтган республика ёш ижодкорлар ўқув-йиғини қатнашчиларидан ўн нафардан ортиқ шоир ва ёзувчи Тожикистон Ёзувчилар иттифоқи аъзолигига тавсия этилди. Улар орасида ёш ўзбек ижодкорлари Феруза Абдувосидова, Мунира  Камол ҳам бор. Ўзбек тилида ижод қиладиган конибодомлик ёш шоира Моҳира Ҳусанованинг шеърий тўплами эса, нашр этишга йўлланма олди. Ғиёс Малик, Мавлон Асқар, Лобархон Абдуқодирова, Зиёда Худойбекова, Наврўз Алламуродов каби ёш ижодкорлар асарларидан иборат тўплам тайёрлаш режага киритилди.

Уч кун давом этган республика ўқув-йиғинида қатнашган юз нафарга яқин ёш ижодкорлар асарлари атрофлича таҳлил этилди.  Ижод, адабий жараён ҳақида қизғин баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди. ЁшларТожикистон халқ шоирлари Низом Қосим, Гулназар Келди, Аскар Ҳаким, Камол Насрулло, Фарзона, Аҳмаджон Раҳматзод, Нурмуҳаммад Ниёзий, Тожикистон халқ ёзувчиси Муҳиддин Хўжазод, Тожикистон Ёзувчилар иттифоқи раиси ўринбосари Ато Мирхожа, мазкур иттифоқ адабий жамғармаси бошлиғи, шоир Алиакбар Абдуллоларнинг ижодий сабоқларидан баҳраманд бўлишди.

Якунловчи йиғилишда сўзлаган устоз ижодкорлар ёшлар ижодига юқори баҳо бериш билан бирга, камчиликларни ҳам холис, беғараз кўрсатишди. Тожикистон Ёзувчилар иттифоқи раиси, Тожикистон халқ шоири  Низом Қосим ёш ижодкорларнинг китоб чиқариш учун унчалик шошмасликларини таъкидлар экан, истеъдодлар борлигини қувонч билан гапирди.

Хайрлашувдан олдин вилоят раиси Абдураҳмон Қодирий уюштирган кечада мушоира давом этди. Машҳур санъаткор Жўрабек Муродов бошчилигида "Нури Хўжанд" шашмақом ансамбли санъаткорларининг ҳар бир чиқишини ёш ижодкорлар қарсаклар билан олқишлашди.

 

Ошхўр ҳам мукофот олди

Хўжанд шаҳридаги Камол Хўжандий боғида бўлиб ўтган "Оши палов" кўрик-танловида "Қани, паловга келиб қолинг!"- чорловини тез-тез эшитиш мумкин эди. Шу куни бу тадбирда қатнашган  4 минг нафардан ортиқ киши уста ошпазлар пиширган паловга тўйди.

Ошхўрлар ва мутахассисларнинг энг катта баҳосига сазовор бўлган панжакентлик ошпаз Хайём Бобомуродов  5000  сомоний мукофот ва махсус дипломга сазовор бўлди. У "Энг яхши палов" мусобақасида ғолиб чиқди. "Энг яхши касбий ошпаз" танловида эса, хўжандлик Мирзабарот Раҳимов  ҳаммадан ҳам маҳоратли деб топилди. Унга 3 минг сомонийлик мукофот берилди. Шунингдек, бошқа йўналишларда исфаралик Зикриё Холиқов, Жаббор Расулов ноҳиясидан Санобар Зоҳидова, Деваштич ноҳиясидан Аюб Бурҳонов, Зафарободдан Кифоят Азимбоева, Тоғли Мастчоҳдан Дилшод Дадабоев, Спитамен ноҳиясидан  Зарина Сатторова, Конибодомдан Қаюм Исмонов, Гулистон шаҳридан Дилноза Султонова ғолиб чиқишди. Уларнинг ҳар бирига бир минг сомонийдан мукофот берилди. Энг яхши ошхўр ҳам мукофотдан қуруқ қолмади. Ошхўрлар мусобақасида ғолиб чиққан Бобожон Ғафуров ноҳиясида яшайдиган  Рустам  Худойназаровга  2 минг сомоний мукофот берилди.  Шунингдек, "Энг катта ва чиройли товоқ", "Саҳнача, маданий чиқиш" танловларида Истаравшан ва Истиқлол шаҳарлари вакилларининг қўли  баланд келди. "Моҳир қўллар" танловида эса, аштлик Мелибой Сатторов ҳаммадан моҳир деб топилди.

 "Оши палов" фестивал-танловида вилоят раиси Абдураҳмон Қодирий ва вилоятнинг бошқа раҳбарлари, мамлакатнинг турли минтақаларидан келган меҳмонлар, халқаро ташкилотлар вакиллари, таниқли олимлар, адиблар иштирок этишди.

 

 Ўз мухбир. 

КАЛЕНДАР

« Май 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31

МАҚОЛАЛАР

Жонингизга жон бўлай, бегим!

 

Куз. Ноябр ойининг бошлари. Студентлардан имтиҳон олиш учун тайёргарлик кўриб, уйқуга кеч ётган бўлса ҳам, Умеджон қарғаларнинг тонгги овозларидан уйғониб, ҳовлига чиқди. Ўзи билан тенгдош ёнғоқ бутоқларига қўнган қушлар одам шарпасидан чўчиб, бирин-кетин учиб кета бошлади. Қарға оғзидан тушиб қолган ёнғоқни оламан, деган Умед биқинида қўққисдан пайдо бўлган оғриқ зарбидан ўзини зўрға ўнглаб олди.

Муфассал...

Ватан ишқини кўнгилларга жойлай олсак…

 

Бугун юртимиз - тинч, халқимиз - фаровон. Аммо шу кунларга етиш осон кечмаганлигини ҳар бир ақли соғлом киши яхши билади. Математика тили билан айтганда, нолдан бошланган Қуролли кучларимиз бугун ҳамма томонлама кучли армиялардан бирига айланганлиги ҳеч кимга сир эмас. Шонли Армиямиз навқирон 26 ёшда. Бутун республикада бу шонли санага бағишлаб улкан тадбирлар ўтказилаётган бир пайтда, шу юртнинг бир фуқароси сифатида мен ҳам

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2401048

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9581696
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
6832
13415
44005
9511390
80832
140751
9581696

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.114
Бугун: 17-05-2026 10:56:02

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015