Вилоятда мамлакат мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб ўтказилган «Йилнинг энг яхши саноатчиси» танлови якунланди. Мазкур танлов вилоят раисининг жорий йил май ойидаги қарори асосида эълон қилинганди. Ундан мақсад эса, вилоятда саноатни ривожлантириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини яхшилаш эди.
Вилоят раиси матбуот хизмати марказидан билдиришларича, маъдан ишлаб чиқариш соҳасида Гулистон шаҳридаги «Апрелевка» қўшма корхонаси ғолиб деб топилган. Озиқ-овқат саноатида Бобожон Ғафуров ноҳиясидаги «Афзали Суғд» масъулияти чекланган жамияти биринчи ўринни эгаллаган. Конибодом шаҳридаги «Гулдаст-2015» масъулияти чекланган жамият енгил саноатда ҳаммадан яхши натижа кўрсатган. Нефт-кимё соҳасида эса, Исфара шаҳридаги «Корхонаи кимёвий» корхонаси ғолиб чиққан.
Мазкур танлов ўтказилиши натижасида саноатчилар мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланишга, илғор технологияларни ишга туширишга, вақтдан унумли фойдаланиб, сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришга интилишган.
Тожик «Коса»си Лондонда кўрсатилади
Россиянинг Қозон шаҳрида бўлиб ўтган XII мусулмон киноси халқаро кинофестивалида тожик киночилари асари – «Коса» юқори баҳоланди. Энди мазкур қисқа метражли филм Буюк Британияга йўл олади. «Коса» жорий йил октябр ойи бошида ўтиши мўлжалланаётган Лондон халқаро кинофестивалида намойиш этилади. Шу ўринда Татаристон пойтахти –Қозондаги халқаро кинофестивалда жаҳоннинг 33 мамлакатидан келган 60та филм қатнашганини таъкидлаш жоиз. Мазкур кинофестивал «Маданиятлар орқали мулоқотдан – мулоқот маданиятига» шиори остида ўтди.
Ёш тожик кино режиссёри Муҳиддин Музаффарнинг асари бўлган «Коса», шунингдек, Италия пойтахти Рим ва Бангладеш пойтахти Даккада бўлиб ўтадиган халқаро кинофестивалларга ҳам йўлланма олди. «Коса» Комил Ёрматов номли «Суғд синамо» киностудиясида яратилган дастлабки асар ҳисобланади.
«Коса» филми директори Осим Олимпурнинг айтишича асар халқ ривоятлари асосида яратилган. Унда миллий қадриятлар, урф-одатлар кўрсатилади. Бу ҳаётнинг қайтар дунё эканлиги бадиий тарзда намойиш этилади. Ёш бир боланинг болаларча, лекин соф фикрларининг катталарга қандай таъсир этиши, уларнинг қарашларини ўзгартириши маҳорат билан кўрсатилган. Бола ролини етти яшар ёш актёр Насим Раҳматуллаев маҳорат билан ўйнаган. Тожикистон Халқ артисти Ислом Саломов, актёрлар Сайёда Турсунова ва Бунёд Комилов яратган образлар ҳам филмнинг муваффақият қозонишида муҳим ўрин тутган. Мутахассислар бу борада сўзлар эканлар, ёш кино режиссёр Муҳиддин Музаффарнинг актёрлар танлашдаги қобилиятини ҳам таъкидлашмоқда.
Айни пайтда суғдлик ёш киночилар янги филм устида иш олиб боришмоқда. У ёзувчи Сорбоннинг «Тангно» («Тор дара») асари асосида суратга олинади.
«Кошонаи Саъдий» - 40 ёшда
Истаравшанда «Кошонаи Саъдий» хусусий кутубхонаси ташкил топганлигининг 40-йиллиги нишонланди. Мазкур кутубхона асли касби дори тайёрловчи бўлган Акбари Бобохожанинг саъйи ҳаракати билан вужудга келганди.
Аввалида унчалик бой бўлмаган кичикроқ кутубхона йиллар давомида катталашиб борди. Ҳозирда кутубхонада 10 минг нусхадан ортиқ бадиий, илмий, сиёсий, ижтимоий ва бошқа китоблар мавжуд. Мақсади элга зиё тарқатиш бўлган инсон «Кошонаи Саъдий»ни бойитиш билан бирга, қишлоқ ва мактаб кутубхоналарига ҳам китоб етказиб бермоқда. У Роғун ГЭСи қурувчилари учун 500та китоб совға қилди.
Давлат ҳокимияти Истаравшан шаҳар ижроия органи ташаббуси билан ўтказилган тадбирда Тожикистон Парламенти депутати Иброҳим Абдуллозода, Шукри Иброҳим, Ўктам Нурулло, Сайфулло Маҳкамов каби ижодкор ва журналистлар сўзга чиқиб, Акбари Бобохожанинг турли касб эгалари бўлган юзлаб одамлар, айниқса, ёшлар қалбида китобга бўлган муҳаббатни кучайтиришдаги хизматларини таъкидлаб ўтишди.
Шоир Султонмурод Ҳожибоевнинг айтишича, Акбари Бобохожа одамларга зиё тарқатишдан ҳеч чарчамайдиган инсондир.
- Мен бу кутубхона тўғрисида биринчи бўлиб шеър ёзганлигимдан фахрланаман. У «Тафаккур оламини йиққан макон», деб аталганди. Ўз пайтида хусусий кутубхонанинг очилиши катта воқеа бўлганди. Бу кутубхона ҳақида Россия, Украина, Америка Қўшма Штатларида мақолалар чиқди. Мазкур кутубхонадан бошқа ерларда топилмайдиган китобларни ҳам топса бўлади. Мен яқиндагина машҳур лашкарбоши Жуков китобининг биринчи жилдини ўқиб тугатдим. Иккинчи китобни қаердан топиб ўқийман, деган ўйда эдим. Акбар аканинг кутубхоналарида мен излаган шу китоб бор экан, олиб ўқияпман - дейди Султонмурод Ҳожибоев.
«Кошонаи Саъдий» кутубхонаси, агар таъбир жоиз бўлса, кўплаб ижодкорлар, зиёлилар, оддий китобхонларнинг севимли маконига айланди. Бу кутубхонада МирзоТурсунзода, Боқи Раҳимзода, Мўмин Қаноат, Лоиқ, Зулфия, Пиримқул Қодиров, Эркин Воҳидов каби машҳур ижодкорлар ҳам бўлишган ва зиё масканига катта баҳо беришган.
Акбари Бобохожа фармацевтика соҳасидаги хизматлари учун ҳали 1968-йилдаёқ «СССР соғлиқни сақлаш аълочиси» унвонига сазовор бўлган. Китоб тарғиботидаги меҳнати ҳисобга олинган ҳолда, зиё тарқатувчига «СССР Китобсеварлар жамияти аълочиси» унвони берилганди. Мустақиллик даврида машҳур кутубхоначининг меҳнати янада қадрланди. 2014 йилда унга «Тожикистон Республикаси маданияти аълочиси» унвони берилди.
Ҳозирда Акбари Бобохожа муборак саксон ёшга кирди. Лекин у киши ҳамон тиним билмайди. Кутубхонани янада бойитиш, китобхонлар сонини ошириш йўлида интилгани-интилган.
Ўз мухбир.
Куз охирлашиб бораётганида...
Дарахтлар сўнгги заъфарон баргларини ерга тўшаётганида...
Бўм-бўш даштлару хилват боғлар очкўз зоғлар билан тўлаётганида...
Шу вақт…
У ўлим нафасини эшитди.
Муфассал...
Оллоҳ берган талантим бўлса,
Тадбиркорлик санъатим бўлса,
Яхши дўстлар қанотим бўлса,
Мен қувонмай, ким қувонсин айт!
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015