Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 19 Сентябр 2016 Кӯришлар: 1732
Печат

 

konibodomКонибодомда Тожикистон мустақиллигининг 25 йиллиги шарафига 25та янги иншоот фойдаланишга топширилди. Жумладан, Конибодом шаҳридаги Айний кўчасида янги турар жойлар қуриб битказилди. Нефтни қайта ишлаш, мева қуритиш корхоналари, дорихоналар, янги спорт майдончалари ва заллари ишга туширилди.

Давлат ҳокимияти Конибодом шаҳар ижроия органидан хабар беришларича, қурилиш ва ободончилик ишларини амалга оширишда маҳаллий тадбиркорлар бел боғлаб меҳнат қилишмоқда. Конибодомликлар, айниқса, Акмалжон Шокиров, Мансуржон Аҳмедов, Домулложон Баротов каби ўз маконини кўркамлаштириш, янги иш ўринлари яратиш мақсадида интилаётган тадбиркорлардан миннатдор бўлишмоқда.

 

Ўртача маош 576 сомонийга ортди

Тожикистон мустақиллигининг 25 йиллигини муносиб меҳнат совғалари билан кутиб олиш иштиёқида зарбдорчасига ишлаган гулистонлик саноатчилар йилнинг ўтган муддатида 1 миллиард 237 миллион сомонийлик маҳсулот ишлаб чиқаришди. Бошқача айтганда, бу борадаги саккиз ойлик режа 140 фоиздан орттириб ижро этилди. Қўлга киритилган муваффақиятга, айниқса,  икки йирик корхона - "Тожикистон-Хитой тоғ-кон саноат ширкати" ва "Апрелёвка" ишчилари катта ҳисса қўшишди. 

Расмий маълумотларга кўра, айни бир пайтда Гулистон шаҳрида саноат соҳасида ишлаётган кишилар сони кўпайиб бормоқда. Ҳозир уларнинг сони 3400 нафардан ортган. Агар ўтган йилги бу борадаги маълумот билан солиштириладиган бўлса, саноатчилар сони 320 нафарга кўпайган. Шаҳарда ишчиларнинг маоши ҳам ортиб бормоқда. Ҳозирда саноатчиларнинг ўртача маоши 2500 сомонийдан ортган. Агар ўтган йилнинг худди шу даври билан қиёсланадиган бўлса, бу бултурги кўрсаткичдан  576 сомонийга кўпдир.

 

 Яна бир қулайлик

Гулистон шаҳрида янги хизмат кўрсатиш маркази очилди. Янги бинода ошхона, қаҳвахона ва тикувчилик цехи жойлашган. Шу боис 15 нафар гулистонлик иш билан таъминланди. Марказ қурилиши тадбиркорлар Набижон Зокиров ва Мансуржон Пўлатов томонидан амалга оширилди.

"Дурахшон" деб номланган янги марказ очилишида камтаъминланган оилалар фарзандлари бўлган 10 нафар боланинг суннат тўйи ўтказиб берилди.

Гулистон шаҳри раиси Матлубахон Амонзода "Дурахшон"нинг ишга туширилиши шаҳар аҳли учун яна бир қулайлик яратганини алоҳида таъкидлади. Шаҳар раиси янги хизмат кўрсатиш марказининг очилишида бўлар экан, Гулистоннинг тобора обод бўлиши, янги-янги иш жойларининг яратилаётгани, замонавий иншоотларнинг ишга туширилаётганида маҳаллий тадбиркорлар ҳам катта ҳисса қўшаётганликларига  урғу бериб ўтди.

 

Кичкинтойлар шод, оналар хотиржам

Хўжанд шаҳрининг "Чорчароғ" маҳалласида янги, замонавий болалар боғча-яслиси кичкинтойларни бағрига олди.  Бу маскан 240 нафар болакай учун мўлжалланган. Кичкинтойларнинг шодон ўсиб-улғайишлари учун тажрибали мураббиялар танлаб олинган. Умуман олганда, янги боғчанинг ишга туширилиши натижасида камида 50 нафар хотин-қиз иш билан таъминланган.    

Янги бинонинг кўриниши Хўжандда олдинроқ бунёд этилган Президент боғча-яслисига ўхшаб кетади. Уч қаватли янги бинода шириндан-шакар ўғил-қизлар  тожик тилидан ташқари, инглиз, рус тилларини ўрганиш, компютерда ишлаш кўникмаларини эгаллаш имкониятига эга бўлишади.

Шу ўринда "Чорчароғ" маҳалласидаги 1-болалар боғча-яслисининг бундан эллик йил муқаддам яроқсиз ҳолга келганлигини таъкидлаш жоиз. Жорий йил февралида давлат ҳокимияти Хўжанд шаҳар ижроия органи вакиллари  ота-оналар истагини ҳисобга олиб, чорчароғликларга янги боғча биносини қуриб беришни ваъда қилишганди. Шаҳар раиси Шарифзода Шариф янги боғчанинг очилиш маросимида гапирар экан, ваъдага вафо қилингани, энди икки юз нафарга яқин она боласини ғамхўр тарбиячилар қўлига топшириб, ўз ишида самарали меҳнат қилиши учун имконият яратилганини айтиб ўтди.

Шу ўринда вилоятда аёллар учун тобора кўпроқ янги иш ўринлари яратилиши бараварида янги болалар боғча-яслилари қурилиши  ҳам кўпаяётганини айтиш жоиз.

 

Қувайтлик меҳмонларнинг эзгу нияти

Қувайтдан келган олимлар ва талабалар Хўжанддаги академик Бобожон Ғафуров номли дорилфунун меҳмони бўлишди. Қувайтдаги тарих дорилфунуни олимларидан бўлган Абдулҳадий ал-Ажмийнинг айтишича, мазкур сафардан мақсад тожик халқининг қадимий ва замонавий тарихини ўрганиш ва тарғиб этишдир. Абдулҳадий ал-Ажмий Хўжанд дорилфунунидаги таълим жараёни, устоз ва талабаларнинг билим савиясидан ўрганиш мумкин эканлигини, келажакда ҳар икки томонлама фойдали ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида эканликларини изҳор этди. У  араблар тожик халқи тарихидан яхшироқ хабардор бўлишлари учун бу миллат тарихини араб тилида нашр эттириш нияти туғилганлигини айтди.

Хўжанд Давлат дорилфунуни ректори Анвар Мақсудий қувайтлик муаллимлар ва талабаларнинг сафари икки томонлама ҳамкорликни бошлаб беришда муҳим ўрин тутишини қайд қилди. Унинг фикрича, дорилфунуннинг тарих ва шарқшунослик факултетлари муаллимлари қувайтлик ҳамкасблари билан ҳамкорликда тожик халқи тарихи, маданиятини таништирувчи илмий, публицистик китоблар тайёрлашлари ва нашр эттиришлари мумкин. Агар бу китоблар нашр этилса, тожиклар тарихи ва маданияти ҳақида фақатгина Қувайтда эмас, балки бутун араб дунёсида батафсил маълумотлар олиш имконияти туғилади.

Анвар Мақсудий меҳмонларга эсдалик совғалар, жумладан, академик Бобожон Ғафуровнинг инглиз тилидаги "Тожикон" китобини совға қилди. Хўжандлик талабалар эса, фақат тожик тилида эмас, балки араб тилида ҳам шеърлар ўқишди, қўшиқ куйлашди. Суғд вилояти раиси матбуот хизматидан билдиришларича, Хўжанднинг тарихий жойларини томоша қилган қувайтлик меҳмонлар қадимий Панжакент ва Саразмни кўриш истагида Зарафшон водийсига йўл олишди.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Фуқаролар ҳуқуқий маърифати

 

Фуқароларнинг ҳуқуқий маърифатини ошириш ва аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, ҳуқуқий ғояларни тарғиб этиш, гендер масалалари моҳиятини очиб бериш мақсадида Тожикистон Республикаси Адвокатлар иттифоқи ташаббуси билан Норак шаҳрида  семинар ўтказилди. Семинарда Норак шаҳри, Дўконий ҳамда Пули Сангин қишлоқ жамоатларидан 120 нафар киши қатнашди.

Муфассал...

Юраклар саҳни ёришса, жаҳон ёруғ…

 

Шоир Омон Ражаб Тожикистон ўзбек шеърияти дарғаларидан бири. Ўтган аср 70-80- йилларида ғазал, умуман, аруз камситилиб турган бир паллада Омон ака ғазал бита бошлаган эди. Унинг битиклари улуғ устозлар томонидан ҳам юксак баҳоланган. Мана узоқ йилларким, касби шифокор бўлган акамиз кишиларнинг ташқи дардларини даволаб келмоқда, балки улар ички олами  қалбларига ҳам ҳақиқий малҳам ўлароқ юксак пафосдаги ғазаллар ижод этиб келмоқдалар.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2203428

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8627229
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2243
4008
14080
8588587
63333
117875
8627229

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.160
Бугун: 18-09-2025 10:06:44

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015