Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 10 Май 2018 Кӯришлар: 2456
Печат

 

j toshtemirov 2018ТОЖИКИСТОН

Тароватинг гўё тўлин ой,

Лаҳза-лаҳза очасан чирой,

Йўқ гўзалроқ сендан, ҳойнаҳой,

Гул диёрим - жон Тожикистон.

     Етти пуштим илиқ бағрингда,

     Жисмим туташ банди-бандингга.

     Меҳрим пайванд алп қоматингга,

     Жисму жоним - жон Тожикистон.

Боғинг десам, тоғларинг қолар,

Сувинг десам, чоғларинг қолар,

Ношукрда доғларинг қолар,

Хуррам юртим - жон Тожикистон.

     Миллатинг тўқ, обод ҳар деҳа,

     Гурунглардан эсар бадеҳа,

     Бир зумга ҳам қаҳ-қаҳа,

     Куй, сурурим - жон Тожикистон.

 

     Қатор ГЭСлар яралган бугун,

     Сангтўдалар, Норак ҳам Роғун,

     Юлдуз рашкдан ёнар узоқ тун,

     Нур маконим - жон Тожикистон.

Узоқ кетсам ҳислар паришон,

Кўнгил интиқ сенга ҳар қачон,

Қушим қўнмас, учар сен томон,

Дил хуморим - жон Тожикистон.

     Жайлов тинмай сўз, маъно истар,

     Васфинг куйлар, ғазаллар битар,

     Шундагина тафтларим тинар,

     Ифтихорим - жон Тожикистон.

 

ОНА-ВАТАН

Шуҳратингни эшитган оним,

Завқланаман ҳар лаҳза сайин.

Юртим экан жаннат маконим,

Кўнгил шавққа тўлса нетайин.

Осмоним соф, қуёш чароғон,

Она-Ватан силайди бошим.

Илиқ макон ардоғида жон,

Оқиб турар севинч кўз ёшим.

Қучоғингда сайр этган чоғим,

Кўнгил боғи очилар шу дам.

Завқ ўтига тўлиб қароғим,

Тетикланиб бўламан бардам.

Эрким қуши доим парвозда,

Нени десам, сенда муҳайё.

Меҳнат, ижод, нозу ниёзда,

Дилим ёнар тилларим гўё.

Менинг каби қўйнингда минглаб,

Ғурур сақлаб яшайдилар шод.

Шундай диёр бахтини тилаб,

Паноҳида топаман мурод.

 

МУБОРАК

Муборак - эй, муборак, жумла ёрон муборак,

Зебу зийнат яралди, яна ҳар ён муборак.

Ҳуру зиё ёғилди, олам чакан дилоро,

Сайр қуши парвозда, сизга имкон муборак.

Рангу бўёқ ёғилди, атроф мисли камалак,

Майса, гулу райҳонлар, дуру маржон муборак.

Онам каби қучибди, гул атридан этиб маст,

Ҳар қадам то «каҳкашон» қасри алвон муборак.

Кўк бағрида сузмоқда, паға булут қучиб нам,

Яшин турди – гулдурос, файзу эҳсон муборак.

Ҳар ғунча лабига нам, қатра-қатра дурдона,

Шарбат инди мўл ҳосил, нон фаровон муборак.

Сўлим баҳор ёронлар тинч элимга ярашиқ,

Хуррам диёр қўйнида қутлуғ ҳар жон муборак.


 

Жайлов Тоштемиров,

Ёвон ноҳияси.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

"ОСИЁ ЎЙИНЛАРИ-2018" СОВРИНДОРЛАРИ

 

Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида қитъанинг энг нуфузли спорт мусобақаси «Осиё ўйинлари-2018» турнири ниҳоясига етди.

Мусобақаларда Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган вакилларимиз ўз жамғармаларига 7та- 4 кумуш ва 3та бронза медалларини тўплаб, умумжамоа ҳисобида 30-ўринни эгалладилар.

Муфассал...

Юбилей тантаналарига пухта ҳозирлик

 

2020 йили, нафақат, Тожикистон, балки бутун Марказий Осиёнинг қадимий обидаларидан бири - Саразм шаҳарчасининг 5500 йиллиги кенг нишонланади.

Ўтган асрнинг 70-йилларида ушбу қишлоқда яшовчи Ашурали Тайлонов томонидан топилган болта ҳамда кейинчалик тарихчи олим ва археолог Абдулложон Исҳоқов изланишлари сабабли кашф этилган Саразм шаҳарчаси

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2592679

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10279005
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4434
10083
4434
10210212
14517
161581
10279005

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.131
Бугун: 02-11-2026 23:04:36

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015