Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 02 Сентябр 2016 Кӯришлар: 1937
Печат

 

safar 1520163Тожикистон Журналистлар иттифоқи ташаббуси билан жорий йилнинг 15-19 август кунлари бир гуруҳ журналистлар карвони Рашт минтақасига йўл олди. Сафардан мақсад Истиқлолият туфайли қўлга киритилган ютуқлар, юбилей иншоотлари ва аҳоли турмуш тарзи билан яқиндан танишиш эди.

Хуллас, 15 август, эрталаб журналистлар карвони йўлга тушди. Биринчи манзил Роғун ноҳияси бўлди  ва сафаримизнинг энг унутилмас лаҳзалари бошланди десам, муболаға бўлмайди. Бу ерда ободончилик ишлари кенг йўлга қўйилган бўлиб, шаҳар жуда ором ва сокин. Ноҳия ҳукумати ва аҳолиси мустақиллик байрамига қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

safar 152016Халқ турмуш тарзи ва юбилей иншоотлари билан танишгандан сўнг, Роғун ГЭСига йўл олдик. Бизга «Роғун» ОТҲЖ тугатилган ишларни қабул қилиш бошқармаси бошлиғи Музаффар Абдиев ҳамроҳлик қилди. Бу ерда ҳар бир нарса кишини ҳайратга соларди.

Сафаримизнинг биринчи кунида журналистлар гуруҳларга бўлиниб, минтақа ноҳияларидаги ободончилик ишларининг бориши билан яқиндан танишишди. Турли касб эгалари билан суҳбатлашиб, бу тоғли гўшанинг гўзал манзаралари-ю, тарихий жойларини томоша қилдилар. Сафарнинг сўнгги, 19 август куни Рашт ноҳияси маркази Ғарм шаҳарчасида журналистлар, жумладан, минтақа нашрлари ва оммавий ахборот воситаси намояндалари «Минтақавий ахборот воситалари: имконият, воқеийлик ва истиқбол» мавзусидаги конференцияда иштирок этишди. Сўнгра газета ва журналлар кўргазмасини томоша қилдилар.

safar 1520162Тожикистон Журналистлар иттифоқи раиси Зиннатулло Исмоилзода сафар мақсади ҳақида изоҳ берди. Сўнг у ОАВ намояндаларининг бу кунлар давомидаги сафари ҳақида маълумот бериб, давлату ҳокимият раҳбарияти йилдан-йилга оммавий ахборот воситалари, жумладан, минтақа нашрларига кўпроқ диққат қаратишини таъкидлади.

Рашт ноҳияси раиси ўринбосари Зумрад Лоиқова ОАВ ходимларининг сафаридан хурсандлиги ва уларнинг бу водий ҳақидаги лавҳа, мақола ва эшиттиришлари ўқувчи ва тингловчилар эътиборига ҳавола этилиши, бу эса, тараққиёт юксалишида ўз ҳиссасини қўшишига умид билдирди.

З.Лоиқованинг маълум қилишича, минтақада ахборот воситаси манбаларини қўлга киритиш борасида муаммо йўқ.

safar 1520161-Аҳоли юртимиз ва хорижда юз бераётган янгиликлар, воқеа-ҳодисалардан ўз вақтида хабардор бўлиб туради. Жорий йил минтақа чопхона шароитини яхшилаш мақсадида ноҳия бюджетидан 430 минг сомоний миқдорида маблағ ажратилган бўлиб, аксарият нашриялар шу ерда нашр этилади. Шунингдек, марказда чоп этиладиганлари эса, ҳафтада 3 марта пойтахтдан минтақа ноҳиялари ўқувчиларига етказиб берилади,- деди З.Лоиқова.

Йиғилишда Тожикистон Миллий университетининг халқаро журналистика кафедраси мудири Бахтиёр Қутбиддинов «Оинаи Рашт» ҳафтаномасининг 2015 йилдаги бир нечта сонини таҳлил доирасига тортиб, келгусида нашр этиладиган сонлари учун берган тавсия ва кўрсатмалари кўпчилик иштирокчиларга маъқул бўлди.

Мазкур газета бош муҳаррири Камол Бекзода ҳафтанома фаолиятига оид қийинчиликлар ҳақида тўхталиб ўтди. Унинг айтишича, газета нашр этилиши учун фақат бир киши хизмат қилади. Иш ҳақи камлиги сабаб, журналистлар бу ерга ишга келмайдилар. Ноҳияда чоп этиш дастгоҳлари ташкил этилган, аммо нашр сифати талабга жавоб бермайди. Шу боис, «Оинаи Рашт» ҳафтаномасини Душанбе шаҳри чопхоналарида нашр этишга мажбурдирлар. К. Бекзоданинг сўзларига қўшимча тарзда, Наҳтутий Алиева («Мавжи Хингоб»), Мавжуд Саттор («Нури Нуробод»), Мавлуда Назарова («Ҳақиқати Ховалинг»), Муҳаммадносири Насруллоҳ («Меҳнат»)лар ўзлари масъул бўлган газеталар чоп этилишидаги мушкулликлар хусусида гапириб, ёрдамга эҳтиёжи борлигини билдирдилар. Уларнинг сўзларига кўра, минтақада замонавий чопхоналарнинг таъсис этилиши давр талабларидан биридир. Шунингдек, иқтидорли кадрларнинг етишмаслиги, интернет тармоқлари имкониятининг чекланганлиги, обуначилар сонининг камлиги ва ҳоказолар ҳам кўп учрайдиган муаммолар сифатида қайд этиб ўтилди.

Йиғилишда аҳоли зич яшайдиган жойларда газета ва журналлар сотиш нуқталарининг таъсис этилиши зарурлиги таъкидланиб, масъулларга ўз манбаларида эълон, реклама ва хабарномалар чоп этиш тавсия қилинди.

Эслатиб ўтамиз, бу журналистлар карвонининг минтақаларга бўлган иккинчи сафаридир. Журналистлар ҳайъатининг биринчи сафари Миллий Ваҳдат байрами арафасида Тоғли Бадахшон мухтор вилоятига бўлган эди. Журналистлар иттифоқининг режасига кўра, олдинда турган сафарлар Тожикистоннинг бошқа минтақалари ва ундан ташқарида бўлиши кўзда тутилган.

Юрт кезиш кимга ёқмайди, дейсиз. Шундай гўзал ва бетакрор, тоғларининг виқори кишига кўтаринки руҳ ва ўзгача қувват бағишлайдиган Ватанда яшаб, унинг турли ноҳияларига сафар қилиш ўзгача бахтдир. Менимча, мамлакат турли минтақаларига журналистлар карвони тез-тез ташкил қилиниб, мустақиллик ютуқлари ва оддий халқ ҳаёти билан яқиндан танишиб туриш фойдадан холи бўлмайди.

 

Нарзулло Нурбобоев,

«Халқ овози».

Душанбе-Роғун-Нуробод-Рашт-Душанбе.

КАЛЕНДАР

« Март 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31          

МАҚОЛАЛАР

МАЛАК ЭРДИМ, ЗАМИНГА ТУШДИМУ ХОРУ ЗАЛИЛ БЎЛДИМ...

 

1961 йили туғилган. С. М. Киров номли Ленинобод давлат педагогика олийгоҳининг  тарих-филология куллиётини тугатган.

“Халқ овози” газетасида мухбир,  адабиёт ва санъат бўлими мудири, “Замондош” ҳафтаномаси ва “Осиё” журналлари бош муҳаррири вазифаларида ишлаган.

Муфассал...

Ажаб эрур бу дунёнинг асрорлари

 

 

СУВ ҲАЁТДИР, СУВ – ҲАЁТ

Шу муборак, шу муқаддас заминнинг,

Ҳам оҳори, ҳам баҳори сув билан.

Бу заминда жонзот борким, барининг,

Ҳам наҳори, ҳамда бори сув билан.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2347050

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9324646
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3647
4571
15309
9280457
97661
109364
9324646

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.103
Бугун: 26-03-2026 22:40:42

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015