Панжакент шаҳрига қарашли Халифа Ҳасан жамоатининг Шўрча қишлоғида саккизта янги замонавий уй қад кўтарди. Бу уйлар жорий йил 9 май куни келган селдан зарар кўрган оилаларга берилди. Ҳар бир уй учта хона ва айвондан иборат. Ҳовлида эса, ошхона, ҳаммом, омбор каби ёрдамчи иморатларни қуриш мўлжалланган.
Янги уйларни топшириш маросимида Суғд вилояти раиси Абдураҳмон Қодирий ва Панжакент шаҳри раиси Шафеиён Ислом Зиёзода қатнашди.
Абдураҳмон Қодирий селдан зарар кўрганларга нисбатан ғамхўрлик яна давом эттирилишини билдирди.
Сел келгандан кейин Панжакентга етиб келган Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода Шўрчада ҳам бўлиб, қишлоқ аҳлининг руҳиятини кўтарадиган яхши гаплар айтганди. У Миллат пешвоси, мамлакат Президенти Эмомали Раҳмоннинг топшириғи билан бутунлай бошпанасиз қолганлар учун тез орада янги замонавий уйлар қуриб берилишини билдирди. Шунингдек, Бош вазир селдан жабрланган ҳар бир оилага 10 минг сомонийдан маблағ берилишини айтди ва бу иш амалга оширилди. Вилоят раиси Абдураҳмон Қодирий томонидан эса, жабрланган ҳар бир оилага 3-4 минг сомонийдан моддий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, шўрчаликларга озиқ-овқат, зарур рўзғор жиҳозлари улашилди.
- Хайрият, сел кундузи, тўрт яримларда келди. Агар офат тунда юз берганда инсоний талафот кўп бўлиши мумкин эди. Сел ҳамма уй-жойларимизни бузиб, оқизиб кетди. Жиҳозлар нари турсин, ҳужжатларимиз ҳам йўқ бўлиб кетди. Бугун янги уй калитини олар эканман, мамлакатимиз ва вилоятимиз раҳбарларига кўрсатган ғамхўрликлари учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Қишнинг совуқ кунлари бошланишидан уч-тўрт ой олдин янги бошпанали бўлдик. Янги уйда яшаш учун барча имкониятлар бор, - дейди селдан қаттиқ зарар кўрган оилалардан бирининг бошлиғи, шифокор Фарҳод Норматов.
Янги уйларда мебел, телевизордан тортиб, рўзғор учун зарур бошқа буюмлар бор. Шўрчаликлар уйларини тез ва соз қуриб берган панжакентлик қурувчилардан ҳам миннатдор бўлишмоқда.
«Суғдсинамо» маҳсулотлари
Душанбеда биринчи марта бўлиб ўтадиган «Навсоз» халқаро қисқа метражли филмлар кинофестивалида Комил Ёрматов номли «Суғдсинамо» давлат муассасасининг икки маҳсулоти иштирок этади. Суғдлик киночилар мамлакат пойтахтига «Коса» бадиий филми ва «Сайҳун қизи» ҳужжатли филмини олиб боришади.
Мазкур кинофестивалда ўнга яқин хорижий мамлакат киночилари ўз маҳсулотлари билан қатнашишлари кутилмоқда. Кинофестивалда ўттизга яқин кинофилм кўрсатилиши режалаштирилган.
«Суғдсинамо» филмлари директори Осим Орифпурнинг айтишича, «Коса» филми, шунингдек, Россиянинг Қозон шаҳрида бўлиб ўтадиган исломий филмлар 12-фестивалида ҳам иштирок этади. Шундан кейин эса, филм Қозоғистонга йўл олади ва Олмаота халқаро кинофестивалида ғолиблик учун беллашади.
«Коса» фаолияти бошланганига эндигина бир йилдан ўтган ёш киночилар жамоаси «Суғдсинамо»нинг дастлабки маҳсулотларидан биридир. Филм муқаддас оила мавзусига бағишланган. Режиссёр Муҳиддин Музаффар мавзуни очиб бериш учун халқ ривоятларидан усталик билан фойдаланган. «Сайҳун қизи» филми эса, Тожикистон халқ шоираси Фарзона ҳаёт ва фаолиятига бағишланган.
«Суғдсинамо» жамоаси ёш бўлишига қарамай, аллақачон, кино оламида танилиб қолди. Суғдлик киночилар суратга олган тўлиқ метражли бадиий филм – «12 йил интизорликда» Хўжанд ва Душанбе кинотеатрларида намойиш этилди. Бу филмда оддий тожик қизининг бошига тушган машаққатлар, унинг кучли иродаси, оилавий зўравонликлар ҳақида ҳикоя қилинади. Осим Орифпурнинг айтишича, мазкур филмни суратга олиш учун юздан ортиқ оила ҳаёти ўрганилган ва таҳлил қилинган. Филм сценарийси Бахтиёр Каримов қаламига мансуб.
Ҳозирда ёш киночилар янги филмни суратга олиш режаси билан банддирлар. Мазкур филм ёзувчи Сорбоннинг «Тор дара» («Тангно») асари асосида дунёга келади.
«Қадимий Суғд» сайёҳларни чорлайди
«Суғд вилоятида сайёҳлик соҳасини ривожлантириш учун кенг имкониятлар мавжуддир. Айниқса, экологик ва тарихий-маданий туризм йўлга қўйилса, кўплаб чет эллик сайёҳларни жалб қилади».
Тожикистон Ёшлар, спорт ва сайёҳлик қўмитаси раиси Ахтам Абдуллозоданинг бу сўзлари «Қадимий Суғд» деб аталган маданий-сайёҳлик фестивали иштирокчилари томонидан қизғин олқишланди. Мазкур фестивал Хўжанд шаҳридаги Камол Хўжандий номли боғда бўлиб ўтди. Фестивал Тожикистон мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланди.
Фестивал қатнашчилари вилоятда туризм ривожланаётгани ҳақида ҳикоя қилувчи кўргазмалар билан мароқ ила танишишди.
Тожикистоннинг такрорланмас, гўзал табиати чет эллик сайёҳларни мудом жалб қилиб келган. Жаҳон томи – Помир, Искандаркўл, Ромит, Тожик денгизи, ўйнаб оқар дарёлар… Тожикистондаги хорижий сайёҳлар кўришни орзу қиладиган хушманзара жойларни санаб, адоғига етиш қийин. Худди шунинг учун ҳам, Тожикистон Республикаси Ҳукумати сайёҳлик соҳасини ривожлантиришни иқтисодий сиёсатнинг энг муҳим йўналишлардан бири сифатида эълон қилди. Таҳлилларнинг кўрсатишича, айниқса, экологик, тоғ, спорт, маданий-тарихий сайёҳликни ривожлантириш мамлакат иқтисодига ижобий таъсир кўрсатади.
Фестивалда қатнашган Суғд вилояти раиси ўринбосари Назира Ғаффорий, Хўжанд шаҳри раиси Шарифзода Шариф Файз туризмнинг мамлакат хазинасини бойитиши билан бирга, хорижлик сайёҳларнинг Тожикистондан катта таассурот билан қайтишларига, ўз юртидан фахрланадиган ҳар бир тожикистонликнинг эса, Ватан ободлиги, кўркамлиги йўлида янада кўпроқ ғайрат билан меҳнат қилишига ҳисса қўшишини айтишди.
Сифатсиз дориларга қарши
Вилоят дорихоналари ва уларнинг омборларидан 900 хилдан зиёд дори сотувдан олиб қўйилди. Фармацевтика фаолияти давлат хизмати бошқармаси ходимлари текширишлар давомида дорихоналарда истеъмол муддати ўтиб кетган, сифатсиз ё стандарт талабларига жавоб бера олмайдиган дори-дармонлар сотилаётганини аниқлашди. Бу дорилар нобуд қилинди. Мазкур амалиёт салоҳиятли комиссия аъзолари иштирокида ўтказилди.
Вилоят раиси матбуот хизматидан хабар қилишларича, аҳоли қўлига муддати ўтган ё сифатсиз дорилар тушмаслиги учун тегишли органлар томонидан назорат мунтазам олиб борилади.
Ўз мухбир.
Замҳарирнинг сокин кечаси,
Сокинлигин унутган палла.
Ойнинг юзи доғлаб кетарди,
Ой нурлари йиғлар баралла.
Тун бағрида чок тикар гуноҳ,
Муфассал...
Муқаддима
Маълумки, машҳур кишиларнинг ҳаёти афсона ва ривоятларга кўмилиб кетган бўлади – улар орасида тарихий ҳақиқатга мувофиқ келадиганлари ҳам, бадиий тўқима маҳсуллари ҳам оз эмас. Нафақат, ўзбегу тожик, балки Шарқ, ҳатто, жаҳон адабиётининг забардаст намояндаларидан бўлган Садриддин Айний ҳаёти ва фаолияти ҳам бундан мустасно эмас. У ҳақдаги ҳикоят ва ҳангомалар ичида, айнан, ҳаётдан олинганлари билан бирга, халқнинг ижодий таҳайюли
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015