Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАОРИФ

Муаллиф: Super user Категория: МАОРИФ
Чоп этилган 16 Январ 2016 Кӯришлар: 2173
Печат

 

n. caidЖорий йилнинг 11 январ куни Тожикистон Республикаси Матбуот марказида Тожикистон Республикаси Маориф ва илм вазирлигининг 2015 йил якуний ҳисоботига оид матбуот конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияни кириш сўзи билан Тожикистон Республикаси Маориф ва илм вазири Нуриддин Саид очиб, қуйидагича маъруза қилди:

-Ҳисобот даврида мактабгача таълим муассасалари сони 577тага етган бўлиб, уларда 88 минг 351 нафар бола тарбияланади. Ҳозирда, Тоғли Бадахшон мухтор вилоятида 1613 нафар бола тарбиясини қамраб олган 21та мактабгача таълим муассасаси, Хатлон вилоятида 14 минг 917 нафар бола учун 127та, Суғд вилоятида 37 минг 876 нафар бола ўрнига эга 237та, Республика бўйсунишидаги ноҳияларда 7640 нафар бола тарбияланаётган 70та ҳамда Душанбе шаҳрида 26 минг 305 нафарга мўлжалланган 122та мактабгача таълим муассасалари мавжуд.

Айни пайтда, Республика бўйича 61та хусусий мактабгача таълим муассасалари фаолият юритмоқда. Шу нарсани алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, 2015 йилнинг ўзида Суғд вилоятида 5та, республикага бўйсунувчи ноҳияларда 4та ва Душанбе шаҳрида 6та хусусий таълим муассасалари ўз фаолиятини бошлади.

Ўтган 2015 йилда республика бўйлаб 200 минг 0,67 нафар бола 1-синфга қабул қилинди. Бу эса, 2014 йилга нисбатан 19 минг 687 нафар зиёд демакдир.

Бундан ташқари, 2015 йилда фан олимпиадаларида 837 нафар ўқувчи иштирок этди. Улардан 216 нафари, жумладан, 57 нафари биринчи, 57 нафари иккинчи ва 102 нафари учинчи ўринни эгаллади.

Ҳар йили бизнинг лаёқатли, билимга чанқоқ ўқувчиларимиз Россия, Қозоғистон, Озарбайжон, Грузия, Жанубий Африка, Америка, Туркия, Руминия, Болгария, Ветнам, Корея, Индонезия, Таиланд, Ҳиндистон, Дания каби давлатларда бўлиб ўтадиган халқаро олимпиадаларда иштирок этишади ва ўзларининг илмий ютуқлари билан Тожикистонимизнинг байроғи ҳамда шарафини жаҳон миқёсида баланд кўтаришади. Бугунги кунгача ўқувчиларимиз халқаро олимпиадалардан 148та, жумладан, 29та олтин, 37та кумуш ва 82та бронза медалларини қўлга киритишди.

2015-2016 ўқув йили учун олий ўқув юртларига ўғил ва қизларни Президент квотаси асосида қабул қилиш борасида 1312 ўрин ажратилган бўлиб, шундан 678 ўрин қизлар, 634 ўрин эса, ўғил болаларга ажратилган эди. Бу давр мобайнида, мамлакатимиз Ҳукумати томонидан тасдиқланган Президент квотаси билан қабул қилиш режаси тўлиқ бажарилди.

Статистик маълумотларга кўра, 2015 йилда республикамиз бўйлаб барча маблағ ўтказувчи ташкилотлар ҳисобидан 225 миллион 204 минг сомоний эвазига 29 минг 390 ўринга мўлжалланган 200та таълим муассасалари биноси қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди. Жумладан, 173 миллион 108 минг сомоний маблағ эвазига эса, 8983 ўринли 19та янги таълим муассасалар биноси ҳамда 62 миллион 96 минг сомоний маблағ сарфланган ҳолда, 20 минг 407 ўринли 181та таълим муассасалари учун қўшимча таълим бинолари фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, 2015-2016 ўқув йили учун Хитой Халқ Республикаси Тожикистон Республикаси фуқаролари учун 240та таълим квотаси ажратди. Булардан тил ўрганувчи 1-курслар учун 101та, бакалавр 72та, магистр 64та ҳамда докторантура учун 3та бюджет асосидаги ўрин ажратилган. Хитой Халқ Республикаси томонидан ажратилган таълим квоталари учун 2015 йилнинг 28-29 март кунлари Хитой Халқ Республикасининг юртимиздаги элчихонасида танлов ташкил қилинди. Ушбу танловда республикамизнинг шаҳру ноҳияларидан келган 1045 нафар талабгор иштирок этди.

Танлов натижаларига кўра, 240 нафар абитуриент ғолиб деб топилиб, мамлакатнинг олий ўқув юртларида таҳсил олиш учун йўлланмаларни қўлга киритишди.

Тожикистон Республикаси ҳамда Россия Федерацияси ўртасидаги ҳамкорлик келишуви доирасида эса, Россия Федерацияси Маориф ва илм вазирлиги Тожикистон Республикаси фуқароларига 2015 йил учун 687та таълим квоталари ажратди. Бу кўрсаткичда, 368 квота бакалавр, 120та магистр, 153та мутахассис, 26та аспирант, 6та ординатура, 12та иш ўрганувчи ва 1та қўшимча таҳсил босқичига ўринлар тавсия этилганди.

Умумий ҳисобда, 2015 йилда 4512 нафар Тожикистон Республикаси фуқаролари чет эл мамлакатларининг олий ўқув юртларида таҳсил олишлари учун йўлланмани қўлга киритишди. 

Дарҳақиқат, мамлакатимиз Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг ҳар бир нутқидаги маориф ва илм соҳасига доир жонкуярлик билан айтган сўзлари яна бир карра Тожикистон Ҳукуматининг ёш авлод таълим ҳамда тарбияси масаласига катта эътибор қаратилаётганидан далолат беради.

Шу боис, Тожикистон Республикаси Маориф ва илм вазирлиги 2016 йилда ҳам Тожикистон Ҳукумати, хусусан, мамлакатимиз Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг барча кўрсатма ва топшириқларини ўз вақтида ҳамда юқори даражада ижро этишга ҳаракат қилади. Вазирлик масъуллари ўқувчиларимизнинг замонавий билимларни эгаллашлари учун барча имкониятлардан самарали фойдаланишга интилишади, -деди Тожикистон Республикаси Маориф ва илм вазири Нуриддин Саид.

Конференция сўнгида эса, Тожикистон Республикаси Маориф ва илм вазири Нуриддин Саид журналистларни қизиқтирган бир қанча саволларга жавоб берди.

 

Зоҳиджон ТОШТЕМИРОВ,

«Халқ овози».

КАЛЕНДАР

« Октябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

Бир қабр йиғлайди Чустда Ватан деб…

 

«Халқ овози»нинг собиқ Бош муҳаррири Абдусаттор Аҳмадалиевни хотирлаб...

Кошки...

Одамлар орасида мунофиқлик, иғво-ю низо бўлмаса эди. Худди мансабпарастлик каби, маҳаллийчилик сингари.

Муфассал...

ТИТП бўлими собиқ раиси: "ЙЎЛИНИ ЙЎҚОТГАН КАБИРИЙНИНГ ОРТИДАН БОРМАНГ, ОҚИБАТИ ПУШАЙМОНЛИКДИР"

 

Хориждан Ватанга қайтган ТИТПнинг А. Жомий ноҳиясидаги бўлими собиқ раиси Талбак Рустамов билан суҳбат

- Талбак ака, Ватанга қайтганингиз  билан табриклайман. Менимча, қайтганингиздан оилангиз ва фарзандларингиз ҳаммадан ҳам кўпроқ хурсанддир…

- Энг аввало, ўзим хурсандман. Оиладан йироқлик, кўп машаққатлар, оғир

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2223612

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8723716
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1332
2653
14164
8692188
65953
93867
8723716

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.176
Бугун: 25-10-2025 11:09:46

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015