Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАОРИФ

Муаллиф: Super user Категория: МАОРИФ
Чоп этилган 28 Май 2015 Кӯришлар: 2270
Печат

 

mutolaaБугун аксарият ота-оналар фарзандларининг китоб ўқишга ҳаваслари йўқлиги, ҳатто, мактабдан берилган уй вазифаларини ҳам мажбурласаларгина тайёрлашларини айтиб, бунда ўқитувчиларни айблашади. Гўё ўқитувчилар ўқувчида илм олишга қизиқиш, китобга нисбатан ҳавас уйғота олишмаяпти. Аммо билим ва мутолаага бўлган эҳтиёж бола мактабга боргунга қадар оилада вужудга келтирилишини хаёлларига ҳам келтиришмайди.

Мутолаага қизиқиш ота-оналар томонидан уйғотилганида, болаларнинг таълим-тарбияси самаралироқ бўлишини, ҳатто, ўйлаб ҳам кўрмайдилар.

Бола туғилганидан ҳар нарсага қизиқа бошлайди. Унинг қизиқишлари қаторида китоб ёки мутолаанинг ҳам бўлиши ота-оналарга боғлиқдир. 

Бундан ташқари, болага китоб ўқиб бериш ота-онани фарзандига яқинлаштириб, муносабатларини мустаҳкамлайди. Болада ота-онага нисбатан ҳурмат уйғотади. Боланинг назарида ота-онаси ҳамма нарсани билувчи, ақлли инсон сифатида гавдаланади. (Агар ота-она боласида мутолаага нисбатан ҳавас уйғотса, китоб ўқишдан завқланишни ўргата олса, чиндан ҳам ҳурмату эҳтиромга лойиқдир!). 

Болалигимда бувим ҳар куни уйқуга ётишдан аввал, эртак айтиб берардилар. Эсимда, ўша пайтларда негадир онам овқатга шолғом, сабзи ва яна айрим сабзавотларни солсалар емасдим. Аммо бир куни бувим эртакларининг бирида шундай воқеани сўзлаб берганлари эсимда:

-«Маликанинг кўзлари кўр бўла бошлабди. Подшоҳ мамлакатнинг барча табибларига қизининг бу касаллиги сабаби ва давосини топишга амр этибди. Табиблар роса изланишибди, лекин шифо топа олишмабди. Мамлакатнинг олис тоғларидан бирида ўсимликлар, мевалар ва сабзавотларни қуритиб дори-дармонлар тайёрлайдиган кекса табиб яшар экан. Подшонинг буйруғи билан табибни келтиришибди. Шунда у маликани кўриб, шоҳга дебди:

-Шоҳим, маликамиз шолғом, сабзи каби сабзавотлар, кўкатларни емай қўйганлар. Шу сабабли, айнан, шу егуликларда бўладиган дармондориларнинг етишмаслиги у кишида хасталикни келтириб чиқарган. Агар маликамиз жисман ва ақлан баркамолу гўзал бўлишни истасалар, Яратган инъом этган бу неъматлардан тановул қиладилар ва албатта, тез орада тузалиб кетадилар.

Бу гапни эшитган малика қувониб кетибди ва дебди:

-Касаллигимнинг давоси жуда осон экан-ку. Кўзларим равшан бўлиши учун шу масаллиқларни ейишим зарур бўлса, албатта, ейман,- дебди.

Малика чиндан ҳам тезда соғайиб, юртни бошқариш ишларида отасига ёрдамлаша бошлабди».

…Шундан сўнг, оз-оз бўлса-да, шу сабзавотларни ея бошлаганимни эслайман. Кейинчалик бувим эртакнинг шу жойини ўзлари атай тўқиб айтганларини билиб олдим. Ва албатта, бу усулдан  болаларим тарбиясида неча марта фойдаландим. Фарзандимда учрайдиган қусур ёки ноўрин хислатни йўқотиш учун ҳикоялар, афсоналар айтиб бериш жараёнида қаҳрамонларга зарар келтирадиган ҳолатларда бувимнинг усулидан фойдаланаман.

Оилада, аввало, она болаларининг юриш-туришини мунтазам кузатиб бориши ва ўта ҳушёрлик билан унинг тўғри вояга етишига замин яратиши лозимдир. Бироқ, афсуски, бугун анқонинг уруғига айланиб улгурган китоб дўконларидан болаларга мўлжалланган афсона ва ҳикоя китобларини топиш, чўлда игна қидириш билан баравар бўлиб қолди.

Китоб ўқиб бериш жараёнида боланинг дунёқараши кенгаяди, табиати юмшоқ, ўзига нисбатан ишончли, билим олишга ҳавас қиладиган бўлади. Боланинг тасаввур ва тафаккур дунёси бойийди. Китоб ўқиш инсоннинг жисму жонига бирдек самарали наф келтиради. Шундай экан, келинг, азизлар, болаларимизда китобга нисбатан ҳавас ва ҳурмат уйғотайлик.

 

Азиза Жўраева, ўқитувчи,

Спитамен ноҳияси.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Тожикистон Президентининг "Ал-жазира" телевидениеси мухбирига интервюси

 

Президент: - …Ташаккур. Тожикистонга хуш келибсиз! Тожикистон мустақил мамлакат сифатида нефт ва газ манбаларига эга эмас. Тожикистоннинг ягона бойлиги гидроэнергетик захиралари бўлиб, бу кўрсаткич бўйича дунёда саккизинчи ўринни эгаллаб турибди. Тожикистоннинг бу соҳадаги захира ва имкониятлари 580 миллиард киловатт-соатдан зиёдни ташкил этади. Тожикистон 1991 йилнинг 9 сентябри - мустақилликни қўлга киритган вақтда мамлакатимиз аҳолиси ва иқтисодиётини электр энергияси билан таъминлаш асосий муаммо эди. Дастлабки йилларда биз деярли

Муфассал...

Тожик шоираси - мукофот соҳиби

 

Машҳур тожик шоираси Фарзонаи Хўжандий Афғонистоннинг "Килки Заррин" мукофотига сазовор бўлди. Мазкур мукофот қўшни давлатнинг Ахборот ва маданият вазирлиги томонидан берилади. Ўтказилган танловда тожик шоирасининг шеърлари энг яхши, дея эътироф этилган.

Мазкур танлов Афғонистонда 2010 йилдан буён ўтказилади. Танловда афғон шоирлари ва адиблари иштирок этиб келишади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2587727

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10245096
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
5605
11853
34884
10179764
142189
138877
10245096

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.131
Бугун: 30-10-2026 08:38:17

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015