Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАОРИФ

Муаллиф: Super user Категория: МАОРИФ
Чоп этилган 26 Феврал 2015 Кӯришлар: 2340
Печат

 

ibrohimova qЎз яқининг, отанг ёки онанг ҳақида уларнинг қутлуғ саналарида бир сўз   айтиш  мушкул. У киши ҳақда ёзишни ўйладим. Аммо негадир ёзиш машаққатини сездим. У менга волида мақомида эканлигини ҳис қилдим. Муборак 70 ёши остонасида яхшиси у киши билан қандай танишганимни айтай.

Талаба эдим. Қаттиққўл устозларни ёқтирмайдиган талабалар сирасидан.  Факултет ўқитувчилари аксари эркак бўлгани учунми, биз қизлар аёл  муаллималарни унча ёқтирмасдик.

Ва айни улар ҳам бизларни ёқтирмаслигини сезардик. Ўша муаллималардан бирининг талабчанлиги, қаттиққўллигини биз ўзимизча шундай баҳолардик: “Ўғил  болаларни яхши кўради муаллима”. Дафтарларимизни эринмай текширувчи бу адл қоматли  муаллимага бироз ҳадик билан қарардик. Талабалик ўтди. У билан яқинлаштирувчи робиталар пайдо бўлди: мен аспирант бўлдим. Минимум имтиҳонларига айни унинг фанидан тайёрланиш учун  китоб керак бўлди. Бироз тортиниб (мен унинг севимли талабалари қаторида эмасдим-да, рад этишидан қўрқиб) керакли адабиётларни сўрадим. У киши уй манзилини берди: “Эртага факултетга келолмайман. Зарур бўлса, бориб олинг”. Уйига бордиму  китобларни дарвоза тагидан ола кетдим.  Самимият билан уйга таклифини рад этдим. Қолаверса, уйига кирадиган даражада яқин эмасдим.

Айни ёз эди. Кунлардан бир кун ҳамкорим Суюнбой Тилабов билан бирга факултетдан чиқдик. Муаллима ҳам бизга тасодифан ҳамроҳ бўлди. «Пайшанбе»гача гаплашиб кетдик. Аспирантуранинг уч йили давомида бирон марта у киши билан яқиндан суҳбатлашмагандим. Кафедрамиз аъзолари эркаклар бўлгани учунми, менинг суҳбатдошларим эркаклар эди. Қизиғи, мен эркакшодароқ, деб ўйлаган аёл чинакам бекаларга хос малоҳат  билан рўзғорига айрим нарсалар олиш учун  йўлини бозорга бурди. Суюнбой ака менга, “Муаллима ҳақда ёзинг, Мунаввара. Ҳали у ҳақда матбуотда бирон нарса чиққанини кўрмадим. Муаллима ўта камтарин. Аёл қалбини аёл тушунади”, - деди. Мен унинг сўзларидан  кейин ўйлаб ўтирмай, эртасиёқ  уйига бордим. Тўғриси, уни яқиндан билиш истагим бор эди ўшанда. Сиз ҳақда ёзаман, демадим. Шунчаки сизни кўргани келдим, дедим. Ўшанда 1998 йилнинг ёзи эди. Мени меҳмонхонасига олиб кирди. Деворида Крамской қаламига мансуб “Номаълум аёл” портрети  репродукцияси осиғлиқ экан. Ўзим суйган расмни кўриб қувониб кетдим. Ва у мен учун мана шу номаълум аёл каби кўринди. Бу талаба - муаллим суҳбати эмас, касбдошлар суҳбати эмас, она билан қиз суҳбати эди. Қизлари Умида ва Ферузалар билан биргаликда тушлик қилдик. Қўшни Дилором опа (филология фанлари номзоди Дилором Абдуллаева) ҳам суҳбатга қўшилди. Мен, улар назарида шунчаки  меҳмон. Тушликдан кейин кетдим. Уйга қайтиб “Номаълум аёл” портретини сўзлар воситасида чиза бошладим...

...Мана шунгаям  ўн етти йил бўлибди. Бу йиллар давомида уни янада  яқиндан билдим. Камтарин, фидойи, меҳрибон, касбига содиқ аёл йиллар давомида кўз олдимда қад ростлади. Камтаринлиги шуки, у ҳеч қачон бировдан ўзи учун ё  оиласи учун бирон нарса тама қилмай яшаяпти. Туғилган кунини фақат оила даврасида нишонлаб келади. Фидойилиги, шуки, кўнглинигина  эмас, умрини Хўжандга боғлаб, бундан заррача ўкинмай яшаб келмоқда. Асли Жиззах фарзанди бўлган бу аёл Жиззахга фарзанд, Хўжандга дилбанддир. Умрини турмуш ўртоғи, ўзи каби камтарин инсон Абдуллажон Иброҳимов (химия фанлари номзоди, ХДУ доценти)га бағишлаб, фидойиликка йўғрилган бека, рафиқа, Она мақомини эгаллади. Фарзандлари камоли унинг учун доимо биринчи  планда турган. Фарзандлари камолга етгунича ўзи чандон қизиққан илмни четга суриб, оила ташвишлари ва муаллималикни зиммасига олди.

Меҳрибонлиги эса ҳар лаҳза кўзга ташланади. Фарзандларига меҳри бу - ўз-ўзидан китобларга сиғмас фазилатидир.  Умида қизининг ҳар бир ташвишини ўзиники каби қабул қилиб, қизининг фарзандларини ҳам жон ичида тарбия қилишга ёрдамлашди. Ўғли Хуршиджон кўзининг қорачиғи. Хуршиджон фарзандлари Лазизжон, Рухшоналар унинг икки кўзи қораси. Шоир Жамол Камол таъбирича, юракнинг маълум бир нуқтаси бўларкан. Уни сувайдо, дейишаркан. Қизи  эса  юрагининг сувайдоси.

Касбига садоқати шуки, бир кафедрада 45 йилдан буён мунтазам ишлаб, касбдошлари меҳрини қозониб  келади. Бу  узоқ муддат  ичида бирон марта “бор-е” деб бирон ким билан тортишганини  ё жанжаллашганини касбдошлари эслолмайди. Фақат вазминлик билан, мушоҳадали маслаҳатлари билан барча касбдошлари кўнглидан жой олган. Касбдошлари ҳақида доим энг яхши гапларни айтади. Бу унинг барчага баробарлигидан.

Ўзаро суҳбатларда унинг талабалигига қайтамиз. Унинг маъсум юзига табассум ёйилади. Бир зумда ўн саккиз ёшли талаба қизга айланиб, эслай кетади. Тошкент. Низомий номидаги давлат педагогика институти. Психология факултети. Фаол талаба сифатида доим аълочилар сафида собиқ Иттифоқ бўйлаб талабалар анжуманларида иштирок этганлари. Гоҳ Москва, гоҳ Ленинград кутубхоналарида эса илмий ишига доир манбалар билан танишишини илм оламига қилган саёҳатлари деса ҳам бўлади.

У ҳаяжон билан бир нарсани эслайди: “1985 йили Ленинградда эдим. Қайроққумда зилзила бўлганини эшитдим. Бир лаҳза Питерда туришга тоқатим етмади. Уйга, Хўжандга  қандай етиб келганимни билмайман. Тезроқ оилам бағрига қайтиб, болаларимни соғ-омон кўриш орзусида эдим”.

Ҳақиқий онага хос бу сифат унинг оналик рутбасида қоим эканининг белгиси.

Умрининг қирқ беш йили Хўжанд давлат университети(собиқ С.М.Киров номли Ленинобод давлат Пединститути)га бахшида бўлиб, узоқ йиллар давомида  у ўзбек филологларига фалсафа фанидан сабоқ бераётир. 2007 йили  таниқли журналист Садриддин Ашур билан кўришиб қолдик. Ўзи таҳсил олган олийгоҳдаги устозлари сўрай туриб, “Муаллима Иброҳимова ҳануз ўшандайми?” деб сўради. Тушунмадим. Шунда у ўз сўзига изоҳ  берди: “Биз 1-курс талабаси эдик. Муаллима қадди қомати келишган ёш қиз каби малоҳатли эди. Эгнидаги атлас кўйлаги ўзига жуда ярашарди. Унга доим  ҳавас билан қарардик. Шундай ёш ва келишган аёл жуда қаттиққўл муаллима эди. Ҳанузам қаттиққўл ва талабчанми?”

«Албатта», деб жавоб бердим,  шпаргалка билан қўлга тушган курсдошларимга кўрсатилган муаллима “меҳр”ини эслаб.

«Йигит қирқ ёшида қирчиллайди», - дейишади. Муаллима бир йигит ёшига тенг умрини университетга бахшида қилиб яшаяпти. Асли психолог бўлгани унинг табиатида кўринади. Инсонни ҳар қандай лаҳзада тушуниши ва зарур маслаҳатни файласуфона мушоҳада билан бера олишини унинг яқин дўстларидан бири Ҳабибахон Юсупова шундай тавсифлайди:  “Қурбонойда яхши инсонга хос барча гўзал фазилатлар ўз тажассумини топган. Уни таниганимга салкам қирқ йил бўлади. Ўз фанини чуқур билиши ва бу билим инсонга бўлган самимий муносабатларда акс этган. Руҳим тушган кезлари унинг билан кўришиб қолсам, Қурбонойнинг руҳни кўтарувчи, жонга ором бағишловчи далдаларидан яйрайман». 

Бу самимий дил изҳорини эшитиб,  ўйлайман, қачон борсам, саришта рўзғор, фаровон  оила қут-баракасидан баҳри дилим очилиши муаллима оила деган қўрғоннинг маърифатли вазири эканлигидан бўлса, не ажаб.

Муаллима Қурбоной Иброҳимова касбдошлари Мавлон Исмоилов, Мавлуда Халилова ва  ҳозирда Россия Федерациясида яшаётган жон дугонаси Алевтина Михайловна Долиналар ҳақида меҳр билан гапиради. Буям унинг ўз фани доирасидан келиб чиққан файласуфона муҳаббати самарасидир.

Хўжандда илк бор келиб ким билан дугона бўлгансиз, деб  сўрагандим бир пайтлар. “Лолажон (биология фанлари номзоди, доцент Муҳаммадқуловнинг рафиқаси) ўртоғим билан худди ёшликдан бирга ўсган каби қадрдонмиз. Яъниким, жамалак ўртоқ кабимиз. Розияжон Ҳожимуродова билан энг яқин дугоналар каби суҳбатдошмиз. Ҳабибахон Юсупова билан қиёматлик опа-сингил каби мулоқотдаман. Дилоромхон (Абдуллаева)нафақат ён қўшним, балки олисдаги сингилларимдан ҳам яқин синглим. Пошшахон Абдуқулова доно маслаҳатчим. Сиз эса қизимсиз”, -  дея табассум қилганди муаллима.

Умр дарёси оқавераркан. Умрнинг инсоний фазилатлари уммонида у ўтирган кема эзгуликлар сари сузмоқда. Шу кунларда муборак етмиш ёшини қаршилаётган ажойиб инсон, талабчан устоз, меҳрибон рафиқа ва мушфиқ она, фидойи касбдош фалсафа фанлари номзоди, доцент Қурбоной Иброҳимовани ушбу қутлуғ сана билан муборакбод этаман. Қурбоной Иброҳимова каби фидойи аёлларимиз кўп бўлсин. Ватан келажаги - ёш авлодни тарбиялаш учун эса қурбонлик ва фидойиликлар билан йўғрилган умр соҳиблари хизмати жудаям лозим ва зарурдир.

 

Танишув:

Қурбоной Иброҳимова, 1945 йилнинг 5январида Жиззах шаҳрида туғилган. Низомий номли Тошкент давлат педагогика институти  психология факултетида таҳсил олган. 1970 йилдан Киров номли Ленинобод педагогика пединститутининг фалсафа кафедрасида фаолият юритиб келади. Фалсафа фанлари номзоди, доцент.

Мунаввара Ойматова,

Хўжанд.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Демократик тамойиллар асосидаги шаффоф сайлов

 

Ўзбекистон Республикасида парламентга бўлиб ўтажак сайлови жараёнини ёритиш учун Марказий сайлов комиссияси даъватига кўра, бир гуруҳ тожикистонлик журналистлар 20 декабр куни Тошкент сари парвоз қилдик.

Ўзбекистонга сафаримиз аслида жорий йилнинг 9 декабрида Ўзбекистон Республикасининг Тожикистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Эргаш Раҳматуллоевич Шоисматовнинг мазкур сайловга доир ўтказган брифингидан бошланганди, десак ҳам хато бўлмайди.

Муфассал...

ЗАРАРЛИ ҲАШАРОТ ВА КАСАЛЛИКЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ УСУЛЛАРИ

 

Пахта қишлоқ хўжалигининг асосий экини ҳисобланади. Сўнгги йилларда мамлакатда соҳа тараққиётига жиддий аҳамият бериб келинмоқда. Ўз вақтидаги агротехник тадбирларининг йўлга қўйилиши натижасида пахта яхши ҳосил бермоқда. Лекин пахтанинг интенсив ўсиши пайтида зарар етказувчи ҳашаротлар ва касалликларга қарши ўз вақтида курашмаслик сифатли ҳосил олиш учун  жиддий тўсиқ туғдиради. Бу борада ўсимликларни зарарли организм

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990574

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477761
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3689
4027
21374
7426653
99405
114875
7477761

Сизнинг IPнгиз: 3.149.23.123
Бугун: 23-11-2024 16:57:22

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015