Жорий йилнинг 19-20 феврал кунлари Ўзбекистон Республикасининг пойтахти Тошкент шаҳрида «Марказий Осиёда ўзаро муштараклик: таҳдидлар ва янги имкониятлар» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.
Ўзбекистон раҳбари ташаббуси билан мазкур мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда БМТнинг Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу тадбирда
Афғонистон, АҚШ, Белгия, Буюк Британия, Венгрия, Германия, Дания, Исроил, Испания, Италия, Кувайт, Латвия, Миср, Нидерландия, Озарбайжон, Покистон, Полша, Россия, Саудия Арабистони, Таиланд, Тожикистон, Туркия, Туркманистон, Украина, Хитой, Швеция, Шотландия, Эрон, Япония, Қирғизистон, Қозоғистон, Ҳиндистон давлатларидан вакиллар ҳамда Жаҳон савдо ташкилоти, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Европа инвестицион банки ва бошқа етакчи халқаро ташкилотлар, таҳлилий марказларнинг юздан зиёд экспертлари, нуфузли хорижий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.
Маълумки, Марказий Осиё неча-неча асрларки, Европа, Яқин Шарқ, Жанубий ва Шарқий Осиёни боғлаб турувчи энг катта кўприк воситасини ўтаб келмоқда. Мазкур минтақанинг бой энергетик ҳамда минерал ресурслар, маданий-цивилизациявий салоҳиятга эга эканлигини бугун жаҳон ҳамжамияти яхши билади.
Марказий Осиё дунёнинг етук давлатларини бирлаштирувчи кўприк экан, демак унинг бугунги кунда мустаҳкамлиги, нафақат, ўзи учун, балки бутун дунё учун муҳим аҳамият касб этади.
Бугун дунё саҳнида ўзгаришлар бениҳоят тез содир бўлаяпти. Дунё яралгандан бери инсоният бундай техника прогрессини кўрмаган, десак муболаға бўлмайди. Бугун ихтиро этилаётган техника эртага янада мукаммаллик касб этмоқда.
Хўш, айни пайтда Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ҳар томонлама алоқалар қандай йўлга қўйилган?
Ўзаро борди-келди масалалари қай йўсинда?
Гуманитар алоқалар нечоғлик кечмоқда?
Минтақага бугун нималар хавф солмоқда?
Алоқаларнинг янги босқичи қандай бўлмоғи керак?
Ана шу саволларга конференцияда маърузага чиққан етакчи мутахассислар кераклича жавоблар қайтаришди.
Анжуман ибтидосида нутқ сўзлаган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов шундай деди:
- Минтақамизда халқаро терроризм, экстремизм ва наркобизнес таҳдиди мавжуд. Ўнлаб йиллар давомида замонамизнинг энг мураккаб муаммоларидан бири – афғон можароси ҳал этилмай келинаяпти. Марказий Осиёдаги барча давлатлар тинчлиги ҳамда фаровон ҳаёт кечириши йўлида келгусидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларини аниқ белгилаб олиш учун ўта муҳимдир. Ўзбекистоннинг минтақадаги мамлакатлар билан ҳамкорлиги стратегик шериклик характерига эга. Марказий Осиёнинг барқарор тараққиёти ҳамиша ва бундан кейин ҳам минтақамизнинг бир қисми бўлиб қоладиган Афғонистонда тинчликка эришиши билан чамбарчас боғлиқ. Хавфсизлик, савдо, транспорт, сувдан фойдаланиш, таълим ва бошқаларга доир долзарб масалалар бўйича самарали ишлаётган кўп томонлама шерикчилик механизмлари минтақамизнинг ажралиб турадиган жиҳати бўлиши лозим.
Шунингдек, сўзга чиққан БМТ бош котибининг махсус вакили, БМТнинг Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари Наталя Герман қуйидагиларни таъкидлади:
- Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида Ўзбекистонда кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилаяпти. Ташқи сиёсатда халқаро ҳамжамият билан ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган янги ташаббуслар илгари сурилмоқда. Мазкур конференция Ўзбекистон ҳамда бутун минтақа ўзаро ҳамкорликнинг янги чўққиларини забт этишга содиқлиги ифодасидир. Охирги икки-уч йилда Марказий Осиёда икки ва кўп томонлама ўзаро алоқалар сезиларли равишда ўсди. Минтақага дахлдор турли соҳаларга оид олдинги масалаларни ҳал этишда жиддий юксалиш учун имкониятлар очилаяпти. 2017 йил ноябр ойида Самарқандда бўлиб ўтган ва минтақавий ҳамкорлик «қайта туғилиши»нинг ўзига хос рамзига айланган халқаро конференция натижаларини кўриб турибмиз. «Самарқанд руҳи», бу - янги ўзаро алоқалар, инвестициялар, халқаро қизиқиш ва қўллаб-қувватлаш, энг асосийси, Марказий Осиёдаги барча одамлар яхши ҳаёт кечириши учун янги имкониятлардир. Қайд этиш жоизки, терроризм ва экстремизм таҳдиди долзарб муаммолардан бири бўлиб қолаётир. Уни фақат минтақавий ҳамкорлик воситасидагина тўлиқ ҳал қилиш мумкин. БМТ, хусусан, БМТнинг Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази ўз саъй-ҳаракатлари билан дунёдаги биринчи ва ноёб бўлган ҳаракатларнинг минтақавий қўшма режаси асосида мамлакатларни Марказий Осиёда глобал аксилтеррор стратегиясини амалга оширишини қўллаб-қувватламоқда. БМТ Марказий Осиё республикаларининг тинчлик, хавфсизлик ва инсон ҳуқуқлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича қайта тикланган содиқлигини олқишлайди. Бу сиёсий платформамиз ва превентив мандатимизни таклиф қилган ҳолда минтақа давлатларини бундан буён ҳам қўллаб-қувватлашда давом этамиз.
Сўнгги йилларда минтақада ҳамкорликни ривожлантириш бўйича тарихий ва жадал ўзгаришлар даври бўлди, деб ёзади Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларидан бири. Марказий Осиё давлатлари ўртасида сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларда аниқ мақсадли стратегик шериклик муносабатлари қарор топди. Савдо иқтисодий, энергетика ва маданий-гуманитар йўналишлардаги ҳамкорлик янги суръатлар билан ривожланмоқда. Сув-энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланиш, давлат чегараларини делимитация ва деморкация қилиш масалаларида ўзаро мақбул қарорлар қабул қилишга эришилди. Транспорт соҳасидаги турли чеклов ҳамда тўсиқларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Минтақа мамлакатлари ўртасида виза ва божхона тартиб-таомиллари соддалаштирилди, қўшимча ўтказиш пунктлари очилди, автомобил, темир йўл ва ҳаво транспорти қатновлари тикланди ҳамда бу борада ўнлаб янги йўналишлар очилди.
Бу гапларнинг исботи сифатида биргина Тожикистон мисолида талайгина сўзлаш мумкин.
Сўнгги икки йил мобайнида Тожикистон ва Ўзбекистон мамлакатлари ўртасида очилган чегара ўтказиш пунктлари, «Душанбе Тошкент», «Душанбе-Самарқанд», «Душанбе-Бухоро» авиақатновлари ҳамда кўплаб автоқатновларни амалий мисоллар сифатида келтиришимиз мумкин.
Шунингдек, конференция давомида сўзга чиққан мамлакатимиз вакили, Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар маркази директори ўринбосари Парвиз Муҳаммадзода қуйидагиларни баён қилди:
- Тожикистон Республикаси делегацияси ва ўзим номимдан ўзбекистонлик ҳамкасбларимизга таклиф, мазкур олий тадбир доирасида иш ва дўстона фазони яратганлари учун миннатдорчилик билдирмоқчиман.
Биз Ўзбекистон томонининг ташаббуси ўз вақтида ва долзарб эканлиги ҳамда минтақавий интеграцияларни ҳал этишга ўзининг ижобий ҳиссасини қўшишига ишонамиз.
Интеграция ва ҳамкорликларни ҳар томонлама чуқурлаштириш Марказий Осиёда минтақавий муносабатлар энг кўп муҳокама қилинадиган масалаларидан бири бўлиб қолмоқда. Минтақа мамлакатларини умумий чегаралар, умумий ва ўзаро боғлиқ тарих, умумий автомобил ва темир йўллари тармоғи, ўхшаш хўжалик тизимлари ва ички бозорлар, умумий ижтимоий-иқтисодий муаммолар боғлаб турган шароитда тегишли тарзда улар учун интеграция ва ҳамкорликлар объектив зарурат саналади. Бундан ташқари, умумий минтақавий манфаатларни англаб етиш ҳамда минтақа хавфсизлиги учун янги умумий таҳдидлару хатарлар пайдо бўлиши интеграцион жараёнга янгича туртки ва мазмун бағишлайди.
Шундан келиб чиқиб, ўзаро самарали минтақавий ҳамкорликларни ривожлантириш ва минтақада интеграцион жараёнларни чуқурлаштириш Тожикистон Республикаси ташқи сиёсатининг асосий йўналишларидан бири саналади. Тожикистоннинг янги босқичдаги ташқи сиёсати асосий истиқболларини белгилар экан, Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон шундай қайд қилди: «Тожикистон Республикаси раҳбарияти фаол минтақавий ҳамкорликларни иқтисодий, ижтимоий, экологик муаммоларни ҳал этиш ва Марказий Осиёда хавфсизликни таъминлашнинг энг муҳим воситаси ҳисоблайди ҳамда бу ёндашув сўнгги йигирма беш йилда сиёсий тажрибамизда неча марта кўрсатиб ўтилди. Яратувчан ҳамкорлик ва ўзаро ишонч оқимида минтақамиздаги глобал замонавий таҳдид ва хатарларга қарши тура олишимиз мумкин. Минтақавий ижодкорона интеграция бутун Марказий Осиё давлатлари ва халқлари ҳамда Марказий Осиёнинг ҳар бир алоҳида давлати учун манфаатлидир».
Бундай ташқи сиёсатни олиб борган ҳолда, Тожикистон Республикаси барча босқичларда ҳамкорликларни ривожлантириш ғояси ва минтақавий интеграция лойиҳаларини онгли равишда қўллаб-қувватлаб келди. Дўст Ўзбекистоннинг интеграцион ташаббусларини қўллаб-қувватлаган ҳолда, уларнинг бутун минтақа учун аҳамияти ҳақида бироз тўхталишни истардим. Ташқи сиёсатни фаоллаштириш ва айниқса, Марказий Осиё мамлакатлари билан муносабатларни Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг асосий истиқболи сифатида ривожлантиришни белгилаш бу жараёнга янгича туртки берди. Ўзбекистоннинг интеграцион жараёнларга фаол кириб келиши минтақада сиёсий-иқтисодий вазиятни ўзгартириб, Марказий Осиё ва минтақа атрофида геосиёсий жараёнларга кучли ижобий таъсир кўрсатди.
Икки дўст давлат – Тожикистон ва Ўзбекистон муносабатларининг янги юксак даражага кўтарилиши нафақат минтақавий, балки халқаро аҳамиятга ҳам эга. Бугун минтақа ташқарисидаги кўпгина таҳлилий ва сиёсий марказлар экспертлари Марказий Осиё бугунги воқеликларига янги концепция ва ёндашувларни ишлаб чиқишмоқда. Чунки бир қатор минтақавий ва жаҳон ўйинчиларининг минтақамизга нисбатан сиёсати айнан Марказий Осиё давлатлари заиф интеграциясини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилганди.
Ўзбекистон Республикаси билан муносабатларни ҳар томонлама яхшилаш ва стратегик шерикчилик даражасига чиқишнинг ўзига хос аҳамиятини қайд қилар экан, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон 2018 йил охиридаги Олий Мажлисга Паёмида бу воқеани минтақамиз тарихида 2018 йилдаги учта тарихий воқеалардан бири сифатида айтиб ўтди. Тожик ва ўзбек халқларининг азалий алоқалари ҳақида гапирар эканмиз, биз шубҳасиз, Мавлоно Абдураҳмон Жомий ва Мир Алишер Навоийнинг тарихий ҳамда афсонавий дўстлигига мурожаат қиламиз. Уларнинг дўстлиги халқларимиз дўстлиги модели ва намунаси сифатида кўп асрлар бутун минтақа халқлари манфаати учун ишлаган ҳамда хизмат қилмоқда. Уларнинг дўстлиги ва ижодиёти, ҳақиқатдан ҳам, маънавий бойлигимиз, ахлоқ-одобимиз асосларидан бири саналади. Ва биз бугун халқларимизнинг буюк ўғлонлари – Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёев бу тарихий дўстликни муваффақиятли ривожлантиришда давом этаётганликларидан хурсандмиз.
Тожикистоннинг минтақа интеграцион жараёнларидаги ролини баҳолар эканман, унинг минтақавий хавфсизликни сақлашда ўта муҳим ҳиссасини қайд қилишни истардим. Бу йўналишда Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликларни ривожлантиришнинг асосий шартларидан бири миллий манфаатларни белгилаш методологиясини такомиллаштириш, энг аввало, ҳар бир мамлакат миллий манфаатларини умумий минтақавий манфаатлар асосида аниқлаш зарурати ҳисобланади. Айнан миллий ва минтақавий манфаатлар ажралмаслиги ва органик алоқаларини англаб етиш орқали минтақа мамлакатлари, нафақат, ҳамкорлик ва интеграциялар масалалари, балки ўз миллий манфаатларини ҳақиқатдан ҳам таъминлаш масалаларида муҳим ютуқларга эриша олишлари мумкин.
Бугун хавфсизлик муаммосини бизнинг фикримизча, ўз таркибий унсурларига эга чатиштирилган уруш қирраси орқали кенгроқ кўриб чиқиш зарур. Мазкур ёндашув минтақа давлатлари хавфсизлигини энг объектив баҳосини тиклашга имкон беради.
Афғонистон билан энг узун чегарага эга бўлган ҳолда, Тожикистон экстремизм, терроризм, наркотик моддалар контрабандаси каби бутун минтақа мамлакатлари учун ҳақиқий таҳдидларга қарши курашнинг олдинги сафида туради. Афғон бўҳрони чегарадош давлатлар хавфсизлигига ўзининг салбий таъсирини кўрсатишда давом этмоқда. Қайд қилинганидек, бугун хавфсизликни сақлаш ҳамда мавжуд таҳдидлар моҳияти ва миқёсини англаш минтақа мамлакатлари ҳамкорликлари сезиларли йўналишлардан бири саналади. Бундай вазиятда, Тожикистоннинг зикр этилган таҳдидларни бартараф этишдаги катта саъй-ҳаракатлари ва амалий тажрибаси бутун Марказий Осиёда барқарорлигу хавфсизликни сақлашнинг энг муҳим омилларидан саналади. Шу тарзда, Тожикистон Марказий Осиёнинг муҳим органик қисми ҳисобланиб, унинг потенциалини татбиқ этиш бутун минтақа иқтисодий тараққиёти ҳамда умумий минтақавий хавфсизликни таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилиши мумкин. Шу сабабли, ҳурматли ҳамкасблар, Тожикистон Республикаси Президентининг Тожикистонда бу соҳада хавфсизликни таъминлашнинг ҳақиқий омилига айланувчи ШҲТ наркотикларга қарши марказини ташкил этиш тўғрисидаги ташаббусини эслатиб ўтишни истардим.
Марказий Осиёнинг шаклланиш ва ўзгариш жараёнида турган сиёсий тизимлари халқаро террористик ва экстремистик ташкилотлар томонидан ахборот ҳужумига йўлиқтирилаётган, глобал омиллар босимини ҳис қилаётган, минтақавий рақобатга тортилаётган янги мустақил давлатларида ахборот хавфсизлиги ҳолати алоҳида қизиқиш уйғотади.
Марказий Осиё барча давлатлари ўз мустақиллиги (1991 йилдан) даврида жаҳон ахборот фазосига кириш жараёнининг хусусий қарашлари (идеологияси), ахборот хавфсизлиги соҳасини тартибга солишга йўналтирилган миллий қонунчиликни шакллантиришни, ахборот инфратузилмалари ва ахборот муҳити ҳимояланганлигини таъминлашга қодир тегишли институтларни ташкил этишни бошлади.
Марказий Осиё давлатлари ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг умумий муаммоларига рўпара келаётган бўлиб, ташқи кучлар салбий ва бузғунчи ахборот таъсирининг ошиши, давлат тилларида ахборот фазоси миллий сегментларининг етарли даражада ривожланмагани, республика минтақаларининг ахборот тенгсизлиги, Интернетдан фойдаланишнинг юқори қиймати ва ҳоказолар шулар сирасига киради.
Барча Марказий Осиё республикаларида ахборот хавфсизлиги миллий хавфсизликнинг бир тури сифатида кўрилиб, конституцион тузумни қулатиш, мустақиллик, озодлик ва ҳудудий яхлитлик, ички барқарорлик ва мудофаа лаёқатини йўқотиш мақсадида бузғунчи ташқи ахборот таъсирдан ҳимояга биринчи даражали аҳамият қаратилади.
Минтақа барча давлатлари салоҳиятига ахборот хавфсизлиги муаммосини ҳал этиш вазифасига кирувчи ҳокимиятнинг махсус тузилмалари ташкил этилган. Барча давлатлар ахборот муҳитини ҳимоялаш ва халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ҳукуматлараро шартнома ва келишувларнинг иштирокчилари саналади.
Сув-энергетик йўналишдаги ҳамкорликларни ривожлантириш масалаларига доир бугун минтақа мазкур масала бўйича мутлақо янги ва ишончли даражага кўтарилаётганини қайд қилиш жоиз. Бу борада Тожикистон Республикасининг улкан гидроэнергетик истиқболидан фойдаланиш минтақа мамлакатларининг экологик жиҳатдан тоза энергетика истеъмолининг катта ҳиссасини таъминлашга имкон беришини қайд қилишим керак. Бугунги кунда, халқаро ташкилотлар баҳолашларига кўра, Тожикистон қайта тикланувчи манбалардан электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича дунёда олтинчи ўринни эгаллайди. Бироқ, мамлакатимиз янги иқтидорлар, жумладан, Роғун ГЭСи ишга туширилгандан кейин қайта тикланувчи манбалардан экологик тоза электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича дунёда иккинчи ёки учинчи ўринга кўтарилиши мумкин. Шубҳасиз, буни Тожикистоннинг бугунги куннинг асосий глобал муаммоларидан бири – карбонат ангидрид газининг атмосферага тарқалишини озайтириш ва иқлим ўзгаришининг хавфли оқибатларини камайтириш учун ҳиссаси, деб ҳисоблаш мумкин.
Марказий Осиё сув-энергетик тизимидаги минтақавий муаммоларни тартибга солишда келгусидаги фаоллик кўп жиҳатдан Марказий Осиё минтақасида минтақавий интеграция ва хавфсизликни ривожлантириш истиқболлари, гидроэнергетикани ривожлантиришда сармоялар жалб этиш имкониятлари билан боғлиқ. Келгусида қўйилган вазифаларни комплексли ҳал этиш сув-энергетик потенциалдан унумли ва самарали фойдаланиш, сувдан трансчегаравий фойдаланишни устувор ривожлантиришни таъминлашга ҳисса қўшади. Бу эса, минтақа мамлакатлари иқтисодий ўсишининг муҳим йўналишларидан биридир.
Ҳа, Марказий Осиё давлатлари бугун ҳар томонлама ривожланиб бормоқда. Минтақада юзага келаётган муаммо ва камчилик анжуман қатнашчилари таъкидлаганидек ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш йўли билангина бартараф этилади.
Ёқубжон Абдуманонзода,
Душанбе-Тошкент-Душанбе,
18-21 феврал, 2019 йил.
Диёрим, мен сенга меҳримни берай,
Сен менга энг гўзал наҳорларни бер.
Ҳавоси сафоли шабнам тўкилган,
Нуқралар сочилган баҳорларни бер.
Муфассал...
Рўдакий ноҳиясида улғайган ва талабалик йиллариданоқ шифокорлик касбига меҳр қўйган Раҳимжон Муродов 1995 йили Тожикистон Давлат тиббиёт олийгоҳини битирди. Интернатурани ва илк иш фаолиятини Тожикистон Республикаси миллий тиббиёт маркази беморхонасининг асаб жарроҳлиги бўлимида бошлади. Бўлғуси тиб олими тинимсиз изланишлари, билимга чанқоқлиги ҳамда илмий иш олиб бориши натижасида, 2015 йили Қирғизистон
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015