Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАОРИФ

Муаллиф: Super user Категория: МАОРИФ
Чоп этилган 06 Феврал 2018 Кӯришлар: 3580
Печат

 

mahliyo 2018Аждодлар диёри – жонажон Ватанимиз Тожикистон гўзал табиат манзаралари, осмонўпар тоғлари, зилол сувли шифобахш булоқлари, сир-синоатларга тўла осори-атиқалари билан азалдан хорижликлар диққатини ўзига тортиб келади.

Мамлакатимиздаги ана шундай ноёб тарихий ёдгорликлардан бири кўҳна Ҳисор қалъасидир.

Қалъани кўздан кечириб, зимдан кузатган киши, унинг қўлда бунёд этилганига иккиланади, аммо Миср эҳромлари, Мексикадаги аскетлар иншоотлари ҳақида ўйлагач, ўз эътирозларидан кечиб, ҳайратга тушади.

Ҳофиз Таниш ўзининг «Шарафномаи шоҳий» («Шоҳлик шарафномаси») тарихий асарида қўрғонни шундай тасвирлайди:- «Ҳисор қалъаси ғоятда машҳур ва маҳкамлигу мустаҳкамлик камолида тенги йўқдир.

Унинг баландлиги шу даражадаки, тупроқ марказидан фалак авжигача етади, ҳулкар унинг юқори кунгурасидан ўзини намойиш этади…»

«Масжиди сангин» («Тош масжид») қурилишининг иккинчи қисми XV-XVII асрларда бошланган. 

Тожик тарихчиси Ш. Юсупов Ҳисор қўшбегиси хазинасини ўрганиш жараёнида, ўрта асрлардаги бинолар мундарижасига дуч келади.

Ундаги маълумотларга кўра, Ҳисор шаҳрида тўртта мадраса, 24та масжид мавжуд бўлган.

Саидбий Ҳисорга ҳукмронлик қилган 1808 йилда, Регистон ва бозоржой сатҳи кенгайтирилган. Ва кўҳна мадраса ёнидан карвонсарой қад ростлаган. У 1927 йилгача меҳмонхона  вазифасини бажарган.

Карвонсарой 1935 йилда бутунлай вайронага айланган.

Асосий дарвоза Ҳисор арки – «Манзар»нинг девор қалинлиги бир метрни ташкил этган айлана миноралардан иборат бўлиб, бугунги кунда ҳам Ҳисор қалъасининг асосий рамзларидан биридир.

Янги мадраса эскиси қурилганидан 50 йил ўтиб, яъни Ҳисорнинг охирги мустақил беги Абдукарим парвоначи (1850-1868 йилларда ҳукмронлик қилган) даврида, кенагас қабиласига мансуб бўлган Сабз хоним исмли, олий табақали қўқонлик тижоратчи аёл маблағи ҳисобига қурилган.

Ҳисор қалъаси европаликларга 1875 йилда ўтказилган «Ҳисор экспедицияси» орқали маълум бўлган.

Ҳисор шаҳри дарвозалари ҳақида шуларни қайд этиш лозимки, бу дарвозахоналар меъморчилиги дунёдаги баъзи шуҳрати етти иқлимга кетган шаҳарлар дарвозалари каби гумбаз шаклида бўлиб, шарқона меъморчилик анъаналари асосида пишган ғишт ва тош сингари мустаҳкам ашёлардан қурилган.

Афсуски, кейинчалик бу дарвозалардан фақат номларгина қолган.

Тарихчи олимнинг ҳикоя қилишича, қалъа деворининг баландлиги тепанинг юқори қисмидан 3,5 метр кўтарилган бўлиб, эни Буюк Хитой девори ҳажмида бўлган.

Ҳисор беги баъзан иккита от қўшилган фойтунда деворнинг устки қисмида қалъа атрофини айланиб, шаҳар ҳамда қўл остида бўлган ҳудудни назорат қилган.

Айтишларича, қалъанинг ичида учта масжид амал қилиб, улардан бирининг муаззини Мирзо Мўмин Бойсуний бўлган.

Қалъанинг жанубий қисми «Уштурхона» («Туяхона»), деб аталган. У ерда юк ташувчи ҳайвонлар сақланган.

Сўнги қисми, ғарб томондан қуйироқда жойлашган катта айлана майдон «Аскархона», дейилган.

Унинг тугалланиш жойида «Заъфароний» («Заъфаронлик») номи билан маъруфу машҳур булоқ ва катта туйнук жойлашган. У ҳам қалъанинг собиқ кичик дарвозаларидан саналган…

Ҳисор шаҳрининг уч минг йиллик юбилейи нишонланиши арафасида Ҳисор қалъаси асосий таъмирдан чиқарилиб, қайта тикланди. Ўзининг узоқ йиллар давомида йўқотган асил қиёфасини кашф этди ва чет эллик сайёҳларнинг энг севимли масканларидан бирига айланиши, бор гап.

Давлатимиз сарвари, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан 2018 йилнинг Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, деб эълон қилиниши, Ҳисор қалъаси довруғини дунёга янада кенг таратиши, шубҳасиз.

Маҳлиё САТТОРОВА,

Шаҳринав ноҳиясидаги 8-ўрта умумтаълим муассасасининг тарих ва ҳуқуқ фанлари ўқитувчиси.

КАЛЕНДАР

« Июл 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

Фикрдошлик тарихининг жонланиши

Тожик ва ўзбек халқларининг адабий алоқалари тарихига бир назар

Халқларнинг бир-бири билан яқин алоқада бўлиши, бир-бирининг ҳаёт тарзи, адабий, маданий, илмий ва тарихий тажрибасидан кенг фойдаланиши, улар адабиётларининг шаклланиши ва ривожланишига ҳам улкан ҳисса қўшганлигига тарих гувоҳ.

Ўзбек адабиёти туркий халқлар адабиёти ва маданияти муҳитида ўзининг

Муфассал...

Порахўрлик ва судхўрлик – одамзотнинг ашаддий душмани

 

Журналистларни қизиқтирган «Агроинвестбонк» тўғрисидаги саволга бу борада текшириш давом этаётганлиги ва иш охирига етгандан сўнг, оммавий ахборот воситаларига маълум қилинилиши илова қилинди.

Таъкидланишича, бу давр мобайнида фуқаролар томонидан мурожаат этилган 27 даъво аризаси текширилиб, умумий ҳисобда 21,6 миллион сомоний миқдоридаги маблағ кўриб чиқиш ва адолат ўрнатиш учун судга оширилган, суд

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2476789

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9852336
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2264
3395
5659
9818773
96646
122773
9852336

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.150
Бугун: 28-07-2026 16:04:01

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015