Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАОРИФ

Муаллиф: Super user Категория: МАОРИФ
Чоп этилган 17 Август 2017 Кӯришлар: 1795
Печат

 

mmt 2017Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Миллий тест марказининг жорий йил биринчи ярмидаги фаолияти якунига бағишланган матбуот анжумани директор Икромий Хуршед Икром иштирокида журналистлар билан савол-жавоб орқали ўтказилди.

Савол-жавоблар жараёнида маълум бўлишича, Миллий тест маркази ўз фаолиятини Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон

Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг кўрсатма-ю топшириқлари асосида йўлга қўйган бўлиб, 2017 йилнинг январ-июл ойларида марказлаштирилган кириш имтиҳонлари ва фаолиятининг бошқа йўналишларида бир талай ишларни амалга оширган.

Марказлаштирилган кириш имтиҳонларининг шаффоф ўтказилиши пухта тайёргарлик, хусусан, ахборот-тарғибот ишларининг яхши йўлга қўйилишига боғлиқдир. Шу сабабли, Миллий тест маркази битирувчилар, уларнинг ота-оналари ва ўқитувчиларни касбу ихтисослар, олийгоҳлар, коллежларни танлаш, тестларни ишлаш тартиблари, имтиҳон топширишнинг белгиланган талаб-қоидалари ва ҳоказолар билан таништирди.

Ахборот-тарғибот ишлари 2017 йилнинг январ-март ойларида уч – республика, шаҳар, ноҳиялар ва тегишли таълим муассасалари сатҳида бўлиб ўтди.

Абитуриентларни қайдга олиш ишларини шаффоф, осон ва озод ўтказиш мақсадида республиканинг 50та, жумладан, 29та шаҳру ноҳияларда 33та доимий  қайдга олиш нуқтаси ва 21та шаҳру ноҳияларда сайёр нуқталар ташкил қилинди.

Тожикистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланган тартибга биноан, марказлаштирилган кириш имтиҳонларида иштирок учун абитуриентларни қайдга олиш икки даврда ўтказилган бўлиб, унинг биринчи даври 1 мартдан 30 апрелгача ва иккинчи даври 12 июндан 30 июнгача бўлиб ўтди. Қайдга олишнинг икки даврида жами 96 минг 541 нафар абитуриент қайддан ўтказилган бўлиб, бу 2016 йилга нисбатан 10 минг 928 ва 2015 йилга нисбатан 11 минг 913 нафарга зиёддир.

Абитуриентлар умумий сони 1-гуруҳ ихтисослари учун 14 минг 567 нафар (режанинг 82,93 фоизи), 2-гуруҳ ихтисослари – 16 минг 98 нафар (режанинг 110,90 фоизи), 3-гуруҳ ихтисослари – 19 минг 844 нафар (режанинг 163,62 фоизи), 4-гуруҳ ихтисослари - 10 минг 298 нафар (режанинг 221,94 фоизи) ва 5-гуруҳ ихтисослари -  35 минг 734 нафар (режанинг 219,31 фоизи)ни ташкил қилди.

2017 йилда ҳам 2016 йилдаги каби абитуриентларнинг аксарияти 5-гуруҳ ихтисослари (тиб, биология ва спорт) ва абитуриентларнинг энг кам сони 1-гуруҳ ихтисослари (табиий ва техник фанлар)га тўғри келди.

Қайдга олинган абитуриентлар умумий сонидан 53 минг 590 нафарини ўғил болалар (55,51 фоиз) ва 42 минг 951 нафари (44,49 фоиз)ни қизлар ташкил қилди.

Номларини қайддан ўтказган қизлар сони йилдан-йилга ошиб бориши марказлаштирилган кириш имтиҳонлари тизими қизларнинг ўрта ва олий касбий таълимдан фойдаланишларини осонлаштирганидан гувоҳлик беради.

Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Миллий тест маркази директори Хуршед Икромий абитуриентлар йўл қўйишган хатоларни шундай изоҳлади:

-Абитуриент ихтисос, таҳсил оладиган манзилни танлаётганда ақл билан иш юритиши керак. Агар у мамлакатимизнинг у ёки бу минтақасида таҳсил олиш имкониятига эга бўлмаса, ўз яшаш манзилига яқин жойни танлаши керак. Шартнома асосида таҳсил олишга имконияти йўқлигини билган абитуриент нима учун таълимнинг шу турини танлайди? Фарзандларига берилган маълумотнома қоғозни баъзи ота-оналар, ҳатто бир бор кўздан кечиришмайди. 

Баъзи одамларнинг Миллий тест марказида ҳам пул берилса, балларни оширишаркан, бугунги кунда студент бўлиш анча осонлашган каби гап-сўзлари матбуот анжуманида марказлаштирилган кириш имтиҳонларининг қай даражада шаффоф ўтказилаётгани борасида савол берилишига сабаб бўлди. 

- Йўқ, бугун студент бўлиш осонлашгани йўқ. Агар сиз  имтиҳонлар натижалари эълон қилинганда Миллий тест марказига борсангиз, бу фикрларнинг аксини эшитасиз. Одамларнинг: -Аввал олий таълим муассасаларига кириш осон эди. Миллий тест маркази фаолият бошлаганидан буён, бу анчайин мушкуллашди, - деган гапларига гувоҳ бўласиз. Қаллоблар ҳар бир замонда бўлган. Бизнинг давримиз ҳам бундан мустасно эмас. Мана шундай кимсалар содда одамларнинг ишончига кириб, мўмай пул ишлаб олишга ҳаракат қилишади. У абитуриент топширган натижанинг баллини ошира олмаса, қандай қилиб пул олган кишисига ёрдам бериши мумкин?- дея жавоб берилди. 

-Имтиҳон саволлари йилдан-йилга мураккаблаштириб бориладими? -деган саволга: -Ҳа, тестда ишлатилган ҳар бир савол статистик ва психометрик тарзда таҳлил қилинади. Бу борада саволларнинг мураккаблигини аниқловчи мутахассислар иш олиб боришади.  Ёшларнинг билим даражасини юксалтириш учун тест саволлари йилдан-йилга мураккаблаштириб борилаверади,- дея жавоб берилди.

Умуман, Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Миллий тест марказининг матбуот анжумани жуда қизиқарли ўтди. Марказ директори журналистларни кенг ҳамкорликка чорлади.

Г.Аюпова,

«Халқ овози».

КАЛЕНДАР

« Июл 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31      

МАҚОЛАЛАР

ЎЗГАНИ БИЗ ҲАР ДОИМ ЎЗ АЙТАМИЗ…

 

Нуқра Суннатниёнинг ички дунёси бошқа шоирларнинг ички дунёсидан фантазиясининг бойлиги ҳамда серқирралиги, дунёқарашининг ранг-баранглиги ва теранлиги билан ажралиб туради. Шоира дунёга узоқ ва яқинларни турфа ранглар ва шакллар уйғунлигида кўрадиган рассом сингари назар солади, кўрганларини сўз ва ташбеҳлар бўёғи воситасида инъикос этишга тиришади. нимқоронғи уйнинг деразасидан кўзга ташланган бужур дарахт танаси, сўлғин

Муфассал...

Сув – тириклик омили

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон 2017 йилда Ню-Йорк шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 72-сессиясида нутқ сўзлади. Давлатимиз бошлиғи ўз нутқида бутун дунё аҳлини тоза сув билан таъминлашни йўлга қўйиш, яъни 2018-2028 йиллар - "Сув устувор тарақиёт учун" халқаро амалиёт ўн йиллигини татбиқ этишни таклиф этди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2143898

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8388319
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
403
5181
18155
8349015
36888
99827
8388319

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.14
Бугун: 11-07-2025 03:29:15

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015