Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 15 Ноябр 2018 Кӯришлар: 2419
Печат

 

r hamdamov 2018Раҳимжон Ҳамдамов 1959 йилда ҳозирги Бохтар (собиқ Қўрғонтепа) шаҳрининг Ургут маҳалласида туғилган. У талабалик чоғларидаёқ. ўймакорлик санъатига алоҳида меҳр қўйган. Мактабни битириши биланоқ, Душанбе шаҳар Мирзараҳмат Олимов номли рассомчилик билим юртига ўқишга киради. Таҳсил олиш жараёнида устози Сирожиддин Нуриддиновдан ўймакорлик ҳунарини қунт билан ўрганди.

Билим юртини тугатгач, Қўрғонтепа шаҳар рассомлар уюшмасида илк фаолиятини бошлади. Ўзига нисбатан ўта талабчан бўлғуси халқ рассоми йиллар давомида, нафақат, юртимизда, балки Европа ва Осиё давлатларида бўлиб ўтган халқаро кўргазмаларда ўз ижодий намуналари билан қатнашиб, бир қатор медаллар ҳамда қимматбаҳо совғалар билан қайтган.

r hamdamov 2018 1- Табиат қучоғида акс этган мўъжизаларни инсонларга хос ички ҳиссиёт, ўзгача завқу ҳавас, гўзал дидла қоғозга тушираётган ёхуд шарқона санъат одоб-ахлоқ қоидаларига таянган ҳолда, касбига бўлган ўзгача меҳр-муҳаббат билан ёғочга искана ёрдамида ўймакорлик қилаётган ижодкорнинг касбий маҳоратига тан бермасдан сира ҳам иложингиз йўқ, - деди биз билан суҳбатда «Дўстлик» ордени совриндори, Тожикистон Халқ рассоми Раҳимжон Ҳамдамов.

- Биласизми, Тожикистонимиз мустақилликка эришганидан бошлаб, ўтмишига катта эътибор берилмоқда. Мисол тариқасида айтадиган бўлсак, юртимизнинг қайси минтақасига борманг, у ердаги масжид, чойхона, тўйхона ёки дам олиш масканлари ўймакорлик ҳамда наққошлик санъати билан безатилган. Шу ўринда бир нарсани эслатиб ўтмоқчиман. Мен Миркомил Пармонқулов шогирди бўлганимдан, ўзимни бахтиёр инсонлардан, деб ҳисоблайман. Чунки шаҳар рассомчилик тўгарагига қатнашганимдан бошлаб, қўлимга мўйқалам ушлатган илк устозим ўша киши.

Биргина ўймакорлик санъати туфайли, нафақат, Тожикистонимизда, балки ундан ташқари – Германия давлатининг Ганновер шаҳрида дунёнинг 96 давлати иштирокида ташкил этилган «Экспо-2000» санъат кўргазмасида ҳамишабаҳор юртимизнинг олди пештоқли «Беседка» усулида қурилган чойхонаси учун биринчи даражали диплом соҳиби бўлдим. Орадан 10 йил ўтгач, Хитой давлатининг Шанхай шаҳрида бўлган «Экспо-2010» санъат кўргазмасида шарқона ўймакорлик усулида ясалган дарвоза учун ҳакамлар олтин медални муносиб кўрганлар. Ҳар гал шунга ўхшаш инсон хотирасида мангу қолажак лаҳзаларни эсласам, илҳомим жўшиб, беихтиёр қўлга қалам оламан.

Ўтган асрнинг 90-йилларида Қўрғонтепа вилояти қўшни Афғонистон Ислом Республикасининг Қундуз шаҳрида, тожик-афғон халқларининг дўстлик уйини ташкил этишда Раҳимжон Ҳамдамов иштирок этиб, бу бинони қуриб битказиш ва уни ўймакорлик, ганжкорлик санъати билан қўшни ва дўст мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик фаолияти учун «Дўстлик» ордени билан қадрланган эди.

Бир сўз билан атганда, Раҳимжон Ҳамдамовнинг ўймакорлик асосида ясалган ва тайёрлаган асарларини Хатлон вилоятида эмас, балки ундан ташқарида ҳам кўриш мумкин.

Раҳимжон - азиз халқимиз ўтмишини, маданий ва маънавий бойликларини эҳтиром этиш ҳамда эъзозлаш руҳида тарбияланган инсон. У Хатлон вилоятининг тарихий, маданий ва қадимий ёдгорликларини тиклашда ўзига хос ижодий асарларида гўзал ҳамда ажойиб диёримиз аксини жаҳонга танитди, десак муболаға бўлмайди.

Биргина мўйқалам ва искана соҳибининг йиллар давомидаги хизматларини инобатга олиб, 2009 йили Президентимиз муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг ўзи менга Тожикистон Халқ рассоми унвонини топшириши ҳаётимнинг унитилмас воқеаларидан бўлиб қолган.

Яратганга беадад шукурлар бўлсинки, ўғилларим Шуҳратжону Акмалжонлар шу касбни ҳамиша ардоқлаб, фахрланиб келишади. Мен ҳам қўлимда ҳунарим бор экан, ҳалқимга, Ватанимга хизмат қиламан ва шундай ҳур диёрда яшаётганимдан ифтихор этаман.

Раҳимжон Ҳамдамовнинг ўймакорлик санъатидан ташқари яхшигина қалами бор. У шеърият бўстонида тожик-ўзбек тилларида ижод қилиб, қалам тебратади. Яқинда унинг ўймакорлик тасвирий-санъат ижодий намуналари билан шеърий тўплами чопдан чиқди.

Ҳа, ҳаёт – ўзи гўзал, деган биргина иборанинг замирида табиатнинг бетакрор мўъжизаларга бойлиги тасвири ва ишқ-муҳаббат бирла сайқал топган ижод бўлса, не ажаб.

Давронбек Каримов,

Бохтар шаҳри.

Суратларда: 1. Р. Ҳамдамов шогирдлари билан иш устида. 2. Р. Ҳамдамов яратган ўймакорлик санъати намунаси.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Шеър ҳаёт ҳақиқати ва юксак бадиийликдан яралади

       Муҳарририятимиз почтасига ҳар куни турли мавзу ва жанрлардаги мактублар келиб туради. Республикамиз турли гўшаларидан келаётган ушбу мактубларнинг айримлари соф журналистик бўлса, баъзилари наср ва назмни ташкил қилади. Барчасини ҳам у ёки бу сабаб билан чоп этиш имкони бўлмагани учун, бир қисмига шарҳ бериб ўтишни зарур билдик.

Муфассал...

Миллат пешвосининг Суғд вилоятига иш сафари

30 март куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Наврўз байрами тантаналарида иштирок этиш, яратувчанлигу ободончилик ишлари жараёни билан танишиш ва бир қатор янги иншоотларни очиш мақсадида, Суғд вилоятига ташриф буюрди.

Суғд вилоятининг Бўстон шаҳрида мамлакат Президенти «Суғдполитекс»

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2577645

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10191802
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
754
3643
12038
10151415
88895
138877
10191802

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.94
Бугун: 22-10-2026 05:16:28

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015