Бугунги кунгача мақомхонлик санъати сақланиб қолган жойларда, географик минтақалари турличадир. Яъни Африканинг мағрибидан (Алжазоир, Марокаш) Хитойнинг Қошғаригача эканлигини эътироф этмоқлик лозим. Бу ўринда албатта, Марказий Осиё муҳим ўринни эгаллайди ва мақомлардаги терминлар асосан тожик тилидан олинган. Дунё халқлари мусиқасида бугунги кунгача баъзи мамлакатларда сақланиб қолган айрим терминларга диққат қаратинг.
Мағриб мусиқасида «Башраф» (яъни шашмақомдаги пешрав (олдинда борувчи)), Қошғарда «Нохош» (яъни нақш – Исфара ва Истаравшан нақшхонликларидаги жой), Германия ва Францияда «Сарабанда» (шашмақомдаги куйларнинг биринчи бўғини) ёинки «Суюта» (шашмақомдаги савт термини) юз йиллардан буён ишлатиб келинмоқда. Мақомхонлик санъати атамалар тизими бир марказ ва бир маданият асосида вужудга келганлиги кўриниб турибди. Мусиқашунослик ҳам бошқа илмлар қатори бошқа соҳа маълумотларига ҳам ҳамиша эҳтиёж сезади. Масалан, XlX асрнинг таниқли олим ва сайёҳларидан бири Г.Е. Грум-Гржимайло ўзининг «Ғарбий Хитойдаги сафарлар шаҳри» (М. 1948) эсдаликларида Шинжон халқининг урф-одатлари, турмуш тарзи ҳақида ажойиб маълумотларни қайд этиб ўтади. Балки у тарихда биринчилардан бўлиб Синцян Турфон мавзесининг туб аҳолиси тожиклар-суғдийлар эканлигини минг йиллар олдин бу мамлакатга кўчиб келган ва фақат кейинчалик атрофдаги туркий қавмларга аралашиб кетганлигини аниқлагандир. Грижимайло ўз ақидаларини исботлаш мақсадида «Кўҳна Турфон» (Хоразмнинг «Кўҳна Урганч»ига ўхшаш), «Ёр-ёр» қўшиқлари (турфонликлар тўйларида бу қўшиқни ижро этишган) номларини ёки таниқли мусиқа созлари номлари бўлган – рубоб, ғижжак, даф, дуторни ҳам мисол келтиради ва шахсан ўзи уларни кўриб мушоҳада қилган.
Бундан ташқари Гржимайло турфонликлар қўшиқларидаги куйлар хитойликлар мусиқасига умуман ўхшамаслигини таъкидлаган. Демак рубоб чалиш ҳам Қошғарлик тожикларнинг қадимий ҳунарларидан бири ҳисобланган. Ўша Ҳаким Низомий ўзининг «Лайли ва Мажнун» достонида эслаб ўтган («… Мажнун чу рубоб даст бар сар») рубоб бугунги кунда таниқли тожик рубобидир. Яъни уни Турфоннинг қадимий тожик-суғдийлари яратишган бу эса, атамаларнинг асрлар қаъридан бугунгача етиб келганига исботдир.
Мавлоно Абдураҳмон Жомий XV асрда мусиқий рисола ёзди ва ўн икки мақомга тўлиқ шарҳ берди.
Диққат қилинг: ўша замондаги Ҳиротда туркий ашъор (Навоий асарлари ва б.) жуда кенг тарқалиб, қўшиқчилар аллақачон уларга куй басталаб хиргоя қилишарди. Лекин Жомийнинг рисоласида Гўё мақомларга кириб келган бирор-бир туркий атамалар ҳақида ишора ҳам йўқ. Мавлоно Жомий ўзининг мусиқашунослик рисоласида «Туркий давр»ни бошқа зарб даврлари қаторида шарҳ бергани тўғри, лекин бу ерда «туркий» этносга эмас, балки зарб характерига тааллуқлидир. Яъни бу зарб бошқаларга қараганда аниқроқ, тезроқдир. Марказий Осиё ўлкаси бугунги кундаги барча мусиқа асбобларининг асл ватани саналиши барчага маълум. Ўша Хитой «пипа»си – бу «барбат»нинг ўзгартирилган шаклидир, мисру ироқнинг «қонун»и, араб «урд»си ( у ҳам барабатдан олинган), буни мусиқа тарихшунослари қачонлардир исбот қилган эди. Масалан, таниқли инглиз мусиқашуноси Жорт Фармер ёзади: мелодий Vll асрда Хитой хонлари саройига «барбат чаладиган» мусиқачини кўчанинг тожиклар яшайдиган мавзесидан чақиради. Шундай қилиб, барбат – «пипа»га айланди. Эътибор беринг, бу Vll асрда, яъни 1400 йил илгари.
Буюк шарқшунос олимлардан бири Евгений Эдуардович Бертелс тожик мусиқа анъаналарининг қандай қилиб араб мамлакатларига кўчганлигини таҳқиқ қилиб, шундай ёзади: -«Арабларнинг форсийзабон мамлакатларни истило қилишлари форс мусиқаси таъсирининг янада кенгайишига сабаб бўлди».
Бугунги кунда мақомхонликнинг турлича йўналишларини Алжазоиру Марокаш, Ироқу Эрон, Афғонистону Хитой, Озарбайжону Хоразм, Фарғонаю Тошкент ва Бухорою Душанбеда мушоҳада этиш жуда осон. Юз йиллар давомида Рост, Дугоҳ, Сегоҳ, Чоргоҳ, Панжгоҳ ва бошқа мусиқа мақомларининг соф тожикча номлари мусиқа яратувчи барча ўлкаларда эътироф этилар ва фойдаланилар эди. Эътибор беринг: шашмақом ичидаги ўзига хос соф тожикча сўзлар, жумладан, «хона», «бозгўй», «сарахбор», «авж», «фуровард», «зер» «бом», «гардун», «кор», «намуд», «нақш», «хат», «парда», «пешрав», «тарона», «уфар», «шаҳноза»» бугунги кунда юқорида номлари зикр этилган барча минтақаларда фойдаланилади (албатта, баъзи бир пайтларда камроқ ўзгартирилган шаклда).
Агар биз шашмақомнинг ўн икки мақомини тарихнинг эстетик ва санъатнинг давоми деб оладиган бўлсак, демак, албатта ўн икки мақомнинг шаклланиш тарихини шашмақомнинг яралиш даври бошланиши сифатида эътироф этмоқлигимиз зарур. Ўн икки мақомнинг шаклланиш тарихи 2 минг йилдан кўпроқ даврни ўз ичига олади. Бу тўғрида, албатта, ривоятлар бор, лекин тарихий фактлар ҳам мавжуд, адабий ва тарихий сарчашмалар хабари ҳам бундан дарак беради.
Мусиқий рисоланинг бошланишида (Сипаҳсолар китобхонаси, Теҳрон, №2\2913) шундай келтирилган: -«Билгинки, баъзи мусиқачи устозлар фикрича, Ҳаким Афлотун барча 12 фалак буржидан қулоқ солиб 12 мақом эшитди ва гапни ёзиб қўйди. Рост мақоми Ҳамал буржидан ва Исораҳон мақоми Савр буржидан…».
Аксар мухлислар – адабиётшунослар, тарихчилар гўёки «туркий» атамани мисол тариқасида «қошқарча», «муғулча» , «авжи турк», «туркзарб», «доираи турк» Бухорога Фарғона водийси анъаналари асосида кириб келган деган фикрни билдиришади. Яъни бу ерга тахминан XlX аср бошларида Қошғарнинг кўпчилик аҳолиси муҳожир бўлишган, жумладан, кўпчилик санъаткорлар, мусиқачилар, созандалар, гўёки шу тариқа улар воситасида унга ўхшаш терминлар шашмақомга кириб келган бўлса, бу фикр, умуман, ҳақиқатга тўғри келмайди, чунки мусиқашунослик соҳасининг етук таҳқиқчилари Фарғона мақомларининг (чормақом) турлича тузимларида «муғулча» атамасининг умуман йўқлигини исботлашган.
Бошқа томондан Фарғона чормақоми – атамалар доирасида, ҳатто, кўп ишлатиладиган термин «шашмақом» яъни «бозгўй» очиқ айтиш қайта айтиш XX аср бошларига қадар бўлмаган экан. В. Беляев шашмақомнинг биринчи таҳқиқчиларидан бўлган В.А. Успенский номига ёзган хатларидан бирида: -«Таҳқиқат фаолиятингда кўпроқ тожиклар билан ҳамкорлик қилгин, уларнинг мусиқаси илм назаридан жуда улкан моҳиятга эга, чунки Тожикситон тоғларида форс мусиқасининг қадимги намуналари сақланиб қолган. Тожик мусиқасини кенгроқ ўрганмоқ лозим ва сен, албатта, яна бир буюк ишни охирига етказасан»-деб ёзади. Яна бир диққатга сазовор муаммолардан бири – бу мақом куйловчиларнинг услуб муаммоси ҳисобланади. Афсуски, бугун барча шашмақом куйловчилар ҳаваскор услубни танлашган.
Бугунги кунда тарғиб этилаётган кўпгина ёзувли шашмақом куйлари устоз кўрмаган шогирдлар томонидан куйланмоқда. Таълим олмасдан, устоз қўл остида таҳсил кўрмасдан, мақомларнинг илмий-оммавий асосларини ўрганмасдан, қандай қилиб, мақомхонлик қилишлари мумкин?
Аслиддин Низомий, санъатшунослик
фанлари доктори.
Вилоят шаҳарларида яшаётган кишилар бутун қиш фасли давомида янги узилган помидор ва бодринг истеъмол қилиш имкониятига эга бўлишди. Жумладан, аҳоли дастурхонига 27 тонна помидор, 21 тоннадан кўпроқ бодринг, 22 тоннага яқин кўкат ва бошқа маҳсулотлар етказиб берилди. Бу маҳсулотлар иссиқхоналарда етиштирилмоқда. Айни бир пайтда иссиқхоналарда лимон етиштириш ҳам кўпаймоқда. Ҳозиргача вилоят иссиқхоналарида 51 тоннадан
Муфассал...
Ҳасанбой Ғойиб жуда сермаҳсул шоир ва публицист. У йигирма йилдан ортиқ ижодий фаолияти давомида саккизта китоб нашр этиб, бадиий сўз ихлосмандларига тавсия этган. Шунингдек, унинг мақола ва қиссалари доимий равишда «Халқ овози» республика газетаси ҳамда маҳаллий матбуотда чоп этилиб келинади. Унинг шеър ёки насрда ёзган ҳар бир мисраси Ватан, Тожикистон, она, яхшилик, хайрихоҳлик, қадр, бирлигу жипслик, ватанпарварлик фахри каби
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015