Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 04 Июн 2015 Кӯришлар: 1863
Печат

 

sh.oqilov1975 йилнинг 3 сентябрида Спитамен (собиқ Нов) ноҳиясида туғилган.

Ўрта мактабда таҳсил олиш бараварида Мирзо Пардаев номли мусиқа мактабида ўқиган. Сўнг, Содирхон Ҳофиз санъат коллежида, ХДУнинг санъат факултетида таҳсил олган. Ва пойтахтдаги консерваторияда билимини оширган.

Ўн ёшида ғижжак чалиш бўйича Суғд вилоятида бўлиб ўтган ёш мусиқачилар танловида қатнашиб, 1-ўринни олган. Коллежда таҳсил олиш пайтида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган мақомчилар конкурсида иштирок этиб, фахрли ўринни эгаллаган.

 Устозлари: отаси Эркинжон Оқилов, Боймуҳаммад Ниёзов, Шермамат Бойматов, Сайдулложон Убайдуллоев, Муҳаммаджон Шарифов, Абдулҳошим Исмоилов.

 Ғижжакдан ташқари скрипка, доира, рубоб, пианино каби чолғу асбобларини ҳам чала олади.

Фазлиддин Шаҳобов номли давлат шашмақом ансамблида фаолият юритиш билан бирга, Тожикистон давлат консерваториясида талабаларга мусиқачилик сиру асрорларидан дарс беради.

Ютуқларидан энг кўп қувонадиган инсонлар -  онаси Бароатхон Маҳмудова, укалари Фарҳод, Шокир ва Шуҳрат.

Оилали, икки фарзанднинг отаси.

 

Шабаданинг майин оҳанглари оғушида мастона-мастона шивирлаётган япроқларга, қизғалдоқнинг соҳир қўшиқларини тинглаб, бошини қуйи эгганича солланиб турган майсаларга, анҳорнинг шавқу завққа тўлиб, сой томон талпинишидан пайдо бўлаётган  ҳузурбахш қўшиғига маст бўлиб, сув-ла оқмоққа шай ҳолда эгилиб турган мажнунтолларга, қушлар, булбуллар хонишига ошуфта бўлиб, гўзаллигини кўз-кўз айлаб, ял-ял яшнаётган гулу гулзорларга қараб, қалбимиз қаъридаги мудроқ туйғуларимиз жунбушга келади:  ҳузур топамиз, ором оламиз.

Дарвоқе, қалбимизнинг, руҳиятимизнинг дарвозалари ҳис-туйғуларимиз эмасми? Ёқимли туйғулар келганида дарвозалар оҳиста очилади ва ичкарига ҳаловату ором олиб киради.

Юрак эса, гоҳи бахту иқбол, гоҳида ғаму ҳасрат, баъзан қувончу висол, баъзида ҳижрону алам оловида абадий ёниб тургувчидир. Унга оқиб кираётган ҳиссиётлар ҳам, тошиб чиқаётган туйғулар ҳам КУЙдир, НАВОдир.

Миллий чолғу асбоблари маънавият, маърифатимиз ва санъатимизнинг ажралмас қисмларидан бири ҳисобланади. Чолғулардан таралган куй-наволар эса, халқимизнинг азалий бой маънавияти, қобилияти асосида дунёга келади.

Айниқса,  серқирра  мақом йўналишидаги куй ва қўшиқлар инсон жисму жонига сингиб, ўзлигимизни англаш, аждодларга ҳурмат-эҳтиром  кўрсатиш каби туйғуларни улғайтиради.

Бугун ҳам миллий чолғу асбобларини ўз жисмининг бир қисми сифатида кўриб, қалби ва чолғу ижросида гўзал мусиқалар яратиб, уни элу юртга армуғон  қилаётган мутрибларимиз талайгина. Улардан бири - ғижжакчи-созанда, Тожикистон маданияти аълочиси Шавкат Оқилов билан суҳбатлашдик.

- Суҳбатимизни чолғу асбобларининг техника ривожланган даврдаги аҳамиятидан бошласак. Бир тадқиқотчи Моцарт куйларини тинглаш талабаларнинг ақлий қобилиятини оширар экан, деган эди. Аввалида бу янгиликни шунчаки уйдирма сифатида қабул қилганларнинг катта қисми тажриба ўтказгандан сўнг, кашфиётнинг ҳақиқат эканлигини англаб етишганини эшитганмиз. Японлар эса, янада ҳайратланарли ҳодисани кашф этишди: ҳатто, Моцарт куйлари янграб турган нонвойхонада куй янграмаган нонвойхонадагига нисбатан хамир тез  ва сифатли ошар экан. Мусиқани  кайфиятимизни кўтарадиган ва шу орқали жисмимизни қатор хасталиклардан халос этадиган малҳам сифатида қабул қилардик. Юқоридаги далиллардан кўриниб турибдики, мусиқа, ҳатто, атрофдаги жисмлар ва нарсаларга таъсир кўрсатиш орқали ҳам инсониятга хизмат қилар экан. Сиз ижодкор сифатида одамларга нафи тегадиган куйлар яратиш учун нималарга эътибор бериш керак деб ўйлайсиз?

- Санъатнинг қайси йўналишида фаолият юритмасин, санъаткорда, аввало, истеъдод бўлиши керак. Иқтидорни Худо томонидан берилган яхшилик уруғи деб биламан. Уни энг яхши ерга,  тоза ва покиза, эзгу ниятлару мақсадлар яшайдиган қалбга экиш керак. Униб-ўсиши учун эса, тинимсиз изланиш, билим олиб дунёқарашни кенгайтириш ва чиройли фикрлаш зарур.

-Миллий чолғу асбобларимиз бир-биридан қолишмайдиган даражада кенг имкониятларга эга. Ва ҳар биридан якка ҳолда таралган куй бетакрор ва ёқимли. Шундай экан, сиз нега айнан ғижжакчиликни танладингиз?

-Отам фарзандларимдан ақалли биттаси санъаткор бўлармикан, дея орзу қилардилар. Етти ёшимда қўлимдан етаклаб мусиқа мактабига олиб бордилар. У пайтлар барча чолғу асбобларини яхши кўрардим. Телевизор ёки бошқа жойда қандай мусиқани эшитмайин, тўхтаб жон қулоғим билан тинглардим. Бутун борлиғим мусиқага айланиб кетарди. Имкони бўлганида, ҳамма мусиқа асбобларини чалишни ўрганган бўлардим. Аммо бунинг иложи йўқ. Мусиқа мактабида бизни Карим Хўжаев, Бойматов, Султонов каби устозлар кутиб олишди ва мени синовдан ўтказишди. Ана шу синов келажагимни белгилаб берди. Устозлар менда ғижжакчиликка лаёқат борлигини илғашган эди. Бундан ташқари, ғижжак пардасиз чолғу бўлиб, эшитиш орқали юракдан теран ҳис қилиш лозим ва унинг майин, ёқимли куй чиқаришда имкониятлари кенг деб ўйлайман.

-Баъзи ўринларда ғижжак сирасига мансуб ғижжак-прима, ғижжак-алт, сингари атамаларга дуч келамиз...

-Ғижжакнинг ҳам ўзига хос турлари бор. Мен ғижжак-прима  чаламан. Чунки у майин садо беради. Ғижжак-алтнинг кўриниши бироз  йўғонроқ бўлиб, садоси ҳам шунга мувофиқдир.

-Мусиқа асбобларини маромига етказиб чала олиш учун назариянинг ўрни қанчалик зарур?

-Назария  амалиёт билан жуфтликдир. Қобилият эгаси бўлиш - бу етук санъаткор бўлиш дегани эмас. Дейлик, истеъдод  ёмби. Билим, малака, тажриба, тинимсиз меҳнат унга жило бериб, гўзал шаклга солади ва ярқиратади. Сўнгра ёмби кўрган кўзни қувнатадиган хазинага айланади.

-Мусиқачилар гуруҳ бўлиб ишлайдилар ва якка ҳолда машҳур бўлиш улар учун чегараланган. Якка ҳолда ижро этиб, санъат осмонида юлдуз бўлиб порлашга қизиқмаганмисиз?

-Подшоликлар даврида саройларда аскарлар бўлган. Улар буюрувчиларининг шунчаки бажарувчиси бўлсалар ҳам, вазифаларини сидқидилдан бажарганлар. Ва улкан қаҳрамонликларга сабабчи бўлганлар.  Қаҳрамонлик, ватанпарварлик, севги-муҳаббатнинг катта-кичиги бўлмаганидек, элу юртга хизмат қилишнинг ҳам кўриниши, тури бўлмайди, деб ўйлайман. Муҳими, қалбдаги мақсаднинг эзгулиги. Яхши ниятлиликнинг ўзи буюкликдир. Ва яна, созандалик фаолиятим давомида гуруҳ ҳолда ишлашнинг кўп ижобий томонларини ҳис қилдим. Гуруҳда аҳилликка ўрганасиз, бир-бирингизни қўллаб-қувватлайсиз, мададкор бўласиз. Инсоният ўзи бир гуруҳ, бир эл. Одам бир ўзи инсоният бўла олмаганидек, мақом йўналишидаги куйларни яратишда битта мусиқа асбоби камлик қилади. Қўлимда чолғу билан саҳнага чиқар эканман, ҳар сафар бир нарсани ҳис қиламан: халқим мен яратган куйни тинглайди ва ором олади. Уларнинг қалбига ҳузур бағишлаш менинг бахтимдир.

Хўжанд давлат университетидаги санъат факултетининг 5-босқич талабаси эканлигимда юртбошимиз Эмомали Раҳмоннинг назарига тушдим. Президентимиз таклифлари билан ўша йили пойтахтга ишга келдим. Юзлаб созандалар орасидан айнан менинг бундай эътиборга лойиқ топилганимнинг ўзи бахт эмасми?

-Бахт, албатта. Аммо созанда сифатида баъзан ўзингиз истамаган қўшиққа куй чалишга ёки кўнглингизга ўтиришмаган хонандалар билан бирга ишлашга мажбур бўласиз. Агар ўзингиз якка ҳолда ижро этсангиз бундай мушкул ҳолатларга дуч келмайсиз.

-Аслида, инсон ҳамиша ҳам ўзи истаган муҳит ва кўнглидаги ҳамкорларни топа олмайди. Нафақат санъат соҳасида, балки бошқа соҳаларда ишлайдиган одамлар ҳам  турли кўнгилсизликларга дуч келади. Таксичи инжиқ йўловчини манзилига етказишга мажбур, официант  қўпол феълли мижознинг хизматини қилишга мажбур, шифокор кўнгли хушламаган беморни текшириб, хушмуомалалик билан ташхис қўйиб, яна даволашга ҳам мажбур. Мажбуриятлар инсонни камол топтиради, менимча. Шамолда гуллар ер тагига кириб кетмайди-ку, эгилиб-букилиб яна қаддини ростлайди ва янада баландроқ ўса бошлайди.

-Шундай вазиятларда сиз қандай йўл тутасиз?

-Тингловчиларим ва қалбимга. Тингловчиларим менинг хаёлимдаги ва кўнглим билан эмас, қўлимдаги чолғудан таралаётган наво билан қизиқади. Қўлимга чолғу ушлаган онимдан бошлаб, оламда мен ва тингловчилар қоламиз. Ҳамма нарсани унутиб, вужудим чолғуга айланади. Чолғу юрагимнинг бир бўлагига айлансагина,  қалбларга етиб борадиган наволар таралади.

-Ўзингиз яратган куйлар ҳақида тўхталсангиз...

-Биринчи мусиқам Шарқиёна деб номланади. Ундан сўнг қўшиқчи Акрам Абдуллаев билан ҳамкорликда ота ва она, ватан мавзуларида куйлар яратдим. Аммо шашмақомнинг барча йўналишларидаги куйларни ижро этганман. Шу йилнинг ўзида 15 тага яқин мусиқаларим олтин фонддан ўрин олди.

-Табиатда мавжуд  оҳанглар ва мусиқа асбоблари орасида яқинлик ҳам, катта фарқ ҳам бор, деб ўйлайман...

-Сиз ҳақсиз. Табиий оҳанглар Аллоҳ яратган неъматлардир. Чолғу асбоблари - инсон тафаккури маҳсули. Чолғулардан яралган наво эса, инсон қалби маҳсулидир. Қалб Аллоҳ измида экан, ундан туғилган ҳар қандай туйғу табиийдир. Иш жойимиз пойтахтнинг марказида жойлашган. Бино қаршисида гўзал фавворалар бор. Тез-тез ана шу фавворалар қўшиғига қулоқ тутаман. Ва ҳар дафъа Яратганнинг моҳирлигига тасаннолар айтаман. Чолғу асбобларидан бетакрор наволар яратишда табиий оҳангларнинг ўрни беқиёс. Чунки табиатда мавжуд оҳанглар қалбларимизга кўчиб, қўл ҳаракатларимиз воситасида яна қайта туғилади. Демак, ҳар икки оҳанг ҳам Яратган амри ва хоҳиши билан дунёга келаркан...

-Мусиқани замонавий тиббиёт кўплаб касалликларга даво демоқда. Мусиқачи беморлар дардига даво бўла олади. Созандага-чи?

-Доноларимизда ажойиб ҳикмат бор: яхшилик қилсанг, яхшилик қайтади. Созанда сифатида роҳат улашиб, роҳат оламан. Табиб беморини ўлимдан сақлаб қолиб, соғлиқ улашади ва ўзи ҳам руҳан бардамлаша боради. Боғбон боғидаги дарахтларнинг гуркираб ўсганидан куч олиб, ўзи ҳам самолар қадар ўсгандек бўлади. Созанда эса, қалбларга ором улашиб, ўзи ҳузур топади, қалбан юксала боради. 

-Сафарларингиз давомида хорижликларнинг миллий чолғу асбобларимиз ва миллий санъатимизга муносабатлари қай даражада эканлигини кузатганмисиз?

 -Мақом йўналиши ва миллий чолғу асбобларимизни билмайдиган, тингламайдиган одамлар ўзимизнинг орамизда ҳам бор. Сизу биз билан бир ҳаводан нафас олаётган айрим кишилар миллий чолғу асбобларимизни танимайди, ҳатто. Мақом йўналишини эса,  зерикарли деб билишади. Аммо хорижликларнинг катта қисми қизиқиш билан тинглайдилар. Аслида, ғижжак каби чолғу асбоблари тожигу ўзбеклардан ташқари, озарбайжонлар, турклар, ҳиндлар, афғонлар ва бошқа миллатларнинг ҳам миллий чолғу асбоби саналади. Мақом йўналишидаги санъат асарлари эса, жуда кўп халқлар учун севимлидир.

-Санъаткор сифатида ўзингиз ҳам хорижликларнинг миллий чолғу асбобларига қизиқиб кўрганмисиз?

-Албатта. Ёзувчиларимиз ўзбегу тожик адабиётидан ташқари жаҳоннинг турли халқлари адабиётидан маънавий озуқа олганлари сингари биз ҳам турли  халқлар чолғу асбобларини ўрганиб, уларнинг устунликларидан фойдаланамиз.

-Президентимиз ташаббуси билан юртимизда санъатнинг шашмақом йўналишига эътибор ортиб бормоқда. Миллий туйғуларни шакллантириш ва юксалтириш, ёш авлодни миллий қадриятларга ҳурмат туйғуси билан ўстиришда шашмақомнинг ўрни беқиёс. Ана шундай эзгу йўлдаги хизматларингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз.

-Тинчлик, осойишталик бор жойда санъат ва маданият ривожланаверади. Юртдошларимизнинг тинчлик, омонликда соғу саломат юришларини истайман.

 

Тахмина МУҲАММАДСАИД суҳбатлашди.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Тожикистон Республикаси Президенти фармони

Аҳоли ижтимоий ҳимояси сатҳи даражасини кучайтириш ҳамда давлат хизматчилари, бюджет ташкилоту муассасалари ходимлари маошлари, нафақа ва стипендиялар ҳажмини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида

Аҳоли фаровонлик даражасини юксалтириш ва ижтимоий ҳимояланишини таъминлаш мақсадида, Тожикистон Республикаси Меҳнат

Муфассал...

Баҳор фасли сайёҳлик учун мувофиқ айём

 

Ўлкамизда ҳукм сурган шиддатли ва сурункали ёмғирли кунлардан сўнг, ўтган ҳафта истироҳат кунлари ҳаво очилиб, сайру гашт учун қулай кунлар бўлди. Бу ёқимли ҳавода юртдошларимиз орасида ички сайёҳликка қизиққанлар сони ортганлигини кузатиш мумкин эди. Оила аъзоларимиз билан Ҳисор шаҳрининг сайёҳлик ва тарихий мавзеларига сафаримиз ниҳоятда кўнгилли кечди.

Саёҳатимизни Ҳисор шаҳрининг Шарора шаҳарчаси ҳудудидаги бозордан

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990853

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478156
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4084
4027
21769
7426653
99800
114875
7478156

Сизнинг IPнгиз: 3.14.135.82
Бугун: 23-11-2024 17:24:46

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015