- Ишонинг, кўзларим қамашиб кетяпти. Меваларнинг кўринишиёқ одамни сеҳрлаб қўяди. Сиз татиб кўрдингизми, билмадим, ўрик қанддан ширин, гилоснинг таъми ҳануз оғзимдан кетмайди.
- Бошқа мевалари ҳам бир-биридан мазали, Тожикистонни жаннатмакон юрт дейишлари, бежиз эмас-да! Мен ҳўл мевалардан ташқари қуритилган меваларни етказиб бериш тўғрисида шартнома тузишни ўйлаяпман.
Агар харидорлар мевалар дориланмасдан пишганини билишса, талаб кетишади...
Мен бу суҳбатни тинглар эканман, ҳар бир тожикистонлик каби кўнглимда ифтихор ҳисси жўш урди. Суҳбатдошлардан бири Белоруссиядан, иккинчиси Россиядан эканлигини билиб олдим.
Эмил Шодихонов эса, қўшни Қирғизистондан. У Ўш вилояти ҳукумати ташқи иқтисодий алоқалар қўмитаси раиси бўлиб ишлайди. У бу гал «Суғд – имкониятлар водийси» деб аталган, эндиликда анъанага айланиб қолган халқаро тижорат ярмаркасини ўта қизиқиш билан томоша қилганини айтди.
- Ярмарка аъло даражада ташкил этилган. Ташкилотчиларнинг жуда яхши ишлаганликлари яққол кўриниб турибди. Суғдда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотлари, вилоят дала ва боғларида етиштирилаётган сабзавотлар, мевалар, полиз экинлари, халқ ҳунармандларининг сеҳрли қўллари тайёрлаган буюмлар – ҳамма-ҳаммасидан кўз узмоқ қийин,- деди Эмил Шодихонов.
У суғдликларнинг меҳмондўстликларини ҳам алоҳида таъкидлади.
Кези келганда, кейинги йилларда Қирғизистон билан иқтисодий алоқалар борган сари кучаяётганини таъкидлаш жоиз. Қирғизистонда Суғд вилоятида ишлаб чиқарилаётган цемент, гўшт ва сут маҳсулотларига талабот тобора ошмоқда.
«Суғд-2016» халқаро тижорат ярмаркасида Тожикистоннинг «Данғара», «Панж», «Суғд» озод иқтисодий минтақалари билан бирга, Қирғизистоннинг «Бишкек» ва «Норин» озод иқтисодий минтақалари иштирок этганлиги ҳам икки қўшни мамлакат орасида товар алмашиш истаги кучаяётганини кўрсатади.
Бу гал «Суғд – имкониятлар водийси», деб номланган халқаро тижорат ярмаркасида қирғизистонликлардан ташқари, Россия, Белорус, Қозоғистон, Хитой, Полшадан келган меҳмонлар иштирок этишди. Улар орасида тижоратчилардан ташқари журналистлар ҳам бор эди. Агар олис ва яқин хориждан келган меҳмонлар сони 260 нафардан ортганини айтадиган бўлсак, бу гал Суғддаги ярмаркада четдан келган иштирокчилар сони олдинги икки ярмаркага қараганда, икки ярим баравардан зиёдроқ кўпайди.
Ярмарка Хўжанддаги кенг ва замонавий, муҳташам спорт саройида бўлиб ўтди. Мазкур ярмарка доирасида «Озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш соҳаси ривожи ва замонавий технологияларни киритиш» мавзусида тадбиркорлар ва сармоя киритувчиларнинг йиғини бўлиб ўтди. Мазкур йиғин иштирокчилари Суғд вилоятида фақат қишлоқ хўжалик экинлари етиштириш эмас, балки енгил саноат маҳсулотлари, халқ ҳунармандчилик буюмлари тайёрлаш имкониятлари кенглиги ва бу вилоят билан иқтисодий ҳамкорликлар ўрнатиш ҳар икки томонга ҳам наф келтириши борасида сўзлашди.
Ярмаркада қатнашган Суғд вилояти раиси Абдураҳмон Қодирийнинг чиқишини иштирокчилар катта қизиқиш билан тинглашди. Вилоят раиси кейинги йилларда Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон кўрсатмалари ва топшириқларини бевосита бажариш асосида Суғдда иқтисодий ривожланиш борасида кўзга кўринарли ютуқларга эришилганини таъкидлади.
Чиндан ҳам, бу ютуқлар тез кўзга ташланади. Масалан, вилоятда саноат ривожини оладиган бўлсак, шу ўринда мен биргина мисол келтирмоқчиман. Жорий йилда Бобожон Ғафуров ноҳиясида янги цемент заводи иш бошлади. Завод йилига 1 миллион тонна сифатли цемент ишлаб чиқариш иқтидорига эга. Хом ашё ҳам шундайгина завод жойлашган ерга яқин жойдан келтирилади. Завод ишга тушгунча вилоят қурилишларининг цементга бўлган эҳтиёжини қондириш учун чет эллардан маҳсулот сотиб олинар эди. Эндиликда янги завод маҳсулоти ички эҳтиёждан ортиб, қўшни Қирғизистонга-да юборилмоқда.
Расмий маълумотларга кўра, кейинги икки йил давомида вилоятда 170тадан кўпроқ катта-кичик корхоналар ишга туширилган. Жаҳон бозорларида нархлар пасайганига қарамай, вилоятдан четга маҳсулот чиқариш режаси бултур 104 фоизга бажарилди.
Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларнинг жадаллаштирилиши боис, ерга эгалик ҳиссини баралла англаган деҳқонлар ва боғбонлар ҳосилдорликни тобора оширишмоқда. Минглаб деҳқон хўжаликлари, оилавий ва хусусий хўжаликлар боғлари, экинзорлари ва полизларида етишаётган мева-сабзавотлар, қовун-тарвузлар бозорларни тўлдириб, нархларни арзонлаштирибгина қолмасдан, Россия, Қозоғистон каби давлатларга ҳам жўнатилмоқда.
Боғбонлар қуруқ меваларни қутиларга жойлаштириш технологиясини ўзлаштирган ҳолда, энди уларни олис ўлкаларга етказиб бериш ишини осонлаштиришди. Айни пайтда чиройли қутиларга дид билан терилган, сараланган қуруқ мевалар чет эллик харидорлар эътиборини жалб этмоқда. Қуруқ меваларни қутиларга жойлаштиришни биринчи бўлиб бошлаган исфаралик тадбиркорлардан бирининг таъбирича, бу маҳсулотлар «харидорлар кўзини ўйнатмоқда».
Эндиликда Конибодом, Бобожон Ғафуров, Истаравшан ноҳияларида ҳам ўрик, майиз каби маҳсулотларни қутиларга жойлаштириш ўзлаштирилди.
Жорий йилнинг ўзида вилоятда тайёрланган 15 минг тонна қуруқ мева чет элларга етказиб берилди. Шунингдек, 60 минг тоннага яқин пиёз, 3 минг тонна ўрик ва бошқа мевалар четга жўнатилди.
Мева ва сабзавотни қайта ишлаш саноатини ривожлантиришда ҳам сезиларли натижалар кўзга ташланади. Масалан, ўтган беш ой давомида вилоятда 7 миллион шартли қутидан ортиқ консерва тайёрланди. Лекин мутахассисларнинг фикрича, ҳали бу борада ишга солинмаган имкониятлар мавжуд. Агар чет элларда, айниқса, Россияда сахий заминимизда етиштириладиган мева ва сабзавотлардан тайёрланадиган консервалар, шарбатларга талаб кучли эканлигини ҳисобга оладиган бўлсак, бу борадаги ҳамкорликлар деҳқон ва боғбонлар косасини янада оқартириши тайин.
Кейинги йилларда вилоятда халқ ҳунармандчилигига алоҳида эътибор берилмоқда. Ҳунармандлар моддий жиҳатдан рағбатлантирилмоқда. Уларнинг ўз ишларига қизиқишларини кучайтириш, ёшлар қалбида ҳунармандчиликка иштиёқни пайдо қилиш ва ошириш мақсадида танловлар ўтказилмоқда, мукофотлар таъсис этилмоқда. Масалан, бир йилда камида 50 нафар шогирд тайёрлаган атлас ва адрас тўқувчи ҳунармандлар учун бу йил каттагина мукофот пули эълон қилинган.
Худди ана шундай эътибор ва рағбатлантириш натижасида, вилоятда қўлда тўқилган гиламлар, адрас ва атлас тобора кўпайиб, бу маҳсулотларнинг сифати яхшиланиб бормоқда. Истаравшанда халқ ҳунармандчилигини ривожлантиришни кўзлаган ҳолда, ташкил этилган махсус ўқув юрти шогирдлари тайёрлаган маҳсулотлар нуфузли кўргазмалардан жой олмоқда. Мен истаравшанлик усталарнинг кўргазмага олиб келган миллий пичоқлари, тароқлари, сопол ўйинчоқларидан узоқ вақт кўз узмай турган хорижликларни кўрдим.
Тожикистон аҳолисининг меҳнатсеварлигини, қўли гуллигини кўрган чет элдаги кўпгина ташкилотлар мамлакатнинг тараққий этиши учун кўмакларини аяшмаяпти. Суғд вилояти раиси Абдураҳмон Қодирий «Суғд-2016» кўргазмасида сўзлар экан, айниқса, халқаро ҳамкорликка оид Германия агентлиги, Швейцариянинг «Хелветас» ташкилоти, Бутунжаҳон банки, Европа тараққиёт ва қайта қуриш банки, Европадаги хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Россия Федерацияси тижорат вакиллиги ва Белорус Республикасининг бу борадаги хизматларини таъкидлаб ўтди.
«Суғд» халқаро тижорат ярмаркаси учинчи марта ўтказилар экан, амалда унга қизиқиш тобора кучаяётганлигини кўрсатди. Шундан келиб чиққан ҳолда, чет эллик ҳамкорлар билан тузиладиган икки томонлама фойдали шартномаларнинг аввалги икки кўргазмага қараганда, «Суғд – имкониятлар водийси» да кўпайиши кутилмоқда. Чунки икки кун давом этган бу кўргазма иши Суғд – чинакамига имкониятлар водийси эканлигини кўрсатди.
Ўринбой Усмон, «Халқ овози» учун махсус тайёрланди.
Муҳтарам Миллий мажлис аъзолари ва Намояндалар мажлиси вакиллари! Азиз ватандошлар!
2018 йил ниҳоятда муҳим ва эсда қоларли воқеалари билан Тожикистоннинг шарафли халқи ва тожиклар мустақил давлати учун, ҳақиқатдан ҳам, тарихий йил бўлди.
Жорий йилнинг йигирма иккинчи марти - Халқаро сув захиралари
Муфассал...
- Қадимий Саразмнинг 5500 йиллиги Тожикистон Республикаси Ҳукумати қарори асосида 2020 йил ўтказилади, - деди Тожикистон Фанлар академияси президенти Фарҳод Раҳимий Фанлар академиясининг ярим йиллик фаолиятига бағишланган матбуот конференциясида. – Айни пайтда тадбирнинг ташкилий комитети ҳамма томонлама тайёргарлик ишларини олиб бормоқда. Шу билан бирга академия олимлари қадимий Саразмда илмий-тадқиқот ишларини давом
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015