Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 14 Март 2019 Кӯришлар: 1621
Печат

 

a rahmonzoda 20191912 йилнинг 11 мартида тожик тилидаги биринчи рўзнома – «Бухорои шариф» газетаси Когон чопхоналаридан бирида дунё юзини кўрди. Газета ўша вақтдаги жамиятда мавжуд муаммо, нуқсон ва оғриқли нуқталарни қўрқмасдан кўтариб чиққан, миллат ва халқ манфаатларини ўз саҳифаларида акс эттирганлиги билан ҳам алоҳида эътибор ва таҳсинга лойиқдир. «Бухорои шариф» газетасининг нашр этилиши тожик журналистикаси ибтидоси сифатида ҳам махсус

ўрганилади.

Давлатимиз мустақилликка эришгандан сўнг, хусусан, 1994 йилдан бошлаб, бир гуруҳ журналистлар ва соҳа олимлари таклифи билан мамлакат Президенти 11 мартни Тожик матбуоти куни сифатида эълон қилди. Неча йилдирки, ушбу санада республика журналистлари, соҳа фахрийлари ва талабаларнинг Абулқосим Лоҳутий номидаги Академик-драма театрига йиғилишлари анъана тусини олган. Бу йил ҳам ушбу эзгу анъанага содиқ қолинди.

Лоҳутий театридаги тантанали тадбир кимлар учундир дўсту ёрлари, устозлари-ю касбдошлари билан дийдорлашишга сабаб бўлса, бошқалар учун йиллар давомида қилинган машаққатли ва садоқатли меҳнатларининг қадрланиши билан ажралиб турди.

matb 2019Бу йилги байрам тадбирини Тожикистон Республикаси Маданият вазири Шамсиддин Орумбекзода очиб берди. Вазирнинг табрик нутқида журналистикамиз эришган ютуқлар, бўлаётган ўзгаришлару келажакда эътибор қаратилиши лозим бўлган айрим жиҳатларга урғу бериб ўтилди.

Тожикистон Республикаси Президентининг ижтимоий тараққиёт ва жамоатчилик билан алоқалар масалалари бўйича ёрдамчиси Абдужаббор Раҳмонзода қалам аҳлини Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон номидан самимий табриклаб, журналистларга Давлат раҳбари ва мамлакат Ҳукумати сиёсатини кенг тарғиб этаётганликлари, Ватан ободлиги, юрт равнақи йўлидаги садоқатли фаолиятлари учун миннатдорчилик изҳор этди.

Абдужаббор Раҳмонзода ўз нутқида Давлат сарварининг журналистика соҳасига қаратаётган доимий эътибори ҳақида тўхталиб ўтди. Жумладан, яқинда Миллат пешвоси давлат оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашув ўтказгани ҳамда ушбу мулоқотда билдирилган танқидий фикрларини яна бир марта йиғилганлар диққатига етказди.

Абдужаббор Раҳмонзоданинг сўзларига кўра, бугун журналистикамиз, хусусан, телевидение ва радио каналларида кўплаб камчиликлар кўзга ташланади. Мисол тариқасида, тележурналистларнинг пухта тайёргарликсиз эфирга чиқишлари, тайёрлаётган кўрсатув ва дастурларининг мазмун-мундарижаси саёзлиги, таҳлилий-танқидий кўрсатувларнинг камлиги ҳамда уларда таниқли таҳлилчи ва мутахассислар иштирок этмаслиги тилга олиб ўтилди.

Матбуотчиларга нисбатан ҳам талай танқидий фикрлар билдирилди. Газета-журналлар саҳифаларидаги такрорий фикру мулоҳаза, мақола-ю материаллар анчайин кўплиги, журналистларнинг жамиятдаги муаммо ва мушкулликларга эътиборсизлиги, бу эса, муштарийларнинг матбуотга бўлган ишончининг сўнишига олиб келиши яна бир марта эслатиб ўтилди.

Тожикистон Республикаси Президентининг ижтимоий тараққиёт ва жамоатчилик билан алоқалар масалалари бўйича ёрдамчиси Абдужаббор Раҳмонзода мамлакатимиздаги ҳар бир тадбир, воқеа-ҳодиса, аввало, журналистлар томонидан кенг ёритилишини айтиб, қалам аҳли учун бундай рангсиз ва тор доирадаги байрам тадбири ўтказилиши мақсадга мувофиқ эмаслигини билдирди. Кейинги йилдан бошлаб, 11 март – Тожик матбуоти куни бошқача шакл ва кўтаринки байрамона руҳда ташкил этилиши лозимлигига алоҳида тўхталди.

Тожикистон Журналистлар иттифоқи раиси Зинатулло Исмоилзода қаламкашларни касбий байрами билан самимий қутлаб, бир гуруҳ соҳа фахрийларини эсдалик совға ва пул мукофотлари билан тақдирлади.

Тожикистон Журналистлар иттифоқининг Абулқосим Лоҳутий номли мукофоти ҳам ўз эгаларига топширилди. Мукофотнинг 2018 йил учун лауреатлари сифатида матбуот йўналишида Абу Абдулло Рўдакий номидаги Кўлоб Давлат университети ректори маслаҳатчиси Зафар Мирзоён, Тожикистон Миллий университети ўқитувчиси Ҳафиз Раҳмон, ёзувчи Зариф Ғулом, телевидение йўналишида «Баҳористон» телевидениеси журналисти Умед Жумаевлар эълон қилинди. Радио ва илмий тадқиқот номинацияларига тавсия қилинган материаллар комиссия ҳайъати талабларига жавоб бермаганлиги айтилди.

Шунингдек, Тожикистон Журналистлар иттифоқи ва Оммавий ахборот воситалари академияси томонидан ўтказилган сўровнома натижасига кўра, «Йил ахборот агентлиги», «Йил телевидение канали», «Йил радиоси», «Йил газетаси», «Йил журнали» каби ўндан ортиқ номинацияларда ғолиб чиққанлар қадрланди.

Тожикистон Республикаси Ҳукумати нашри – «Халқ овози» газетаси ҳам сўнгги йилларда Бош муҳаррир Ёқубжон Абдуманонзода раҳбарлигида мамлакатимиз журналистикаси ва ахборот муҳитида муҳим ўрин тутиб келмоқда. Вазирлик, комитет, давлат ҳокимияти маҳаллий ижроия органлари ва бошқа ташкилоту муассасалар билан йўлга қўйилган самарали ҳамкорликлар натижаси ўлароқ, Матбуот байрами арафасида газетамиз қатор ифтихорнома ва ташаккурномалар билан тақдирланди.

Жумладан, Тожикистон Маданият вазирлиги ва Тожикистон Халқ демократик партияси «Ташаккурнома»лари, Тожикистон Журналистлар иттифоқи дипломи, «Садои мардум» газетасининг эсдалик совғалари Бош муҳаррир Ёқубжон Абдуманонзодага тантанали вазиятда топширилди. Шунингдек, газета бўлим муҳаррири Гулфинур Аюпова «Тожик матбуоти 100 йиллиги» медали билан мукофотланди.

Умуман олганда, ҳар бир газета ва журналистга бериладиган мукофот унинг меҳнати, машаққати ва заҳматларига кўрсатилган эътибор нишонасидир.

 

Зуҳриддин УМАРОВ,

«Халқ овози».

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

ЭМОМАЛИ РАҲМОН ХАЛҚНИ ТАРҚОҚЛИКДАН ВА МИЛЛАТНИ ЙЎҚОЛИБ КЕТИШДАН САҚЛАБ ҚОЛДИ

 

Биз тўғрисида гапирмоқчи бўлган шахс бирор таърифу таништирувга эҳтиёжи йўқ. Унинг андишалари, сўзлари анчадан буён халқнинг дилидан жой олган бўлиб, яратувчанлик ишлари тожиклар янги давлатчилиги тарихида мустақил давлат асосчиси, миллат ҳуқуқ асосларининг тузувчиси, миллий, маданий ҳамда диний қадриятларнинг қайта тикловчиси, тарихий қаҳрамонлар номини абадийлаштирувчи, миллат манфаатлари ва инсон ҳуқуқу эркинликлари ҳимоячиси сифатида маълуму машҳур бўлган.

Муфассал...

Соғлом авлод тақдири қизиқ эмасми?

 

Ёхуд жойлардаги спорт иншоотлари ва уларнинг фаолияти хусусида

Тожикистон Республикаси Ҳукумати, хусусан, унинг Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан олиб борилаётган одилона ижтимоий сиёсатнинг асосий йўналишларидан бири ёшлар сиёсати бўлиб, унинг моҳияти миллат келажаги бўлган ёшларни жисмонан етук қилиб тарбиялашдир.

Шу боисдан ҳам, мамлакат Ҳукумати ёшлар ўртасида спортни

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990846

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478150
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4078
4027
21763
7426653
99794
114875
7478150

Сизнинг IPнгиз: 52.15.238.221
Бугун: 23-11-2024 17:24:06

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015