Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 07 Ноябр 2018 Кӯришлар: 1842
Печат

 

pochta 2018Бохтар шаҳри, Носир Хусрав, Вахш, Ёвон, Дўстий, Қабодиён ноҳиялари етакчи

Хатлон вилоятида обуна жараёни қандай кечаётганлиги билан танишиш мақсадида, Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Алоқа хизмати «Почтаи тожик» давлат унитар корхонаси Ёвон ноҳияси почтаси Алоқа марказига ташриф буюрганимизда, ноҳия раиси ўринбосари Гулрухсор Саидзода ҳамда марказ бошлиғи Тожинисо Шариповаларнинг ташкилот ва муассасаларда обунани жадаллаштириш ниятида бўлиб, эндигина бугунги кун натижаларини

ўрганаётганликлари устидан чиқдик.

- Жуда ўз вақтида ташриф буюрдингиз, - деди бизни илиқ кутиб олган Тожинисо Шарипова. – Ноҳия раиси ўринбосари Гулрухсор Саидзода билан кун бўйи ташкилот ва муассасаларда обуна жараёнини ташкил этиш билан овора эдик. Айни пайтда бугунги кун натижаларини ўрганмоқдамиз.

Дарҳақиқат, ноҳия раиси ўринбосари Гулрухсор Саидзода стол устидаги қоғозларда ёзилган рақамларни солиштириш билан банд экан.

- Ноҳиямизда обуна жараёни қизғин кечмоқда, - деди Гулрухсор Саидзода. – Бу муҳим маърака бевосита ноҳиямиз раиси муҳтарам Амирбеки Темурнинг назорати остида. Ишончимиз комилки, келгуси йил учун обуна маъракасини муваффақиятли якунлаймиз. Республикамиз бошқа даврий нашриялари қаторида «Халқ овози» газетасига ҳам келгуси йил учун обуна бўлиш жараёни кўнгилдагидек кечмоқда.

Давлат ҳокимияти Ёвон ноҳияси ижроия органи раҳбарлари ҳамда «Почтаи тожик» давлат унитар корхонаси Ёвон ноҳияси почтаси Алоқа маркази масъулларининг обуна маъракасини уюшган ҳолда ўтказиш учун фидойиларча интилаётганликлари яхши натижалар қўлга киритилишидан дарак беради. Энг асосийси, масъуллар аҳоли маърифатини юксалтириш йўлида тиним билмай ишлаётганликларида эди.

- Бу йил обуна маъракаси бироз кечикди, - дейди биз билан суҳбатда давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи Ахборот бўлими етакчи мутахассиси Баҳром Миров. – Аммо ноҳия ва шаҳарлар почталари Алоқа марказлари масъуллари бунинг қусурини чиқариш учун тинимсиз ишлашаяпти. Жорий йил ҳам обуна маъракаси кўнгилдагидек кечишига умид қиламиз. Ўз навбатида, бу муҳим маъракани қаттиқ назорат остига олганмиз. Айни пайтда келгуси йил учун «Халқ овози» газетасига обуна бўлишда Бохтар шаҳри, Носир Хусрав, Вахш, Ёвон, Дўстий ва Қабодиён ноҳиялари илғор эканлигини таъкидлашни истардим.

Ж. Балхий ноҳияси почтаси Алоқа маркази бошлиғи Бахтиёр Ойматов ҳам «Халқ овози» газетасига обуна бўлиш яхши ташкил этилганлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, давлат ҳокимияти Шаҳритуз ва Қабодиён ноҳиялари ижроия органлари раҳбарлари обуна жараёнини бевосита ўз назоратларига олганликлари ҳамда бу ноҳиялар почталари алоқа марказларининг ходимлари саъй-ҳаракатлари билан келгуси йил учун даврий матбуотга, жумладан, «Халқ овози» газетасига ҳам обуна бўлиш кўнгилдагидек кечаётганлигининг гувоҳи бўлдик.

- Маънавий эҳтиёжни қондириш моддий таъминотдан ортда қолмаслиги лозим, - деди биз билан суҳбатда Носир Хусрав ноҳияси раиси Нуриддин Садриддинзода. – Ноҳиямизда ўзбек аҳоли кўпчиликни ташкил этади. Ва уларнинг барчаси деярли давлат тилида бемалол муомала қила олиши истиқлол ютуқлари сирасига киради. Инсон маълумотни ўз она тилида олганда, унинг моҳиятини янада чуқурроқ англай олади. Дунёда глобаллашув жараёни кечаётган бир пайтда, газеталарнинг ҳаётимиздаги ўрни катта аҳамият касб этади. Айниқса, турли бегона ва зарарли ақидалар интернет тармоқлари орқали тарқалаётган замонамизда газеталарнинг олдидаги масъулият янада ошади. Халқимизнинг минбарларида ҳақиқат очиқ-ойдин кўрсатилиши, айниқса, ёшларни ватанпарварлик ҳиссида тарбиялашда газеталарнинг роли беқиёсдир. Шунинг учун ҳам, Тожикистон Республикаси Ҳукумати нашри – «Халқ овози» газетасига обуна бўлиш аҳоли учун яна бир маънавий озуқа манбаи ҳисобланади. Айни пайтда «Халқ овози»га обуна режаси ортиғи билан ижро этилди.

Носир Хусрав ноҳия почтаси Алоқа марказига яқин ўн йилдан буён раҳбарлик қилиб келаётган маърифатпарвар аёл, ўз касбининг фидойиси Мусаллама Маҳмудованинг саъй-ҳаракатлари билан ўтган йили обуна маъракасида «Халқ овози» газетаси учун кўзланган режа юз фоиз бажарилган эди. Маърифат фидойиси Мусаллама Маҳмудова келгуси йил учун «Халқ овози» газетасига кўзланган режани 150 фоиз бажаришга сўз берди. Биз бу аёлдаги ишчанлик, маърифатпарварлик ва ўз касбига бўлган садоқатни кузатиб, ўз сўзининг устидан чиқишига ишончимиз комил бўлди.

- Асли касбим ўқитувчилик бўлишига қарамай, тақдир тақозоси билан ўн беш йилдан буён алоқа соҳасида хизмат қиламан, - деди Мусаллама Маҳмудова. – 2009 йилнинг август ойидан буён алоқа хизматига бошлиқ бўлиш масъулияти зиммамга юкланган. Барча тараққиётларнинг негизи маърифатга бориб тақалади. Шунинг учун ҳам, азиз Ватанимиз ривожига маърифат тарқатиш билан ҳисса қўшиб келаётганлигимдан фахрланаман.

Мусаллама Маҳмудова Алоқа марказига раҳбарлик қилиш билан бирга, ўзи яшаётган Тўлаганов номидаги қишлоқ маҳалла комитети раислиги вазифасини ҳам шараф билан уддалаб келмоқда.

- Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон олиб бораётган оқилона бунёдкорлик сиёсати ноҳиямиз аҳолиси томонидан қўллаб-қувватланиб, маҳаллаларимизда ободончилик ишлари яхши йўлга қўйилмоқда, - дейди Мусаллама Маҳмудова. – Истиқлолият шарофати туфайли қишлоғимиз янада гўзаллашиб, аҳоли турмуш даражаси юксалиб бораётганлиги қувонарлидир. Энг асосийси, қишлоғимиз аҳли бир ёқадан бош чиқариб, давлатимиз ва Ҳукуматимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрликлар оғушида саодатли келажак сари устувор одимламоқда.

- Мусаллама опа Маҳмудова маърифат тарқатишдек савобли иш фидойиларидан бири десам адашмайман, - дейди тажрибали ўқитувчи, газетамизнинг фаол тарғиботчиси Абдумурод Тангиров Алоқа маркази бошлиғи ҳақида фикр билдириб. – Опанинг елиб-югуришлари зое кетмайди. Барча чекка қишлоқларгача газета ва журналлар ўз вақтида етиб бориши у кишининг ўз касбига садоқатидан дарак беради.

Хатлон вилоятида «Халқ овози» газетасига келгуси йил учун обуна жараёни билан танишишда давом этарканмиз, Мусаллама Маҳмудова сингари маърифатпарвар ходимлар бор экан, муҳим маърака қувонарли натижалар билан якунлашишига ишонч ҳосил қилдик…

 

Ёқубжон Абдуманонзода,

Давронбек Каримов,

Искандар Маҳмадалиев,

«Халқ овози».

КАЛЕНДАР

« Феврал 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28  

МАҚОЛАЛАР

МУҚАДДАС ҚЎРҒОН

Иккинчи суҳбат

Ассалому алайкум, азизлар!

Оила – муқаддас қўрғонни асраб турадиган, унинг бирон ери дарз кетмаслиги, ёрилмаслиги, ўпирилмаслиги учун катта, бақувват устунлари борлигини яхши биласиз. Ана шу устунларнинг энг қудратлиси ота эканлиги қадим-қадимдан буён ўз исботини топганлиги ҳам сизларга маълум.

Муфассал...

Икки фасл оралиғида

 

Сулаймон Эрматов 25 май куни туғилганман, дейди. Ўйлаб кўрсам, устози муҳтарам тут пишиғида, сарпойчан болакайлар қамиш қармоқ кўтариб, довучча узиш билан овора бўлган кунларда, яъни тут пишгану ўрик ғўра бўлиб турган баҳор-ёз орасидаги офтобли кунларда дунёга келган экан. Бу кунларда мудроқ табиатнинг ёсумангул киприкларига шабнам доналарининг маржонлари тизилади, моҳи тобон туннинг қорачиғига, офтоб кундузнинг бедор кўзларига айланиб қолади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2317224

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9146319
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2333
3113
2333
9120317
28698
121442
9146319

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.54
Бугун: 09-02-2026 18:04:03

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015