Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 13 Октябр 2016 Кӯришлар: 2016
Печат

 

dustlikОғир кунингда ўзининг беғараз ёрдамини аямай, қилган яхшилигини ҳеч қачон миннат қилмаган, ёмон кунингда қайғуриб, яхши кунингда ўзингдан-да кўпроқ суюнган кишини ҳақиқий дўстдеса бўлади.

Дўстлик - икки киши ўртасидаги муносабат ҳисобланса-да, худди шундай самимий муносабатларни бутун бошли миллатлар ўртасида ҳам кузатиш мумкин.

Дунёда турли хил элат ва миллатлар яшайди. Уларнинг бир-бирларига нисбатан рафторлари ҳам маълум даражада аниқ. Оқибатлиси  эса, кам.

 У қайси миллат бўлишидан қатъий назар, Парвардигор инсоннинг суврати каби сийратини ҳам жуда гўзал қилиб яратган, аслида.

Инсонни  бошқа мавжудотлардан ажратиб турувчи фарқи - унинг ақл-фаросати, маънавий оламининг гўзаллиги.

dustlik2Ҳеч иккиланмасдан айтиш мумкинки, тарихи қадим- қадимларга бориб туташган  тожик билан ўзбек миллатига мансуб халқлар асрлар бўйи бирга умргузаронлик қилиб келишган. Бошқа туркий халқларга нисбатан ўзбекларнинг тожиклар билан дўстона муносабатлари муаррихлар томонидан юқори баҳоланган.

Бу дўстлик замирида тожик ва ўзбекни боғлаб турувчи ҳаётий ҳақиқат ва воқелик ётади. Дунёнинг бошқа халқларида бўлмаган ўзаро ҳурмат ҳамда дўстона муносабатнинг минг йиллик тарихи бор.

Бу икки миллат минглаб йиллар мобайнида қандай шароит ва муҳитда яшамасин, доимо бир-бири билан елкадош бўлиб келган. Шодон кунларни бирга қутлашиб, қайғули кунларда ҳамдардлик ҳисси ила яшашган.

Ўзбекнинг тобутини тожик, тожикнинг тобутини эса, ўзбек кўтарган...

***

Бу қадимий халқлар орасидаги ўзаро борди-келди ва маданий робиталар шеъриятга кўчган бўлиб, янги жанрларни вужудга келтирган.

Устоз ва шогирдлик анъаналарига жуда қаттиқ риоя этишиб, уни муқаддас билишган. Кибру ҳаво ва манманликни иллат санашиб, ундан ҳазар қилишган. Қалб ороми ва хотиржамлиги улар ҳаётининг мезони бўлган.

 Ширу шакар услубида ёзилган ва аруз вазнидаги ғазаллар бошқа халқлар адабиётида учрамайди. Қайсидир миллатларда бўлиши мумкин. Бироқ бизнинг қардош халқларимиз шеъриятида бўлгани каби ривожланмаган. Шу ўринда Мавлоно Жалолиддин Балхий (Румий)нинг ширу шакар услубида ёзилган бир ғазалини мисол келтириш мақсадга мувофиқ бўларди:  

Донӣ, ки ман зи олам ёлғиз сани севарман,

Гар дар барам наёӣ, андар ғамат ўларман.

Ман ёри бовафоям, бар ман ҷафо қиларсан,

Гар ту маро нахоҳӣ, ман худ сани тиларман.

Рўӣ чу моҳ дорӣ, ман содадил аз онам,

З-он шаккари лабонат як бўса ман тиларман.

Ту ҳамчу шери мастӣ, мани қоним ичарсан,

Ман чў сагони кўят дунболи ту кезарман.

Фармоӣ ғамзаатро, то хуни ман бирезад,

В-арна санинг ишқингда мен бир ёзғур ёзарман.

Ҳар дам ба хашм гўӣ: кетгил менинг ёнимдан,

Ман рўӣ сахт карда(м) наздики ту турарман.

Рўзе нишаста хоҳам ёлғиз сенинг ёнингда,

Сен-ла чоғир ичарман, ҳам ман Қайс бўларман.

Моҳе, чу Шамси Табрез ғайбат намуда гуфто:

Аз ман дигар мапурсед, ман сўйладим, борарман..

dustlik1Тожик билан ўзбекнинг турмуш тарзи бир- бири билан шу қадар уйқашки, улар  бир- бирларини таржимонсиз тушунишади. Икки тилда сўзлашиб, бир хил ўйлашади. Уларнинг юриш туриши ва миллий кийимида мутлақо фарқ йўқ. Булар орасидаги қуда-андачилик, миллатлари тарихи сингари узоқ- узоқларга бориб тақалади.

Тожикчани билмаган бирор ўзбекни, ўзбекчани билмаган бирор тожикни учратиш қийин. Минг йиллар илгари шундай бўлган, ҳозир ҳам шундай ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолаверади. Бу тарихий ҳақиқат кимларгадир ёқмаслиги мумкин. Лекин хоҳласанг, хоҳламасанг-да ҳаёт ҳақиқати - шу.

Бунинг учун ўтган пиру устозларимиз, хусусан, ҳазрати Мир Саид Али Ҳамадоний, Бедил, Саъдий, Рўдакий, Навоий, Жомий, Бобур,Бобораҳим Машраб, Аҳмад Яссавий, Жалолиддин Румий, Умар Хаём, Камол Хўжандий… каби юзлаб боболаримизнинг ҳаёти ва фаолиятларидан миллионлаб  мисоллар келтириш мумкин. Бу зотларнинг гўзал сатрларида намоён бўлган ва жаҳон тамаддунига дахлдор битиклари ҳамон дунё аҳли ҳайратига сабаб бўлиб келаётир. Улар шиори ҳалоллик бўлган. Ҳаётларида ҳалоллик ҳукмронлик қилган. Биз билишимиз ва риоя этишимиз лозим ва улар ишининг давомчиси  сифатида амалга оширишимиз керак бўлган нозик томонлари, аслида, шу.

Менинг бобом ундай, мен фалончининг набирасиман,- деб лоф урмасдан, уларга лойиқ набиралик бурчини адо этишимиз лозим.

Чунки, улардаги имон софлиги, бағрикенглик ва ҳалоллик- адолат уммонидан сув ичган. Битмас, туганмас ва иблис қутқусидан холи бўлган адолат уммонидан...

Аслида дунё маърифати бешигини тебратган бу зотлар, тинчлик ҳамда осойишталик, дўстлик ва биродарликни тараннум этишган. Бир кун жанжал  бўлган жойда қирқ кун барака кўтарилади, - деган нақл ҳам боболар ўгити эканлигини қуйи синф мактаб ўқувчиси ҳам яхши билади.

 Улар, одамийлар, аслида, бир ота  онанинг фарзандлари эканлигини ўз асарларида бот-бот уқтириб келишган. Худди шу ўгитларни ҳаётига татбиқ қила олган тожик билан ўзбек дўстлиги абадий эканлигига шубҳа йўқ. Бу дўстликнинг риштаси мустаҳкам, уни узмоқчи бўлганлар қаттиқ адашишади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти биноси пештоқида ҳазрати Саъдийнинг: Бани одам аъзойи як дигаранд… каби сатрлари биз инсон болаларини дўстликка чорлаб турмайдими?

Худди шундай, бизнинг боболаримизга тегишли ҳикматли сўзларни хоҳлаганча келтириш мумкин. Жаҳон шеъриятида Шарққа хос фалсафий фикрлар европаликларда доимо ҳавас уйғотиб келганлиги сир эмас. Рус классик адабиёти асосчиси Александр Сергеевич Пушкин ва Умар Хаёмнинг ашаддий мухлиси Сергей Есенин каби шоирларнинг Шарқ шеъриятидан илҳомланиб битган ашъорлари кенг китобхонга маълум ва машҳурдир.

Тожик ва ўзбек дўстлиги алоҳида мавзу бўлиб қолаверади.

Собиқ СССР даврида устоз Мирзо Турсунзодага "Ленин ордени" берилган экан. У даврларда Бутуниттифоқ аҳамиятга молик мукофотлар тақдимоти Москва шаҳрида ўтаркан. Устоз Мирзо Турсунзода тақдимотдан сўнг, Ватанга шошиладилар. Айтишларича, бу хушхабардан воқиф бўлган шоирнинг дўстлари - ўзбекистонлик бир гуруҳ шоир ва адиблар у кишини Тошкент поезд вокзалида катта шукуҳу шоҳамот-ла кутиб олишиб, бу мукофот наинки тожик халқи, балки ўзбекларнинг ҳам мукофоти эканлигини чексиз қувонч ва ифтихор билан айтишади. Шундан сўнг, устозни ўн кун мобайнида меҳмон қилишиб, ҳатто, вилоятларда учрашувлар ташкил қилишган экан. Тожик ва ўзбек дўстлиги - сарҳад билмас дўстлик. 

2007 йил Миллат пешвоси муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон Турсунзода шаҳрида янги бунёд этилган, мактабга Алишер Навоий номи берилишини таклиф қилган эди. Очилиш маросимида иштирок этган Давлат бошлиғи, ўзбек  ўқувчиларидан Алишер Навоий рубоийларидан ўқиб беришини сўраган эди. Уларни диққат билан эшитган Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон, Жомий ва Навоий дўстлиги ҳақида гапириб ва бу дўстлик давом этиши лозимлиги борасида таъкидлаган эди.

Давлат бошлиғининг ўзбекларга бўлган бундай ғамхўрлиги унинг дўстпарварлик фазилатини намоён қилади. Бундай эътиборни тожик билан ўзбек дўстлигининг олий намунаси десак арзийди.

Баъзан бошқаларда бўлгани каби, булар орасида ҳам, гина-кудурат ҳолатлари  учраб туради.

Одамга хос фазилатлардан бири, у яқин кишисидан ўпкалайди, гинагузорлик қилади.

Ўпкалаган кишиси яқинлиги туфайли гина-кудуратни тезда унутиб юборади. Бу икки қадимий миллат ўртасидаги баъзи бир тушунмовчиликларни  ҳам шунга қиёслаш мумкин.

Биз, ўзаро дўстлик муносабатида яшаган боболаримиз ҳаётидан ибрат олиб яшашимиз керак экан. Демак, бегона ғояларга амал қилиб яшаш миллий қадриятларнинг йуқолиши билан бирга инсонга манқуртлик либосини кийдириб қўяди. Ҳар бир шахс ўзига инъом қилинган ақл билан бироз тафаккур қилса, замонавий  манқуртликнинг аянчли оқибатларини, нафақат бадиий асарларда, балки ҳаётда ҳам аниқ кўра олади.

Дунёда рўй бераётган нохуш воқеалар худди шу манқуртлик касаллигига чалиниш оқибатида вужудга келаётганлигини дарров илғайди...

***

Бу очунда мавжуд миллатларнинг фидойи ва номдор фарзандлари худди мана шу маънавият булоғидан сув ичишган.

Ватан ва миллат шаънини унинг фидойи ва қобил фарзандлари дунёга танитади…

Бундай фидойи инсонлар, боши берк кўчага кириб қолган миллатдош ва ватандошларини йўлчи юлдуз каби зулумот кўчасидан олиб чиқади.

Бунга дунё тарихидан жуда кўплаб мисоллар келтириш мумкин.

Узоққа бормасдан юртимизда бўлиб ўтган фуқаролар уруши ва ундан кейинги фалажланган бир ҳолат одамларни боши берк бир кўчага олиб кирди, адоғи қоронғи бир кўча. Тожик миллати ва бу ерда яшовчи бошқа халқлар душмани бўлган ватан хоинларининг иши эди бу.

Худди шу каби бузғунчиликка ундовчи номатлуб ишлар кундалик ҳаётимизда ҳам учраб туради. Бундай бузғунчилик характерига эга мақола ёки таг сўзлар, айниқса, интернет сайтлари, баъзи бир оммавий- ахборот воситалари орқали тарқалмоқдаки, бундай адоват қўзғовчи мақолаларни  ўқиркансан беихтиёр уларга нисбатан нафратинг ошади. Айниқса, сўнгги пайтларда ўзбеклар билан тожикларнинг дўстона муносабатларини кўролмайдиган ва  бу икки миллатга, умуман,  алоқаси  бўлмаган ташқи кучлар қутқусига учмаслик айни муддаодир.

Ўтган аср 90-йилларининг ғаламисликка омухта кунлари…

Киндик қони томган -  муққадас бу тупроқнинг илоҳий бир тафти ўзининг фидойи фарзандларини жунбушга келтирганди, ўшанда.

Одамлар, Ватани ҳамда қонуний давлат устуворлиги ва ҳимояси учун оёққа қалққан эди.

 Ватанга - шу муқаддас заминга бўлган муҳаббат, ватанпарварлик ҳисси тожикистонликларни оёқлантирганди.

…Тожикистонда бир тану бир жон бўлган миллатлар орзуси амалга ошганини гувоҳи бўлиб турибмиз. Бугун юртимиз тинч, халқлар дўстлиги устувордир.  Айни дамдаги фаровон ҳаёт, шу барҳаёт дўстлик, биродарлик натижаси ўлароқ кўрилади. Дарҳақиқат, Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг " Очиқ эшиклар сиёсати" ўз долзарблигини вақтида қабул қилинган сиёсат эканлигини исботлаб турибди…

Ҳамма вақт ҳам охирги сўзни халқ айтади. Ва шундай ҳам бўлди. Тожикистоннинг қадимий маърифатга эга, дўстона кайфиятда умргузаронлик қилиб келаётган шарафли халқи ўзига муносиб сардор сайлади. Парвадигорнинг инояти ила халқ адашмасдан ҳукм чиқарди. Давлат бошига келган, худди шу халқ орасидан етишиб чиққан Ватаннинг асл фарзанди Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси- Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти  муҳтарам Эмомали Раҳмон халқ ва миллат  пешволигига лойиқ кўрилди. Тарихий ҳукмларни бир тўда олчоқ оломон эмас, балки халқ чиқаради. Ҳақиқий ҳукм халқ ҳукмидир. 

Ватан бағрида ўзининг асл фарзандларини асрайди. Ётларини эса, сиқиб чиқаради. Улар, қанчалик пинҳона иш тутишмасин, ватанига ва халқига нисбатан қилган хиёнатлари ошкор бўлиб қолаверади. Халқ ўзига хиёнат қилганларни асло кечирмайди. Халқнинг ўзи - буюк, қарғиши буюкдир.  Унда илоҳий бир адолат кезиниб юради. Ота-боболаримиз хоки пойи жой олган бу қаро тупроқ ва бунда яшовчилар учун доимий макон вазифасини ўтайверади. Унинг ҳар бир қаричини кўзингга  суртасан. Сенга саждагоҳ қилиб берилган бу тупроққа ҳурмат кўрсатишда илоҳий бир муҳаббат бор. Хорижга сафар қилган кишининг тезроқ Ватанига, оиласи бағрига қайтгиси келгани каби. Ватан тупроғи кишини оҳанробадай ўзига тортаверади.

Шунинг учун ҳам, Ватан тупроғи муққадас ҳисобланса, не ажаб.

Бундай инсоний унсурларнинг акси ўлароқ, дунёда шундай ёвуз кучлар мавжудки, уларнинг кунлик юмушлари  одамларни бир-биридан ажратиш, улар кўнглига бадбинлик уруғини қадаш билан машғул бўлишдир. Бунга юзлаб мисоллар келтириш мумкин. Бундай ғаддор кучлар обод ерларни вайроналарга айлантириб ташлашади.

Айни дамда қўшни Афғонистон,  Европанинг баъзи минтақалари ва хусусан, Сурияда кечаётган воқеа-ҳодисалар фикримизга далил бўла олади.

Бу қонли саҳна ижодкорлари ерлик одамлар орасида йўқолган дўстлигу биродарлик, мазҳабий келишмовчиликлардан устомонлик билан фойдаланишмоқда. Ўзларининг геосиёсий манфаатлари йўлида тинч аҳоли яшаётган мавзеларни қатлгоҳларга айлантириб ташлашди.  Нақадар жирканч амалларини дунёга намойиш қилишмоқда.

Ислом динига мутлақо алоқаси йўқ тўдалар муқаддас Ислом дини номидан иш кўришмоқда.

 Бунда кечаётган қонли тўқнашувлар натижасида, қариялар, аёллар ва гўдаклар… қисқаси бегуноҳ одамларнинг беҳудага ҳалок ва юз минглаб кишилар доимий яшаш жойларидан ажралиб, хонавайрон бўлишиб, ўзга юртларда қочқин сифатида қабул қилиниши дунёнинг тинчликсевар халқларининг ғазабини келтириши табиий бир ҳолат.

-Сен бировга умр беролмайсанми, демак унинг жонини олишга ҳаққинг йўқ-, деган эди аллома замондошларимиздан бири.

Ҳақ гап, шундай эмасми?!.

Юқорида келтирилган мисоллардан мақсад, Ватандаги тинчлик ва осойишталик қадрига етмоқликдир.

Терроризм ва экстремизм каби ёвузлик омиллари ҳисобланмиш қора кучлар  қилмиши аллақачон дунё аҳлини қўрқув ўлароқ, ларзага келтирди.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси- Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон террорчининг миллати ва дини бўлмаслигини доимо таъкидлаб келади. Умуминсоний характерга эга бу таъкид замирида эса, сиёсий хушёрликка даъват ётганлигини унутмаслик керак.

Ҳеч бир халқ ёки миллат ўзининг жонажон Ватанида бундай ваҳшийликлар юз беришини хоҳламайди. Ва бировларга ҳам раво кўрмайди.

Рўй бераётган нохушликлар олдини дўстлик ва биродарлик каби эзгу амаллар олади. Шундай экан, бутун ер юзида миллатлар ўртасидаги дўстлик йўқолмасин. Бор бўлсин, ДЎСТЛИК!

Ўзбекнинг ширинкалом шоири Эркин Воҳидов айтганидек:

Дўст қидир, дўст топ жаҳонда,

                                    дўст юз минг бўлса оз.

Кўп эрур бисёр душман,

                                    бўлса у бир дона ҳам…

Эркин ШУКУР,

А. Лоҳутий мукофоти лауреати.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

ҚИТЪА БИРИНЧИЛИГИ СТАРТ ОЛАДИ

 

Хитой Тайпэйда мини-футбол бўйича «Осиё чемпионати- 2018» турнирига старт берилади.

Финал босқичи мусобақаларининг «В» гуруҳида иштирок этаётган Тожикистон миллий терма жамоаси қуйидаги таркибда чиқиш қилади:

Дарвозабонлар: Фируз Бекмуродов («ДИСИ Инвест», Муродулло Алиқулов («Сино»).

Муфассал...

ИФТИХОР ДИЛИМДАН ЖЎШИБ КЕТГАНДА…

 

Душанбе дунёнинг гўзал шаҳридир,

Онажон халқимнинг кўрки, фахридир.

Минг йиллик чинорлар саботин сўзлар,

Гоҳ тотли, гоҳ ғамгин ҳаётин сўзлар.

Ойдин кечалари мафтункор, гўзал,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990581

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477776
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3704
4027
21389
7426653
99420
114875
7477776

Сизнинг IPнгиз: 3.138.125.86
Бугун: 23-11-2024 16:58:14

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015