Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 30 Июн 2016 Кӯришлар: 1542
Печат

 

obodonchilikТожикистон Республикаси давлат истиқлолиятининг 25 йиллигига тайёргарлик доирасида мамлакатимизда турли маданий тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг махсус амри билан намунали оила, уй, қишлоқ, маҳалла, шаҳарча, ноҳия, вилоят ва давлат ҳокимияти марказий органини аниқлаш мақсадида республика танлови эълон қилинган.

Айни пайтда бир неча босқичдан иборат мазкур танлов мамлакат шаҳру ноҳияларида кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.

Шамсиддин Шоҳин ноҳиясида ҳам намунали оила, уй, маҳалла ва қишлоқни аниқлаш мақсадида ўтказилган танловнинг ноҳия босқичи якунланди. Ноҳия раиси Зарифзода Почохон Ҳабибулло топшириғи билан ташкил этилган танлов комиссияси бу борада энг яхшиларини аниқлади.

Албатта, мустақиллик шарофати туфайли турмушимиз тобора яхшиланиб, оилалар, уйлар, маҳаллалар ва қишлоқлар ободонлашиб бораётганлиги табиийдир. Танлов шартларидан келиб чиққан намунали оила, уй, маҳалла ва қишлоқни аниқлаш танлов комиссияси Шамсиддин Шоҳин ноҳиясидаги энг намунали учта оилани аниқлади.

Фахрий биринчи ўринни Доғистон қишлоқ жамоатининг Доғистон қишлоғидаги Аскар Қурбонов оиласи эгаллади. Шунингдек, танлов комиссияси иккинчи ўринга Даштижум қишлоқ жамоати Шоҳон қишлоғида яшайдиган Ҳалим Каримов оиласини муносиб, деб топди. Чагам қишлоқ жамоатининг Чагам қишлоғидан бўлган Ато Сармонов оиласига учинчи ўрин берилди.

Энг намунали уйни аниқлашда танлов комиссияси Саричашма қишлоқ жамоатининг Арабо қишлоғида жойлашган Алимурод Раҳмоновнинг уйига биринчи ўринни берди. Иккинчи ўринни Лангардара қишлоқ жамоатининг Вағлел қишлоғидаги Алиаҳмад Ғоибовнинг уйи эгаллади. Шунингдек, учинчи ўринни Нуриддин Маҳмудов номли қишлоқ жамоатидан ўрин олган Хирманжой қишлоғидаги Абдулғаффор Нажмиддинов уйи ишғол этди.

Танлов комиссияси хулосасига кўра, маҳаллалар ўртасида ўтказилган мусобақада Шўрообод қишлоқ жамоатининг Сино маҳалласи энг яхши, деб топилди. Нуриддин Маҳмудов номли қишлоқ жамоатининг Сахи Бегиаҳмадов номли маҳалласига иккинчи ўрин берилди. Маҳаллалар ўртасидаги учинчи ўринга Даштижум қишлоқ жамоатининг Даштижум маҳалласи муносиб кўрилди.

Ноҳия бўйлаб намунали қишлоқ танловида кўпгина қишлоқлар иштирок этган бўлишига қарамай, уларнинг орасида учтаси жуда яхши, деб аниқланди. Булар – Шўрообод қишлоқ жамоатидаги Шўрообод қишлоғи (биринчи ўрин), Нуриддин Маҳмудов номли қишлоқ жамоатидаги Хирманжой қишлоғи (иккинчи ўрин) ва Саричашма қишлоқ жамоати ҳудудидаги Бобо Носиров қишлоғи (учинчи ўрин).

Албатта, энг асосий мақсади ободончиликни тарғиб этишга қаратилган танловга тайёргарлик доирасида ноҳияда бажарилган ишлар кўлами кўзни қувонтиради. Оилалар, уйлар, маҳаллалар ва қишлоқлар ўртасида кечган қизғин мусобақа давомида жуда катта ободончилик ишларига қўл урилди. Уй, маҳалла ва қишлоқлар тозаланиб, кўкаламзорлаштириш ишларига диққат-эътибор кучайтирилди. Бир сўз билан айтганда, Шамсиддин Шоҳин ноҳиясида ўтказилган намунали оила, уй, маҳалла ва қишлоқни аниқлаш танлови якунига етди, ғолиблар аниқланди. Уларга танловнинг келгуси босқичларига йўлланма бериш билан бирга, давлат ҳокимияти Шамсиддин Шоҳин ноҳия ижроия органи томонидан эсдалик совғалари топширилди.

- Азиз Тожикистонимиз давлат истиқлолиятини қўлга киритганлигига 25 йил тўлади, - деди танлов якунига бағишланган тантанали тадбирда сўзга чиққан ноҳия раиси Зарифзода Почохон Ҳабибулло. – Кўҳна тарих қошида унчалик узоқ бўлмаган бу муддат давомида шарафли халқимиз Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигида жуда катта бунёдкорлик ишларини бажарди. Энг асосийси, халқимизнинг бунёдкорона руҳдаги фаолияти давом этмоқда. Шунинг учун ҳам, мустақиллик йилларида босиб ўтилган йигирма беш қутлуғ қадам ҳар биримиз учун жуда катта аҳамиятга эга эканлиги табиий. Байрамга тайёргарлик доирасида намунали оила, уй, қишлоқ, маҳалла, шаҳарча, ноҳия, вилоят ва давлат ҳокимияти марказий органини аниқлаш мақсадида ўтказилаётган республика танловининг ноҳия босқичи ниҳоясига етди. Муносиблар аниқланди, ғолиблар келгуси босқичда қатнашадилар. Энг асосийси, биз ҳар куни танловга тайёргарлик кўраётгандек руҳда яшашга ўрганишимиз лозим. Ишончим комилки, тоғли ноҳиямизнинг аҳолиси келгусида ҳам ҳаётда ободончилик ва бунёдкорликка интилиб яшайдилар…

 

Зубайдулло РАҲМОНОВ,

Искандар МАҲМАДАЛИЕВ.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Белорус Республикаси Президенти Душанбеда

 

14 май, кечки пайт Белорус Республикаси Президенти Александр Лукашенко расмий ташриф билан Тожикистонга келди.

15 май куни олиймақом меҳмонни Миллат қасрида расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Шундан кейин, Белорус Республикаси Президентининг Тожикистон Республикасига расмий ташрифи доирасида Тожикистон ва Белорус ўртасида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтди.

Муфассал...

Ватан ҳимояси – йигитлик ғурури ҳам ифтихори…

 

Ватан - ҳар мавжудот бинога келиб, ўз борлиғи, тақдирини боғлайдиган муборак замин. Муқаддас маъво…

Одам боласининг киндик қони тўкилган тупроқ ишқи, айнан, ўша лаҳзалардан, унинг қони-жонига қоришиб, бутун вужудига сингиб кетади.

Шунинг учун ҳам, инсон зурриётининг қалби мудом ана шу табаррук

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990900

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478227
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4155
4027
21840
7426653
99871
114875
7478227

Сизнинг IPнгиз: 18.227.190.231
Бугун: 23-11-2024 17:30:24

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015