Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Ёвон ноҳияси меҳнаткашлари билан учрашувида сўзлаган нутқида таъкидлаб: - Йигирма беш йил аввал ким эдик, қандай шароитда яшардик, нимамиз бор эди!?. Тожикистондек жаннатмакон ватанимиз борлигидан шукроналар қилиб, унинг янада равнақ топишида ҳар биримиз фаол меҳнат қилмоғимиз шарт.
Тинч ва осойишта ватанимиз шукрини қилиб, миллий ваҳдатнинг қадрига етайлик, - деди.
…Кўҳна ва навқирон юрт: инсон қадами етмаган мангу қорлар қатлами, сукунат… Абадий музликлар қаъридан ўзига хос овоз чиқарувчи енгил шивир… Найзасимон чўққилар этагини тутган пасту баланд қирлар қўйнидаги ҳамишабаҳор далалар узра секин чайқалган шифобахш гиёҳлар манзараси… Овози кўкни тутиб, тоғлар остида шарқираётган дарёлар… Эртанги кун орзусини юракларга жо этиб, бунёдкорлик. Яратувчанлик ишқи билан тер тўкаётган халқ бу – менинг халқим, бу – менинг Ватаним. Бу минг йилликлар тарихи тўридан бошланган авлиёлар макони, донишмандлар, шоирлар дунё китобидан жой олган файласуф олимлар, алломалар авлоди – Ватан!
Не-не кечмишлар гувоҳи, озодлик, эркин яшаш туйғусига талашган мозий майдонидаги қора доғлар, босқинчилик, мутелик, очарчилик каби синовлар шоҳиди бу – менинг Ватаним!..
Шўролар тузимининг равнақи учун ўз ҳиссасини қўшган, ҳалол меҳнати эвазига эришган тўкин-сочинлик, фаровонлик, ўқиш ўрганиш, дунё илмига интилган бу – менинг Ватаним!.. Она-Ватан – оддийгина икки жумла замирини ҳеч хазинага алишмам асло!
Ўтган асрнинг сўнгги йилларида бошимизга тушган оғир кунлар мурғаккина юртим аҳволини, шу юртда келажакка умид билан яшаётган халқим юрагини қанчалар ларзага солган маъносиз қарама-қаршиликлар оқибати юртдошларим қалбидан асло ўчмайди. Чунки мустақиллик, тинчлик, осойишталик бу – муқаддас бойлик.
Вайронага айланиб, парокандалик бўсағасида турган азиз Ватанимни қайта ҳозиргидек кўриш насиби, биз учун анча қимматга тушди. Пароканда халқни бирлаштириш, мамлакатда тинчликни таъминлаш, энг муҳими мустақилликни тўлиқ қўлга киритиш биз учун асрий орзу эди.
Ватан олдидаги бурч инсон учун муқаддасдир. Бу бурчни адо этишда ҳар қандай адолатсизликни енга олиш, Ватанга муҳаббат, аввало, унга самимият, керак бўлса, ширин жондан ҳам кечиб курашишдан иборатдир.
Ватан хоинларининг халқимиз орасига солган низолари асорати ҳали-ҳануз битмаган бўлса-да, бугунги кун истиқболига шукроналар айтиб, элимизнинг ардоқли фарзанди, Тожикистон қаҳрамони, Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмоннинг хизматлари Ватаним тарихига зарҳал ҳарфлар билан битилиши аниқ. Муҳтарам Президентимизнинг ҳар бир фуқароси учун жонини ҳам аямаслиги, айниқса, унинг қочоқларни ватанга қайтаришдаги жонбозлиги олий мақомдир. Жумладан, қўшни Афғонистон Ислом Республикасидан ватандошларимизни юртга қайтариш тадбирлари жаҳон миқёсида олқишланди.
Ватан - нима, демак? Бу ўзининг тарихий ҳаракатини мазкур майдонда камолга етказадиган бус-бутун халқдир. Бу халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажагидир. Чунки ватан мавҳум тушунча бўлмай, ташкилотчиликни, тараққиёт ва маданиятни талаб қиладиган руҳий қудратдир. Ана шу қудратни мамлакатимиз раҳбарининг Ватан учун бахшида этаётгани натижасидир.
Тожикистон минтақадаги тинч ва осойишта фаолият қилаётган, тўлиқ эркинликка эришган давлатлар сафида эканлигини жаҳон ҳамжамияти ҳам аллақачон тан олганлиги қувонарли ҳолдир. Ватанимиздаги барча халқаро миқёсдаги тадбирлар ҳукуматимизнинг Марказий Осиё ва бутун жаҳон давлатларидаги муҳим воқеаларга бефарқ эмаслигини, аксинча, фаол иштирокини Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан ҳам мунтазам қўллаб-қувватланиб келинмоқда. Тожикистондаги фуқаролар урушидан кейинги ўтиш даври юртбошимизнинг оталарча ғамхўрликлари боис, тез орада халқнинг иқтисодий-ижтимоий ҳаёти яхши томонга ўзгара бошлади. Айниқса, қишлоқ хўжалигидаги қийинчиликларни бартараф этиш мақсадида, давлат хўжаликларини кичик фермер ва ижора хўжаликларига айлантирилди. Бу қулайликларни юракдан ҳис этган деҳқонларимиз Президентимиз ғамхўрликларига жавобан фидокорона меҳнат қилиб, халқ дастурхонининг фаровонлигини таъминлашга эришилди. Мамлакатимиз иқтисодий-ижтимоий соҳасида барча бунёдкорлик ишларини жонлантириш, бошқа ривожланган давлатлар билан мустаҳкам алоқалар ўрнатиш уларнинг илғор тажрибаларини ўрганиш, ёш иқтидорларни чет элларда иш ўрганиш каби тадбирларни тўғри йўлга қўйиш ҳукуматимизнинг асосий вазифаларидан бири эди. Тожикистонда тараққиётнинг тўғри ва ҳаққоний йўлини танлаш, шунингдек, кадрлар сиёсати муҳим вазифалар ҳисобланади.
Муҳтарам Президентимизнинг ҳар йили зиёлилар билан жонли мулоқоти анъана тусига кириб, унда мамлакат ривожида олимларнинг, ўқитувчиларнинг ўрни алоҳида аҳамиятга эга эканлиги исботланмоқда.
Президентимизнинг сўнгги Паёмида ҳам маданият ва илм-фанни жаҳоннинг илғор тараққиёти даражасига кўтармасдан мамлакат келажагини порлоқ кўришни орзу ҳам қилмаса бўлади, деб таъкидлагани исбот талаб қилмайдиган ҳақиқатдир. Зеро, илмий ғоялар дунёсида ҳам худди ҳаётнинг ўзидаги каби тараққиёт ва ҳақиқат дарров ғалаба қозонавермайди: бунинг учун курашиш, барча кучларни сафарбар этиш, тўхтовсиз мақсадга интилиш ва шижоат кўрсатиш, ўзининг ҳақлигига ва ғалабага қаттиқ ишонч зарурдир. Чунончи, улуғ рус олими М. В. Ломоносов таъкидлаганидек: - «Фан ҳақиқатни равшан англашда ақлнинг пешаси, ҳаётнинг покиза қувончи, ёшликнинг шарафи, кексаликнинг таянчи, шаҳарлар, қалъалар меъмори, бахтсизликда қўрғон, бахтли кунда эса, безак, ҳамма жойда содиқ ва ажралмас йўлдошдир».
Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг мактаб, маориф соҳасини тубдан ислоҳ қилиш ҳақидаги фармонлари ҳам ўз вақтида бажарилган ишлардан бири бўлиб, мамлакатимизда таълим муассасаларини тўлиқ компютерлаштириш режаси муваффақиятли ижро этилди. Шунингдек, истиқлолиятимизнинг дастлабки йилларидаёқ муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси билан қишлоқ қизларини олий ва ўрта махсус ўқув юртларига «Президент квотаси» асосида жалб қилиш ҳам ўз самарасини бериб, юртимизнинг узоқ қишлоқларидан минглаб қизлар олий ва ўрта махсус ўқув юртларида таълим олмоқда.
Билимнинг ўзи кифоя эмас, уни қўллай билиш керак. Истакни ўзи етмайди уни рўёбга чиқармоқ лозим. Чунки, юртбошимиз фикрлаш салоҳияти, ўз касбининг маҳоратини чуқур эгаллагандагина ўз ишининг самарасини кўра олишини кўп бор таъкидлайди.
Буюк ватанпарварлик соҳиби бўлиш учун жамиятда аёлнинг, онанинг ўрни нақадар муҳимлигини таъкидлаб, Президентимиз ўзининг жамиятда аёлнинг ўрни тўғрисидаги фармони билан мамлакат тараққиётини аёлларсиз тасаввур қилиш мушкуллигини исботлади. Бу борада ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Зеро, аёлга муносабат – номус, шарм-ҳаё, адаб ва олийжанобликнинг энг нозик ўлчови, раҳмдилликни тарбиялашнинг олий мактабидир. Буюк немис танқидчиси Генрих Гейне таъкидлаганидек: «Аёлларни севинг ва иззат қилинг, улардан фақат юпанч эмас, балки илҳомингизга куч, маънавий ва ахлоқий қобилиятингизни икки баравар оширувчи қудрат ахтаринг».
Боболаримиз таъбири билан айтганда, ўз Ватанингнинг ҳақиқий фарзанди бўл, қадрдон тупроқ билан чамбарчас боғлиқлигини теран ҳис қил, унга фарзандларча муносабатда бўл, ундан нима олсанг, юз ҳисса ортиғи билан қайтар, чунки, бу азиз Ватан биздан кейинги авлодларнинг ҳам муқаддас макони бўлишини асло унутмаслигимиз керак. Мазкур ғоянинг нақадар ҳақ эканлигини ҳис этган бугунги Ҳукуматимиз ва шахсан Миллат пешвоси Эмомали Раҳмон мамлакатимизнинг барча гўшаларида порлоқ келажакни кўзлаб, турли саноат ва техника корхоналари қуриш ишларини кун сайин авж олдирмоқда. Чунки доно раҳбаримиз таъкидлаганидек жаҳон тараққиёти майдонига даъвогар бўлмоқ учун нафақат халқ хўжалиги, балки, маданият, саноат, савдо сотиқ ички ва ташқи бозор талабларига жавоб бера оладиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоғимиз керак. Бу борадаги амалга оширилаётган ишларнинг сифати, бажарилиш муддати қисқа кунлар ичида фойдаланишга топширилмоқда.
Кейинги йилларда чет эл сармояларини киритиш ишлари фаол бажарилиб, махсус лойиҳа асосида Душанбе-Ваҳдат-Ёвон-Хатлон-Кўлоб темир йўл қурилиши ишлари бошлаб юборилади. Тожикистон тарихида бу иншоот унутилмас бўлиб қолиши аниқ. Шунингдек, юртимиз иқтисодиёти жаҳон бозори муносабатларига чиқа олишини таъминлайди.
Сўнгги йилларда мамлакатимиздаги саноат ва қурилиш иншоотларининг жадал суръатлар билан амалга оширилаётганлиги, жумладан, халқимизни маҳаллий қурилиш маҳсулотлари билан таъминлаш учун турли корхоналарнинг ҳам барпо этилиши қувонарли ҳолдир. Саноат соҳасидаги ишларни биргина Ёвон ноҳияси мисолида оладиган бўлсак, истиқлолиятнинг ўн йиллиги арафасида ишга туширилган «Экстра» ош тузи заводи, кейинчалик тўқимачилик комбинати, цемент ишлаб чиқариш заводи, паррандачилик фабрикаси, бир неча пахта тозалаш, пахтани қайта ишлаш заводлари, шунингдек, сут маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари аллақачон халқимизга шу билан бирга четга ўз маҳсулотларини сотиш билан машғул. Бу билан ноҳиямизнинг минглаб ёшлари доимий иш жойлари билан таъминланди.
Ватан ва халқ фаровонлиги йўлида олиб борилаётган ана шундай улуғвор ишлар бевосита Президентимизнинг ғамхўрликлари асосида амалга оширилмоқда.
Йўл қуриш, шаҳар ва қишлоқларни обод қилиш қадимдан энг савобли ишлар сирасига кирган. Мамлакатимиз истиқлолияти туфайли қурилган янги йўллар жаҳон стандартларига жавоб беришлари билан ҳам ажралиб туради, шунингдек, эски йўлларни ҳам сифатли таъмирлаш ишлари муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, «Истиқлол», «Шаҳристон» ва «Хатлон» туннеллари жаҳон миқёсидаги стратегик иншоотлар сирасига киради. Юртбошимизнинг бу улкан ишларни амалга оширишда ташқи сармояларни жалб этишлари алоҳида эътиборга лойиқ.
Бу равон йўллардан ўтган ҳар бир йўловчи, аввало, Президентимизга ва йўлсозларга айтадиган тасанноларининг ўзи ҳам бир улуғ мартабадир.
Буюк инглиз файласуфи Жон Лакк қуйидаги фикрини гўё муҳтарам юртбошимизга атаб айтгандек: - «Ҳақиқий мардлик ҳеч бир кулфат ва хатарларга қарамай, ўзини хотиржам тута билиш ва вазминлик билан ўз бурчини адо этишда намоён бўлади».
Адолатпеша, халқ бахт-саодатининг улуғвор негизига қурилган ёш мустақил юртимиз ва унинг адолатпарвар Ҳукумати амалга ошираётган муқаддас вазифалар билан фахрланмоқ, унинг қадрига етмоқ, нақадар, жозиба эканлигини чин қалбдан ҳис этасан, киши. Чунки тинч ва осойишта юртимизда ҳукуматимиз эркинликка катта йўл очиб берди.
Муҳтарам Президентимизнинг юртимиздаги қариялар уйларига, мактаб-интернатларга, етимларга кўрсатиб келаётган ғамхўрликлари алоҳида таҳсинга сазовордир. Чунки мамлакатимиздаги тадбиркор ва ишбилармонларни ана шундай савоб ишларга даъват этиш ҳам бир муқаддас маъводир.
Мутафаккир шоир Шайх Саъдий таъкидлаганидек:
-Агар қайси мамлакатда ғариб хўрланур,
У хил мамлакат тез вайрон бўлур.
Юртимиз раҳнамоси эса, ҳар бир байрамларда, хайрия тадбирларида ғариблар ҳолидан шахсан огоҳ бўлиб халқни уларнинг кўнглини олишга чорлайди.
Муҳтарам Президентимиз мустақил Ватанимизнинг порлоқ келажагини тўғри талқин қилишда давлат тилининг равнақи, унинг мустаҳкам меъёрини ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлаб, дастлабки кунларданоқ юртимиз олиму зиёлиларига мурожаат этиб, бу борадаги асосий вазифаларни белгилаб берди. Чунки тилда халқнинг бор-йўғи, унинг буткул ватани гавдаланади. Тил халқнинг ўтмиши, ҳозирги ва келажак авлодини буюк бир яхлитликка, тарихий жонли жипсликка айлантирувчи энг ҳаётий, энг бой мустаҳкам воситадир.
Ҳукуматимиз юрт манфаати учун юксакликлар узра илдам одимлашда ёшларнинг ўрнини алоҳида таъкидлаб, уларга берилаётган имтиёзлар, айниқса, таҳсинга сазовордир.
Ёшлик ўзининг олижаноб ташаббуси, софдилликка, адолатга, башарий ҳақиқатга бевосита интилиши билан тараққиётнинг буюк кучларидан бирини ташкил қилади. Президентимиз навбатдаги Паёмида ҳам ёшларнинг жамиятдаги ўрни ҳақида гапириб, уларнинг чексиз имкониятларини аниқ кўрсатиб ўтди: - «Ёшлар эртанги куннинг асосий куч-қудратидир».
Тожикистон Республикаси Президенти Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг халқ ва Ватан олдидаги буюк хизматларини қадрлаш, бу олий неъматларни кўз қорачиғидек асраб-авайлаб келажак авлодга етказиш муқаддас вазифамиздир. Зеро, Мир Алишер Навоий таъкидлаганидек:
-Подшоҳ мулк баданининг жонидир,
Ва кўнгил бадан мулкининг султонидир.
Ҳайтали Боев,
Ёвон ноҳияси.
Мен бу китобни қандайдир иш билан чиқиб, болохонамизнинг бир бурчагида ўтган йиллар мобайнида ғарам-ғарам қилиб тоғдай уюб ташланган эски журналлар орасидан топиб олган эдим. Худо ҳаққи, тан олишим керак, бу яқин ўрталарда дўстларим айтгандай таниқли китоб жинниси бўлсам-да, бундай аянчли қисмат парчалари битилган китобни ҳали туғилиб қўлга олмаган эдим. Китоб кўп вақтлардан бери сақланиб келинганлиги боис муқовалари сичқонларга ем бўлиб,
Муфассал...
9 май куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон 1941-1945 йиллар Улуғ Ватан урушида эришилган Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан пойтахтнинг «Ғалаба боғи» ёдгорлик лавҳаси пойига гулчамбар қўйди.
Бу маросимда мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонга Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Миллий мажлиси Раиси, Душанбе
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015