Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг 2015 йил 27-31 июл кунлари Тоғли Бадахшон мухтор вилоятига қилган сафари доирасида кўнгилдан кечган ўйлар
Тоғли Бадахшон мухтор вилояти ҳақида гап кетганда, беихтиёр киши хаёлига унинг марказдан узоқлиги ва унга элтувчи йўлларнинг ўта оғир ҳолатда эканлигидан маданият остонасида қолган, деган андиша пайдо бўлади.
Хусусан, бу ўлкани бирор марта ҳам кўрмаган киши хаёлидан, бу ерда музлигу совуқ, тоғ эчкиси-ю қўтос ва иссиқ сувлардан ташқари бирор-бир неъмат бўлмаса керак, деган фикр ўтади. Худди шундай ўринсиз фикрлар кўпчилик одамларни Бадахшонга сафар қилишларидан тўхтатиб қолади. Бунинг натижасида эса, бугунги кунда Тожикистоннинг бошқа минтақаларида яшовчи кишиларнинг кўпчилиги Бадахшонни ўз кўзлари билан кўрмаган. Лекин…
Носир Хусрав жуда ўринли таъкидлайди:
Эшитган ҳар сўзга ишонаверма,
Ҳеч замон эшитган кўргандай бўлмас.
Ҳурматли Президентимиз Эмомали Раҳмоннинг олиб бораётган оқилона сиёсати натижаси ўлароқ, бизнинг миллий байрамларимиз – Миллий бирлик ва тотувлик, Истиқлол ва Наврўз байрамларида турли соҳа вакилларини байрамни нишонлаш учун мамлакатимизнинг турли минтақаларига юбориш одат тусига кирди. Бундай тадбирлар баҳонасида бир минтақа вакиллари бошқа минтақани ўз кўзлари билан кўради. У ернинг халқи билан яқиндан танишади. Натижада эса, ўша жой ҳақида ўзларида ҳақиқий таассурот пайдо қилади.
Бундай улкан ташаббуслардан бири – 2010 йилда Миллий бирлик байрамининг 13 йиллигини нишонлаш учун икки мингдан ортиқ юртдошларимиз Бадахшонга сафар уюштиргани бўлди. Бу муҳим сиёсий тадбир шарофати ўлароқ юзлаб ватандошларимиз Тоғли Бадахшон мухтор вилоятининг шаҳру ноҳияларини кўздан кечиришди. Оддий одамлар уйида бир неча кун меҳмон бўлишди. Бадахшонликларнинг уй қуриш ва меъморчилик, шаҳарда истиқомат қилиш маданияти, куй-қўшиқ, рақс, иқлим, турмуш шароити ва маҳаллий халқнинг хулқ-атворлари билан яқиндан танишдилар. «Меҳр кўзда» деганларидек, улар бу сафар доирасида Бадахшон ва бадахшонликларни кўришди, шу боисдан ҳам, бу жойнинг халқига меҳр қўйиб, кўнглидаги муҳаббатларини фарзандлари ҳамда қариндош-уруғлари, қўни-қўшнилари билан баҳам кўришди.
Ўша кунларда бўлиб ўтган учрашувлардан бирида Президентимиз ҳақли равишда таъкидлаганларидек, Совет даврида биринчи ва олий даражали раҳбарлар у ёқда турсин, ҳатто ҳукуматдаги иккинчи ва ундан пастроқ бўлган раҳбарлар ҳам Бадахшонга сафар қилишдан ўзларини тийишарди.
Тоғли Бадахшон мухтор вилояти ва республикамизнинг баъзи тоғли минтақаларида яшовчиларнинг умумжаҳон тараққиётидан ортда қолганликлари уларнинг норозилигига сабаб бўлганди. Бу нарсанинг қандай оқибатга олиб келганлигини эса, ХХ аср охири ва XXI аср бошларида рўй берган фожиа мисолида ўз кўзимиз билан кўрдик. Мамлакатнинг тенгсиз ўсиб бориши бу минтақа аҳолисида агар сиёсий қудрат бизнинг минтақамиз вакиллари қўлида бўлса, биз ҳам завод, фабрика ва боғу бўстонларнинг эгаси бўламиз, деган фикрни уйғотди. Халқнинг бундай маҳаллийчилик вазиятидан бизнинг давлату миллатимизни кўролмайдиган баъзи гуруҳ ва партиялар усталик билан фойдаланишди ва натижада тараққиёт ўрнига бир-биримизнинг қонимизни тўкиш билан овора бўлдик. Шунингдек, барча бойлигимизни ҳам ўз қўлларимиз билан талон-тарож қилишларига имкон яратиб бердик.
Келинглар, қўлимизни кўксимизга қўйиб, урфиятда айтганидек, қийшиқ ўтирсак ҳам тўғри сўзлайлик. Айтинглар-чи, бугун менинг бадахшонликларим гўшт, нон, мева-ю сабзавот, қурилиш моллари, кийим-кечак ва бошқа кундалик турмушлари учун керак бўладиган маҳсулотлар борасида бирор қийинчилик сезаяптими? Совет даврида фақатгина Хоруғ шаҳрида бозор бор эди, холос. У ҳам бўлса, 80-йиллар охирида қурилганди. Ҳозирги пайтда эса, вилоят марказининг ўзида бир нечта савдо маркази ва катта бозор, бир нечта замонавий чойхона, ошхона, ресторан ва меҳмонхоналар фаолият юритмоқда. Бунинг натижасида эса, Хоруғ давлатдан дотация олувчи шаҳардан даромад келтирувчи шаҳарга айланди. Аксарият ноҳияларда кўп қаватли бинолар, савдо марказлари ва ички ҳамда чегара олди бозорлари қурилди. Бу эса, нафақат вилоят, балки республика учун ҳам улкан иқтисодий аҳамиятга эга. Панж дарёси устига қурилган бешта кўприк Тожикистонимиз жануби-шарқини коммуникацион боши берк кўчадан чиқариб, йилдан-йилга озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда катта аҳмият касб этиб бормоқда. Душанбе-Кўлоб-Хоруғ-Қулма автомагистрали қурилиб, қайта таъмирдан чиқарилди. У ҳақиқатдан ҳам мамлакат иқтисодиётининг муҳим тармоғига айланди. Унинг воситасида ҳар куни минглаб тонна маҳсулот Хитой ва Афғонистон мамлакатларидан арзон нархда юртимизга келтирилмоқда. Тожикистон экспорт иқтидорининг ўсиши билан мазкур автомагистрал йўлининг аҳамияти янада ошишига ишончимиз комил. Шу билан Бадахшон нафақат Тожикистон, балки қўшни мамлакатлар учун ҳам олтин дарвозага айланади ва Президентимиз Эмомали Раҳмоннинг бу таъбири ўзгача маъно касб этади.
1997 йилга қадар Тожикистон телевидениеси кўрсатувларини кўриш имконияти бўлмаган вилоятда бугун нафақат республикамиз марказий телевидениелари, балки чет эл телеканалларини ҳам томоша қилиш имконияти мавжуд. Энг чекка қишлоқларда ҳам дунё билан алоқа ўрнатадиган телефон ва интернет тармоғи борлиги кишини қувонтиради, албатта.
Бугун бадахшонликлар дастурхони мамлакатимиз бошқа минтақалари аҳолиси дастурхонидан қолишмайди. Саккиз ой қор ва совуқ ҳаво қуршовида бўладиган ўлка халқининг дастурхонидан бугун йилнинг тўрт фаслида ҳам мева-ю сабзавот, турли ичимликлару шарбатлар ва барча турдаги овқатларни топиш мумкин. Бундай неъматлар фаровонлигини бундан йигирма йил олдин, ҳатто, Бадахшоннинг биринчи раҳбарлари ҳам орзу қилолмасди. Бундан йигирма беш йил илгари қишлоқларда фақат бир ёки икки уйнинг усти тунука ёки шифер билан ёпилган эди, холос. Бугун эса, чекка-чекка қишлоқлардаги уйлар ҳам янги ва замонавий тарзда қурилган бўлиб, энг сўнгги турдаги тунука ва шиферлар билан ёпилган. Шифердан қарийбки, фойдаланмай ҳам қўйишди. Ўн-ўн беш йил олдин одамлар автомобил воситалари бўлмаганлиги сабабли, бир қишлоқдан бошқасига пиёда борарди. Ҳозир эса, йўловчилару молларни ташиш учун турли русумдаги автомобиллар эрта-ю кеч одамлар хизматига шай турибди.
1992 йилдан 2000 йилга қадар хоруғликлар бир кеча-кундуз мобайнида тўрт соат электр токи олишарди, холос. Вилоятдаги бошқа кишилар бу неъматдан мосуво эдилар. Ҳозирги пайтда вилоятнинг тўқсон фоизи электр токи олади ва ҳатто, уни қўшни мамлакат қишлоқларига экспорт ҳам қилади. Яқин келажакда «Себзор» ва «Санобод» ГЭСларининг қуриб битказилиши билан Бадахшон нафақат ўзини электр токи билан таъминлайди, балки ундан Рашт ва хатлонликлар ҳам баҳраманд бўлишади.
Мустақилликка эришгунга қадар Бадахшонда атиги иккита – техник ва тиббий касб-ҳунар билим юртлари бор эди. Эндиликда мазкур таълим муассасалари қаторида ҳар йил Хоруғ Давлат университетини юзлаб талабалар битиради ва 2017 йилда вилоят марказида Марказий Осиё Халқаро университети қуриб, фойдаланишга топширилади. Бу билан эса, Хоруғ ҳақиқий талабалар шаҳрига айланади. Бугунги кунда юзлаб бадахшонлик ёшлар дунёнинг Европа, Америка, Россия, Украина, Малайзия, Корея, Ҳиндистон каби давлатларнинг нуфузли ва машҳур олий таълим муассасаларида таҳсил олмоқда. Уларнинг ота-оналари бундай шароитлар яратилишини умуман тасаввур ҳам қилолмасди.
Бадахшоннинг тараққиёт йўлида эришган барча ютуқларини битта кичик мақолада ёритиб бўлмайди, албатта. Таъкидлаб ўтиш ўринлики, буларнинг барчаси бизнинг азиз Ватанимизда ўн-ўн беш йиллик тинчлик ва бирликнинг барқарорлиги боис вужудга келган. Бу тинчликнинг бошида эса, мамлакатимиз Президенти Эмомали Раҳмон турибди. Унинг донолик ва жасурлигу ватанпарварлик ташаббуслари шарофати билан юртимиздаги ички уруш алангаси ўчирилди ва бунёдкорлигу яратувчанлик давлат ва ҳукумат сиёсатининг асосига айланди. Миллат қаҳрамон фарзандининг буюклиги шундаки, энг оғир вазият, яъни Бадахшон ҳукуматга мухолиф кучлар қароргоҳига айланган пайтда, ўз жонини хатарга қўйиб, қуролланган кишилар гуруҳини тинчлик ва барқарорлик йўлида бирлаштириш ва Тожикистоннинг эртанги ёруғ келажагига бўлган умид учқунларини уйғотиш мақсадида бир неча марта Хоруғ ва вилоят ноҳияларига сафар уюштирди. Энди тасаввур қилинг, агар ўша пайтда Эмомали Раҳмон Бадахшонга сафар қилмаганида халқ умидсизлик гирдоби ва руҳий инқироздан чиқиб кета олармиди? Агар мазкур сафарлар уюштирилмаганида, қуролли гуруҳлар ўртасидаги кейинги музокараларга йўл очилармиди? Йўқ! Йўқ, албатта!!!
Давлатнинг янги сайланган сарвари учун Бадахшон «ўгай фарзанд» эмасди, балки Бадахшон Хатлон, Суғд ва Рашт қатори азиз ва мўътабар эди. Биз у кишининг 2012 йилдаги Хоруғ шаҳрида сўзлаган нутқида вилоятда гиёҳванд моддаларнинг тобора ортиб бораётганлигидан ташвишланиб, оталардек, «миллат генофондини асранглар!» - деганининг гувоҳи бўлдик.
Мазкур ва мамлакатимизнинг бошқа турли минтақалари ҳамда вилоятлари тараққиёти учун қилаётган ташаббусларини далил келтириб, муҳтарам Эмомали Раҳмон бирор-бир минтақанинг вакили эмас, у тожикистонлик ва Тожикистоннинг барча минтақаларига бир хил хизмат қилмоқда, дея оламиз.
Бу буюк шахсият одамлар зеҳнида ўрнашиб қолган тарафкашлик ва маҳаллийчилик каби фикрларни синдириб, Миллат пешвосининг олий намунасини намоён этди. Ўзининг сабри ва қийинчилик билмаслиги боис, асрлардан буён тожик миллати бирлигига рахна солиб келаётган бир неча тўсиқлару тўғонларни таг-томири билан қўпориб ташлади.
Бадахшонга уюштирган ўтган йилги иш сафарида нафақат бадахшонликлар, балки бутун мамлакат халқи бошқача бир нарсани ҳис этди. Бу ҳиссиёт барча тожикистонликларнинг ҳақиқатдан ҳам биродару бирликлари тантанасидан олинган лаззат эди. Буни эса, бундан 23 йил муқаддам Тожикистон Олий совети янги сайланган Раиси Эмомали Раҳмон йўлга қўйган эди! Мен ҳам бошқалар қаторида мазкур сафарга доир билдирилган барча фикрларни интернет ижтимоий тармоқлари орқали мутолаа қилдим. Ишонасизми, бу сафар борасида, ҳатто, мухолифлар ҳам кескин гап айта олмади. Чунки сел келишидан зарар кўрган бадахшонликлар ўзларининг сарварларини ўзгача самимият билан қарши олишди. Барча қийинчилигу масалаларини ўртага ташлашди ҳамда ўзларининг барча саволларига аниқ ва тўлиқ жавоб олдилар.
Улар ўзларининг фазлу буюкликларини бу сафар ҳам сақлаб қолдилар. Устод Рўдакий айтганларидек:
Эл бошига бало ёғилса агар,
Донишманд шоҳ меҳри ани даф этар.
Ўқувчилар диққатини фақат 2015 йилнинг 31 июлида «Озодий» радиосида эълон қилинган бир мақолага нисбатан кўрсатилган эътирозга қаратмоқчиман:
«Раҳмат Сизга, Жаноби олий!
Биз, Бадахшон ёшлари, Сиз муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг арзирли ва оталардек қилган хизматларингизни ҳеч қачон унутмаймиз. Чунки Сизнинг ташаббусингиз билан Рамазон ойида хайрия ёрдами, жумладан, озиқ-овқат ва кийим-кечак каби маҳсулотлар бизнинг ўлкамизга юборилди.
Барчага маълумки, тинимсиз ёмғир ёғиши оқибатида Шуғнон ноҳияси қишлоқлари зарар кўрди, ўнлаб истиқомат уйлари сув тагида қолди. Сизнинг топшириғингиз билан Ҳукумат вакиллари зарар кўрган халқнинг аҳволидан бевосита хабар олди. Сиз совуқ кунлар келгунга қадар зарар кўрган аҳоли истиқомат уйлари билан тўлиқ таъминлансин, дея таъкидладингиз. Сиз доимо биз – тожикларнинг соябонимиз бўлишингиз учун дуо қиламиз!
Эҳтиром билан, бадахшонлик бир гуруҳ ёшлар».
«Биз Бадахшоннинг Барсем қишлоғи аҳолиси Кўлоб ёшларининг беғараз ёрдамлари учун ўзимизнинг чексиз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Улар биз учун оғир кунларда биринчилардан бўлиб, биродарлик меҳру муҳаббати ўлароқ кундалик рўзғор учун керак бўладиган маҳсулотлар билан ёрдамга етиб келишга улгурдилар.
Ташаккур! Офарин сизларга, биз сизларнинг биродарона ғамхўрликларингизни ҳеч қачон унутмаймиз».
Бундай миннатдорчиликлар зарар кўрган аҳолига ёрдам қўлини чўзган бадахшонликлар ва Тожикистоннинг барча минтақаларидаги аҳолига етказилди. Буларнинг барчаси эса, ижтимоий тармоқларда ёритиб борилди.
Ато МИРХОЖА.
«Бадахшон» газетасининг 2016 йил, 14 апрел сонидан таржима.
Халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш мақсадида, «Тожикистон катта ёшдагилар таълим маркази» давлат муассасасининг Кўлоб шаҳри бўлими қошида уч ойлик қисқа муддатли ўқув курслари йўлга қўйилди. Бу ерда таълим олувчиларга тикувчилик, зардўзлик, қуроқ тикиш, атлас тўқиш, игна билан матога гул, кўрпача тикиш ва бошқа миллий ҳунарлар ўргатилмоқда.
Муфассал...
9 июн куни Қозоғистон Республикасининг Остона шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар давлат бошлиқлари Кенгаши саммити бўлиб ўтди. Унинг ишида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ҳам иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015