Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 31 Март 2016 Кӯришлар: 3092
Печат

 

xoАслида қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассиси бўлишимга қарамай, ёшлигимдан газета-журналлар, ўқиш-ўрганиш, маънавиятга қаттиқ меҳр қўйганман. Шунинг учун бўлса керакки, ёшим етмишга бориб қолган бўлса-да, газета-журналлар билан мунтазам алоқадаман. Айниқса, севимли газетамиз – «Халқ овози»нинг ҳар бир сонини интиқлик билан кутаман. Мақолаларни ўқийман, янгиликлар билан танишаман, бадиий битиклар мутолааси жону дилим.

Барчага маълумки, ўтган йили Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ташаббуси билан мамлакатимизда «Оила йили» эълон қилинди. «Оила йили» тадбирлари доирасида жуда кўплаб ибратли, тарбиявий, ахлоқ-одоб мавзусидаги муҳим аҳамиятга эга бўлган тадбирлар ўтказилди. Албатта, ҳар қандай эзгу ташаббус самара беради. Мамлакатимизда ўтказилган «Оила йили» тадбирларининг самаралари, аллақачон, ҳаётимиздан ўрин олаётганлиги қувончлидир.

Халқимизнинг табаррук минбари – «Халқ овози» газетаси саҳифаларида ҳам Президентимизнинг бу ташаббуси қўллаб-қувватланиб, йил давомида бу мавзуга бағишланган жуда кўп ўқимишли, сермазмун ҳамда ибратли мақолалар бериб борилди. Газета таҳрир ҳайъатининг яна бир хайрли амали «Оила йили»га бағишлаб мақолалар танлови эълон қилгани эди.

Мен севимли газетамизнинг муштарийси сифатида танловга юборилаётган мақолалар билан зимдан танишиб бордим. Улар бир-биридан ўқимишли, сизу бизнинг замондошларимиз, ибратли оилалар ҳаётига бағишланганлиги билан диққатни жалб этарди. Ишончим комилки, танлов рукни остида чоп этилган мақолаларнинг ҳар бири ёшларимизга ҳаёт мактаби бўла олади. Ёшлигимдан у-бу нарсаларни қоралаб, газеталарда чоп этиб юрганлигим боис, мен ҳам газета эълон қилган танловга мақола ёзишга қарор қилдим.

Тожикистон қишлоқ хўжалиги олийгоҳининг агрономлик факултетини ўтган асрнинг 60-йиллари  тугатиб, биз – бир гуруҳ ёшлар мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари сифатида катта ҳаётга қадам қўйганмиз. Мақола ёзишдан аввал мен муносиб қаҳрамон танламоқчи бўлдим. Ва беихтиёр олийгоҳда бирга ўқиган курсдошим, Турсунзода ноҳияси қишлоқ хўжалигининг етук мутахассиси, «Намуна» деҳқон хўжалиги собиқ раиси Бегмаҳмад Абдураҳмонов оиласига тўхталдим. Чунки биз у киши билан яқин эллик йилдан буён биргамиз. Унинг ўзи, оиласи, фарзандлари яқиндан таниш, элу юрт олдидаги хизматлари, бажарган ишлари менга беш панжадек маълум.

xo1Дўстимиз ва унинг оиласи ҳақидаги «Муҳаббат қасридаги саодат» номли мақоламни танловга, деб редакцияга олиб бордим. Мақолага газетада кенг ўрин берилиб, дўстимиз ва унинг умр йўлдошининг суратлари ҳам чоп этилганлигини кўриб, жуда қувондим.

Наврўз байрами арафасида менга редакциядан қўнғироқ қилишди ва мақолам танловда фахрли ўринга сазовор, деб топилганлигини айтишди. Мен танлов комиссиясининг якуний мақоласини ўқиб, бу тўғрида билгандим ва қадрдон редакцияга бориб-келишни ният қилдим. Айтилган вақтда «Халқ овози» газетаси бош муҳаррири Ёқубжон Абдуманонзода кабинетига кириб бордим. У ерда газета ходимларидан ташқари менга ўхшаш меҳмонлар ҳам бор эди. «Совет Тожикистони» газетаси пайтидан қадрдонлашиб кетган тенгдошим, таниқли ёзувчи Сулаймон Эрматовни бу ерда кўриб, жуда қувониб кетдим.

Газета бош муҳаррири барча танлов иштирокчиларини Наврўз байрами билан табриклаб, танлов иштирокчиларига «Халқ овози» газетасининг Ифтихорномаларини топширди. Мен ҳам таниқли ёзувчилар Ўринбой Усмонов, Сулаймон Эрматовлар қаторида фахрли иккинчи ўринга сазовор бўлганлигим учун Ифтихорнома ва телевизор билан тақдирландим.

Ажойиб иш бўлди. Бу тадбир менга собиқ «Совет Тожикистони» газетаси редакциясини эслатди. Ўтган асрнинг 80-йилларида «Совет Тожикистони» газетаси қошида шундай тадбирлар жуда кўплаб ўтказиларди ва уларга жойлардаги жамоатчи мухбирлар ҳам жалб қилинарди. Мукофотни олар эканман, газета таҳрир ҳайъати, менинг мақоламга муносиб баҳо берган танлов кимиссиясига миннатдорчилигимни билдирдим. Кўз ўнгимдан эса, ўша ўтган асрнинг саксонинчи йилларидаги редакция ва унинг ходимлари кетмасди. Муҳим саналарга бағишлаб танлов ўтказилиши - жуда хайрли ташаббус ва эзгу амал. Отахон газета редакциясида фаолият қилаётган журналистларга омадлар ёр бўлсин.

Ҳаётимда жуда кўплаб мукофотлар олганман. Республикада хизмат кўрсатган ходим, республика аҳамиятидаги шахсий нафақахўрман.

Аммо… Севимли газетамиздан олган Ифтихорнома мен учун жуда азиз, қадрлидир…

Газета бош муҳаррири кабинетидан чиқиб, «Халқ овози» газетаси музейига кирдик. Кичкина музейда  газетанинг деярли 90 йиллик тарихи жамланганди. Айниқса, Тожикистон Қаҳрамони, ўтган асрнинг 30-йилларида «Совет Тожикистони» газетаси бош муҳаррирлиги вазифасини бажарган Бобожон Ғафуровнинг йирик портретлари музейга жуда ярашган. Газета таҳрир ҳайъатининг музей ташкил этишлари бу ерга ташриф буюрган ҳар бир муштарийга олам-олам илҳом улашишига аминман…

Жорий йил азиз Тожикистонимиз истиқлолиятни қўлга киритганлигининг 25 йиллиги кенг қайд қилинади. Ишончим комилки, халқимизнинг минбари – «Халқ овози» газетаси ҳам бу муҳим юбилейнинг ўтказилишида арзирли хизмат қила олади.

 

Холмуҳаммад ХОЛБОЕВ, Душанбе шаҳри.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Апрел 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

КЎЗЛАРИНГГА ҚУЁШ БЎЛИБ БОТСАМ ЎЗИМ…

 

Ижод олами – беканор. Унда ҳар бир ижодкор ўз маҳорати, қобилияти ва имконият даражасида қалам тебратади. Энг асосийси, дил қўридан чиққан туйғуларнинг кўнгилларни забт этишида.

Электрон почтамга Москва шаҳридан мактуб келди. Мактубни Спитамен ноҳиясининг Тағояк қишлоғи фарзанди, айни пайтда Москва шаҳрида яшаб, фаолият юритаётган ватандошимиз Хуршид Самиев ёзган экан.

Муфассал...

ПОЧИНАКЛАР ТЕРАЁТГАН КУЗ…

 

Турналар мезон ипларини солиб ўтган каби иссиқ ўлкаларга учиб кетаётган кез... Умримиз тақвимига сариқ япроқларини ташлаб ўтаётган куз... Сени эслагим келди,  Ёшлигим.

Ижтимоий-сиёсий мавзуда мақола ёза олмайсан, сен, деб қўлини ниқтаб кўрсатганларга қараб,  “Тўғри, ёза олмайман. Аммо мен болалигимнинг соф хотиралари билан яшайман”, дея сенга қараб кетдим, Болалигим.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2074181

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8067148
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
414
2794
8688
8024732
6238
108045
8067148

Сизнинг IPнгиз: 3.15.240.39
Бугун: 03-04-2025 03:52:10

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015