26 июл куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон аҳоли яшаш шароити ва яратувчанлигу бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида, Суғд вилоятига иш сафари билан борди.
Иш сафари доирасида мамлакат Президенти Ворух қишлоқ жамоатига ташриф буюрди.
Исфара шаҳрининг Ворух қишлоқ жамоатида Давлат бошлиғи дастлаб давлат мустақиллигининг 30 йиллик байрамигача фойдаланишга топшириладиган турли иншоотлар лойиҳалари билан танишди.
Танишув чоғида талабларни ҳисобга олган ҳолда, Ворух қишлоқ жамоати ҳудудида 80 ўринли болалар боғчаси, қишлоқнинг Сангтўда маҳалласида 360 ўринли таълим муассасаси, 23-ўрта умумтаълим муассасаси қошида 10та синфхонали қўшимча бино қурилиши режалаштирилгани айтилди. Шунингдек, Ворух қишлоқ жамоати биноси, 400 ўринли Маданият қасри биноси, 300 ўринли спорт зали, Тожикистон Давлат байроғи мажмуаси байрам тадбирлари доирасида фойдаланишга топширилади ҳамда Ички ишлар вазирлигининг Суғд вилоятидаги махсус бошқармаси биноси Ворух қишлоқ жамоатида қурилиши назарда тутилган ва у 3 қаватдан иборат бўлади.
Давлат бошлиғи лойиҳалар билан танишув чоғида, масъулларни қурилиш ишларини юқори сифатда олиб бориш ва белгиланган муддатда охирига етказишга вазифадор этди.
***
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков Тожикистон-Қирғизистон чегарасида учрашиб, Суғд вилоятининг Исфара шаҳри Ворух ва Баткент вилоятининг Оқсой қишлоқлари аҳолиси ва фахрийлари билан очиқ-ошкора суҳбат ўтказдилар.
Икки қўшни давлат бошлиқлари – муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков Исфара шаҳрининг Ворух ва Баткент вилоятининг Оқсой қишлоқлари жамоатчилик вакиллари ва фахрийлари билан суҳбатда Тожикистон ва Қирғизистоннинг чегараолди қишлоғидаги аҳоли ҳаётининг муҳим масалалари бўйича ўзаро фикр алмашдилар.
Узоқ йиллардан буён қўшма чегарада яшаб ва ишлаб келаётган бу икки миллат бир-бирининг ҳаётида муҳим ўрин тутгани, улар келгусида ҳам чегараолди қишлоқда тинчлик-тотувликда ҳаёт кечиришлари зарурлиги таъкидланди.
Давлатлар бошлиқлари Исфара шаҳрининг Ворух ва Баткент вилоятининг Оқсой қишлощлари жамоатчилик вакиллари ва фахрийлари олдида чегара масалаларига тўхталиб, чегарада яшайдиган Тожикистон ва Қирғизистон фуқароларини иғвога берилмай, дўстона муносабатларни сақлаб қолишга чақирдилар.
Иғвогарликларнинг олдини олиш ва уларга барҳам бериш учун давлат органлари, фаоллар, зиёлилар, ҳар икки томоннинг тегишли тузилмалари масъуллари зич ҳамкорликни йўлга қўйиб, чегараолди минтақалар аҳолиси ўртасида тушунтириш ишларини кўпроқ олиб боришлари зарур.
Давлат чегараси чизиғини ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштириш масалалари давлатларимиз ўртасидаги муносабатларда энг муҳим ҳисобланади. Биз ишларни давом эттириш йўналишидаги қатъий истагимизни Давлат чегараси делимитацияси ва демаркациясига доир ҳукуматлараро қўшма комиссия доирасида тасдиқлаганмиз, дея таъкидладилар Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков.
Тожикистон ва Қирғизистон Президентлари мамлакатларнинг дўстона, эзгу қўшничилик муносабатлари ва икки томонлама фойдали ҳамкорликларининг улкан яратувчан иқтидорини амалга татбиқ этиш йўналишидаги бундан кейинги қўшма саъй-ҳаракатлар ҳақида ўз фикрларини билдирдилар.
Суҳбат охирида Тожикистон ва Қирғизистоннинг чегараолди қишлоғи фаоллари ва фахрийлари масалаларни ҳал қилиш, эзгу қўшничилик алоқалари ҳақида ўзларининг фойдали фикр-мулоҳазаларини баён этдилар.
***
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Исфара шаҳрига бўлган иш сафари давомида Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков билан биргаликда «Ориён» мажмуаси саҳнида ташкил қилинган кўргазмани томоша қилишди.
Кўргазмада қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, мева-сабзавотни қайта ишлаш корхоналари маҳсулоти, ўзимизда ишлаб чиқарилган чанқоқбости ичимликлар, нон ва қандолатчилик маҳсулотлари, шаҳар ҳунармандлари, хусусан, ўймакор ва кулолларнинг ижод маҳсули намойиш қилинди. Икки давлат бошлиқлари мамлакатимизнинг ушбу минтақасида етиштирилган шириндан-шакар меваларга алоҳида эътироб қаратиб, Исфара шаҳри аҳолисининг ҳалол меҳнатига юқори баҳо бердилар.
Исфара шаҳрининг иқлими боғлар парвариши ва мўл-кўл ҳосил олиш учун жуда қулайдир. Шунинг учун ҳам, бу ернинг аҳолиси боғдорчиликка кўпроқ эътибор қаратган. Бугунги кунда шаҳардаги боғ ва токзорларнинг умумий майдони 12 минг гектардан ортиқни ташкил қилади. Биргина шу йилнинг ўзида боғбонлар ушбу минтақадаги тепаликларда 46 гектар янги боғ бунёд этишган.
Тарвуз ва қовун каби полиз экинлари олтита пирамида шаклида кўргазмага қўйилди. Бу йил Исфара шаҳрида 26 гектар майдонга полиз экинлари, жумладан, тарвуз ва ошқовоқ экилган. Бугунгача деҳқонлар бозорга 50 тонна тарвуз чиқарганлар. Ҳар бир гектарнинг ҳосилдорлиги 250 центнерни ташкил қилади.
Кўргазмада асаларичилар ҳам қатнашиб, табиий асалнинг турли навларини меҳмонлар эътиборига ҳавола этдилар.
Масъуллар маълумотига кўра, Исфара шаҳрида 2155та асалари оиласи мавжуд. Жорий йилнинг олти ойида 31,1 тонна асал ишлаб чиқарилган.
Исфара шаҳрининг ҳунарманд хотин-қизлари нон ёпиш, миллий таомларни пишириш маҳоратини намойиш этдилар. Кўргазманинг нон маҳсулотлари қўйилган қисмида миллий нонларнинг салкам 20 тури, жумладан, чапоти, қатлама, ёғли, ёнғоқли ва жиззали нонларни кўриш мумкин эди.
Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон исфаралик аёлларнинг пазандалик маҳоратига юқори баҳо бериб, уларни ушбу миллий ҳунарнинг нозикликларини қизларга ўргатишга чақирди.
Мевани қайта ишлаш ва қадоқлаш, консерва ишлаб чиқаришда Исфара шаҳри аҳолиси бой тажрибага эга. Маълумотларга қараганда, бугунги кунда Исфара шаҳрида 14та корхона ва цех қуруқ мевани қайта ишлаш ва қадоқлаш, яна учта цех эса, мева ва сабзавот консервасини ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Агар 2018 йилнинг шу даврида шаҳар корхоналари томонидан 4 миллион 643 минг 930 сомонийлик миқдорида қуруқ мева қайта ишланиб, қадоқланган бўлса, бу кўрсаткич жорий йилда 10 миллион 300 минг сомонийга етказилган. Консерва маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми жорий йилнинг биринчи олти ойлигида 1 миллион 498 минг 340 сомонийга етган. Ушбу корхоналарда маҳсулотни қайта ишлаш ва қадоқлаш ўзига хос тарзда амалга оширилади, халқаро стандартларга риоя қилинади. Махсус бренд остида чиқариладиган маҳсулотлар ички ва ташқи бозорда кўплаб харидорларга эга. Ўтган йили ички бозорни таъминлаш билан бир қаторда Исфара шаҳридан Россия, Германия, Қозоғистон, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларга 11 минг 375 тонна қуруқ мева ва 1 миллион 639 минг 100 сомонийлик консерва маҳсулотлари экспорт қилинган.
Умуман олганда, Исфара шаҳрининг азиз халқи меҳнат маҳсули икки давлат бошлиқлари томонидан юксак баҳоланди. Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон барча соҳаларда бундан-да кўпроқ ютуқларга эришиш учун масъулларга фойдали тавсия ва маслаҳатлар берди.
Исфара шаҳри маркази ва дарё соҳилида жойлашган «Ориён» мажмуаси меҳмонларга манзур бўлди. Миллий меъморчилик санъатидан фойдаланган ҳолда қурилган ушбу мажмуанинг ички ва ташқи кўриниши ўймакорлик, ганчкорлик, кундал санъати ва бошқа миллий ҳунармандчилик намуналари билан безатилган. Бу ерда маҳаллий безак тошларидан ҳам юксак маҳорат билан фойдаланилган. Ушбу ҳашаматли бино турли тадбирларни ўтказишга мўлжалланган заллар, ресторан, чойхона, ошхона, қаҳвахона, иш ва хизмат кўрсатиш кабинетларини ўз ичига олади.
***
Исфара шаҳрида жойлашган «Ориён» мажмуаси залида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси–Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбековнинг ўзаро мулоқоти, Тожикистон ва Қирғизистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари, ўз-ўзини бошқариш маҳаллий органлари раҳбарлари иштирокида кенгайтирилган таркибда музокаралар бўлиб ўтди.
Томонлар дўстлик ва эзгу қўшничилик тамойиллари асосида серқирра ҳамкорликларни кенгайтириш ва ривожлантиришдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.
Шунга боғлиқ равишда, томонлар делимитация жараёнини охирига етказиш ва чегарани ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштириш мақсадида, Тожикистон-Қирғизистон давлат чегараси делимитацияси ва демаркациясига доир Тожикистон Республикаси ва Қирғизистон Республикасининг ҳукумат комиссиялари даражасида музокараларни давом эттиришга келишиб олдилар.
Бўлиб ўтган мулоқот тарихий аҳамиятга эга бўлиб, икки мамлакат - Тожикистон ва Қирғизистоннинг давлат чегараси делимитацияси ва демаркацияси жараёнини охирига етказишга яқинлаштиради.
Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги давлат чегарасини ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштиришга хизмат қилувчи ишлар икки мамлакатнинг ўзаро муносабатлари мажмуига ижобий таъсир кўрсатади.
«Ховар» ТМАА.
**
МАМЛАКАТ ПРЕЗИДЕНТИ ҚИРҒИЗИСТОНДА
2019 йилнинг 27 июл куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси–Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Суғд вилоятининг Исфара шаҳрига бўлган иш сафари охирига етгач, Қирғизистон Республикасига сафар қилди.
Қирғизистон Республикасининг Чолпон-Ота шаҳрида Тожикистону Қирғизистон Республикалари Президентларининг мулоқоти бўлиб ўтди.
Икки давлат раҳбарлари Тожикистон Республикасининг Исфара шаҳрида комил ишонч, яратувчанлик ва ўзаро тушуниш муҳитида бўлиб ўтган музокаралар, шунингдек, Тожикистон ва Қирғизистон чегараолди ноҳиялари аҳолиси билан мулоқот натижаларига якун ясашди.
Томонлар Тожикистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасидаги ҳамкорликлар муҳим масалалари кенг доирасини муҳокама этиб, уларни келгусида чуқурлаштиришнинг афзал йўналишларини белгилашди.
Бундан кейинги иқтисодий ҳамкорликларни ривожлантириш учун кенг имкониятларни таъкидлаш билан муҳтарам Эмомали Раҳмон ва ҳурматли Сооронбай Жээнбеков молу маҳсулот айланишини ошириш йўлида зарурий чоралар қабул қилиб, Тожикистону Қирғизистон ўртасида ҳамкорликлар даражаси кўрсаткичи бўлган катта, ўрта ва кичик тадбиркорлик доиралари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйишга ҳисса қўшишга келишиб олишди.
Шунингдек, минтақавий ва халқаро мавзулар ҳақида ҳам фикр алмашиниб, кўп томонлама ҳамкорликлар доирасида келгусидаги муштарак ҳаракатлар белгилаб олинди.
Мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасида сув ва энергетика соҳасидаги ҳамкорликлар масалалари муҳокама қилинди. Минтақа мамлакатлари манфаатларини ҳисобга олганда, томонлар гидроэнергетик иқтидорлари ишга туширилиши Тожикистон ва Қирғизистон учун муҳим аҳамиятга эга эканлиги қайд қилинди. Томонлар Тожикистон Республикаси ва Қирғизистон Республикасининг гидроэнергетик лойиҳалари татбиқи 2030 йилгача муддат учун Устувор Тараққиёт Мақсадларига эришиш ҳамда нафақат, Марказий Осиё мамлакатлари, балки унинг миқёсидан ташқарида ҳам ижтимоий-иқтисодий масалалар ҳал этилишига ижобий туртки беришини ишонч билан зикр этишди.
Тожикистон ва Қирғизистон халқлари, хусусан, чегараолди минтақаларида аҳоли ўртасида ишончни мустаҳкамлаш аҳамияти алоҳида таъкидланди. Мунтазам равишда маданий тадбирлар ўтказиш, чегараолди ноҳияларида ўтказиладиган концертлар ва фестивалларда биргаликда иштирок, жумладан, маориф, спорт ва сайёҳлик соҳаларидаги ҳамкорликларни фаоллаштириш зарурати қайд қилинди.
Икки мамлакат минтақалар ўртасидаги ҳамкорликларни кучайтириш мақсадида, томонлар мамлакатларининг шаҳру ноҳиялари ва вилоятлари ўртасида биродаршаҳарлик алоқаларини ўрнатишга келишиб олишди.
«Ховар» ТМАА.
Муқаддима
Маълумки, машҳур кишиларнинг ҳаёти афсона ва ривоятларга кўмилиб кетган бўлади – улар орасида тарихий ҳақиқатга мувофиқ келадиганлари ҳам, бадиий тўқима маҳсуллари ҳам оз эмас. Нафақат, ўзбегу тожик, балки Шарқ, ҳатто, жаҳон адабиётининг забардаст намояндаларидан бўлган Садриддин Айний ҳаёти ва фаолияти ҳам бундан мустасно эмас. У ҳақдаги ҳикоят ва ҳангомалар ичида, айнан, ҳаётдан олинганлари билан бирга, халқнинг ижодий таҳайюли
Муфассал...
30 май куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Душанбе шаҳрининг Низомий Ганжавий кўчасида тамал тошини қўйиш билан Имоми Аъзам - Абуҳанифа Нўъмон ибн Собит номидаги Тожикистон Ислом институтининг янги иншоотини бунёд этилишини расман бошлаб берди.
Тожикистон Ислом институтининг янги иншооти бир сменада 1500 нафар
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015