Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 10 Март 2016 Кӯришлар: 2352
Печат

 

sh odinazodaБаҳор фасли байрамларга бой. 8 март – Оналар куни. 11 март – Тожикистон матбуоти куни. Халқаро Наврўз байрами ҳам  яқинлашмоқда. Журналистиканинг турли соҳаларида фаолият юритган ва бугунги кунда «Бонувони Тожикистон» журнали бош муҳаррири вазифасида ишлаб келаётган Шоҳона Одиназода билан Матбуот куни олдидан уюштирилган суҳбатни ҳукмингизга ҳавола этамиз.

-Журналист бўлишни кўп кишилар орзу қилишади. Болаликда қайси касб соҳиби бўлишни ният қилгандингиз?

-Болаликда орзулар тез-тез ўзгариб туради. Ўқувчилик давримизда муаллимларни, уларнинг мақому мартабасини кўрганимда ўқитувчи бўлишни истардим. Оқ халатли кишиларни кўрганимда, шифокор бўлиш ҳақида ўйлардим. Журналист бўлиш қалбимдан кечроқ ўрин олди. Ўшанда битта – Тожикистон канали бор эди. Жудаям гўзал аёл Мусаллама Мухторованинг чиқишларини катта қизиқиш билан томоша қилардим. У вақт бироз узоқроқ эдик. Ўшанда сухандон муҳаррир ва журналистдан фарқ қилишини билмасдим. Аммо унинг тожикларга хос гўзал сиймоси ва чиройли сўзлашини кўриб, кичкина қалбимда журналистикага нисбатан ҳавас пайдо бўлганди. Бугун бу касбни танлаганим, шу касб орқасидан нон еяётганим ва шу касб ортидан мени одамлар таниганидан фахрланаман.

-Урфиятда «Мақсад ва ҳаракатнинг бир бутунлиги орзуга етказади», дейишади. Ўз касбий фаолиятингизда барча орзуларимга эришдим, дея оласизми?

-Агар ўз орзуимга етдим, десам хато қилган бўламан. Барча орзуларимга эришдим, деб ўйлаш журналистнинг қулашидир. Журналист умрининг охиригача ҳаракатда бўлиши, изланиши ва барча янгиликлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлиши керак.

-Журналистиканинг турли соҳаларида фаолият юритиб келаяпсиз…

-Ҳа, Тожикистон Республикаси Радио ва телевидение комитетида 14 йил мобайнида оддий муҳаррирликдан  тортиб, бош муҳаррир вазифасигача фаолият юритдим. Шундан кейин тақдир тақозоси ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати қўллаб-қувватлаши билан мамлакат Президенти, Миллат пешвосининг жамиятда аёллар мақомини кўтариш ҳақидаги топшириғи инобатга олиниб, уч йил «Сафина» давлат муассасаси директори ўринбосари сифатида ишладим. Мана, неча ойдирки, «Бонувони Тожикистон» журнали бош муҳаррири сифатида фаолият юритяпман.

-Сизнингча, Мустақиллик даври матбуоти қандай ютуқлар ва камчиликларга эга?

-Бугунги кун матбуоти, мустақиллик йилларида ривожланган матбуот. 70 йил мобайнида озодлик, фикр ва сўз эркинлигига эга эмасдик. Ҳақиқатдан ҳам, Тожикистон матбуоти 25 йил мобайнида анча илгарилади. Ҳам телевидение, ҳам радио ва ҳам матбуот. Қаранг, бугун қанчадан-қанча давлат ва хусусий ахборот воситалари фаолият юритяпти ва уларнинг барчаси ўз ўқувчилари учун фикрини эркин баён эта олади.  Шунинг бараварида, бугунги кун матбуотимизда камчиликлар ҳам кўп. Ва биз фақат биргаликда ва тоза қалбу ният билан уларни бартараф эта оламиз. Яъни камчиликларимиз нимада? Кўп ҳолатларда ошкора гапирмаймиз. Қишлоқ хўжалигими, маорифми ёки тиб соҳаси – камчиликларни қарийбки, кўрмаймиз. Агар ҳар бир журналист мамлакат турли соҳаларидаги камчиликларни ошкора айтса, уни ҳал этиш учун яхши таклифларни илгари сура олса, шунинг бараварида, соҳа мутахассислари учун тўғри йўлни кўрсата олса, менинг фикримча, Тожикистон журналистикаси ва матбуоти янада катта ютуқларга эришган бўларди.

-Телевидение, газета ва интернет. Бугун ахборот етказишда қайси бири етакчилик қилмоқда?  Шахсан ўзингиз кун янгиликларидан уларнинг қайсилари орқали хабардор бўласиз?

-Бугунги кунда интернет етакчилик қилаяпти, десам хато қилмаган бўламан. Чунки барча журналистлар интернетнинг кенг имкониятлари ҳақида билади. Мен кўпроқ радио тинглайман. Аммо ҳар куни эрталаб ишга келганимда, энг янги хабарлар билан интернет орқали танишаман. Чунки бугун ХХI аср – ахборот технологияси асри. Интернетсиз журналистика соҳасида ютуқларга эриша олишимизга ишонмайман.

-Сизнинг фикрингизча, бир кун келиб интернет газета ва журналлар ўрнини босиб кетадими?

-Интернет газеталар ўрнини олиши ҳақида гапирадиган бўлсам, йўқ, бундай бўлмайди. Газетанинг ўз ўрни бор. Газета – бу инсон учун маънавий озуқа.  Газета одам учун ҳаводек зарур. Шунинг учун интернет ҳеч қачон газета-журналлар ўрнини босолмайди.

-Бугун одамлар газета ва китобни кам ўқишаётгандек. Бунинг сабаби нимада деб ўйлайсиз?

-Бу фикрингизга унчалик қўшилолмайман. Кутубхоналарга неча марта бориб кўрдим. Бугун ёшларимиз орасида китоб мутолаасига қизиқиш кундан-кунга кучайиб бораяпти. Тиббиёт университети студентлари, албатта, кутубхонага боришади. Чунки ўз соҳасига тегишли бўлган билимни китобдан олмаса, ҳеч нарсага эриша олмайди. У китоб ўқиши ва интернетдан ҳам хабардор бўлиши керак. Бугун ёшларимиз газета ҳам кўп ўқийдилар. Ўз фаолиятимдан маълумки, турли ташкилотлар, комитетлар, ўрта умумтаълим мактабларидан қўнғироқ қилишиб, журнал қўлларига етиб бормаганини айтишади. Бу, аллақачон, газета-журналлар ўқилаётгани, муштарийлар эътиборидан дарак беради. Яъни, бугун мамлакат халқининг газета ва журналларга эҳтиёжи катта. Фақат газета-журналлар уларнинг маънавий эҳтиёжларини қондира олади. Юқорида интернет ҳақида сўз юритдик. Яна бир нарсани унутмаслигимиз керак. Биз мамлакат пойтахтида яшаймиз. Аммо қишлоқ аҳолисининг барчаси ҳам интернетдан фойдаланиш имкониятига эга эмас. Улар кўпроқ газета-журнал ўқийдилар. Ва биз ўқимишли мақолалар чоп этиш, уларнинг дил дардларини ёритишга вазифадормиз.

-«Омадли кишилар китоб ўқишади, омадсизлари эса кино томоша қиладилар», дейишади. Сиз китоб мутолааси учун вақт ажрата олаяпсизми?

-Юқорида дўхтир бўлишни истаган киши китоб мутолаасисиз ҳеч нарсага эриша олмайди, дедик. Биз журналистлар қандай қилиб мутолаасиз тура оламиз? Китоб мутолаасидан кўра, кино томоша қилишни афзал кўриш – бу одам маданиятининг чарчаганидан дарак беради, деб ўйлайман. Журналист, ақаллан, ўн кунда битта китоб ўқиши керак. Мутолаа қилмасангиз, маънавий ғизо олмасангиз, ижод ҳам қила олмайсиз. Китобу газета мутолаасидан олган маънавий озуқамиз сабабли ижод қиламиз. Агар ўзимиз бирон нарса ўқимасак, муштарийларимизга нимани бера оламиз?

-Суҳбатимиз охирида мамлакатимиз матбуоти ва матбуотчилари учун тилакларингиз?

-Суҳбат охирида барча ҳамкасбларимиз, ижодкорлар ва қоғозу қалам соҳибларининг қаламлари ўткир бўлиши, хонадонлари ободлиги, оқ қоғоз устига тўкилаётган сатрларимиз яратувчан, бунёдкор бўлишини, азиз Тожикистонимиз озодлигу ободлигига йўналтирилишини тилайман.

 

Г. Аюпова суҳбатлашди.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

ШЕЪРИМСАН - ВАТАН...

 

Тожикистон истиқлолияти - 25 йил

 Шеъримсан - Ватан...

 Оппоқ капалакнинг гулисан - Ватан,

Сайроқи қалдирғоч инисан - Ватан.

Шамолдек елгувчи учқур отимсан,

Муфассал...

Қишлоқми бу, шаҳарми?!

 

Мен ҳар гал Деваштич ноҳиясидаги Яхтан қишлоғига борар эканман, энг аввало, Совет Иттифоқи Қаҳрамони Ўринбек Ёқубов, донгдор «Ленинград» совхозига омилкорлик билан раҳбарлик қилган, собиқ СССР Олий Совети депутатлигига сайланган Тожимурод Ражабалиев ва ҳамкасбим Абдураззоқ Умаров ҳақида эслайман.

Яхтанга кираверишда, йўлнинг ўнг томонидаги янги токзорларни кўрар

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990868

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478170
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4098
4027
21783
7426653
99814
114875
7478170

Сизнинг IPнгиз: 3.142.255.23
Бугун: 23-11-2024 17:25:43

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015