Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 18 Феврал 2016 Кӯришлар: 2278
Печат

 

 

n m saidЖорий йил қадимий ва ҳамиша навқирон азиз Тожикистонимиз давлат истиқлолиятини қўлга киритганлигига 25 йил тўлади. Кўҳна тарих олдида бу унчалик кўп вақт ҳисобланмаса-да, лекин шу қисқа муддат орасида Тожикистон давлат сифатида қайтадан тикланди. У ўзининг минг йилликларга бориб тақаладиган мавқеига қайтадан соҳиб бўлди. Жаҳон ҳамжамияти азиз Тожикистонимизнинг мустақиллигини тан олди, биз унинг ажралмас қисмига айландик.

Биз – тожикистонликлар учун Истиқлолиятимиз 25 йиллиги муҳим тарихий ва сиёсий воқеадир. Жумҳуриятимизда таниқли шахслардан бири, қабодиёнлик шоир, ижодкор Неъмат Муҳаммад Саид билан суҳбатимиз бевосита шу мавзу атрофида бўлиб ўтди.

- Устоз, истиқлол тушунчасини сиз қандай шарҳлайсиз?

- Истиқлолият, давлат истиқлолияти тушунчаси жуда кенг мазмунли бўлиб, уни бир-икки сўз орқали ифодалаб бўлмайди. Халқимиз асрлар оша эришишни орзу қилиб келган мустақиллик, ниҳоят, ўтган асрнинг 91-йили тожикистонликларга насиб этди. Жаннатмакон юртимиз узра истиқлол насими уфура бошлади. Биз том маънода эркин бўлгандик. Шунинг учун ҳам, 1991 йилнинг 9 сентябри Тожикистон тарихига зарҳал ҳарфлар билан битилди. Истиқлол туфайли биз ўзлигимизни англадик, аслиятимизга қайтдик, миллий урф-одатларимиз тикланди, ота-боболардан мерос суннатларимиздан баҳраманд бўлдик. Минг йиллик тарихга эга давлатдорлигимиз қайтадан тикланди. Жаҳон ҳамжамияти азиз Тожикистонимизни тан олди. Биз жаҳон ҳамжамиятининг тенгҳуқуқли давлатига айланганлигимиз – мустақиллигимиз туфайли эришган энг катта ютуқларимиздан бири ҳисобланади. Мустақиллик нафақат биз учун, балки келгуси авлод учун ҳам жуда муқаддас неъмат ҳисобланади. Истиқлолдан ифтихор этиб, мустақиллигимизни кўз қорачиғидек сақлаш – ҳар биримиз – ватанпарвар тожикистонликларнинг муқаддас бурчига айланмоғи лозим…

- Сизнингча, мустақиллик бизга нималар берди?

- Қисқача қилиб айтадиган бўлсак, жуда кўп нарсага биз бевосита истиқлол туфайли эришдик. Халқимиз учун жуда ҳам муҳим бўлган тожиклар давлатдорлиги тикланиши, ўз байроғимиз, гербимиз, Конституциямиз, ниҳоят, давлат тили ўзлигимизни англаганлигимизнинг миллий рамзлари эди. Азиз Тожикистон халқи овоз бериш йўли билан юртимизга сарвар сайлади. Соҳибистиқлол Тожикистоннинг Президенти сайланиши жуда муҳим сиёсий воқеа эди. Буларнинг барчаси истиқлол бизга берган дастлабки ютуқлар саналади.

Тожикистон мустақиллик йилларида эришган кўплаб ютуқлар ҳар кунлик ҳаётимизда намоён. Халқ хўжалигининг барча соҳаларида бунёдкорона ишлар амалга оширилди. Қадимий тарих олдида қисқа фурсат бўлган йигирма беш йил халқимиз учун йигирма беш қутлуғ қадамга айланди. Бу муддат давомида аҳоли турмуш даражаси бир неча баравар яхшиланиб, биз дунёнинг ривожланаётган давлатлари қаторидан ўрин олдик. Соҳибистиқлол Тожикистон энергетика, қишлоқ хўжалиги, маориф, соғлиқни сақлаш ва аҳоли ижтимоий ҳимояси, айниқса, коммуникация соҳасида эришган ютуқлардан халқимиз ифтихор этишга ҳақлидир. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти  Эмомали Раҳмон Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган Паёмида таъкидлаганларидек: - «Мустақиллик йилларида мамлакат транспорт соҳасида 12 миллиард сомоний маблағ ҳисобидан 45та давлат сармоявий лойиҳаси татбиқ этилиб, 2000 километрдан зиёд автомобил йўллари қайта тикланди, бунёд этилди ва фойдаланишга топширилди. Биз мустақиллик йиллари давомида 190 километрдан кўпроқ темир йўл бунёд этдик». Эътибор қаратинг, бу шунчаки қуруқ рақамлар эмас, балки бу кўрсаткичлар Тожикистон Республикаси Президенти, мамлакат Ҳукумати олиб бораётган бунёдкорлик сиёсатининг натижасидир. Қабодиён ноҳиясидан Душанбе шаҳрига сафарим чоғида «Қўрғонтепа-Душанбе» автомагистралининг икки четида бунёд этилган ва бунёд этилаётган боғларни кўриб, баҳри-дилим очилди. Бунчалик кенг имконият ва бебаҳо неъматларга биз истиқлол туфайли эришганлигимизга шукроналар қилдим. Биз мустақиллик туфайли мамлакатимиз бўйлаб жуда кенг миқёсда ободончилик ишларини бажара олдик. Бу ютуқларимиз истиқлол шарофати туфайли эканлиги табиий. Президент Паёмида таъкидланган яна бир фактни келтириб ўтишни ўринли, деб ҳисоблайман: - «Аҳолини иш билан таъминлаш йўлида давлат дастурлари амалга оширилиши сўнгги 10 йилда 1 миллиондан зиёд доимий, вақтинчалик ва мавсумий иш жойлари таъсис этилиб, фақатгина аҳолини иш билан таъминлаш бўйича давлат органлари томонидан 315 минг нафар киши иш жойлари билан таъминланишига имконият яратилган бўлиб, иш билан таъминланганларнинг 30 фоизини аёллар ташкил қилади». Дарҳақиқат, бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Мустақиллик туфайли азиз Тожикистонимиз устувор тараққиёт бўйлаб одимламоқда. Халқимиз турмуш даражаси эса, кундан-кунга яхшиланиб бормоқда…

- Сиёсатчилар Тожикистон давлат истиқлолияти тўғрисида гапиришганда, бевосита Бирлик ва миллий тотувлик ҳақида сўз юритишади. Сизнингча, бу иккала қутлуғ тушунча ўзаро муштарак эмасми?

- Дарҳақиқат, азиз Тожикистонимиз истиқлолиятга эришгач, мамлакатимизда фуқаролар уруши аланга олди. Бу низо сабаблари тарихчилар ва сиёсатчилар томонидан таҳлил қилинган ва унинг келиб чиқиш илдизларини вақт кўрсатади. Мен бу ерда бошқа нарсани таъкидламоқчиман: эндигина истиқлолиятни қўлга киритган Тожикистон халқи сиёсий қарама-қаршиликларга олиб келган фуқаролар низосига рўпара бўлганлиги тарихий воқелик эди. Мустақилликнинг дастлабки ютуқларини қўлга кирита бошлаган халқимиз катта синовга бардош беришига тўғри келди. Ўша даҳшатли воқеаларнинг бевосита гувоҳи бўлганлигим учун ҳам барча юртдошларимиз қаторида мамлакатимизда ўрнатилган тинчликка, бу тинчликни халқимизга олиб келган Давлатимиз сарвари борлигига бот-бот шукроналар келтираман. Ҳалокат жари ёқасига келиб қолган Тожикистонда тинчлик ўрнатишда Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг ҳиссасини сўз билан ифодалаш қийин. Биродар биродарининг қотилига айланиб қолган бир пайтда, инсон қадри топталиб кетган замонда, ўлка бўйлаб қон ҳиди кезиниб юрган паллада халқимизнинг фидойи фарзанди Эмомали Раҳмон кураш майдонига чиқди. Унинг қуроли халқлар дўстлиги тараннуми, элга ғамхўрлик, жасорат, миллатни бирлаштириш истаги, азиз Тожикистонни ҳалокатдан сақлаб қолиш эзгу нияти, қадимий Тожикистонда тинчлик ўрнатишдаги қатъий иродаси ва инсоний жасорати эди. - «Мен сизларга Тинчлик олиб келаман», - деб ваъда берди Эмомали Раҳмон давлатни бошқаришдек оғир масъулиятни зиммасига олар экан, Тожикистон Республикаси Олий Кенгаши тарихий ХVI Хўжанд сессиясида. Давлатимиз бошлиғи садоқат, жасорат фарзанди эканлигини исботлади. У ўз сўзида турди. Тожикистоннинг шарафли халқи олдида берган ваъдасини бажариш учун ўтга кирди, сувлар кечди, хавф-хатарлардан чекинмади. Ниҳоят, 1997 йилнинг 27 июни Тожикистонда Бирлик ва миллий тотувлик ўрнатилиши ҳақида тарихий битим имзоланди. Бу муҳим сиёсий ҳужжатнинг имзоланишида Эмомали Раҳмоннинг хизматлари беқиёс эканлигини ҳар бир ватандошимиз билади. Яшаш жойим – Қабодиён ноҳияси мамлакатимизнинг жанубий минтақасида жойлашган. Қолаверса, ўша алғов-далғов йилларда энг даҳшатли воқеалар ҳам жанубий минтақаларда кўпроқ юз берганди. Бу минтақалар аҳолисининг кўпчилиги ватанни ташлаб, мажбурий қочоққа айланганлиги ҳам тарихий воқелик. Ўша йиллари бевосита ноҳиянинг масъуллари қаторида фаолият юритганлигим боис, бу воқеаларнинг барчасига гувоҳ бўлгандим. Бир нарса ҳеч қачон кўз ўнгимдан кетмайди: бевосита Давлатимиз сарварининг жонбозликлари туфайли Ватанга қайтариб олиб келинган қочоқларнинг кўзларидан оқаётган қувонч ёшларида Президентимиз  Жаноби олийларидан миннатдорчилик акс этарди. Бу – халқнинг ўз фидойи фарзанди Эмомали Раҳмонга ишончи, садоқати ва миннатдорчилиги рамзи эди.

Қолаверса, мустақиллик даврида етишиб чиққан, таниқли сиёсатчи Абдуллоҳ Раҳнамо таъкидлаганидек, бугун Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон фидойиликлари туфайли мамлакатимизда барқарор вазият юзага келиши - «Тинчлик ўрнатилиши тожик модели» сифатида жаҳоннинг низоли минтақаларида қўлланилишга арзийди. «Тинчлик ўрнатилиши тожик модели» БМТ сингари нуфузли халқаро ташкилот томонидан ҳам юксак баҳоланмоқда.

Волидаи муҳтарамам табаррук 93 ёшдалар. Ҳар саҳар онажонимдан дуо оламан. Нафақат мен, балки Лайлакуя қишлоғи аҳлининг барчаси ҳам табаррук ёшдаги онам – Сангинмоҳ момодан дуо олмасдан иш бошламасликлари одат тусига айланган. Онам қалтироқ қўллари билан дуога қўл очар экан, ҳар биримизга эзгу тилаклар билдиради ва албатта, Давлатимиз бошлиғи, Президентимиз муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг номини тилга олади, элимизнинг фидойи фарзандига тансиҳатлик, узоқ умр, иқбол, обрў-эътибор тилайди ва Яратгандан Тожикистон халқи бахтига Эмомали Раҳмонни сарбаланд этишни сўрайди. Дуо ўқилаётган пайтларда онамнинг кўзларига тикиламан. Унинг нигоҳларида ўзгача бир нур пайдо бўлади, сўзлари чин юракдан самимий чиқаётганлигини ҳис этаман. Яқинда онамга халқимиз ўз фарзанди – Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонга Миллат пешвоси мақомини муносиб кўрганлигини тушунтирдим. Нуроний чеҳралари ёришиб кетди, кўзларидан қувонч ёшлари оқди. - «Арзийди…», - деди онам ва кафтларини дуога очди. – «Тожикистон халқига метин ирода ва оқил сарвар ато этганлигинг учун Ўзингга шукроналар бўлсин, Парвардигорим!..»

Ҳа, менимча, истиқлол, бирлик ва миллий тотувлик ва Миллат пешвоси тушунчалари бир-бирига жуда муштарак бўлиб, уларни бир-биридан ажратиб талқин қилишнинг иложи ҳам йўқ…

- Кейинги саволим Миллат пешвоси ҳақида бўлиши керак эди. Ўзингиз айтгандай, бу тушунчалар шунчалик муштаракки, бир-бирини тўлдиради, алоҳидаликда бу ҳақда сўзлаш мушкулдир. Мустақил Тожикистонимизнинг келажаги ҳақида қандай фикрдасиз?

- Шарафли ҳамда тафаккури юксак халқи, оқилу доно раҳбари бўлган юртнинг келажаги фақат порлоқ бўлади, бошқача бўлиши мумкин эмас.

- Узоқ йиллар турли, жумладан, раҳбарлик вазифаларида ҳам фаолият юритган бўлишингизга қарамай, сермаҳсул ижод қиласиз. Сизни мамлакатимизда шоир сифатида яхши танишади. Ижод ва ижодкорлик ҳақида икки оғиз гапирсангиз…

- Таниқли зуллисонайн шоир, ўлкамиз ўзбек ижодкорлари устози, шоир Ўлмас Жамол таъкидлаганларидек: - «Ижодкорлик бу – юрак дарди». Марҳум отамиз, Мамасаидхон тожик, ўзбек, рус тилларини яхши биладиган, лотин алфавитида ҳам, кирилл ҳарфларида ҳам бемалол ўқиб, ёза оладиган саводли киши эдилар. Отамнинг оналари раҳматли бувимиз ҳам ижодкор аёл бўлиб, шеърлар тўқиб юрганликларини отам гапириб берардилар. Падари бузрукворим ҳам халқ оғзаки ижодини яхши билар, ўзлари ҳам дурустгина шеър ёза олардилар. Ўлмас акамиз таъкидлаган ижодкорлик дарди бизга ота мерос бўлса керак, деб ўйлайман. Имкон қадар устозларга эргашиб, қалам тебратишга уринаман. Нафақага чиққанимдан кейин қоғозу қалам доимий ҳамроҳимга айланганлигини ҳам яшириб ўтирмайман. Яна бир нарсани қўшимча қилайин: мустақиллик шарофати туфайли ижодкорларга ҳам чексиз имкониятлар яратилди. Бунга шукрона қилмоғимиз лозим…

- Агар сир бўлмаса, айни пайтдаги ижодий ишларингиз билан ўртоқлашсангиз…

- Ўқувчиларим – энг яқин сирдошларим. Кўнглим мулкини, энг аввало, улар билан ўртоқлашаман. Яқинда «Пешво» номли шеърлар тўпламимни ёзиб тугатдим. Худо хоҳласа, яқинда бу тўплам ҳам ўқувчилар қўлига етиб боришига умид қиламан. Ёшим ҳам бир жойга етиб қолди, Парвардигор куч-қувват ато этса, янги шеърлар ижод қилиш, соҳибистиқлол Тожикистоннинг янги тарихига бағишланган насрий асар битиш ниятим ҳам йўқ эмас…

- Устоз, юқорида таъкидлаганимиздек, халқимиз икки улуғ сана – Тожикистон давлат истиқлолияти 25 йиллиги ҳамда Бирлик ва миллий тотувлик 19 йиллиги арафасида турибди. Бир зиёли юртдошимиз сифатида халқимизга тилакларингиз…

- Азиз тожикистонликларни бу қутлуғ байрамлар билан муборакбод этаман. Энг эзгу тилакларимни шеърларимда соҳибистиқлол Тожикистонимиз, Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ҳамда юртдошларимга атаганман. Суҳбатимизни Қабодиён ноҳиясидаги Салим Хўжа жоме масжиди имом-хатиби Саидмаҳдихон ҳожи Хўжаевнинг сўзлари билан якунламоқчиман: - «Тожикистон халқига Худо берган. Юртимиз тинч, ҳаётимиз осуда, дастурхонларимиз тўкин-сочин. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Президентимиз муҳтарам Эмомали Раҳмон сиймосида Парвардигор халқимизга файз ва барака ато этган. Эмомали Раҳмоннинг жуда муҳим паллада давлат раҳбари бўлишдек катта масъулиятни зиммасига олганлигининг ўзи – мислсиз жасорат. Биз аҳли жамоа ҳар бир намозимизда шарафли халқимиз ва Президентимиз ҳаққига эзгу дуолар қиламиз. Бахтимизга Давлатимиз бошлиғи саломат бўлсинлар, ватанимиз ва аҳли башар равнақи йўлида тинимсиз курашда Худо у кишига куч-қувват ато этсин. Тожикистон халқлари ҳамиша Миллат пешвоси атрофида жипс бўлиб, у киши танлаган оқилона сиёсатни якдиллик билан қўллаб-қувватлайверсин».

- Мазмунли суҳбатингиз учун ташаккур.

- Раҳмат.

 

Суҳбатдош: Искандар МАҲМАДАЛИЕВ,

«Халқ овози».

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Ёш амалдорлар келажакда мансабпараст бўлиб қолишмайдими?

 

- Ёшларни иш жойлари билан таъминлаш мақсадида, комитет ва унинг мамлакат шаҳру ноҳияларидаги маҳаллий тузилмалари Меҳнат, муҳожирлик ва аҳоли бандлиги агентлиги бўлимлари билан ҳамкорликда амалий чора-тадбирларни йўлга қўйиб келмоқда, - дейди Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Ёшлар билан ишлаш ва спорт комитети раиси Аҳтам Абдуллозода.

Муфассал...

ТАШАББУС ЯХШИ САМАРА БЕРДИ

 

2018-2028  йиллар - «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги     

Яқинда биз – тожикистонликлар Миллий бирлик байрамининг 20 йиллигини кенг нишонладик. Бу тинч ҳаётга осонликча эришилмади. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон раҳбарлигида тинчликни барқарор этиш, мамлакат иқтисодий ва ижтимоий ҳаётини йўлга қўйиш, ўн минглаб қочоқларни Ватанга қайтариш учун озмунча вақт, куч-ғайрат сарфланмади. Сарваримиз ва халқимиз сабр ва бардошли

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990442

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477443
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3371
4027
21056
7426653
99087
114875
7477443

Сизнинг IPнгиз: 18.224.63.123
Бугун: 23-11-2024 16:45:17

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015