Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 18 Феврал 2016 Кӯришлар: 2365
Печат

 

qariyalar  1Қариялар ва ногиронлар уйи… Ёлғизлик… Бу ёруғ оламда ёлғизликдан    оғир нима бор? Ёлғизлик осон эмас, мушкул, енгил юк эмас, оғирлигига чидасанг  ҳам зарбаларига  чидолмайсан.

Мана, қиш  фасли поёнига етай деб қолса-да,  паға-паға ёғадиган  қордан  дарак  йўқ. Қуёшли қиш кунларининг бирида  Турсунзода шаҳрига қарашли Батош қишлоғидаги Қариялар ва ногиронлар  интернат-уйига йўл олдим.

Дарвозадан кираверишдаги йўлакнинг  икки четида дарахтлар, гуллар экилган. Мажнунтоллар  қандайдир ҳазин бош эгиб, тебранарди.

Сукунат, сокинлик  - ҳукмрон. Дилни эзгувчи, юракларни  пора -пора қилгувчи, нохуш манзарали бинога кирдим. Ҳаммаёқ тоза-озода, лекин маҳзун. Бу ерга ҳеч ким сидқидилдан  ҳавас учун келмайди. Кимдир  кимнидир масхара қилмайди. Ҳеч кимдан  ҳеч кимнинг ортиқ жойи йўқ. Ҳамманинг ҳуқуқи  тенг:  Меҳр бериб, меҳр кўрмаган муштоқ кўнгиллар… Шу ўринда  Алишер Навоийнинг:

Меҳр кўп кўргуздим, аммо

          меҳрибоне топмадим,

Жон басе қилдим фидо,

         оромижоне топмадим.

Ғам била жонимға еттим,

            ғамгусоре кўрмадим,

Ҳажр ила дилхаста бўлдум,

  дилситоне  топмадим, - деб бошланувчи  ғазали хаёлимдан ўтди.

Директор билан учрашганимда шафқат ҳамшираларини чақириб таништирди.

Хушмуомала, хушфеъл ҳамширалардан   Матлуба Рустамова ва Нурбиби Очилдиевалар ҳамроҳлигида  бу ерда яшовчиларнинг хоналарини, уларга яратилган шароитларни кўздан кечирдик. Камчилик йўқ. Ўз уйидан зиёдаки, кам эмас. Ҳеч нарсага зориқиш, муҳтожлик йўқ. Бироқ кексаларнинг нигоҳлари дераза ортига қадалган. Кутиш ва интиқлик қароқларида соғинчга айланган. Бир хонага ташриф буюрдик, ногиронлар  бир-бирига таскин бериб, ёрдамини  аямасдилар. Бошқа хонада бир рус аёли радио тўлқинларидан берилаётган қўшиқ овозини баландлатиб, жўр бўларди. Гўё  ғаму ҳасратлар, аламлардан  шу йўсинда  фориғ бўлгандай. Қўшни хонани тақиллатиб кирдик. Бу ерга отахон кампири билан келган. Минг бир андиша билан:

-«Болаларингиз?» - дедиму...                                                           

-Икки ўғлимиз бор. Уларнинг жудаям ишлари кўп. Ҳали келишади хабар олгани, Худо хоҳласа.

Э дунё, бунчалар бағри кенг яратгансан она билан отани! Бемеҳр, шу ерга келтириб ташлаган ярамас ўғилларни яна айбламайди-я, ота шўрлик.

Нурбиби бурчакдаги катта олти нафарлик палатага бошлади. Бу ердагиларга имо қилди: -Энг дарди оғир, қарияларимиз  ўлим тўшагида,  умрининг саноқли лаҳзаларини санаб ётибдилар.

qariyalarБу ерда уларга имкон қадар қарашади, ўзларига алоҳида хона бериб, даволашади.  Бу даргоҳдаги 200 нафардан ортиқ қариялар, ногиронларнинг ўйчан кўзларига қарашга юрагинг дов бермайди. Коридор бўйлаб бошқа хоналарни кўздан кечирамиз. Турфа кишилар, турфа тақдирлар, ҳаммаси - бир чимдим меҳрга зор  рус, тожик, ўзбек миллатига мансуб  инсонлар. Уларнинг пойига қўй сўйсангиз  парво қилмайди. Қимматбаҳо совға - олтин зар, кимхоблар тўшасангиз татимайди. Бу ердагиларнинг нигоҳини  фақат ва фақат  фарзандларнинг ёки яқин кишиларининг эътибори, муруввати қувнатади. Лекин нобакор фарзандлар буни билмайдилар.

«То отанг рози эмас, тавбанг қабул бўлмас сенинг», деб нола қилган эди Бобораҳим Машраб. Ота-онани ранжитганнинг азоби оғир дейдилар. Шу ўринда  бир ҳадисни ҳам келтирмоқчиман:

- «Ота-оналарнинг кексалик вақтида ҳар иккисини ёки бири бўлмаганда, бошқасини рози қилиб, жаннатий бўлиб олмаган фарзанд хор бўлсин, хор бўлсин ва яна хор бўлсин».

Нега тушунмаймиз, уларнинг омонатлигини, ғаниматлигини? «Қариси бор уйнинг – париси бор», - деган нақлнинг моҳиятига аҳамият бермаймиз?

Баъзи ношуд фарзандлар  ота-онасини хасталиги учун олиб келишган бўлса, бошқасини ҳеч кими бўлмагани учун. Кимнидир келини сиғдирмагани учун, бошқасини фарзанди.

Қариялар  ва ногиронлар интернат-уйи  директори  Раҳмониён Умар Акрам билан суҳбатлашдим. Бу ерда 134 нафар хизматчи фаолият олиб боради. Бу даргоҳда мутахассис врачларимиз билан бир қаторда, М. Рустамова, Н. Очилдиева, М. Жонова, З. Зокирова, Р. Меликова, С. Шукурова, Г. Нормаҳмадова, М. Турсуновадек бир қанча меҳрибон ҳамшираларимиз  бор. Улар бу ердаги қарияларни иложи борича  ўкситмасликка интиладилар.     

-Муҳтарам Умар Акрам бу даргоҳга кимлар қабул  қилинади?

-Қариялар уйимизга нафақат қариялар, балки ногирон, қаровга муҳтож кишилар ҳам қабул қилинади. 250  ўринга мўлжалланган бу даргоҳда бугунги кунда  240 нафарга яқин ногирон ва қариялар  яшаб келмоқда. Давлат бошлиғи,  Миллат пешвосининг эътибори туфайли қариялар, ногиронлару тўшакка михланиб қолганларга  алоҳида  ғамхўрлиги остида уларнинг  яшаш шароитлари яхшиланиб, тиббий ва моддий  ёрдам  ҳам кўрсатилади.         

-Меҳрибонлик уйи қачон  ташкил топган?

-1968 йили  қурилиш  бошланиб, 1972 йили  фойдаланишга топширилган.

- Вафот этган қаровчисиз инсонларнинг дафн маросимлари ҳақида  тўхталсангиз…

-Қарияларимиз  оламдан ўтишса, қариндошларига хабар юбориб, маълум қиламиз. Рус бўлса, шу миллатга хос, мусулмон бўлса, ўзимизнинг  одатимиз бўйича дафн қиламиз.

 -Кексалар ёши ўтган  сайин инжиқлашиб қолишади. Бу ҳол ишчиларни қийнаб қўйса керак-а?

-Тўғри айтдингиз, осон эмас. Уларга  қарайдиган ҳамшираларимиз бор. Нима иш қилиш: кир ювишми, уст-бошини алмаштиришми, ҳатто, таглигини алмаштиришгача ҳаммасини бажаришади. Эрта-ю кеч ҳушёрлик билан парвариш қилишади.

- Қариялар интернат-уйидаги тартиб ҳақида ҳам гапирсангиз?

-Улар эрталабки соат 7:30дан 8гача нонушта қилишади. Жойидан туролмайдиганларга кийим-бошини алмаштиришда ёрдам берилади. Соат 12дан  13гача тушлик. Соат 18да кечки овқат. Қийин аҳволдагиларга едириб қўйилади. Соат ўнда ухлашга ётилади. Бизда кундузги  дам олиш соатлари йўқ, ихтиёрий.  Хуллас, синглим, камчиликларимиз ҳам, қиладиган ишларимиз ҳам жуда кўп...   

Бу ердаги отахону онахонларни кузатаман, қароғига  мунг ин қурган. Нигоҳларига  ғам чўкиб қолган... Кўзи ожиз, қўл-оёқлари туғма мажруҳ. Аксарияти техниканинг сир-синоатини  яхши билишади. Бетакрор табиат манзараларини жуда ўхшатиб тасвирлашади. Наргизахонимнинг  ёзган шеърини тинглаб тасаннолар айтгинг келади.                                                                                                                          

Умр ғанимат, азизлар, ҳаммамиз бу омонатлик ичра ўткинчимиз. Ота-онасини, қайнота-қайнонасини ўз уйига сиғдирмаган, дуосини олмаган фарзанд эрта-индин қилганлари ўзига қайтишини, бу дунё - қайтар дунё эканлигини сира унутмасликлари лозим.

 

Гулчеҳра  Сотиболдиева,

«Халқ овози».

Суратларда Қариялар интернат-уйи директори Раҳмониён Умар Акрам ва ходимлари ҳамда бу ерда яшайдиганлар тасвирланган.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Апрел 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Эмомали Раҳмонни бизга Худо ато этди

 

 

Ватанга муҳаббат, уни севиш ҳар қандай ҳисдан устунроқ туради. У, миллатидан қатъий назар, бунда яшовчи инсонларнинг рафтори, қилаётган касбу корлари, меҳнат фаолиятлари мобайнида янада ёрқинроқ намоён бўла бошлайди.

Ватанимиз мустақиллиги эълон қилинган йиллар кечагидек ёдимда.

Одамлар бу тарихий воқеаларга унчалик ишонқирамай қарашганди. Ва ўзига яраша баҳс-мунозаралар ҳам бўлиб турарди.

Муфассал...

Дарахт остидаги тилло

 

Болаларнинг севимли адиби, «Устоз бўлган шогирд», «Жоним фидо музқаймоқ», «Кўча муаллими», «Театр кўз ёш тўккан пайтда», «Муаттар» ва шу каби ўнлаб ўқимишли қиссалар муаллифи Насим Ражаб шу кунларда ўзларининг қутлуғ саксон ёшларини нишонламоқдалар.

Биз тожикистонлик барча ўзбек китобхонлари номидан устоз-адибимизни бу муборак сана билан чин дилдан табриклаб, қуйида у кишининг қаламига мансуб бир ҳикояни газетхонлар диққатига ҳавола этмоқдамиз.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2073508

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8064215
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
275
3030
5755
8024732
3305
108045
8064215

Сизнинг IPнгиз: 18.220.248.77
Бугун: 02-04-2025 02:10:26

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015