Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 12 Феврал 2016 Кӯришлар: 1985
Печат

 

yoshlarimizМамлакат Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг кўп йиллардан бери дунё жамоатчилиги йиғилишларида, БМТнинг юқори минбарлари ҳамда ҳамдўстлик давлатлари саммитларида бугунги кунда дунё миқёсида глобал муаммога айланиб бораётган, ер юзида яшаётган ҳар бир тирик жоннинг ҳаловатини бузиб, ташвишга солаётган муаммо – терроризм ва диний экстремизм масаласи,

унинг келиб чиқиши, омма орасига сингиб бораётганлиги, унинг олдини олиш ва бартараф этиш йўллари хусусидаги маърузалари ва ўз халқининг порлоқ келажаги, ўз Ватанининг озод ва обод мамлакатлардан бирига айланиши тўғрисидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш, юртбошимиз ёнида куч-мадад бўлиб, ҳамиша тик туриш виждони ва имони пок ҳар бир мамлакат фуқаросининг бурчидир. Ана шундан келиб чиқиб, яқинда Душанбе шаҳри марказида жойлашган Миллий кутубхона биносида «Терроризм ва диний экстремизм – аср вабоси ва унинг олдини олиш йўллари», мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Конференция  Евро Осиё диалоги миллатлараро жамият фонди томонидан ташкил этилди.

Унга Тожикистон иқтисод ва молия институти ўқитувчиси, профессор Нодир Одилов раислик қилди. Бу илмий-амалий конференцияда 20дан ортиқ турли соҳа олимлари, фан докторлари, сиёсатчилар ва бир қанча меҳмонлар ўзларининг маърузалари билан иштирок этдилар. Жумладан, Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги вакили «Марказий Осиёда минтақавий тинчликни таъминлаш масаласи ва терроризмга қарши кураш», Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Хотин-қизлар ва оила комитети вакили «Турли оқимларга хотин-қизлар ва ёшларнинг жалб этилишининг олдини олиш», Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Олий аттестацион комиссия директори, тарих фанлари доктори, генерал-майор Розиқзода Абдулҳаким «Тожикистонда терроризмга қарши курашиш тарихидан», Тожикистон Миллий университети, педагогика кафедраси, педагогика фанлари доктори, профессор Нафиса Юнусова «Терроризмнинг психологик жабҳалари» ва бошқа бир қанча турли мавзуларда маърузалар қилишди.

Маърузачиларнинг ҳаммаси терроризм, унинг келиб чиқиши, оқибатлари тўғрисида батафсил тўхталдилар.

Тожикистон маданий-маънавий алоқалар «Дўстий» жамияти таклифига биноан, «Балх» бозори директори Ҳасан Эшқувватов, захирадаги милиция майори Аброр Ҳайдаров ва Москва Давлат университети аспиранти камина ҳам шу илмий-амалий конференцияда иштирок этдик.

Мен қуйида, терроризм ва диний экстремизм тўғрисида ўзимнинг фикр ва мулоҳазаларимни баён этмоқчиман. Президентимиз томонидан олиб борилаётган оқилона сиёсат ва бунёдкорлик ишларини халқимиз ҳамиша қўллаб-қувватлайди. Бунинг учун, албатта, биз «терроризм» сўзининг асл моҳияти нимадан иборатлиги ва терроризм келажакда обод шаҳарларнинг вайронага айланиши, кишилар тинчлигининг йўқолиши, аёлларнинг тул қолиши, етим-есирларнинг кўпайиши каби мудҳиш оқибатларга олиб келишини англамоғимиз лозим.

 Терроризм нима? Терроризм лотинча «terror» сўзидан олинган бўлиб, беқарорликни келтириб чиқариш, аҳолининг кенг қатламларига ваҳима ва қўрқув уйғотишга қаратилган сиёсий курашнинг ўзига хос усулидир.

Терроризм  замонамизнинг умуминсоний ва давлат аҳамиятига молик масалаларни ҳал этиш йўлида асосий кўринишларидан биридир. Бу жараёнга нисбатан самарали қарши туриш учун, аввало, терроризмнинг моҳиятини, унинг сабаблари, юзага келиш шартлари ва омилларини тушуниб олиш зарур. Хўш,  XXI асрда глобал муаммога айланиб қолган терроризмнинг ўзи нима? Терроризм, авваламбор, сиёсий, ҳуқуқий, тарихий, ижтимоий, психологик, динлараро ва бошқа муаммоларга бориб тақалувчи жуда мураккаб, турли кўринишли, кундан-кунга авж олиб бораётган мудҳиш ҳодиса бўлиб, террористик ҳаракатларга қарши самарали кураш олиб боришдан олдин, бу реакцион халқаро кучнинг ўзига хос жиҳатларини яхши билиб олишимиз ўта муҳимдир.

Дунё миқёсида амалга оширилаётган террорчилик ҳаракатларининг шакли ва усули бизнинг халқимизга хос эмаслиги, четдан уюштирганлигига шубҳа йўқ. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, демократик ва озод жамият барпо этиш йўлидаги саъю ҳаракатларимиз кимларгадир ёқмаётгани, улар ўрта аср тартибларини қўмсаётганликларини ошкора қилмоқдалар. Террористлар ўзларини ҳақиқий исломий қилиб кўрсатиб, ҳамма ҳаракатларини Ислом дини номидан амалга оширадилар ва пок, муқаддас Исломни бадном қиладилар. Бундай ҳаракатларнинг улуғвор исломий ғоялар, муқаддас Ислом динига мутлақо алоқаси йўқ. Жаҳондаги нуфузли диний уламолар ҳам қайта-қайта бу ҳақда гапирмоқдалар. Малайзия пойтахтида диний уламоларнинг халқаро конференциясида Қоҳирадаги қадимий Ал-Азҳар дорилфунунининг мударриси, мўътабар шайх Муҳаммад Саид Тантовий нутқ сўзлаб: «Ёшларни ўзини портлатиш йўли билан террор қилишга йўллаётган гуруҳлар Ислом душманларидир»,- деган эди.

Унинг фикрича, экстремистлар, Ислом ва жиҳод тушунчаларини ўз мақсадлари йўлида бузиб, талқин қиладилар. «Экстремизм исломият душманидир»,- деган эди шайх.

Инсоният бугун терроризмга қарши аёвсиз жабҳада турибди. Бу маърифат ва жаҳолат, эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги азалий кураш жабҳасидир. Тожикистон давлати бу курашнинг олдинги сафларида бормоқда.

XX асрдан XXI асрга мерос бўлиб ўтган ёвузлик кўринишларидан бири, бу терроризмдир. Терроризм инсон қалбидаги ёвузликнинг моддийлашган бир кўриниши ёки бошқачароқ қилиб айтганда, террор  ёвуз ниятли гуруҳларнинг инсониятга қарши эълон қилинмаган урушидир.

Бугунги кунда бизнинг минтақамиз, шу ҳудудда жойлашган мамлакатларни, демократик, ҳуқуқий, дунёвий тараққиёт йўлидан қайтаришга уринаётган турли экстремистик кучлар ва марказларнинг бу ердаги хавфсизликка раҳна солиш учун кўз тиккан жойи бўлиб қолмоқда.

Маълумки, дин ҳамиша инсонларни яхшиликка, эзгу мақсадларга чорлаган. Муҳтарам Президентимиз таъкидлаганидек, Ислом дини бу ота-боболаримиз дини, у биз учун ҳам имон, ҳам аҳлоқ, ҳам диёнат, ҳам маърифатдир. Шу боис, охирги вақтларда мусулмонларнинг эътиқоди ва диний сиёсатларидан устакорлик билан  фойдаланиб, диний экстремистлар ва террорчилар томонидан Ислом байроғи остида амалга оширилаётган жиноятлар, уларнинг ҳақиқий қиёфасини намоён этмоқда. Террористларнинг ғайриинсоний ва ғайридиний ҳаракатлари бизни доимо ҳушёр ва огоҳ бўлишга, ҳақиқий диний қадриятларни уларнинг сохта ва ўта ғаразли талқинларидан кескин фарқлашга ёрдам берадиган билимларни эгаллашга ундайди.

Бугунги кунда кўпгина ёшларимиз Ислом динининг асл моҳиятини, Қуръон ва пайғамбаримизнинг ҳадисларини тўла тушуниб етмаганлар, ким нима деса, шунга ишонадилар. Экстремистлар эса бундан фойдаланиб, ёшларимизни ўзларига оғдириб олишга уринмоқдалар. Агар биз ёшларимизга ҳақиқий Ислом нималигини тушунтириб борсак, у ҳолда ёшларимиз ўзлари буни ажратиб оладиган бўлишади. Терроризм ва диний экстремизмга қарши курашнинг самарадорлигини оширишда маданий-маърифий тадбирларнинг ўрни, ёшларда мафкуравий иммунитетни  шаклантиришнинг аҳамияти бениҳоя каттадир.

Бунинг учун дунёвий ва диний илмларга оид тушунчалар изоҳи ҳамда эзгулик тўғрисидаги буюк мутафаккирлар ва сиёсий арбобларнинг ибораларини ёшларимизнинг қалбларига сингдириб боришимиз лозим бўлади.

Ўз ўрнида айтиш керакки, ҳар қандай  ёвуз ғояга ва уни амалга ошириш механизмига ўз вақтида зарба берилмас экан, бу бегона ғоялар тобора чуқурроқ илдиз отиб бораверади. Шу ўринда яна бир нарсани таъкидлаб ўтиш лозимки, терроризм, экстремизм, диний ақидапарастлик терминларининг асл моҳиятини боғчада, мактабда, институт  ва университетларда, жамоат жойларида ёшларимизга тушунтириб борсак, терроризмни келтириб чиқарадиган оқибатлар нималарга олиб келишини ёшларимизнинг ўзлари англаб етсалар,  албатта, бу мудҳиш нарсаларнинг олдини олган бўламиз. Биз одамларни огоҳликка чақиришимиз лозим, кўр-кўрона ҳар қандай гуруҳларга, жиноий тўдаларга қўшилиб кетавермасдан, оқилона фикр юритишга ўргатишимиз керак. Мамлакатимизда содир бўлаётган ўзгаришлар, ободончиликлар, кўп қаватли биноларнинг кун сайин кўпайиб бориши, кенг ва равон йўлларнинг қурилиб топширилаётганлиги, кишиларнинг манзилларини яқин қилиш, чекаётган заҳматларини енгил қилиш мақсадида Душанбе-Хўжанд, Душанбе-Кўлоб йўлларида туннеллар қурилиб, фойдаланишга топширилганлиги, завод ва фабрикалар, кичик ва катта ишлаб чиқариш корхоналар ишга тушиши, бир қанча иншоотларнинг қурилаётганлигини ва келажакда яна қурилажагини халқимиз, айниқса, ёшларимизга тушунтириб бермоғимиз керак бўлади. Биргина Ҳисор шаҳри мисолида шу нарсани айтишимиз лозимки, 2-3 йил ичида 257та иншоот қуриб, фойдаланишга топширилди. 70 йиллик Совет ҳокимияти ҳукмронлиги даврида ҳам, ундан олдин ҳам бунақа ўзгариш, тараққиёт ҳеч қачон бўлган эмас. Тараққиётни, кун сайин ўсиб бораётган ривожланишни, одамларнинг тўкин-сочин дастурхонларини кўра била туриб, ношукрлик қилсак, бу нонкўрлик бўлмайдими, Аллоҳ таолонинг ғазабига гирифтор бўлмаймизми? Бу нарсалар, албатта, ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмайди, бунга Миллат пешвоси, мамлакатимиз Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг саъю ҳаракатлари туфайли эришдик.

Давлатимизнинг бошида маърифатли, сиёсатдон, ишбилармон юртбошимиз борлигига, Ватанимизда тинчлик ва осойишталик ҳукм сураётганлигига, кишиларнинг дастурхони нозу неъматларга тўлалигига, қарияларимизнинг кексалик гаштини ҳузур-ҳаловатда ўтказаётганликларига, болажонларимизнинг қувноқ болалик даврини сураётганликларига Яратган эгамга шукроналар айтишимиз керак.

Биз фарзандларимизни она-Ватанга муҳаббат, бой тарихимиз, ота-боболаримизнинг муқаддас динига садоқат руҳида тарбияласак, мақсадга мувофиқ бўлади.

 

Зокиржон Бобоёров,

Москва давлат университети аспиранти.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

ХИЁНАТ

 

Акмал эрталаб барвақт турди…  Кечаси билан майингина ёққан    ёмғир  тиниб, ҳаво ярқираб очилган. Эсаётган тонгги шабада турли хил гулу  гиёҳларнинг муаттар ҳидини атрофга таратар эди.

У баҳорнинг беғубор ҳавосидан тўйиб  нафас олди. Ҳовли четидан оқиб ўтадиган  муздек сувга ювиниб, ўзини тетик сезди.

Муфассал...

Миллат пешвоси Миллий мажлиснинг олтинчи чақириқ биринчи сессиясида қатнашди

 

17 апрел куни Тожикистон Республикаси Олий Мажлис Миллий мажлиси олтинчи чақириқ биринчи сессияси бўлиб ўтди. Унда Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон иштирок этиб, нутқ сўзлади.

Тожикистон Республикасининг "Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси тўғрисида"ги конституцион қонуни 17-моддасига биноан, Тожикистон

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1991185

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478902
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4830
4027
22515
7426653
100546
114875
7478902

Сизнинг IPнгиз: 3.15.186.78
Бугун: 23-11-2024 17:57:08

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015