Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 12 Феврал 2016 Кӯришлар: 2522
Печат

 

t xolmurodova-2015 йилда алоқа соҳаси даромади операторлар ва провайдерларни ҳисобга олганда 2 миллиард 716 миллион сомонийни ташкил қилди. Бу аввалги йил кўрсаткичидан 38 миллион сомонийга кўпдир,- деди Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Алоқа хизмати бошлиғи ўринбосари Татяна Холмуродова.

Унинг сўзларига кўра, кўрсатилган алоқа хизмати ҳажми 1 миллиард 535 миллион сомонийга тенг бўлди. Бундан ташқари, Алоқа хизмати миллий операторлар томонидан эҳтиёжманд кишиларга 909 минг сомонийлик хизмат кўрсатди.

Ҳисобот даврида электр алоқаси соҳасида фаолият олиб бориш учун 190та ижозатнома берилган бўлиб, бугунги кунда ижозатномалар умумий сони 309тага етди.

Татяна Холмуродованинг билдиришича, ўтган йили мамлакатда интернетдан фойдаланувчилар сони 800 минг кишига камайди.

- Биз буни иқтисодий инқироз билан боғлаймиз,- қайд қилди у. - Бугун мамлакатимизда интернетдан фойдаланувчилар умумий сони 3 миллион кишини ташкил қилади.

Журналистларнинг ахборот сайтлар тўсиб қўйилиши ҳақидаги саволига Татяна Холмуродова шундай жавоб берди: «Агар Алоқа хизматига сайтлар тўсиб қўйилганлиги ҳақида қандайдир мурожаат бўлганида, биз бу масалани кўриб чиққан бўлардик. Бироқ бундай мурожаатлар йўқ ва Алоқа хизмати ҳам тўсиб қўйиш ҳақида буйруқ бермаган».

Унинг сўзларига кўра, ўтган йили ижозатномага эга бўлмасдан туриб сим-карталар ноқонуний савдоси билан машғул бўлган 97 субъект қўлга олинган. Улар 11 минг 360 сомоний ҳажмида жаримага тортилиб, мобил алоқаси турли операторларининг 9 минг 631та сим-картаси мусодара қилинган.

Бугун мамлакатда 11,2 миллион мобил операторлари муштарийлари бўлиб, шундан 5,2 миллиони фаолдир.

2015 йилда «Тожиктелеком» очиқ ҳиссадорлик жамияти умумий даромади 108,5 миллион сомонийни ташкил қилди. Шу жумладан, аҳолига хизмат кўрсатиш ҳажми 10,2 миллион сомонийга тенгдир. 

Матбуот анжуманида мобил алоқа хизматидан салбий мақсадларда фойдаланиш, унинг инсон саломатлигига зарари ҳақида ҳам гап кетди. Бу ҳақда Татяна Холмуродова: «ХХI асрда яшаяпмиз. Истаймизми ёки йўқми, мобил телефонларидан фойдаланишади. Мисол учун «Тожикмобайл» телефонлари инсон саломатлигига салбий таъсири кам.  Лекин уй телефонларидан фойдаланиш ҳолати кундан-кунга камайиб кетмоқда. Хизматдан фойдаланган муштарийлар эса, ишлатилган дақиқалар пулини тўлашдан бош тортиб келишяпти. 100 фоиз муштарийларнинг 80 фоизи қарздордир»,- деди.

Алоқа хизмати антенналарининг аҳоли яшаш ҳудудларида ўрнатилгани ва бу фуқаролар саломатлигига бефарқликни англатиши ҳақида қизғин баҳсу  мунозара бўлди. Бу ҳақда Алоқа хизмати бошлиғи ўринбосари мамлакат ҳудудида бирон мактаб ҳудудида  антенна ўрнатилмаганини таъкидлади. Шунингдек, унинг сўзларига кўра санитария-эпидемиология хизмати ижозати бўлмаган жойга ҳеч қачон антенна ўрнатилмайди.

Матбуот анжуманида «Почтаи Тожик» давлат унитар корхонаси фаолияти ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди. Унда таъкидланишича, Тожикистон Республикаси ҳудудида «Почтаи Тожик» давлат унитар корхонасининг 491та алоқа бўлимлари фаолият юритади.

Ҳисоботларга мувофиқ, «Почтаи Тожик» давлат унитар корхонаси умумий даромади ўтган йили 6,1 миллион сомонийни ташкил қилган.

Почта ва даврий матбуотни етказиб бериш Душанбе шаҳрида бир ҳафтада 5 марта, республика шаҳру ноҳияларида эса, ҳафтасига 3-4 мартадан йўлга қўйилган.

Матбуот анжумани учун ажратилган вақтнинг 27 дақиқасини Алоқа хизмати турли бўлимлари вакилларини таништириш ҳамда уларнинг фаолиятлари ҳақида қисқача тўхталиш эгаллади. Журналистларнинг савол-жавоблари учун атиги ярим соат вақт қолди. Табиийки, бу вақт мобайнида ҳамма ҳам ўз саволини беришга улгурмади. Бунинг устига, Алоқа хизмати бошлиғи Бег Сабурнинг ўтган йил якунига бағишланган матбуот анжуманида шахсан иштирок этмагани ҳам журналистлар норозилигига сабаб бўлди.

Гули Рауфзода,

 «Халқ овози».

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Август 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
          1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31            

МАҚОЛАЛАР

Муҳаббат ўтида куйдим, келиб ёнмоқлигим бир кўр...

 

Бўлибман ошиғинг олгин хабар ҳоли паришонман,

Кутиб йўлингнинг бўйида куйингда чашми гирёнман.


Сени тонгдай жамолингу мисоли тун сочинг ҳақи,

Билолмай, қай бири зебо ботиб хаёлга нодонман.

Муфассал...

2019-2021 йиллар самарали бўлади

 

Миллат пешвоси ўзининг навбатдаги Паёмида таъкидлаганидек, 2018 йилнинг Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, дея эълон қилиниши халқ ижтимоий-иқтисодий ҳаётида мазкур йўналишлар аҳамиятини англашга жиддий туртки берди.

Зикр этилган масалалар ҳал этилишини тезлаштириш ва қишлоқлар инфратузилмасини ривожлантириш заруратини ҳисобга олган ҳолда, 2019-2021

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2501850

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9927395
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2831
2355
11157
9895679
63956
107749
9927395

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.169
Бугун: 20-08-2026 22:12:48

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015