Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 09 Январ 2016 Кӯришлар: 2086
Печат

 

ogringan kungil-Ҳой, Мавлу, қаердасан? - Менга пул керак!

-Пулларнинг ҳаммасини ичиб тугатдингизууу, яна пул сўрайсиз-а!

-Тилинг чиқиб қолибдими? Мен билмайман, қаердан бўлса ҳам пул топиб бер, - дея Абдужаббор тоға аёлини ура бошлади.

Мавлуда холанинг уйида ҳар куни шу аҳвол.

Уйида ейишга нон йўғу, эри ҳар кун ичиб келар ва хотинидан пул топиб беришини талаб қилиб, аёвсиз калтакларди. Унинг икки қизи бор, бири мактабни тугатган, иккинчиси эса, 9-синфда ўқирди. Мавлуда холанинг бор умиди шу қизларидан. Қизларининг ўқишлари яхши, аммо дугоналари дадасининг ичиб юришини юзларига солиб, уларни кўп камситишарди. Бечора қизлар...

Кеча уйидаги охирги қолган яримта қаттиқ нонни ҳам сувга ивитиб еб тугатишганди. Бугунга эса, нон йўқ. Унинг устига эри ичиб келган, жанжал кўтаряпти. Ҳаммаёқ тўс-тўполон.

Бироздан сўнг, эри ҳар доимгидек ухлаб қолди. Мавлуда хола эри тинчлангач, «тиш ковагида»  асраб юрган пулини олди-да, қишлоқ четидаги тегирмон томон одимлади. Қасдига олиб тегирмонда ҳам ун йўқ. Уйга қайтаётиб қайнсинглисининг уйи олдида тўхтаб, ундан иккита нон сўради.

 -Уф-ф, безор бўлдим сизлардан, ҳар икки куннинг бирида нон сўраб келганларинг келган. Йўўўқ нон! -дея ўшқириб, дарвозани қаттиқ ёпиб қўйди. Сал нарироқда уларни кузатиб турган қўшни аёл, ортига қайрилиб кетаётган Мавлуда холанинг ғамгин қиёфасини кўриб тўхтатди ва ёнига келиб:

-Э, опажон, диққат бўлманг, бу кунлар ҳам ўтиб кетади, ҳозир бир зум қараб туринг, деди-да уйига югуриб кириб кетди.

У уйидан тўртта нон олиб чиқиб, Мавлуда холанинг қўлига тутқазди. Мавлуда хола эса, нонларни оларкан, қўшни аёлга қандай миннатдорчилик баён этишни ҳам билмасди. Бехосдан кўзларига ёш олди ва бу кўзёшларини унга билдирмаслик учун юзини бошқа томон буриб, “Илоҳо, умрингиздан барака топинг, синглим”, дея олди холос.

Мавлуда хола ҳозиргина тандирдан узилган иссиққина нонларни қўлтиқлаганча уйи томон кетиб бораркан, миясида мингта хаёл чарх урарди: “Қачон... қачон бизлар ҳам одамлардек яшаймиз? Эй, Яратган эгам, бизга ҳам атаган ёруғ кунларинг борми? Қизларим... Қизларим ҳам ўз жойини топиб кетармикин?!” У ана шундай хаёллар билан қандай уйига етиб келганини сезмай ҳам қолди.

  ...Орадан бир неча йиллар ўтди. Эри ичишни ташлаб, далада ишлай бошлади. Ўзи тикувчилик цехи очиб, тадбиркорликни йўлга қўйди. Катта қизи яхши хонадонлардан бирига келин бўлиб тушди. Кичкина қизи эса, тиббиёт олийгоҳига ўқишга кирди. Рўзғорлари бут, ҳеч нарсадан камчиллиги йўқ. Ҳатто, бу орада мол-ҳоллик ҳам бўлишди. Бошидан ўтказган қийинчиликлари, тортган азоблари, ҳамма-ҳаммаси унут бўлиб кетди-ю, бироқ, қайнсинглисининг ўшанда кўнглини оғритгани сира-сира ёдидан кетмайди. Энди бўлса ҳар куни қайнсинглиси шу ерда, у ҳар сафар келганда:

 -Вой, келинойи, молларингиз кўпайиб қолибдими? – дерди.

 Мавлуда хола эса:

- Худо баракасини берсин, деб қўярди.

Бир куни қайнсинглиси:

- Келинойи, менга ҳам мол қилиб берсангиз, - деб қолди.

 Шунда Мавлуда хола:

- Синглим, молу-дунё топиларкан, вайрон бўлган кўнгилни эса, тиклаш қийин экан, - деди-да, уйга кириб кетди. Бу гаплардан сўнг, қайнсинглиси на уйга киришини, на кирмаслигини билмай, бироз турган жойида қотиб қолди, охири бошини эгиб, ташқарига йўл олди.

 Ҳа, азизлар! Инсоннинг вужуди Аллоҳнинг иморатидир. Бу иморатнинг пойдевори эса, кўнгилдир. Пулни топса бўлади. Лекин кўнгилни топиб бўлмайди.

 

Ўктам РИЗАЕВ,

Спитамен ноҳияси, Саидқўрғон қишлоғи.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Мораторий – тадбиркорлик ривожи омили

 

Янги 2018 йил хайрли бошланди. Бунга январ ойининг илк ўн кунлигида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан жорий йилнинг Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, дея эълон қилиниши бўлса, ойнинг иккинчи ўн кунлигида эса, муҳтарам Президентимиз томонидан "Ишлаб чиқариш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятида барча турдаги текширувларга

Муфассал...

Қулупнай етиштириш сирлари

 

Менимча, Вахш водийсини «Олтин водий», деб аташларида ҳеч бир муболаға бўлмаса керак. Чунки водийдаги қайси бир хонадонга кирманг, албатта, томорқасида деҳқончилиги, ҳовлисига кўрк бағишлаб турган узум ишкоми, саралаб экилган мевали дарахтлари кўзга ташланиб туради.

Айниқса, мустақиллик йилларида Хатлон вилоятининг Вахш водийси аҳолиси том маънода ернинг ҳақиқий эгасига айланиб, унга ўзгача меҳр-муҳаббат

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2595284

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10290785
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4523
7032
16214
10210212
26297
161581
10290785

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.72
Бугун: 04-11-2026 18:24:37

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015