Қачон қараманг, келажак-ёшларники, деб бонг урамиз. Лекин баъзи ёшларнинг бугунги кунда қилаётган ҳар хил ишларини-ю беўхшов қилиқларини кўриб туриб, уларга бепарво бўлмаяпмизмикин? Уларнинг нима ишлар билан машғул бўлаётганликларига эътибор бераяпмизми? Ёки келажакда уларнинг жамиятга бирон фойдаси тегиб қолар, деган умидда қараб, кутиб тураверамизми?
Ҳатто, мактаб ёшидаги болалар қайси бир йўллар билан бўлса ҳам пул топиш илинжида уйдан чиқиб кетадилар, худди мактабга бориш шарт эмасдай. Уйма-уй юриб, дарвоза тақиллатадилар: «Тухум оласизми?», «Сут, ёғи олинмаган қатиқ керакми?», «Ширин тут бор»… Сал каттароқлари бозорда арава тортадилар, маршруткаларда паттачилик қиладилар. Меҳнатнинг айби йўқ, лекин… Яна ким билади, дейсиз, қай бирлари қинғир ишлар-у, ўғирлик билан шуғулланишар, балки...
Шу аснода, ўзим гувоҳи бўлган воқеалардан мисол келтирмоқчиман. Якшанба куни бозор айланиб юрувдим, атир-совун сотиладиган дўкон олдида одам гавжум. 10-12 ёшлардаги икки бола катта идишдаги шампунни биттадан ушлаганларича одамлар орасидан сирғалиб чиқиб кетворишди. Сотувчи буни сезмай ҳам қолди. Ўғлимга туфли олиш учун дўкондан унга мосини танлай бошладик. Ёнимизда турган 16 ёшлардаги йигит ҳам бир-иккита туфлини кийиб кўриб турганди. Сотувчи бошқалар билан савдо қилгунича ҳалиги йигит туфлини кийиб, жуфтакни ростлаб қолибди. Сотувчи дўконни ташлаб кетолмай, дод деганича қолаверди. Салом-алигимиз бор танишимнинг ўғли бир куни: «Бувим холангдан 150 сомоний пул олиб кел, уч кундан кейин бераман, дедилар», деб уйга келди. Бериб юбордим. Бир ойдан сўнг, ўша танишимни кўчада кўриб қолдим, бошини қимирлатиб сўрашди-ю, ўтиб кетди. Яна бир тўйда бирга, бир жойда ўтириб қолдик, айтдим. «Вой, мен ўғлимни сизникига юборганим йўқ, бундан бехабарман», деди. Ўғлингиздан сўрарсиз, дедим. Ўшанга ҳам икки йилдан ўтди, пул ҳам савил кетди.
Бир танишим болалардан нолиб қолди: «Тўйга хабарчи бўлиб юрувдим. Бир қариндошимизникига кириб чиққунимча, дарвозасига суяб қўйган велосипедим йўқ. Кўчада бирон зот кўринмади. Нима қилишимни билмай, ён қўшнилардан сўрадим, билмаймиз, дейишди. Мана, пиёда юрибман-да. Участка нозири ҳам топиб беролмади. Ким олган бўлса ҳам буюрмасин, деб қарғайман...».
Бунақа мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Бундан ташқари, пул ишлаб келиш мақсадида дарсларни ташлаб (албатта, мактаб директори, синф раҳбари билан келишиб), Россия шаҳарларига кетган ўқувчилар кўпчиликни ташкил этиши ҳайратланарли эмас. Буларнинг ҳаммасини шароитга тақаб, ҳаёт мажбур қиляпти, деб кўз юмиб келяпмиз. Энди айтинг, бундай ёшлардан келажакда нимани кутиш мумкин? Келажак уларнинг қўлида қандай гуллаб-яшнайди, ривожланади-ю, қандай аҳволда бўлади? Бунга ким жавоб бера олади? Ўқиш-ёзишсиз, билимсиз, таълим-тарбиясиз одамийлик мартабасига чиқа оладими киши?
Ҳозирги маршруткалар аввалги автобуслардан қолишмайди, уриб-тиқиб одам олаверадилар. Ишдан кеч қолмаслик учун лиқ тўла маршруткага чиқишга мажбур бўлдим. Ўтирганлар, асосан, ёшлар, яъни талабалар экан. Букчайиб кетаётганлар орасида 70 ёшлардаги собиқ муаллима ҳам бор эди. Орқадан кимдир: «Ҳой ёшлар, бирорталаринг муаллимага жой берсаларинг бўлмайдими, устоз отадан улуғ-а» деса, бир қиз: (олийгоҳ талабаси бўлса керак) «Сизга устозлик қилган бўлсалар, жойингизни бера қолинг», деди ва бопладимми, дегандай тиржайиб сақичини чайнаб ўтираверди. Бу ахлоқий «фазилат»га нима дейиш мумкин? Демак, у на оилада, на мактабда, на олийгоҳда тарбияланган. Унинг қиёфасига боқсангиз, юз-кўзидан, ҳаракатидан бирор хил яхшиликни илғай олмайсиз. Бунақаларни келажак соҳиби дейишга арзирмикан?
Фарзанд тарбияси бугунги куннинг энг муҳим вазифаларидан бири. Бу ҳар бир ота-онанинг, ҳар бир ўқитувчининг асосий ишига айланмоғи шарт. Зеро, саводсиз, тарбиясиз авлод нотўғри ўсган ниҳол, қурт еган мева кабидир.
Ота-боболаримиздан қолган ҳаётий муаммоларни ечмоқ, уларнинг илмий сирларини билиб олиш, янгиликлар яратиш учун тарбия ва саводхонлик асосий калит ҳисобланади. Ёшлар ушбу калитни қидириб топишлари керак. Бунинг учун устоз-мураббийлардан ёшларни тарбиялашда, савод беришда жуда катта масъулият талаб этилади. Чунки, билим, одобу услуб орқали улуғларимизнинг панду ҳикматлари ўқиб ўрганилади, келажак авлоднинг унга амал қилиши эса, асосан, тарбия ва таълим берувчиларнинг куч ҳамда маҳоратларига боғлиқ.
Мавлуда ЖЎРАХОН,
Суғд вилояти.
Ориф соат ўн беш-ўн олтилар атрофида устахонани маҳкамлади… Кутгандан не фойда? Бугун атиги биттагина машинани таъмирдан чиқарди. Унинг ҳам «касали» енгил экан. Анча вақтдан бери шу аҳвол. Даромаддан баромад кўп. Иш олдингидай эмас. Авваллари бу устахона ён-атрофида машина таъмирлайдиган бошқа дўконлар кам эди. Ҳозир эса марказий йўлнинг ҳар икки томони тўла «запчаст» дўконлари-ю, устахоналар.
Муфассал...
Аҳоли ижтимоий ҳимояси сатҳи даражасини кучайтириш ҳамда давлат хизматчилари, бюджет ташкилоту муассасалари ходимлари маошлари, нафақа ва стипендиялар ҳажмини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида
Аҳоли фаровонлик даражасини юксалтириш ва ижтимоий ҳимояланишини таъминлаш мақсадида, Тожикистон Республикаси Меҳнат
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015