Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 06 Ноябр 2015 Кӯришлар: 1880
Печат

 

asabИнсоннинг саломатлиги унинг руҳий ҳолати билан чамбарчас боғлиқлиги бугунга келиб, ҳеч ким учун  сир эмас. Инсон организмида кечадиган психологик жараёнлар ва унинг руҳий ҳолатига салбий ёки ижобий таъсир этувчи омиллар ҳисобсиз.

Турсунзода шаҳар марказий беморхонаси асаб касалликлари бўлими мудири, олий тоифали шифокор Субҳон Воситович Ражабов билан ўтказган

суҳбатимиз ҳам инсон  асаб тизимида содир бўладиган мураккаб жараёнлар, уларнинг инсон саломатлигига қай даражада таъсири ҳақида боради.

-Муҳтарам Субҳон Воситович! Ҳозирги шиддатли ҳаётимизни, фан-техника тараққиёти асри, компютер ва интернет асри, телевидение, аудио, видеотехника даври каби атамалар билан истаганча изоҳлашимиз мумкин. Бу каби қулайликлар табиийки, инсоннинг узоғини яқин, оғирини енгил, ҳар қандай муаммони ҳам бир зумда ҳал этишда ўрни беқиёсдир. Лекин, ҳар қандай тўкисда ҳам бир қусур бор деганларидек, чексиз ахборотлар тўрига ўралашиб қолган инсон асаб тизими бундай залворли юкни кўтаришга қийналиб қолмаяптими?

-Буюк физиолог олимларимиздан  бири айтган экан, яхшиямки, инсонда кўникиш ва унутиш каби энг ноёб физиологик жараёнлар рўй бериб туради. Акс ҳолда, асаб тизими портлаш даражасигача келарди. Дарҳақиқат, даврнинг шиддат билан олдинга интилиши жамият барча аъзоларининг атрофда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга бефарқ бўлмасликка, замон билан ҳамқадам бўлишга чорлайди.

Бундан 20-30 йиллар муқаддам 1-2 ой давомида янгиликлардан бехабар қолсангиз, ҳозир бир кунгина бефарқликка йўл қўйиб, зийракликни қўлдан бой берсангинз, ўзингизни замондан ортда қолганингизни сезасиз.

Ўша сиз назарда тутган ахборот майдонининг тобора кенг қулоч ёйиб бораётгани, инсон онги ва тафаккури ҳамма вақт ҳам уларни қабул қилиш ва таҳлил этиш ҳолатида эмаслиги ёки дейлик, қабул қилишга улгура олмаётганлигини теварак-атрофни тийрак нигоҳ билан кузатсангиз, яққолроқ кўзга ташланади. Вақтнинг инсонгамас, инсоннинг вақтга тобелиги кун  сайин намоёнлашиб бормоқда. Аксарият одамларга эътибор қилсангиз, аниқ иш режаси ёки кун тартиби бўлмаса-да, доимо қаёққадир шошилган, тажанглашган, мудом вақтнинг етишмаслигидан нолишади, ҳеч нарсага улгуролмаётганлигидан афсусланишади. Бу ҳолатлар, албатта, бора-бора асаб тизимининг муддатдан олдин толиқиб қолишига, унинг емирилишига ва пировардида, инсоннинг барвақт кексайишига олиб келади. Бундай вазиятларда эса энг тўғри ва ишончли йўл – авваламбор ҳар бир инсон ўзининг оила, ишхона ва жамиятда тутган ўрнини жуда теран идрок этиши лозим. Ундан кейинги вазифаси эса, киши касб-камолоти, вазифаси ва ҳар кунлик бажарадиган ишига қараб, ахборотларни ажрата билиши керак ҳамда ўзига хос ва мосини танлай олиши лозим бўлади.

Бундан ташқари, ҳар бир инсоннинг ўзи танлаган асосий касбидан ташқари, севган машғулоти бўлади. Бўш қолди, дегунча, кимдир, радио, телевидение, видеотехникаларни тузатишга киришиб кетади, бошқа биров балиқ овига  отланади, яна кимдир велосипедда сайр қилишни хуш кўради ва ҳоказо.

Кундалик ҳаётда мана шу иккала жараённи шошилмасдан, оғир, вазмин ва ҳамоҳанг равишда олиб борган киши ҳар томонлама ютади. Арзимаган нарсаларга тезда таъсирланиш, ортиқча ҳис-ҳаяжонга эга бўлиш ёки аксинча, доимо тушкун кайфиятда юриш ҳам инсонни тез толиқтиради, умрини қисқартиради.

-Айтгандай, ортиқча ҳис-ҳаяжон мавзусини тилга олиб ўтдингиз. Мутахассис сифатида инсонга таъсир этувчи турли хил психологик жароҳат ва зарбалар, янаям аниқроғи, кишининг стресс - руҳий зарбага учраган ҳолатини қандай изоҳлаган бўлардингиз?

-Ҳар бир инсоннинг эрталаб уйдан чиқиб кетиб, кечқурун уйга қайтиши оралиғидаги вақт мобайнида доимо бир хил кайфиятда бўлади, деб айтиш жуда қийин. Инсон руҳиятига, асаб тизимига, қолаверса, кайфиятига таъсир этувчи жуда ҳам кўп психологик омиллар мавжуд. Уларнинг ҳаммаси ҳам руҳиятга ёки кайфиятига ижобий таъсир этавермайди.

Ундан ташқари, асабшунослик илмида психологик вазият, деган тушунча ҳам мавжудки, ўша биз юқорида тилга олган омилларнинг қаерда ва қай шароитда таъсир этиши билан узвий боғлиқ. Кишига таъсир этувчи руҳий зарбаларга иш жойида, уйда, кўчада, жамоат жойларида, сафар ёки саёҳат пайти ҳам дуч келиш мумкин. Лекин, улар орасида инсоннинг асаб тизимига салбий таъсир кўрсатувчилари талайгинаки, бу ҳақда тўхталаниб ўтмасликнинг ҳеч ҳам иложи йўқ.

Дейлик, фарзандингиз олий ўқув юртига қабул бўлди ёки лотереяга машина ютдингиз – қувончингизнинг чеки йўқ. Ана шу хурсандчиликнинг, хушхабарнинг ўзи ҳам сизнинг руҳий ҳолатингизга ижобий таъсир этувчи психологик омил. Бу ҳолат умрингизни узайтиради, соғлиғингизни мустаҳкамлайди, яшашга бўлган завқингиз ошади. Иккинчи бир ҳолат. Ишхонангизда бошлиғингиз билан келишмовчилик пайдо бўлди. Бошлиғингиз берган топшириқ ёки кўрсатмани жони-дилингиз билан, ҳатто у киши айтгандан ҳам зиёда қилиб адо этгингиз келади. Лекин, қанча уринманг, бошлиққа ёқмайсиз. «Мосфилм» киностудиясида суратга олинган «Ишдаги ишқ» филмидаги Новоселцевнинг ҳолатини бир кўз олдингизга келтиринг-а… Кечалари  алламаҳалгача қолиб ишласангиз ҳам, танқидга учрайверасиз. Бундай вазиятларда стандарт ҳолат рўй беради. Бутун вужудингиз ва танангиз  таранглашади. Асабларингиз зўриқади, юрак ва томир уришингиз тезлашади. Иштаҳангиз бўғилиб, уйқунгиздан ҳаловат тополмай қоласиз. Ўзингизни ланж сеза бошлайсиз, иш қобилиятингиз пасайиб кетади. Агар бу ўзаро тушунмовчилик, яъни сизга салбий таъсир этаётган ҳолат узоқ давом этса ва унинг олдини олиш чораси топилмаса, бора-бора ўзингизга ишонч йўқолади. «Демак, мен бирон-бир ишни  уддасидан чиқа олмайман, ўзим ношуд эканман-да», деган қўрқув ва хавотир пайдо бўлади. Сиз руҳан тушкунликка тушасиз. Бу ҳол янаям узоқ давом этса, сурункали руҳий тушкунлик, яъни депрессия ёки стресс ҳолатига олиб келади. Хоҳлаймизми, йўқми, стресслар, яъни инсон асаб тизимига мусбий ёки салбий таъсир этувчи  психологик омиллар бизнинг кундалик ҳамроҳимиз. Стресс ҳолатдан тезда ва асоратсиз чиқиб кетиш учун инсоннинг биргина куч ва иродаси кифоя қилмайди. Унинг танасида кўникиш захираси ҳам бўлиши керак. Агар мана  шу нарса етарли бўлмаса, инсон ўзини ўнглаб  ололмайди, стресс ҳолатдан чиқолмай қолади. Бу эса, охир-оқибатда депрессия, қанд диабети, миокард инфаркти, инсулт каби хасталикларга гирифтор бўлиш учун замин яратади. 

-Менимча, инсон астойдил  ҳаракат қилса, ҳар қандай ҳолатдан чиқиб кетишга чора топади. Ҳар биримиз соғлиғимизни, асаб толаларимизни асрашимиз учун нималарга эътибор қилмоғимиз лозим?

-Буюк саркарда Суворовнинг шундай сўзлари бор. Асабингизни бузган ёки бузадиган нарсалар ҳақида бир дақиқа бўлсин, ўйламасликка ҳаракат қилинг…

Энг оғир руҳий зарбага учраган ҳолатларда ҳам, дунё кўзингизга тор кўриниб, яшашдан маъно қолмаган тақдирда ҳам, ҳаётингизда из қолдирган  тотли хотираларни, кайфиятингизни хуш этувчи лаҳзаларни кўз олдингизга келтиринг… Эҳтимол, бу никоҳ тўйингиздир, илк фарзанд, янги ҳовлига кўчиб ўтганингиз, севган қизингиз билан илк учрашув ва ҳоказо…

Ишдан ёки кўчадан абжағи чиққан кайфият билан қайтганда ҳам, ўзингизни қўлга олинг. Қўлингиз дарҳол сигарета қутиси ёки спиртли ичимликка югурмасин. Кўча кийимингизни алмаштириб, қоронғу уйга киринг-да, юмшоқ каравот ёки диванга ётиб, хаёлга берилинг. Кўз олдингизда мавжланаётган денгиз, кирғоққа бош ураётган шўх тўлқинлар, денгиз узра чарх ураётган оққушлар…

Бошқа бир манзара… Хаёлан қалин ўрмон чеккасидасиз. Бир томонда мовий кўл. Атроф ям-яшил майса… Қушлар нағмасидан юрагингиз энтикади. Шу алфозда 10-15 дақиқа ётинг.  Кейин туриб, совуқ сувда ювининг, ўзингизни умуман, бошқа одамдек  сезасиз.

Бундан ташқари, жисмоний тарбия билан мунтазам шуғулланишга одатланиш, организмни ёшликдан чиниқтириш, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, кўпроқ пиёда ва ялангоёқ юриш ҳам саломатлик ва асаб учун кони фойда.

-Мазмунли суҳбатингиз учун раҳмат.

-Саломат бўлинг….

 

Суҳбатдош:Ҳайдаржон Шарипов,

Тожикистон журналистлар уюшмаси аъзоси.  

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Меҳмон ва мезбон

 

Уларнинг бир-бири билан қачон учрашишгани, қандай танишишгани ва қандай қилиб бир-бири билан шунчалик қадрдонлашиб кетишганлигини ҳеч ким билмайди. Уч-тўрт йил олдин бу ғалати дўстлик ҳақида гап кетганда, эрталабдан кечгача чойхонада шаҳмат суриб ўтирадиганлардан бири қўлларини бир-бирига уриб, ишқалаганча «Шоҳ ва мот», деяр экан, «Оббо ғалчалар-ей, шуниям билмайсизларми, жинни жиннини узоқдан танийди. Жинни жиннига дўст

Муфассал...

Айтсам тилим, айтмасам дилим куяр…

 

Ҳар қандай тузумда адабиёт ижтимоий ҳодиса – жамиятнинг маънавий асоси сифатида эътироф этиб келинган.

 Ижодкор – ҳаётдаги воқеа-ҳодисаларни ўз асарларида реал ва бадиий тарзда инъикос эттира олсагина, у ҳақиқий ижодкор ва унинг асарлари, ҳақиқий ижод маҳсули ҳисобланади. Аксинча, бадиийликдан йироқ «битиклар»  қуруқ чўпчакдан бошқа нарсага ярамайди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1991146

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478799
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4727
4027
22412
7426653
100443
114875
7478799

Сизнинг IPнгиз: 13.59.92.247
Бугун: 23-11-2024 17:53:40

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015