Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 09 Октябр 2015 Кӯришлар: 2214
Печат

 

oilaaaТарбия – ҳар қандай жамиятнинг фаол аъзосини, маънан комил шахсни вояга етказишнинг энг муҳим воситасидир.

Айниқса, бугунги террорчи ва бузғунчи ҳаракат, ташкилот ҳамда  партиялар ғояларининг ёшлар онгини заҳарлаб, уларни турли жаҳолат ботқоқларига ботираётган даврда соғлом тарбияга бўлган эҳтиёж бир неча марта кучайди.

Жуда мураккаб бўлган таълим-тарбия жараёнига бир ёқлама ёхуд енгил-елпи ёндашишнинг натижаси бесамар бўлишини ҳаётнинг ўзи исботлаб турибди.

Ёшларнинг оз бўлса-да, турли террорчи ва бузғунчи гуруҳларнинг ёлғон ваъдаларига учиб, жинояту жаҳолат кўчаларига кириб кетиш ҳолатлари жамиятимизда учраб турибди.

Бу эса, ёшлар тарбиясига эътиборни янада кучайтиришни, унинг самарасини ошириш йўлларини излаб топишни тақозо этади.

Бунинг асосий йўналиши – тарбияда мактаб ва оиланинг устувор ҳамкорлигидир.

Демак, тарбия жараёнига мактаб ва оила бараварига кенг кўламли ибратли ишларни қамраб олган ҳолда жалб этилмоғи талаб қилинади.

Бу борада оила соғлом тарбиянинг асосий ўчоғи ҳисобланади. Зеро, тарбияланувчи бир сутканинг, яъни йигирма тўрт соатнинг тўртдан уч қисмида оиланинг қучоғида бўлади.

Бола тарбиясининг ҳар томонлама етук бўлиши учун ота-она зиммасида катта масъулият ётади.

Давлатимиз сарвари ташаббуси билан «Фарзанд тарбиясида ота-онанинг масъулияти тўғрисида»ги Тожикистон Республикаси қонунининг ишлаб чиқилиши ва ҳаётга татбиқ этилиши бежиз эмас.

Шу боис ҳам, мактаб ва оила ўртасида зич алоқа ўрнатилиши шарт ва зарур.

Масаланинг иккинчи томони шундаки, мактабда ҳам боланинг таълим-тарбияси қаттиқ назорат остига олиниши зарур бўлади. Хоҳ дарс, хоҳ тарбиявий соат жараёни бўлсин, боланинг онгига террорчи ва бузғунчи ташкилотлар фаолияти замирида қонли, мудҳиш воқеалар ётганлиги мудом уқтириб борилиши керак.

 Ўқитувчининг тез-тез боланинг оиладаги хатти-ҳаракати, умуман, фаолиятидан огоҳ бўлиб туриши фойдадан холи бўлмайди. Унинг кўча-кўйдаги саъй-ҳаракатлари дарс ёки тарбиявий соат жараёнида рағбат ё танбеҳ билан баҳоланиб борилиши яхши самара бериши мумкин.

Мактаб ва оила ўртасидаги зич алоқанинг аҳамияти шундан иборатки, боланинг оилада олган тарбияси мактабда бериладиган таълим-тарбия билан боғланиб, ёш бўғин маънавиятининг пайдо бўлиши ва шаклланишида ижобий рол ўйнайди. Бола тафаккурида замонавий дунёқараш таркиб топади.

Нима бўлганда ҳам, мактаб ва оила ўртасида мунтазам алоқанинг ўрнатилиши бола тарбиясида ўз олдимизга қўйилган мақсадга эришишнинг унумли йўлларидан биридир.

-Тарбия- виждон иши, таълим эса, фаннинг вазифаси. Кейинчалик инсон вояга етгач, билимнинг бу икки тури бир-бирини тўлдиради,-деган эди донишмандлардан бири.

Хуллас, билимсиз тарбияни, тарбиясиз билимни шакллантириб бўлмайди. Яъни тарбияли инсон том маънодаги билим эгаллаган, ўз навбатида билимли инсон пухта тарбия кўрган бўлиши шубҳасиздир.

Ана шундай замонавий билимлар билан қуролланган, юксак маънавиятли, комил шахсни тарбиялашда оила ҳам, мактаб ҳам бир хилда масъулдир.

Бола тарбиясига ота-она ва устозларнинг виждонан ёндашиши давр қўяётган бирламчи талабдир…

 

Гавҳар САИДОВА, ўқитувчи.

Турсунзода шаҳри.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

БУНЁДКОРЛИК ҒЎЛАКАНДОЗЛИКЛАРГА АБДУҒАФУР ОТАДАН МЕРОС

 

Қишлоқ жамоатимиз аҳолиси барча тожикистонликлар қаторида мустақил юртимизнинг равнақи йўлида ҳалол меҳнат этагини тутганлар. Юртимизда ҳукмрон осойишталик, истиқлол ютуқлари, фаровон турмуш уларнинг ҳар бирининг юрагида ватанпарварлик ҳиссини жўштириб, янги меҳнат зафарлари сари ундаётганлиги ободончиликка замина яратмоқда.

Муфассал...

«МЕҲРОБОД» ЯНАДА ОБОД БЎЛАДИ

 

- Азиз Тожикистонимизда мустақиллик йилларида жуда катта ижобий ўзгаришлар юз берди. Юртимизда кўтаринки руҳда ободончилик, бунёдкорлик ишлари йўлга қўйилганлиги қувонарлидир. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ташаббуси билан ўлкамизнинг барча минтақалари кун сайин гуллаб-яшнамоқда.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2514807

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9973663
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1026
2457
12836
9940695
9633
100591
9973663

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.153
Бугун: 04-09-2026 10:22:30

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015